Банкир
74.6K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Сўмдаги банк депозитлари юқори фоиз ставкасида шаклланяпти. Бу эса банк депозитлари ўсиш суръатини 2023 йилда ҳам сақлаб қолиш имконини беради.

2019 йилда аҳоли омонатлари 2 млрд долларга тенг бўлган бўлса, 2023 йилда 7 млрд долларга етди.
👍19👎7
Марказий банк ҳеч қачон кредит маҳсулотларини бермайди ва уларни реклама қилмайди
👍33👎2🤔2
Келгуси йиллардан бошлаб ташқи маблағларда фоиз ставкаларини пасайиши ҳисобига давлат кафолатисиз жалб қилинган қарзлар янада кўпайиши кутилмоқда

6 фоизлик иқтисодий ўсишни фақат ички ресурслар билан амалга ошириш қийин бўлади.
👍13👎6🤔2
Банкир
⚡️Картадан кредит ва бошқа тўловларга эгасининг розилигисиз пул ечиб олиш қатъий тақиқланмоқда Марказий банк банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларидан "мижознинг розилигисиз ва уни огоҳлантирмаган ҳолда унинг картасидан кредит ва бошқа қарз…
Марказий банк карталардан кредит учун автоматик пул ечиб олишни тақиқлагани йўқ. Шартномада қайд этилмаган ҳолатлар бўйича тақиқ ва чекловлар бор.

Агар кредит шартномасида картадан пул ечиб олиш банди бўлса, бу шартнома ишлайверади.
👍36👎17🤔5
«Асакабанк» АЖ «Mastercard» томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Mastercard World Black Edition» картасини эмиссия қилган банк сифатида эътироф этилди!

Банк матбуот марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 23 январь куни «MasterCard Europe SA»нинг кантри менежери Денис Филлипов, Марказий Осиёда мижозлар билан ишлаш бўйича директори Вадил Галиулин ҳамда унинг Ўзбекистондаги мижозлар билан ишлаш бўйича менежери Элзара Габитова «Асакабанк» Бошқарувчи директори Бекзод Тангматовга мукофотни топширишди.

Учрашув давомида «Асакабанк» ва «MasterCard» ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Реклама
👍18
Муаммоли кредитларнинг 11 фоизи қисми аҳолига тўғри келади, холос. Қайтарилмаётган кредитларнинг асосий қисми бизнес вакилларига тегишли.
👍46👎9
UzCard ва Humo терминаллари бирлашиш жараёни кечикаётгани техник жараён билан боғлиқ. Биринчи чорак охиригача интеграция жараёни якунига етади
👍35👎10
Агар рақамлаштириш ва молиявий хизматларни кенгайтирмоқчи бўлсак, молиявий саводхонликни оширишда давом этишимиз керак…

Савдо нуқталарида карта кодини “тўртта бир” ёки “тўртта икки” деб айтамиз. Ваҳоланки, бутун дунёда 50 сўмлик савдо қилса ҳам терминалга ўзи теради.

Аҳоли картасидаги пул маблағини банк айби билан ёки иловадаги носозликлар билан йўқотса, банк уни қайтариб беради.

Агар пул маблағлари аҳоли эҳтиётсизлиги билан фирибгарлар қўлига тушиб қолса, бу энди одамларни ўзини айби.


@bankir
👍39👎7🤔1
Доллар яна тушди

26
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 412 сўмдан (-9,76 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍47👎6
1 квадриллион сўм

Бу Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги ялпи ички маҳсулоти ҳисобланади. Йил давомида ЯИМ ўсиш суърати 6 фоизни ташкил қилди ва 1,07 квадриллион сўм бўлди.

Аҳоли жон бошига ЯИМ эса 29,3 млн сўм ёки 2 495 доллар бўлди. 2022 йилда бу кўрсаткич 2,25 минг доллар эди.

Жон бошига ЯИМ ўсиши суръати 2023 йилда 3,8 фоиз бўлди, Аввалги йилларда бу 3,5 фоиз (2022 йил) ва 5,3 фоиз (2021 йил) эди.

@bankir
👎84👍38🤔20
👍56🤔13👎10
Доллар тушади

29 январь куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 400
Agrobank — 12 395
NBU — 12 390

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank— 12 425
Ipotekabank— 12 425
Hayotbank — 12 435


@bankir
👍52👎6🤔1
Автокредит ажратиш кескин камайди. “Қора бозор” кучайяптими?

Кеча матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов аҳолига ажратилган автокредитлар сезиларли даражада камайганини маълум қилди.

Сентябрь ойида Марказий банк банкларга автокредитлар уларнинг кредит портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги борасида талаблар қўйганди. Бунга сабаб сифатида кредит ажратишда рискни камайтириш, концентрация таваккалчилигининг олдини олиш экани айтиб ўтилган.

Янги талаблар кучга киргач банклар кредит ажратишни кескин камайтирди. Қарор кучга кирган сентябрь ойида 3,3 трлн сўмлик автокредит берилган бўлса, бу кўрсаткич октябрь ойида 2,2 трлн сўм, ноябрь ойида эса 2,3 трлн сўм бўлди. Май ойида ойлик автокредитлар бериш миқдори 4,5 трлн сўмгача ошган эди.

Марказий банк раиси эса декабрь ойида ойлик автокредит ажратиш 1,8 трлн сўмгача камайганини қайд этди. Бу эса йил бошига нисбатан 2-2,5 баробар кам.

Аммо, банклар томонидан автокредит ажратиш камайиши билан бошқа муаммо кучаяди — “қора бозор”.

Масалан яқинда ўтказилган тадқиқотларда ўзбекистонликларнинг қарийб 40 фоизи автомобил сотиб олиш учун қўлдан ёки банкдан ташқари қарзлар олгани айтиб ўтилган.

Банкдан автокредит олиш қийинлашгач, одамлар табиий равишда ўз эҳтиёжларини қондириш учун бошқа қонуний бўлмаган йўлларни қидиради.

@bankir
👍122👎26🤔5
Ўзбекистон қандай қилиб газнинг соф импортчисига айланди?

Gazeta.uz Ўзбекистон қандай қилиб газнинг соф экспортчисидан импортчисига айлангани ҳақида катта мақола тайёрлабди.

2023 йилда мамлакат газ экспорти ва импорти ўртасидаги фарқ 165 млн доллардан ошди. Йил давомида экспорт 2 баробар камайган бўлса, импорт 2,5 баробар кўпайган.

Ўзбекистон газ ишлаб чиқариш пасайишининг ортидан газнинг соф импортчисига айланиб қолди.

Расмийлар ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишини мавжуд конларнинг тугаши ва технологик йўқотишлар билан изоҳлади.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2018 йилдан буён пасайиш қарийб 13,68 млрд куб метрни ташкил этган (бу жорий ишлаб чиқариш ҳажмининг деярли 30 фоизини ташкил этади).

2017-2019 йилларда газ ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларидан 22,2 млрд куб метрга паст бўлган.

Ўтказиб юборилган газ қазиб олиш прогнозларининг аксарияти энг кўп маблағ киритган, аммо катта қарзлар тўпланиб қолган “Ўзбекнефтгаз” компаниясига тўғри келган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳоли сони ҳам, иқтисодий кўрсаткичларда ҳам яхши даражада ўсмоқда. Бундай даврда газ қазиб олишнинг кескин камайиши импортга қарамликни янада оширган.

Ҳозирда Ўзбекистон газни Россия ва Туркманистондан импорт қилмоқда.

Тўлиқ материални ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.

@bankir
👍27👎12
Доллар 12 400 сўмга қайтди

29
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 400 сўмдан (-12 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍58👎5🤔2
Иккиламчи бозорда автомобил сотуви ўсди, аммо сотилган автомобилларнинг ҳар бештадан тўрттаси қарзга олинган

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази берган хабарга кўра, бир йил ичида Ўзбекистонда ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси 12,6%га ўсиб, 1,16 миллион донага етган.

Research Group Central Asia мутахассислари Ўзбекистонда автомобиль сотиб олиш бозори бўйича ўтказган тадқиқотига кўра, автомобиль эгаларининг 38 фоизи автомобил учун кредитни муддатли тўлов шартида автомобиль эгасига, лизинг компаниясига ёки комиссионер «қўлига» тўлайди, яна 2 фоизи банк ёки ломбарддан микрокредит олиб, машина сотиб олган. Мамлакатдаги ҳар 5 та автомобилдан 4 таси қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинган.

Айни вақтда иккиламчи бозордан жуда кам мижозлар банк орқали автокредитга машина харид қилишмоқда. Тадқиқотдан кўриш мумкинки, бугунги кунда Ўзбекистонда банклар томонидан бериладиган автокредитлар бозори етарли даражада шаклланмаган. Автомобиллар учун банк кредитлари сони камайган, лекин иккиламчи бозорда автомобиллар сотуви юқорилигича қолмоқда - бу эса «қора бозор»да кредитлаш ўсиб бораётганини англатади.

@bankir
👍57👎13🤔8
6 миллиард сўмгача: NestOne’даги уйлар нархини биласизми?

Биз ундаги энг қиммат ва энг арзон уйларни топдик. Улар билан танишинг👇

https://t.me/+mV0EO-gZCRswZGZi

Реклама
👎61👍11🤔8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Уйлар” бўйича тайёрлаган видеомизни кўпчилик жуда илиқ кутиб олди. Навбатдаги сонда экспертлар билан ислом молияси мавзусида суҳбатлашиб, унинг афзаллик ва камчиликлари, анъанавий тизимдан фарқлари ҳақида сўрадик.

Видеога лайк босиб, изоҳ ёзиб, бизни қўллаб-қувватлашни унутманг. Таклифларингиз бўлса изоҳларда қолдиринг. Биз учун ҳар бир фикр, муносабат муҳимдир.

Интервьюда ислом молияси бўйича эксперт, @chiroylimoliya канали муаллифи Ҳондамир Нусратхўжаев ҳамда Банк ва молия академияси катта ўқитувчиси Сурайё Шаамирова қатнашди.

Тўлиқ кўрсатувни кўриш учун ҳавола — https://youtu.be/AfeMzXnWIvU?si=8qBz9fs_jQxRG7BP

@bankir
👍78👎4
Ўзбекистонликлар маоши секинроқ ўсмоқда

2023 йилда Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 4 млн 551 минг сўм ёки 369 доллар бўлди. Мамлакатда ўртача маошнинг ўсиш кўрсаткичи пандемиядан кейинги энг паст даражада бўлди.

Ўтган йил давомида ойликлар 17,2 фоизга ошди. 2022 йилда бу кўрсаткич 20,7 фоиз, 2021 йилда эса 20,2 фоиз бўлган эди. 2020 йил — пандемия даврида эса ўзбекистонликларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ўсиши 15 фоизни ташкил қилган эди.

Навоий ва Тошкент шаҳридан бошқа барча ҳудудларда ойлик иш ҳақи Ўзбекистон бўйича ўртача кўрсаткичдан паст бўлди. Мамлакатда энг кам ойликни наманганликлар олади — 3,3 млн сўм.

Соҳалар кесмида банкирлар энг кўп ойлик олган — 13,3 млн сўм. Ўқитувчи ва шифокорлар эса энг кам ойлик олувчилар бўлиб қолмоқда — мос равишда 3,1 млн сўм ва 3 млн сўм.

Ўқитувчи ва шифокорлар ойлиги бошқа соҳаларга нисбатан секинроқ ўсмоқда ва республика бўйича ўртача кўрсаткичга нисбатан камайиб бормоқда.

@bankir
👎159👍44🤔7
​​Биткоин ҳақида фильм — “Крипто” (2019)

Фильм пул ювиш, криптовалюта, коррупция, қотилликлар ва рус мафияси ҳақида. Унда Курт Рассел роллардан бирини ижро этган... Интро ёмон эмас-а?)


“Крипто” режиссёр Жон Сталберг жуниор томонидан жиноий драма ва триллер жанрида суратга олинган фильм ҳисобланади. Унда Манҳеттен шаҳридаги банклардан бирида пул ювишнинг олдини олиш (anti money laundering) билан шуғулланувчи таҳлилчининг қизғин ҳаёти ҳикоя қилинади.

Сюжетдан парча

Таҳлилчимиз Мартин Дюран кузатувлари давомида банкнинг потенциал мижози, 7 млрд долларлик айланмага эга қорчалон пул ювиш жиноятларини содир этганини аниқлайди. Аммо бу иши учун унинг ўзини ишдай ҳайдашади. Чунки боя ёзганимиздек, у банкнинг энг катта мижозларидан. Шу сабабли Мартинни Нью-Йоркнинг чекка қисмидаги ўзи туғилиб ўсган Элба шаҳарчасидаги филиалга жўнатиб юборишади.

Мартин у ерда ҳам тинч ўтирмайди — болаликдаги дўсти Эрл билан топишиб олади. Ва маълум бўладики, Эрл компьютер даҳоси, криптовалюта майнинги билан шуғулланади. Эрл унга йирик банклар қандай қилиб ўз акцияларини қадрсизлантириш учун биткоин сотиб олаётганини тушунтириб беради. Ва бу Мартиннинг миясидаги жумбоқли тугунларни ечишда ёрдам беради.

Улар биргаликда биткоин орқали Россиялик йирик жиноий тўдага тегишли ноқонуний пул айланмасига чек қўйишга ҳаракат қилади. Фильм логотипи тахминан CЯYPTO кўринишади, R ҳарфининг тескари ёзилгани айнан русларга ишора.

Фильм кинони ёқимли қилиши мумкин бўлган деталларни ўзида қамраган: wall-street банклари, коррупция, идеалист крипточилар. Аммо бошқа томондан мафия кўринишидаги жангарилар фильмини ҳам эслатиб юборади. Умуман олганда, фильм ўз вақтидан анча илгарилаб кетган, уни 2030 йилги ақл билан кўрган қизиқроқ. Шунга қарамай, “Крипто” блокчейн мавзусида суратга олинган илк фильмлардан бири бўлди. Қисқа қилиб айтганда, 100 дақиқалик қизиқарли картина, вақт ажратиб кўришга арзийди.

Фильмни ушбу линк орқали томоша қилиш мумкин. Биз ҳам криптовалюта мавзусидан узоқлашмаймиз. 😉

#кино

@bankir
👍71👎5