Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Энди фақат тадбиркор айдбор эмас — соядаги иқтисодиётга курашиш тизими ўзгармоқда

Президентнинг “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон орқали соядаги иқтисодиётга қарши курашиш учун давлатнинг бир қанча устувор йўналишлари белгиланди. Бу давлат хизматчиларига айнан нималарга кўпроқ эътибор қаратишни аниқлаш учун ёрдам беради.

Фармондан кўзланган асосий мақсад қонунга итоаткор тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, яширин иқтисодиётни рағбатлантириш орқали камайтиришдир.

Бундан ташқари эндиликда фақат тадбиркор айбдор дея кўрсатилмайди, илмий асослари ўрганилади.

Бу йўлда давлат назорати яхшиланиб, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилмоқда.

Мисол учун, ҳозирги кунда “обнал фирма”га нисбатан жиноят ишини қўзғатиш олти ойгача вақт талаб этган ва бу даврда қўштирноқ ичидаги уддабуронлар барча ноқонуний ишларини якунлашга улгурган. Энди бу муддат қисқаради.

Шу пайтга қадар, тадбиркорларни назорат қилувчи бир нечта органлар бўлган ва бу бизнес вакилларига қийинчилик туғдирган. Шу сабабдан Департамент яширин иқтисодиётга курашишга масъул бўлган ягона тизимга эга бўлмоқда.

Энг асосийси, эндиликда яширин иқтисодиётга қарши кураш фақат чеклаш ёки қўрқитиш устига қурилмайди. Балки муаммони илмий ўрганиб, унга сабаб бўлаётган асосларни таҳлил қилиб, тадбиркорларга қийинчилик туғдираётган қонунларни ўзгартириш таклифлари ишлаб чиқилади.

@bankir
👍71🤔11👎10
Банклар 2023 йилда қанча фойда кўрди?

2023 йил давомида 35 та Ўзбекистон банклари умумий 12,4 трлн сўм соф фойда олди (2022 йилда 10 трлн сўм эди). Буни оператив маълумотлар кўрсатмоқда.

Шундай қилиб, 2022 йилга нисбатан 10 та энг кўп фойда олган банклар рўйхати деярли ўзгармаган бўлса ҳам, биринчи ўриндаги “Миллий банк” ва иккинчи ўриндаги “Капиталбанк” ораси сезиларли қисқарди. “Капиталбанк” 2022 йилга нисбатан 550 млрд сўм кўпроқ фойда олган бўлса, “Миллий банк” фойдаси 693 млрд сўмга камайган.

Йилни зарар билан якунлаган банклар орасида 2023 йилда очилган “Янги банк”, “Ҳаёт банк” ва “Апекс банк” бор. 9 ойлик маълумотлар бўйича “Аво банк” ҳам катта зарар кўрган.

Фойда бўйича 2022 йилга нисбатан энг катта ўсишни “Халқ банки” кўрсатди. Аввалги йилда энг кўп зарар кўрган TBC Bank эса 40 млрд сўмлик фойдага чиқа олди.

@bankir
👍45👎5
Ёввойи капитализм қурбонлари: “Паразитлар” фильми ҳақида

Жанубий Корея киноижодкорлари томонидан суратга олинган, олий мукофот — Оскарни қўлга киритган “Паразитлар” (2019) фильмини кўпчилик кўрган бўлса керак. Ушбу кино корейс жамиятининг номутаносиб яшаш шароитларига эга турли синфлари ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм сюжети ҳақида бир шингил

Қисқача айтганда, фильм Ким Тайк исмли камбағал эркакнинг ўзи ва оиласи ҳаётини яхшилашга бўлган уринишлари орқали капиталистик тузумнингқора томонлари”ни очиб беришга ҳаракат қилади. Фильмнинг ҳар эпизодида сиз ўзингизни кўришингиз мумкин, чунки биз ҳам шу тизимда яшаймиз. Бугун фильм режиссёри Бонг Жун-ҳу: “Бу фильм бойлар, камбағаллар ва капитализм ҳақида” деганда, айнан нимани назарда тутганини кўриб чиқамиз.

Даражалар

Фильмдаги асосий мотивлардан бири одамларнинг яшаш даражасидир: сиз шаҳарнинг ё Кимлар каби ертўладан паст бўлган вайрона жойларида ёки Парклар каби бойлик рамзи бўлган шохона, баланд биноларида яшашингиз мумкин. Сизнинг уйингиз қуйида ё юқорида жойлашганига қараб, социал даражангизни ҳам билиб олиш мумкин.

Капиталистик жамият Ким оиласига агар етарлича меҳнат қилишса, бир кун келиб Парклардагидек уйларга эга бўлиши мумкинлигини айтади, аммо айни вақтда бу учун нима қилиш кераклигини ўргатмайди. Бу — ёпиқ думалоқ доира.

Кўриниш

Уйинг ертўла бўлганидан кейин деразадан қараганда кўрадиган нарсанг, албатта, чанг ва ғубор (ҳозирги Тошкентга умуман алоқаси йўқ), кулранг шаҳар бўлади. Баланд иморат ойнасидан қараган инсон учун эса шаҳар кўм-кўк осмон, яшил дарахтзорлар, баланд бинолар — умуман олганда, имкониятлар манбаи бўлиб кўринади.

Яъни сиз қанча бойиб борганингиз сари имкониятларингиз ҳам ошир бораверади. Аммо бу имкониятларни сизга энг керак бўлган камбағаллик пайтингизда топа олмайсиз.

Омад келтирувчи тош

Кунлардан бир куни Кимлар хонадонига бой оиладан бўлган дўсти Мин Ҳюк келиб, уларга ота-бобосидан қолган тошни совға қилади. Унинг айтишича, бу мукаммал кўринишдаги тош бўлаги оилага омад олиб келаркан. Буни рад этиб кўринг-чи, ахир бу тош Минлар оиласи учун мўжиза бўлган-ку! Аммо бу совға Кимларга ёқмайди, нега, чунки: қорнингиз оч пайтида сизга қандайдир тош эмас, нон керак.

Бу саҳна орқали тушуниш мумкинки, ҳа, йўлда турли имкониятлар яшириниб ётган бўлиши мумкин, аммо камбағал одам уларга дуч келмайди, чунки у имкониятларни эмас, қорнини тўйдирадиган овқат қидириб юрибди. Яъни сен аввал бирламчи эҳтиёжларингни қондирасан, кейин буюк мақсадлар ҳақида ўйлайсан. Асло тескариси эмас.

Тасаввурлар

❗️Бу ерда озроқ спойлер бор. Бой оилага такси ҳайдовчиси, парваришловчи, санъат мутахассиси бўлиб ёлланиб олган Кимлар оиласи аслида ўз вазифалари учун умуман нолойиқ одамлар, уларда бу ишлар учун етарли кўникма ва маҳорат йўқ. Аммо улар барибир ишли бўлди, нега, чунки: капиталистик дунёда ташқи кўриниш ва тасаввур энг катта роллардан бирини ўйнайди.

* * *

Фильм сюжети, айниқса, якунга тўхталиб ўтмоқчи эмасмиз, уни ҳар ким ўзи кўриши ва хулоса қилиши керак. Ушбу шедеврни томоша қилгач, ўзингизга савол беринг: сиз қай йўл билан бадавлат бўлишингиз мумкин, ўзи сизга бой бўлиш керакми? Бу учун нималарни ёки кимларни қурбон қила оласиз?..

Фильмдан иқтибос: “Биласанми, ўғлим, қандай режа ҳеч қачон барбод бўлмайди? — Тузилмаган режа! Бирор нарсани режа қилдингми, у аниқ расво бўлади!

“Паразитлар”ни томоша қилиш учун линк.

#кино

@bankir
👍84
Forwarded from UZ24 uz
Интеллектуал ўйинлар: Завқланинг ҳамда ақлингизни чархланг

Бугунги кунда кўплаб видео ҳамда оддий ўйинлар бор. Аммо уларнинг ичида шундайлари ҳам борки, бу ўйинлар кайфиятни кўтариши билан бир пайтда, миянинг ривожланиши учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади. Бугун сиз билан ушбу турдаги ўйинларнинг бир нечасини кўриб чиқамиз.

Батафсил: https://uz24.uz/uz/articles/game-1-21

Telegram | Facebook | X | Instagram
👍12👎5
Экспортнинг учдан бири олтин ташқи савдо 2023 йилда қандай ўзгарди?

Ўзбекистон ташқи савдоси 2023 йилда 62,6 млрд долларни ташкил қилди. Бу 2022 йилга (50,5 млрд доллар) нисбатан 23,9 фоизга кўпроқ.

Бунда экспорт 24,4 млрд долларни (+23,8 фоиз), импорт 38,2 млрд долларни (+24 фоиз) ташкил қилди. Таши савдо дефицити ҳам ўсишда давом этди ва 13,7 млрд долларга етди. 2022 йилда бу 11 млрд доллар эди.

Ташқи савдода 2023 йил давомида Хитойга қарамлик сезиларли ошди. Ушбу мамлакатдан импорт деярли икки баробар ошган.

2023 йилда олтин экспорти икки баробар кўпайиб, 8,2 млрд доллар бўлди. 2022 йилда 4,1 млрд долларлик олтин четга сотилган эди. Умумий экспорт таркибида олтин улуши 33,4 фоизни ташкил қилди (2022 йилда 20,5 фоиз эди).

Олтин экспортининг кўпайишига 2023 йилда нарх аввалги йилга қараганда юқорироқ бўлгани асосий сабаблардан бўлди.

@bankir
👎59👍16🤔1
❗️UzCard тизими вақтинчалик ишламаяпти. Карта бўйича мобил иловалар орқали амалиётлар барчаси тўхтатилган.

Такси ва бошқа хизматларга картасини улаб қўйган фойдаланувчилар нақд пул билан тўлашига тўғри келмоқда.

Ҳозирча Humo карталаридан фойдалиб туринг (қачондир бундай ёзамиз деб ўйламагандик) ёки нақд пул олиб юринг.

@bankir
👍53👎40🤔14
Доллар кўтарилади

23 январь куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 395
Aloqabank — 12 390
Xalq Banki — 12 390

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank— 12 425
Kapitalbank — 12 440
Trastbank — 12 450

@bankir
👎34👍16🤔2
❗️Камбағаллик чегараси энди 621 минг сўм

Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўм деб белгиланди.

Маълумот учун, Ўзбекистондаги минимал истеъмол харажатлари миқдори 2021 йилда 440 минг сўмни ташкил этган, 2022 йил январидан бошлаб эса 498 минг сўм деб белгиланганди. Сўнгги марта бу миқдор 2023 йил июл ойида 6 ой кечиб 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди.

Минимал истеъмол харажатлари нима учун муҳим?

Жаҳонда бу кўрсаткичдан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланилади. Бу орқали пенсия ва нафақа миқдорларининг энг ками ҳам белгиланади.

Аҳолининг камбағал қатлами ҳам айнан минимал истеъмол харажатлари орқали аниқланиб, уларга моддий ёрдам берилади.

Яъни 2024 йилда Ўзбекистонда бир ойда бир киши 621 минг сўмдан камроқ пул сарфласа расман камбағал ҳисобланади. Албатта, бу кўрсаткич ҳудудларга қараб турлича бўлиши мумкин.

@bankir
👎118👍33🤔10
Доллар кўтарилди

23 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 418,01 сўмдан (+11,01 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎32👍16
Тошкентда 1 сотих ер нархи қанча?

Марказий банк 2023 йил учун кўчмас мулк ҳисоботини эълон қилди. Йил давомида Ўзбекистонда 335 мингта кўчмас мулк олди-сотдиси рўйхатдан ўтказилган.

2023 йилда эски уйлар нархи (иккиламчи бозор) 35,1 фоизга ошган бўлса, янги уйлар (бирламчи бозор) 39,6 фоизга қимматлаган.

Тошкент шаҳрида уйларнинг 1 кв метри учун ўртача нарх 1 212 долларга етган (2022 йилда 933 доллар).

Пойтахтда 1 сотих ернинг нархи 2022 йилги 263 млн сўмдан 362 млн сўмга ошган.

Уйлар нархи ошаётганига қарамасдан, уларнинг ижара орқали ўзини қоплаш муддати кенгаймоқда.

Агарда 2022 йилда сотиб олинган уйларнинг ижара орқали ўзини қоплаш муддати 7,1 йил бўлган бўлса, 2023 йилда бу 8,2 йилга етган.

Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги вазият ва нархлар бўйича аввалроқ мутахассислар билан суҳбат қилган эдик.

@bankir
👍39👎33🤔7
Доллар кўтарилади

24 январь куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Ipotekabank — 12 400
NBU — 12 400
SQB — 12 400

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank— 12 440
NBU — 12 440
Asaka bank — 12 450

@bankir
👎35👍26
2023 йил охирида муаммоли кредитлар 16,6 трлн сўм бўлди

1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон банкларидаги жами муаммоли кредитлар ҳажми 16 трлн 621 млрд сўм бўлиб, бу декабрь ойидаги кўрсаткичлардан қарийб 1 трлн сўмга камроқ. Бу жами банклар умумий кредит портфелининг 3,8 фоизи дегани.

Давлат банклари орасида қайтарилиши қийин кечаётган кредитлар бўйича етакчилар қуйидагича:

“Миллий банк” — 3,1 трлн сўм (3,1 фоиз);
“Агробанк” — 2,8 трлн сўм (3,8 фоиз);
“Бизнесни ривожлантириш банки” — 1,9 трлн сўм (8,9 фоиз).

Хусусий банклар орасида эса “Ипотека банк” яққол пешқадам — 1,7 трлн сўм (4,7 фоиз). Кейинги ўриндаги “Капиталбанк”да бу кўрсаткич 375 млрд сўмни ташкил қилади.

“Октобанк” ажратган 249 млрд сўм кредитнинг 212 млрд сўми, яъни 85 фоизи муаммоли ҳисобланади.

Умуман олганда, бир йил ичида муаммоли кредитлар ҳажми 2,6 трлн сўмга ортган. Аммо уларнинг умумий портфелдаги улуши 0,1 фоизга камайган. 2023 йилда асосан хусусий банклардаги кечикаётган кредитлар миқдори ортган — 2 трлн сўм. Ўтган йили ҳам, ҳозирги йилда ҳам муаммоли кредитларнинг энг кўп миқдори “Миллий банк” ҳиссасига тўғри келмоқда.

@bankir
👍28👎11
Банклар 1 млрд долларга яқин фойда олди

2023 йилда Ўзбекистондаги банкларнинг умумий соф фойдаси 23,9 фоизга кўпайди ва 12,4 трлн сўм бўлди.

Шунга қарамай банклар томонидан фойда солиғини тўлаш харажатлари атиги 188 млрд сўмга ёки 7,3 фоизга кўпайган.

Банкларнинг фоизсиз даромадлари 26,7 фоизга ошган бўлса, фоизли даромадлар эса йил давомида анча кўпроқ — 40,4 фоизга ўсган.

Бу банклар даромад олишда кредит ва омонатларга кўпроқ боғланиб қолишда давом этаётганини англатади.

Бундан ташқари, банкларда операцион харажатлар (ходимларга маош ва бошқалар) 31,5 фоизга ошиб, қарийб 20 трлн сўмга етган.

Қайси банклар қанча фойда олганини бу ердан кўришингиз мумкин.

Маълумот учун, яқинда эътибор қаратилганидек, Қозоғистоннинг Каспи банки 2023 йилнинг 9 ойида 1,3 млрд доллар соф фойда олган. Бу бутун йил давомидаги барча Ўзбекистон банклари фойдасидан кўп.

Kaspi.kz Nasdaq фонд биржасидаги глобал IPO орқали 1 млрд доллар жалб қила олди.

@bankir
👍41👎14
Доллар навбатдаги рекорд даражага етди

24 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 435 сўмдан (+16,99 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎80👍34🤔6
"Garant bank" дан вакансия!

Банк "N”-qulay электрон иловаси орқали ажратилган кредит шартномалари бўйича қарз олувчилардан пул маблағларини ундириш бўйича фуқаровий ҳуқуқий шартнома асосида куйидаги вилоятларда ишга қабул қилади:

Корақалпоғистон Республикаси;
Қашқадарё вилояти;
Сирдарё вилояти;
Наманган вилояти;
Навоий вилояти;
Самарқанд вилояти;
Тошкент шаҳри.

Номзодга кўйиладиган талаблар:
•Киришимлик ва стрессга чидамлилик қобилияти;
•Мулоқот қилиш ва одамлар билан умумий тил топа билиш;
•Маъсулиятлилик ва меҳнатсеварлик;

Ўз резюменгизни куйидаги манзилга юборишингиз мумкин:
hr@garantbank.uz
реклама
👍39👎4🤔3
Доллар тушади

25 январь куни амал қиладиган доллар курси 8-9 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 420
BRB — 12 415
SQB — 12 415

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank— 12 445
Infinbank — 12 450
Asaka bank — 12 450


@bankir
👍35👎5
Раҳматов Ҳасан Ўткирович “Пойтахтбанк” Бошқаруви раиси этиб тайинланди.

У бунга қадар Алоқабанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

@bankir
👍29👎7
Кредит фоизлари омонатларникидан тезроқ ўсмоқда

Ўтган йили Ўзбекистон банкларида кредит ва омонатларнинг ўртача фоиз ставкалари аҳоли учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам ўсди.

2022 йил охирида сўмдаги омонатларнинг ўртача фоизи 20,2 фоиз бўлган бўлса, 2023 йил охирига келиб бу кўрсаткич 1,3 фоизга ошди ва 21,5 фоиз бўлди. Тадбиркорлар учун омонатлар фоизи ҳам 1 фоизга ошиб, 17,9 фоиз бўлди.

Сўмдаги банк кредитлари эса анча кўпроқ ўсди — 22,4 фоиздан 25,2 фоизга. Тадбиркорларнинг кредитлари эса атиги 0,9 фоизга ошди ва ўртача 23,1 фоизни ташкил қилди.

Доллардаги аҳоли ва бизнес вакилларининг омонатлари йил давомида 0,8 фоиздан ошди ва мос равишда 5 фоиз ва 5,1 фоиз бўлиб турибди.

Тадбиркорлар учун ҳам хорижий валютадаги кредитлар омонатларга қараганда анча кўпроқ ўсган. Қисқа муддатли кредитлар бир йил ичида 3,3 фоизга ошган бўлса, узоқ муддатли кредитларда бу 1,6 фоиз бўлди.

@bankir
👎54👍17🤔2
Банклар рейтинги янгиланди

ИТИМ 2023 йилнинг IV чораги учун "Банклар фаоллик индексини" ҳисоблаб чиқди ва банклар рейтингини янгилади.

Йирик банклар орасида аввалги рейтингга нисбатан "Трастбанк" ва "Азия Алянс банк" ўз ўрнини алмаштирди. "Инфинбанк" эса "Ипак йўли" банкини қувиб ўтиб 5-ўриндан жой олди.

"Халқ банки" ва Бизнесни ривожлантириш банки икки поғонага пастлаб мос равишда 10- ва 15-ўринга тушиб кетди.

@bankir
👍38👎8🤔1