Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банкир
Банклар рейтинги янгиланди ИТИМ 2023 йилнинг IV чораги учун "Банклар фаоллик индексини" ҳисоблаб чиқди ва банклар рейтингини янгилади. Йирик банклар орасида аввалги рейтингга нисбатан "Трастбанк" ва "Азия Алянс банк" ўз ўрнини алмаштирди. "Инфинбанк" эса…
Кичик банклар рейтингида ҳам бир қанча ўзгаришлар бўлди. Юқоридаги 6 та банк ўз ўрнини сақлаб қолган бўлса, яқинда номи ва эгаси ўзгарган "Октобанк" бир йўла учта поғона юқорилади. Бу IV чорак учун энг яхши кўрсаткич бўлди.

"Мадад инвест банк" ва КДБ банк икки ўрин пастлаган бўлса, "Гарант банк" бир поғона юқорига кўтарилди.

@bankir
👍21👎2🤔1
«CОSCОМ» МЧЖ абонентлар сони бўйича Ўзбекистонда етакчи ҳисобланади. Биргина янги «Doimiy» тариф режасининг ўзи 4 миллион абонентларни жалб қила олди.

2023 йилда Ucellнинг Ўзбекистонда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга киритган сармоялари 136 миллион доллардан ошган. Мамлакат бюджетига солиқ ва йиғимлар шаклида 650 миллиард сўм туширилиб, 303та янги иш ўринлари яратилган.

Бундан ташқари, йил давомида 7233та янги таянч станциялари фойдаланишга топширилди.
реклама
👍62👎19
2023 йилда карталардан қанча нақд пул ечиб олинди?

Ўзбекистонда ўтган йил давомида банк карталаридан 189 трлн сўм миқдорда нақд пул ечилган. Бу банк карталарига тушган жами 789 трлн сўм пулнинг 24 фоизини ташкил қилади. Шундан 154 трлн сўми (20 фоиз) банкоматлардан ечиб олинган.

Таққослаш учун 2022 йилда банк карталарига тушган 554 трлн сўмнинг 27 фоизи (149 трлн сўм) нақд пулга айлантирган. Шундан 117 трлн сўм (21 фоиз) банкоматлардан ечилган.

2021 йилда банк карталарига тушган жами 300 трлн сўмнинг 32 фоизи (95 трлн сўм) нақд пул қилинган, 25 фоизи (75 трлн сўм) эса банкоматлар орқали нақдлаштирилган.

Фоизларга қараб хулоса қиладиган бўлсак йиллар давомида нақд пулга бўлган эҳтиёж аста-секинлик билан камайиб бормоқда — 2021 йилда 32 фоиз, 2023 йилда 24 фоиз.

P.S. 2023 йил давомида картадаги пулни фақат банкоматлар орқали эмас, банк кассалари, Korzinka.uz супермаркети ва Paynet кассаларида ҳам нақдлаштириш мумкин эди.

@bankir
👍40👎1
Отабек Бакиров «имтиёз ва преференциялар учун эмас, рейтинг учун курашадиган вақт келгани» ҳақида ёзар экан, жумладан, шундай дейди:

«1 февралдан бошлаб, Тадбиркорлар учун барқарорлик рейтинги ишга тушади. Рейтинг тизимига ўтишнинг афзалликлари ҳақида жуда кўп гапирилди, ёзилди, муҳокамалар бўлди.

Энг асосийси, буёғига энди бизнес ўрни келса-келмаса, имтиёз сўрашни, преференциялар тақдим этишни, турли лобби каналлар орқали ўзларига қулай қоидаларни яратиб олиш учун бемаза ҳаракатларни тўхатади. Давлат барқарорлик рейтинги орқали тенг имкониятлар қадриятини илгари сурмоқчи. Давлат раҳбари «ушбу рейтинг орқали тадбиркорлар ўртасида қонунларга итоат қилиш, интизомли ва ҳаракатчан бўлишни рағбатлантириш зарур» деб таъкидлагани бежиз эмас.

Энди барча учун тенг бўлган, ким аслида кимлигини кўрсатадиган янги ўйин қоидаларини қабул қилиш керак бўлади».

@bankir
👍43👎11
НКМКнинг 2022 йилдаги барча фойдасини давлат олди

Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчи ҳисобланган Навоий кон-металлургия комбинати 2022 йилда 56,6 трлн сўм (5 млрд доллар) даромад кўрган. Соф фойда даромаднинг 27,2 фоизини — 15,4 трлн сўмни (1,37 млрд доллар) ташкил қилади. Маълум бўлишича, фойданинг 100 фоиз миқдори дивидендларни тўлашга йўналтирилади.

Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига кўра эса, НКМКнинг 2022 йилдаги соф фойдаси 1,2 млрд долларни, тушуми эса 5,1 млрд долларни ташкил қилган. Давлат корхонадаги 2 фоиз улушини “Xalq IPO”си доирасида сотмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, НКМК 2023 йилни энг кўп солиқ тўлаган компания сифатида якунлаган. Хусусан, январь–ноябрь ойлари оралиғида у 22,3 трлн сўм солиқ тўлаган.

@bankir
👍49👎4
Доллар тушади

26 январь куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 410
Infinbank — 12 410
Agrobank — 12 405

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank— 12 435
Aloqabank— 12 435
Hayotbank — 12 450

@bankir
👍47👎8🤔3
Асосий ставка ўзгармади

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

@bankir
👍72👎24
Марказий банк раиси иштирокидаги матубот анжуманини қуйидаги линк орқали кузатишингиз мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=LE0c8jxACHY

@bankir
👍13👎1
2023 йилда Ўзбекистонга 11,4 млрд долларлик пул ўтказмалари кириб келди. Бу 2022 йилга нисбатан 33 фоизга кам бўлса, 2021 йилга нисбатан 42 фоизга кўп,

Марказий банк раиси.

@bankir
👎33👍7
Сўм 2023 йилда 9,8 фоизга қадрсизланди. Асосий савдо ҳамкорларидаги вазият сабаб келгуси ойларда сўмнинг реал алмашув курсига юқори босим бўлиши кутилмаяпти
👎42👍9🤔3
Қандай қилиб онлайн тўловлар пул ва вақтни тежашга ёрдам беради?

Санжар, офис менежери, у ҳозирги вақтгача ҳисобларни тўлашга қийналарди. Бир куни у Payme’да онлайн тўловни амалга оширди ва ҳайратда қолди.

Давомини ўқиш
реклама
👍15👎4
Сўмдаги банк депозитлари юқори фоиз ставкасида шаклланяпти. Бу эса банк депозитлари ўсиш суръатини 2023 йилда ҳам сақлаб қолиш имконини беради.

2019 йилда аҳоли омонатлари 2 млрд долларга тенг бўлган бўлса, 2023 йилда 7 млрд долларга етди.
👍19👎7
Марказий банк ҳеч қачон кредит маҳсулотларини бермайди ва уларни реклама қилмайди
👍33👎2🤔2
Келгуси йиллардан бошлаб ташқи маблағларда фоиз ставкаларини пасайиши ҳисобига давлат кафолатисиз жалб қилинган қарзлар янада кўпайиши кутилмоқда

6 фоизлик иқтисодий ўсишни фақат ички ресурслар билан амалга ошириш қийин бўлади.
👍13👎6🤔2
Банкир
⚡️Картадан кредит ва бошқа тўловларга эгасининг розилигисиз пул ечиб олиш қатъий тақиқланмоқда Марказий банк банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларидан "мижознинг розилигисиз ва уни огоҳлантирмаган ҳолда унинг картасидан кредит ва бошқа қарз…
Марказий банк карталардан кредит учун автоматик пул ечиб олишни тақиқлагани йўқ. Шартномада қайд этилмаган ҳолатлар бўйича тақиқ ва чекловлар бор.

Агар кредит шартномасида картадан пул ечиб олиш банди бўлса, бу шартнома ишлайверади.
👍36👎17🤔5
«Асакабанк» АЖ «Mastercard» томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Mastercard World Black Edition» картасини эмиссия қилган банк сифатида эътироф этилди!

Банк матбуот марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 23 январь куни «MasterCard Europe SA»нинг кантри менежери Денис Филлипов, Марказий Осиёда мижозлар билан ишлаш бўйича директори Вадил Галиулин ҳамда унинг Ўзбекистондаги мижозлар билан ишлаш бўйича менежери Элзара Габитова «Асакабанк» Бошқарувчи директори Бекзод Тангматовга мукофотни топширишди.

Учрашув давомида «Асакабанк» ва «MasterCard» ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Реклама
👍18
Муаммоли кредитларнинг 11 фоизи қисми аҳолига тўғри келади, холос. Қайтарилмаётган кредитларнинг асосий қисми бизнес вакилларига тегишли.
👍46👎9
UzCard ва Humo терминаллари бирлашиш жараёни кечикаётгани техник жараён билан боғлиқ. Биринчи чорак охиригача интеграция жараёни якунига етади
👍35👎10
Агар рақамлаштириш ва молиявий хизматларни кенгайтирмоқчи бўлсак, молиявий саводхонликни оширишда давом этишимиз керак…

Савдо нуқталарида карта кодини “тўртта бир” ёки “тўртта икки” деб айтамиз. Ваҳоланки, бутун дунёда 50 сўмлик савдо қилса ҳам терминалга ўзи теради.

Аҳоли картасидаги пул маблағини банк айби билан ёки иловадаги носозликлар билан йўқотса, банк уни қайтариб беради.

Агар пул маблағлари аҳоли эҳтиётсизлиги билан фирибгарлар қўлига тушиб қолса, бу энди одамларни ўзини айби.


@bankir
👍39👎7🤔1
Доллар яна тушди

26
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 412 сўмдан (-9,76 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍47👎6
1 квадриллион сўм

Бу Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги ялпи ички маҳсулоти ҳисобланади. Йил давомида ЯИМ ўсиш суърати 6 фоизни ташкил қилди ва 1,07 квадриллион сўм бўлди.

Аҳоли жон бошига ЯИМ эса 29,3 млн сўм ёки 2 495 доллар бўлди. 2022 йилда бу кўрсаткич 2,25 минг доллар эди.

Жон бошига ЯИМ ўсиши суръати 2023 йилда 3,8 фоиз бўлди, Аввалги йилларда бу 3,5 фоиз (2022 йил) ва 5,3 фоиз (2021 йил) эди.

@bankir
👎84👍38🤔20