Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилади

17 январь куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank— 12 405
NBU— 12 400
Garantbank — 12 400

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank— 12 425
Infinbank — 12 430
Hayotbank — 12 445


@bankir
👎37👍17
Банклар билан ишлайдиган алоҳида солиқ тизими яратилади

40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.

Шу каби солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.

Солиқ тушумларининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та банк билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади.

@bankir
👍33👎10🤔5
Энг долзарб масала — яширин иқтисодиёт

Президент бугунги йиғилишда яширин иқтисодиётни энг долзарб масала эканини таъкидлади.

Таҳлиллар хизматлар, қурилиш, саноат соҳаларида ўнлаб триллион сўмлик маҳсулот “соя”да қолаётганини кўрсатмоқда.

Бу орқали ялпи ички маҳсулотга 135 трлн сўм, бюджетга 30 трлн сўм тушум йўқотилмоқда.

Масалан, қурилиш корхоналарининг 41 фоизи ҳисоботида фақат 1 нафар ишчисини кўрсатган. Ваҳоланки, бу корхоналар ўтган йилни ўзида 4 трлн сўмлик қурилиш ишларини бажарган.

Бир нарсани аниқ тушуниш зарур. Яширин иқтисодиёт, авваламбор, тўғри ишлаётган тадбиркорлар фаолиятига катта тўсиқ бўлаяпти.

Бугунги кунда интизомли тадбиркорлар “қани адолатли рақобат” деган ҳақли эътирозларини кўп-кўп айтаяпти — дейди давлат раҳбари.

@bankir
👍53👎13🤔4
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратура Департаментига ўтказилади.

Ҳисоб палатаси ходимлари бюджетдан энг кўп маблағ оладиган 12 та вазирликка бириктирилади.

Департамент ва Ҳисоб палатаси биргаликда ишлаб, яширин иқтисодиётни жиловлаш ва бюджет маблағларини тўғри сарфланиши учун жавобгар бўлади.

@bankir
👍31👎8🤔6
“Кредит фоиз ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш керак”

Президент йиғилишда банк тизими барқарорлигини таъминлаш ҳамда кредит фоиз ставкаларини тушириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Давлат раҳбари бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш кераклигини айтиб ўтди.

Банклар ресурс йўқлиги сабабли кредит фоизи юқори, дейишга ўрганиб олган. Ваҳоланки, муаммоли кредитларни ундиришни ўзидан 25 трлн сўмлик кредитга ресурс топса бўлади.

Эндиликда Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман кредит олган корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлаб кетишига кўмаклашади.

Ҳокимлар, банклар кредит беришдан олдин лойиҳа қанча иш ўрин яратиши, бюджетга қанча тушум бўлишини ҳисоб-китоб қилиш тизимига ўтади ва самарасига шахсан жавоб беради.

@bankir
👍140👎10🤔7
Доллар яна кўтарилди

17 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 415,05 сўмдан (+6,04 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎43👍15🤔1
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган сўмдаги энг юқори фоизли омонатлар рейтингини тузди:

🏦Давр банк
Фоизи — 27,09 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил

🏦TBC Bank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил

🏦Капиталбанк
Фоизи — 26 фоиз
Муддати — 25 ой
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил

🏦Ziraat Bank
Фоизи — 26 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 3 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси
Батафсил

🏦Garant Bank
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси
Батафсил

Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69👎16🤔2
Доллар яна кўтарилади

18 январь куни амал қиладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki— 12 400
NBU— 12 400
Kapitalbank — 12 395

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank— 12 430
Hayotbank — 12 445
Poytaxtbank — 12 450


@bankir
👎43👍26🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Open" картаси билан истаганингизни бўлиб тўлаш эвазига харид қилинг!

🤔 Анчадан буён маиший техника, қурилиш моллари, уй жиҳозлари харид қилишни режалаштириб юрибсизми ёки даволаниш ҳамда ўқув курсларда таълим олишга имкон топа олмаяпсизми?!

🙂 "Open" муддатли тўлов картаси билан режаларингизни бугуноқ амалга ошириш мумкин.

Сиз учун янада кўпроқ, янада қулай ва фоизсиз!

Миқдори: 68 000 000 сўмгача
Муддати: 3 йилга (ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан)

👉 Картани Open card иловасида онлайн тарзда қулай расмийлаштиринг ва ҳамкор дўконлардан харидларни амалга оширинг — IOS | Android

Батафсил маълумот Agrobank.uz сайтида.

Реклама
👍22👎1
❗️“Пахтакор” сотувга қўйилди

Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клубидаги 100 фоиз давлат улуши сотувга чиқарилди.

Давлат активидан келгусида фойдаланиш ва сотиб олишга қўйиладиган талаблар:
— Футбол клубининг фаолиятини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва халқаро даражага олиб чиқиш;
— Футбол клуби балансидаги барча спорт объектларидан, шу жумладан футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиш;
— “Пахтакор” футбол клуби академияси фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш.

@bankir
👍122👎22🤔20
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари рўйҳатини тузди:

🏦Миллий банк
Фоизи — 21-24 % фоиз
Муддати — 20 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 25 %
Батафсил

🏦Orient Finance Bank
Фоизи — 23-25 %
Муддати — 20 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 30 %
Батафсил

🏦Tenge Bank
Фоизи — 23,9 %
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — 820 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 25%
Батафсил

🏦Халқ банки
Фоизи — 24-25 %
Муддати — 15 йилгача
Миқдори — 1 трлн 145 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 26-35 %
Батафсил

🏦Туронбанк
Фоизи — 25%
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 25%
Батафсил

🏦Tenge Bank (Расмий даромадсиз)
Фоизи — 25,9 %
Муддати — 25-60 ой
Миқдори — 620 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 50%
Батафсил

🏦Ҳамкорбанк
Фоизи — 25%
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — 600 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 %
Батафсил

🏦Агробанк
Фоизи — 26-26,5 %
Муддати — 10 йил
Миқдори — 850 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 25-40 %
Батафсил

Тўлиқ маълумот олиш учун "Батафсил" орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎49👍39
Банкир
Микроқарзлар лимити 100 млн сўмгача оширилмоқда. Янги йилдан исломий молияга эътибор ошади Президент қарори билан 2024 йил 1 январдан Ўзбекистонда микроқарзларнинг энг кўп миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилмоқда. Шунингдек, қарорга кўра, 2024–2026…
Микроқарзлар лимити расман 100 млн сўмгача оширилди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Эндиликда банклардан 50 млн сўмгача эмас, 100 млн сўмгача микроқарзлар олиш мумкин бўлади.

@bankir
👍101👎10🤔2
Доллар навбатдаги рекорд даражага етди

18 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 427 сўмдан (+11,95 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎77👍29🤔4
Ўзбекистонда 2023 йилда қарийб 1,7 млн дона автомобиль сотилди

Ўтган йил давомида 1,69 млн дона автотранспорт воситалари сотилди, бу 2022 йилга нисбатан 18 фоизга кўп. 2023 йилдаги энг юқори кўрсаткичлар май ва октябрь ойларида, сотувлар 156 ва 186 мингта машинадан ошганида қайд этилди.

Бирламчи автомобиль бозорларидаги вазият

2023 йилда 379 мингта янги енгил автомобиллар сотилди, бу ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсган. Уларнинг 333 мингдан ортиғи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳиссасига тўғри келади (+25 фоиз).

Хорижий енгил автомобиллар бозори

Дастлабки 11 ойда енгил автомобиллар импорти сезиларли даражада — 2,2 баробар ошди ва 1,56 млрд долларни ташкил этди. Машина импортининг бундай ўсишига асосан божхона тўловларининг камайиши таъсир кўрсатди.

Иккиламчи автомобиль бозорларидаги вазият

Бир йил ичида Ўзбекистонда ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси 12,6 фоизга ўсиб, 1,16 млн донага етди.

Электромобиль бозоридаги вазият

Ўзбекистонда электр двигателли автомобилларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. 2023 йилда енгил электромобиллар савдоси 4,3 борабарга ошиб, 25,7 мингта электрокарни ташкил этди. Уларнинг 71 фоизи Тошкентда, энг ками Сурхондарёда (123 та) сотилди.

Ушбу маълумотларни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тайёрлади.

@bankir
👍37👎9
Доллар тушади

19 январь куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki— 12 410
NBU— 12 410
Aloqabank — 12 410

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank— 12 440
Hayotbank — 12 450
Infinbank — 12 455

@bankir
👍51👎10🤔2
Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич: яширин иқтисодиёт бизга қандай зарар келтиради?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда бизнес вакиллари учун имкониятлар кўпаймоқда. Шунга қарамай, иқтисодиётда яширин ишлаб чиқариш ҳамда айланмаларнинг сақланиб қолиши тадбиркорлик ривожига ва соғлом рақобатни таъминлашга тўсиқ бўлмоқда.

Бизнес вакиллари учун яратилаётган имкониятларга қарамасдан ундан самарали фойдаланиш ўрнига ҳам ноҳалол, ҳам ноқонуний йўлдан бориб, юқори даромад ортидан қуваётганлар анчагина.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг улуши 40 фоиз атрофида ва бу тахминан 32 млрд долларни ташкил қилади.

Соядаги иқтисодиётда фаолият юритаётганлар ўзлари билмаган ҳолда бизнеслари учун ҳам зарар келтиради. Уларнинг фаолияти ва ходимлари қонун билан ҳимояланмайди (ойлик, меҳнат таътили ва бошқалар).

Жаҳон тажрибаси ҳам яширин иқтисодиётнинг мамлакатларга зарарини тасдиқлайди. Хўш, яширин иқтисодиётнинг зарари қандай шаклларда намоён бўлади? Улардан асосийларини кўрсатиб ўтамиз:

Солиқ тушумлари. Яширин иқтисодиётда банд бўлган субъектлар давлат назоратидан четда бўлади ва солиқдан қочади. Бу эса мамлакат миқёсида улкан ҳажмдаги солиқ тушумларини йўқ қилиб, қанчадан-қанча ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларнинг (таълим, инфратузилма ва бошқалар) ҳал этилмаслигига сабаб бўлади

Иш самарадорлиги. Жаҳон банки таҳлилларига кўра, норасмий сектор корхоналаридаги иш самарадорлиги қонуний ишлаётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан 4 баравар кам бўлиши тасдиқланган. Бу эса бутун мамлакат даражасида олиб қараганда жуда катта зарар деганидир

Носоғлом рақобат. Яширин иқтисодиётда банд бўлганлар назоратдан ва солиқ тўлашдан қочиши рақобатда ҳалол ва қонуний тадбиркорлар учун адолатсизлик келтириб чиқаради

Иқтисодий кўрсаткичлар. Норасмий бизнес иқтисодий кўрсаткичларнинг ҳаққонийлигига путур етказади. Бу эса мамлакат миқёсида муҳим иқтисодий қарорлар қабул қилишга жуда катта салбий таъсир қилади

Жиноий фаолият. Соядаги иқтисодиёт жиноий гуруҳлар учун ўзаро “олди-берди”ларга кенг йўл очади, жамиятда яширин (латент) жиноятларни ўсишига сабаб бўлади, натижада миллий хавфсизликка хатарларни келтириб чиқаради

Бошқа муаммолар. Халқаро иқтисодчилар кўплаб таҳлилларида яширин иқтисодиёт инсон капиталининг камайиши, камбағаллик ва нотенгликнинг ўсиши, аҳоли жон бошига ЯИМ кўрсаткичларининг пасайиши сингари бошқа муаммоларнинг ҳам асосий сабабчиси эканлигини таъкидлаб келади.

Ҳатто мамлакат президентининг ўзи ҳам бугунги кунда яширин иқтисодиёт энг долзарб масала эканини айтмоқда.

Умуман олганда, яширин иқтисодиёт аҳолига ҳам, бизнес вакилларига ҳам — душман.

@bankir
👍44👎9🤔4
Сингапур менежментни ривожлантириш институти Ўзсаноатқурилишбанк билан меморандум имзолади

12 январь куни Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзсаноатқурилишбанк ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумга кўра банк ходимлари қисқа ва ўрта муддатли халқаро ўқув курслари ва ривожланган хорижий давлатларда амалиёт ўташи бўйича келишувга эришилди. Режага кўра жорий йилдаги дастур доирасида банк 3,5 мингдан зиёд кадрларни ўқитиб, малакасини оширади.

Батафсил
👍23🤔3👎2