“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари рўйҳатини тузди:
🏦 Миллий банк
Фоизи — 21-24 % фоиз
Муддати — 20 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 25 %
Батафсил
🏦 Orient Finance Bank
Фоизи — 23-25 %
Муддати — 20 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 30 %
Батафсил
🏦 Tenge Bank
Фоизи — 23,9 %
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — 820 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 25%
Батафсил
🏦 Халқ банки
Фоизи — 24-25 %
Муддати — 15 йилгача
Миқдори — 1 трлн 145 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 26-35 %
Батафсил
🏦 Туронбанк
Фоизи — 25%
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 25%
Батафсил
🏦 Tenge Bank (Расмий даромадсиз)
Фоизи — 25,9 %
Муддати — 25-60 ой
Миқдори — 620 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 50%
Батафсил
🏦 Ҳамкорбанк
Фоизи — 25%
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — 600 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 %
Батафсил
🏦 Агробанк
Фоизи — 26-26,5 %
Муддати — 10 йил
Миқдори — 850 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 25-40 %
Батафсил
Тўлиқ маълумот олиш учун "Батафсил" орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.
@bankir
Фоизи — 21-24 % фоиз
Муддати — 20 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 25 %
Батафсил
Фоизи — 23-25 %
Муддати — 20 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 30 %
Батафсил
Фоизи — 23,9 %
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — 820 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 25%
Батафсил
Фоизи — 24-25 %
Муддати — 15 йилгача
Миқдори — 1 трлн 145 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 26-35 %
Батафсил
Фоизи — 25%
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 25%
Батафсил
Фоизи — 25,9 %
Муддати — 25-60 ой
Миқдори — 620 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 50%
Батафсил
Фоизи — 25%
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — 600 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 %
Батафсил
Фоизи — 26-26,5 %
Муддати — 10 йил
Миқдори — 850 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 25-40 %
Батафсил
Тўлиқ маълумот олиш учун "Батафсил" орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎49👍39
Банкир
Микроқарзлар лимити 100 млн сўмгача оширилмоқда. Янги йилдан исломий молияга эътибор ошади Президент қарори билан 2024 йил 1 январдан Ўзбекистонда микроқарзларнинг энг кўп миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилмоқда. Шунингдек, қарорга кўра, 2024–2026…
Микроқарзлар лимити расман 100 млн сўмгача оширилди
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Эндиликда банклардан 50 млн сўмгача эмас, 100 млн сўмгача микроқарзлар олиш мумкин бўлади.

👍101👎10🤔2
Ўзбекистонда 2023 йилда қарийб 1,7 млн дона автомобиль сотилди
Ўтган йил давомида 1,69 млн дона автотранспорт воситалари сотилди, бу 2022 йилга нисбатан 18 фоизга кўп. 2023 йилдаги энг юқори кўрсаткичлар май ва октябрь ойларида, сотувлар 156 ва 186 мингта машинадан ошганида қайд этилди.
Бирламчи автомобиль бозорларидаги вазият
2023 йилда 379 мингта янги енгил автомобиллар сотилди, бу ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсган. Уларнинг 333 мингдан ортиғи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳиссасига тўғри келади (+25 фоиз).
Хорижий енгил автомобиллар бозори
Дастлабки 11 ойда енгил автомобиллар импорти сезиларли даражада — 2,2 баробар ошди ва 1,56 млрд долларни ташкил этди. Машина импортининг бундай ўсишига асосан божхона тўловларининг камайиши таъсир кўрсатди.
Иккиламчи автомобиль бозорларидаги вазият
Бир йил ичида Ўзбекистонда ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси 12,6 фоизга ўсиб, 1,16 млн донага етди.
Электромобиль бозоридаги вазият
Ўзбекистонда электр двигателли автомобилларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. 2023 йилда енгил электромобиллар савдоси 4,3 борабарга ошиб, 25,7 мингта электрокарни ташкил этди. Уларнинг 71 фоизи Тошкентда, энг ками Сурхондарёда (123 та) сотилди.
Ушбу маълумотларни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тайёрлади.

👍37👎9
Доллар тушади
19 январь куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq banki— 12 410
NBU— 12 410
Aloqabank — 12 410
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank— 12 440
Hayotbank — 12 450
Infinbank — 12 455

👍51👎10🤔2
Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич: яширин иқтисодиёт бизга қандай зарар келтиради?
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда бизнес вакиллари учун имкониятлар кўпаймоқда. Шунга қарамай, иқтисодиётда яширин ишлаб чиқариш ҳамда айланмаларнинг сақланиб қолиши тадбиркорлик ривожига ва соғлом рақобатни таъминлашга тўсиқ бўлмоқда.
Бизнес вакиллари учун яратилаётган имкониятларга қарамасдан ундан самарали фойдаланиш ўрнига ҳам ноҳалол, ҳам ноқонуний йўлдан бориб, юқори даромад ортидан қуваётганлар анчагина.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг улуши 40 фоиз атрофида ва бу тахминан 32 млрд долларни ташкил қилади.
Соядаги иқтисодиётда фаолият юритаётганлар ўзлари билмаган ҳолда бизнеслари учун ҳам зарар келтиради. Уларнинг фаолияти ва ходимлари қонун билан ҳимояланмайди (ойлик, меҳнат таътили ва бошқалар).
Жаҳон тажрибаси ҳам яширин иқтисодиётнинг мамлакатларга зарарини тасдиқлайди. Хўш, яширин иқтисодиётнинг зарари қандай шаклларда намоён бўлади? Улардан асосийларини кўрсатиб ўтамиз:
— Солиқ тушумлари. Яширин иқтисодиётда банд бўлган субъектлар давлат назоратидан четда бўлади ва солиқдан қочади. Бу эса мамлакат миқёсида улкан ҳажмдаги солиқ тушумларини йўқ қилиб, қанчадан-қанча ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларнинг (таълим, инфратузилма ва бошқалар) ҳал этилмаслигига сабаб бўлади
— Иш самарадорлиги. Жаҳон банки таҳлилларига кўра, норасмий сектор корхоналаридаги иш самарадорлиги қонуний ишлаётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан 4 баравар кам бўлиши тасдиқланган. Бу эса бутун мамлакат даражасида олиб қараганда жуда катта зарар деганидир
— Носоғлом рақобат. Яширин иқтисодиётда банд бўлганлар назоратдан ва солиқ тўлашдан қочиши рақобатда ҳалол ва қонуний тадбиркорлар учун адолатсизлик келтириб чиқаради
— Иқтисодий кўрсаткичлар. Норасмий бизнес иқтисодий кўрсаткичларнинг ҳаққонийлигига путур етказади. Бу эса мамлакат миқёсида муҳим иқтисодий қарорлар қабул қилишга жуда катта салбий таъсир қилади
— Жиноий фаолият. Соядаги иқтисодиёт жиноий гуруҳлар учун ўзаро “олди-берди”ларга кенг йўл очади, жамиятда яширин (латент) жиноятларни ўсишига сабаб бўлади, натижада миллий хавфсизликка хатарларни келтириб чиқаради
— Бошқа муаммолар. Халқаро иқтисодчилар кўплаб таҳлилларида яширин иқтисодиёт инсон капиталининг камайиши, камбағаллик ва нотенгликнинг ўсиши, аҳоли жон бошига ЯИМ кўрсаткичларининг пасайиши сингари бошқа муаммоларнинг ҳам асосий сабабчиси эканлигини таъкидлаб келади.
Ҳатто мамлакат президентининг ўзи ҳам бугунги кунда яширин иқтисодиёт энг долзарб масала эканини айтмоқда.
Умуман олганда, яширин иқтисодиёт аҳолига ҳам, бизнес вакилларига ҳам — душман.

👍44👎9🤔4
Сингапур менежментни ривожлантириш институти Ўзсаноатқурилишбанк билан меморандум имзолади
12 январь куни Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзсаноатқурилишбанк ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумга кўра банк ходимлари қисқа ва ўрта муддатли халқаро ўқув курслари ва ривожланган хорижий давлатларда амалиёт ўташи бўйича келишувга эришилди. Режага кўра жорий йилдаги дастур доирасида банк 3,5 мингдан зиёд кадрларни ўқитиб, малакасини оширади.

👍23🤔3👎2
Сизнинг расмий даромадингиз йўқ, лекин микроқарз олмоқчимисиз?
Биз сизлар учун шундай кредит ажратаётган банкларни топдик👇
https://t.me/+-uQ3Jda-sEY3NTQ6
Реклама

👍29👎11
Ўзбекистон фонд бозори илк бор йилни учта IPO билан якунлади
2023 йил “Тошкент” Республика фонд биржаси учун IPOлар бўйича жуда саҳий йил бўлди, деб ёзмоқда Курсив. Унга кўра, биринчи марта бозорга учта компания: UzAuto Motors, “Ўзбектелеком” ва “Ўзбекинвест” кириб келган. Бироқ уларнинг сотувидан тушган маблағ 10 млн доллардан ҳам ошмаган.
Янги ўйинчиларнинг кириб келиши бозорга ўз таъсирини ўтказган. Мисол учун, 2022 йилга нисбатан тўғридан-тўғри операциялар сони эса беш баравар ўсган. UCI биржа индексидаги кўрсаткич 82 фоизга ошган. Облигациялар бўйича етти баравар кўп савдо операциялари ўтказилган.
Чакана савдолар
Ўтган йили биржада 2,7 трлн сўмлик 411,9 мингта савдолар амалга оширилган. Бу бирламчи ва иккиламчи бозорлардаги акция ва облигация битимларининг умумий сони ҳисобланади. IPOлар орқали эса 104,2 млрд сўмлик (8,4 млн доллар) 12,4 минг битимлар имзоланган.
Статистикага кўра, “Ўзбектелеком” чакана инвесторларни жалб қилишда муҳим рол ўйнаган. Акция сотиб олиш бўйича аризалар сони деярли 11 мингтага етган. Оддий акцияларни жойлаштириш ҳажми 33,25 млрд сўмни (2,7 млн доллар) ташкил этган. Бунда корпоратив ва институционал сармоядорлар 60 фоиз акцияларни сотиб олган бўлса, қолган 40 фоиз қисми аҳоли орасида тақсимланган.

👍30👎3🤔1
❓Омадингизни синаб кўришни ва "Асл Белгиси"дан смартфон ютиб олишни ҳоҳлайсизми?
👨💻 Асл Белгиси (iOS ва Android) иловаси орқали Data Matrix кодларини топинг ва сканерланг ҳамда Instagram ва Telegram расмий каналларга обуна бўлинг.
‼️Телеграм каналига обуна бўлишни ва юқоридаги «Иштирок этиш» тугмасини босишни унутманг. Шунда, сиз иштирокчилар рўйхатида кирган бўласиз!
🏆4та совринли ўрин бўлади ва ажойиб смартфонлар тақдим этилади!
Aкция шартлари ва совринлар
@aslbelgisi

👎10👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Субсидия олиш учун даромадингиз қанча бўлиши керак?
Кўпчилик уй сотиб олиш учун субсидияга ариза топширади, аммо бунда даромад бўйича талабга эътибор бермайди ва комиссиядан рад жавобини олади.
Субсидия олиш учун оила ёки ариза берувчининг даромади қуйидагича бўлиши лозим:
Қорақалпоғистон ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаридан 8 баробаригача, яъни 3 150 000 сўмдан 8 400 000 сўмгача бўлиши керак.
Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаридан 9,2 баробаригача бўлиши керак. Яъни 3 150 000 сўмдан 9 660 000 сўмгача.
Комиссия қуйидаги ҳолларда аризани рад этиши мумкин:
— илгари уй-жой ва имтиёзли ипотека кредити бўйича субсидия олган оила аъзоларининг такрорий аризаси;
— тақдим этилган маълумотларнинг талаб қилинадиган ижтимоий мезонларга мос келмаслиги;
— жорий йилда ҳудудга ажратилган субсидиялар сони тугаб қолганида;
— ўртача ойлик даромад миқдорининг комиссия талабларига мос келмаслиги.
Instagram'га аъзо бўлишни унутманг. Бу ерда янада қизиқарлироқ — instagram.com/Bankirnews

👍48👎10
Банкир
❗️“Пахтакор” сотувга қўйилди Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клубидаги 100 фоиз давлат улуши сотувга чиқарилди. Давлат активидан келгусида фойдаланиш ва сотиб олишга қўйиладиган талаблар: — Футбол клубининг фаолиятини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва халқаро…
❗️“Пахтакор” футбол клубининг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилди.
@bankir
@bankir
🤔62👍19👎17
Доллар тушади
22 январь куни амал қиладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 410
Aloqabank — 12 405
Infinbank — 12 405
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank— 12 425
Hayotbank — 12 440
Asaka bank — 12 455

👍43👎6🤔2
2023 йилда кўчмас мулк бозори қандай бўлди ва 2024 йилда нималар кутиш мумкин?
ИТИМ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда кўчмас мулк савдоси 2023 йилда 5,7 фоизга ошди. Йил давомида 272,4 мингта уй сотилган бўлса, 2022 йилда 257 мингта уйлар олди-сотдиси расмийлаштирилган эди.
Иккиламчи бозорда уйлар нархи ўртача 17,5 фоизга юқорилади. Уйлар асосан йилнинг биринчи ярмида қимматлагани кузатилди.
Бир йил ичида нархларнинг энг кўп ўсиши Хоразм (30,1 фоиз), Тошкент (28,9 фоиз) ва Бухоро вилоятларида (24,5 фоиз) қайд этилди.
Тошкент шаҳрида уйларнинг 1 кв метри учун ўртача нарх 1 123 долларни ташкил қилди. 2022 йилда бу кўрсаткич 920 доллар эди.
Ижара бозори
2023 йилда пойтахтнинг уй-жой ижараси бозори нисбатан барқарор бўлди. Бир йилда Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайди ва ҳар кв метр учун 9,2 долларни ташкил этди. 2022 йилда нархлар 34,6 фоизга ошган эди.
Ўртача ҳисобда энг қиммат уй-жой ижараси Шайхонтоҳур (11,8 доллар), Яккасарой (10,8 доллар) ва Миробод (11,4 доллар) туманларида қайд этилди.
Ижара нархларининг нисбатан пастлиги Учтепа (7,9 доллар), Сергели (6,9 доллар) ва Бектемир (5,7 доллар) туманларида кузатилди.
2024 йилда нималар кутиш мумкин?
Умуман олганда сўнгги йилларда Ўзбекистонда, айниқса пойтахтда уйлар нархи кескин ўсишда давом этаётгани одамларда нарх яна ўсишига ишонч пайдо қиляпти.
Маҳаллий инвесторлар учун ҳам Тошкентдан уй сотиб олиш анча жозибадор активга айланиб қолган. Айрим туманларда, маълум давр орасида уйлар нархи ўсишидан йиллик ҳисобда 60 фоизгача фойда олиш мумкинлиги кўринди. Қаерда фойда катта ва “кафолатланган” бўлса, одамлар ўша ерга интилади.
Шунга қарамай, талаб чексиз эмас ва 2024 йилда нархлар аввалги йиллар каби ўсишини кутиш қийин. Аммо аҳоли қаердандир фойда қилишни хоҳлайди (фонд бозори ривожланмаган, диний сабабларга кўра омонатлардан айримлар фойдаланмайди) ва улар ҳозирча кўчмас мулк ҳамда автомобил бозорини энг оптимал вариант сифатида кўрмоқда. Бу эса талабни ушлаб туради.

👍41👎3🤔2