Испаниянинг энг йирик банки Ўзбекистон бозорига кирмоқчи
Испаниядаги энг катта, Европада эса бешликка кирувчи — Santander банки Ўзбекистон бозорига кириши мумкин. Бу бўйича муҳокамалар Сантандер банкининг минтақавий менежир Давид Плаза билан Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида бўлиб ўтган.
Учрашув давомида банк мамлакатга 500 млн доллар миқдоридаги кредит маблағларини беришга тайёрлигини маълум қилган.
Santander банки 2023 йил учинчи чорак якунларига кўра, йиллик ҳисобда 100 млрд доллардан ошиқ даромад олган.
Ўзбекистонда кўпчилик ушбу банкни Испания La Liga'си орқали танийди. Банк ва лига 2016 йилдан 2023 йилгача ҳамкорлик қилиб келган. Бу даврда футбол ўйинлари La Liga Santander логотипи билан намойиш қилинган.
Бу ҳозирча расмий бўлмаган дастлабки муҳокама ҳисобланади. Музокаралар тез суръатларда давом этган тақдирда ҳам банкнинг Ўзбекистон каби ривожланаётган бозорга кириб келиши учун камида 1 йил керак бўлади.
2022 йилда "Кёнгнам Банк" Ўзбекистон бозорига кириш бўйича режаларини маълум қилганди. Бироқ, 2024 йил бошида банкка берилган аккредация сертификати қайтариб олинди.
Шунга қарамай, футбол сабаб Santander банкини Ўзбекистонда кўпчилик билади ва агарда банк тез фурсатларда мамлакатда фаолиятини йўлга қўйган тақдирда ҳам маркетинг бўйича устунлик бор.
📷: Bloomberg
@bankir

👍111👎13🤔4
Камроқ ипотека олаётган аёллар, фаол банклар ва эски уйларга кўпроқ кредит — 2023 йил ўзбекистонликлар учун ипотека бозори қандай бўлди?
Марказий банк 2023 йилда ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот берди. Маълумотларни 2022 йил билан солиштириб яхшигина ўзгаришларни кўришимиз мумкин.
Аёллар камроқ ипотека кредити оляпти
Бутун йил давомида 16,9 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди. Бу 2022 йилга нисбатан 2,5 трлн сўмга кўпроқ. Шунга қарамай, 2023 йилда нисбатан камроқ одамлар банклардан уй сотиб олиш учун кредит олган.
Агарда 2022 йилда 70,9 минг кишига банклар ипотека кредити берган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 68,4 минг кишигача камайди. Бу пасайиш аёллар ҳисобига бўлди — 1 йил ичида аёллар уй сотиб олиш учун 3,5 мингта камроқ кредит олган. Эркаклар эса аввалги йилга қараганда мингта кўпроқ ипотека олди.
Аёлларнинг камроқ ипотека кредити олишини уйлар нархи билан изоҳлаш мумкин. Ўтган йили Ўзбекистонда уйлар нархи сезиларли ошди (бу бўйича видео ҳам тайёрлагандик) ва ўртача тўлов қобилияти эркакларга нисбатан пастроқ бўлган аёллар уй сотиб олишда қийналди.
Банклар ўз маблағидан кўпроқ кредит бермоқда
Ўзбекистонда ипотека кредитлари уч хил ресурс ёрдамида ажратилади. Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси (ИҚМК), Иқтисодиёт ва молий вазирлиги ҳамда банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан.
2021 йилда барча банклар ўз ҳисобидан атиги 867 млрд сўм ипотека кредити берган бўлса, 2023 йилда бу 6,6 баробар ошди ва 5,7 трлн сўмга етди. Вазирлик маблағлари камайган бўлсада, ИҚМК маблағлари асосида кредит ажратиш қарийб 10 баробарга ошди.
2024 йилда ҳам банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан кўпроқ ипотека кредити беришда давом этишини кутиш мумкин. Бундан ташқари, жорий йилда ИҚМК учун давлат ва бир қанча банклар томонидан қўшимча маблағлар киритилмоқда ва бу ушбу ресурс орқали кўпроқ уй сотиб олиш учун кредит олиш мумкинлигини англатади. Шу тариқа, вазирлик ресурслари камайиб борса керак.
Эски уйларга кўпроқ кредит ва қариялар
Ўтган йили кузатилган яна бир тенденциялардан бири бу — иккиламчи бозорга кўпроқ ипотека кредити ажратилгани. Бунга банклар ўз ҳисобидан кредит беришни кўпайтиргани катта туртки бўлди. Демак, 2022 йилда ажратилган ипотека кредитларининг атиги 25 фоизи иккиламчи бозорга тўғри келган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 41 фоизгача ошди.
Шунингдек, йил давомида ёшлар ва ўрта ёшлилар уй сотиб олиш учун 2022 йилга нисбатан камроқ банк кредити олган бўлса, кутилмаганда ипотека олган 50 ёшдан катта аҳоли сони кўпайди.
Банклар томонидан ажратилган ипотека кредитларининг 2023 йил охиридаги ўртача фоиз ставкалари 23,8 фоиз бўлди. Энг кўп ипотека кредитлари Тошкент шаҳри, Фарғона ва Навоий вилоятларига берилди.
Умуман олганда, 2023 йил ипотека бозори учун нархлар сабаб мураккаб бўлди дейиш мумкин. Шунга қарамай, регулятор чоралари ва банкларнинг бозордаги улуши ортиши билан вазият назоратдан чиқиб кетмади.
Аммо кам фоизли ипотека кредитлари учун лимит чегарасида уй топиш одамлар учун тобора мураккаб бўлиб бормоқда. Агар нархлар ўсишда давом этса, яқин вақт ичида 400 млн сўм атрофида Тошкентда уй топиш амалда имконсизга айланади. Регулятор бу чегара бўйича янги қоидаларни кўриб чиқиши керак.

👍54👎6🤔2
Банкир
2023 йилда иқтисодий ўсиш 6 фоиз бўлди. @bankir
Президент видеоселекторда иқтисодиёт соҳасидаги раҳбарларни кескин танқид қилди:
Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.
Иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.
Иқтисодий раҳбарлар ва ўринбосарлар деганда давлат банкларида фаолият олиб бораётганлар ҳам назарда тутилмоқда.
@bankir
Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.
Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.
Иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.
Иқтисодий раҳбарлар ва ўринбосарлар деганда давлат банкларида фаолият олиб бораётганлар ҳам назарда тутилмоқда.
@bankir
👍55👎6🤔4
Website | Instagram | Telegram | Telegram-bоt | реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26👎4
Доллар кўтарилади
17 январь куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида ошиши кутилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank— 12 405
NBU— 12 400
Garantbank — 12 400
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank— 12 425
Infinbank — 12 430
Hayotbank — 12 445

👎37👍17
Банклар билан ишлайдиган алоҳида солиқ тизими яратилади
40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.
Шу каби солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.
Солиқ тушумларининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та банк билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади.

👍33👎10🤔5
Энг долзарб масала — яширин иқтисодиёт
Президент бугунги йиғилишда яширин иқтисодиётни энг долзарб масала эканини таъкидлади.
Таҳлиллар хизматлар, қурилиш, саноат соҳаларида ўнлаб триллион сўмлик маҳсулот “соя”да қолаётганини кўрсатмоқда.
Бу орқали ялпи ички маҳсулотга 135 трлн сўм, бюджетга 30 трлн сўм тушум йўқотилмоқда.
Масалан, қурилиш корхоналарининг 41 фоизи ҳисоботида фақат 1 нафар ишчисини кўрсатган. Ваҳоланки, бу корхоналар ўтган йилни ўзида 4 трлн сўмлик қурилиш ишларини бажарган.
Бир нарсани аниқ тушуниш зарур. Яширин иқтисодиёт, авваламбор, тўғри ишлаётган тадбиркорлар фаолиятига катта тўсиқ бўлаяпти.

Бугунги кунда интизомли тадбиркорлар “қани адолатли рақобат” деган ҳақли эътирозларини кўп-кўп айтаяпти — дейди давлат раҳбари.
@bankir
👍53👎13🤔4
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратура Департаментига ўтказилади.
Ҳисоб палатаси ходимлари бюджетдан энг кўп маблағ оладиган 12 та вазирликка бириктирилади.
Департамент ва Ҳисоб палатаси биргаликда ишлаб, яширин иқтисодиётни жиловлаш ва бюджет маблағларини тўғри сарфланиши учун жавобгар бўлади.

👍31👎8🤔6
“Кредит фоиз ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш керак”
Президент йиғилишда банк тизими барқарорлигини таъминлаш ҳамда кредит фоиз ставкаларини тушириш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Давлат раҳбари бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш кераклигини айтиб ўтди.
Эндиликда Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман кредит олган корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлаб кетишига кўмаклашади.
Ҳокимлар, банклар кредит беришдан олдин лойиҳа қанча иш ўрин яратиши, бюджетга қанча тушум бўлишини ҳисоб-китоб қилиш тизимига ўтади ва самарасига шахсан жавоб беради.

Банклар ресурс йўқлиги сабабли кредит фоизи юқори, дейишга ўрганиб олган. Ваҳоланки, муаммоли кредитларни ундиришни ўзидан 25 трлн сўмлик кредитга ресурс топса бўлади.
Эндиликда Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман кредит олган корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлаб кетишига кўмаклашади.
Ҳокимлар, банклар кредит беришдан олдин лойиҳа қанча иш ўрин яратиши, бюджетга қанча тушум бўлишини ҳисоб-китоб қилиш тизимига ўтади ва самарасига шахсан жавоб беради.
@bankir
👍140👎10🤔7
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган сўмдаги энг юқори фоизли омонатлар рейтингини тузди:
🏦 Давр банк
Фоизи — 27,09 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил
🏦 TBC Bank
Фоизи — 27 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 100 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — мобил илова
Батафсил
🏦 Капиталбанк
Фоизи — 26 фоиз
Муддати — 25 ой
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд эмас
Омонат очиш усули — банк офиси/мобил илова
Батафсил
🏦 Ziraat Bank
Фоизи — 26 фоиз
Муддати — 24 ой
Минимал сумма — 3 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси
Батафсил
🏦 Garant Bank
Фоизи — 25 фоиз
Муддати — 18 ой
Минимал сумма — 1 000 000 сўм
Маблағ киритиш — мавжуд
Омонат очиш усули — банк офиси
Батафсил
Банкларда омонатни муддатидан олдин ечиб олганингизда шартлар ўзгариши мумкин. Тўлиқ маълумот олиш учун батафсил орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.

👍69👎16🤔2
Доллар яна кўтарилади
18 январь куни амал қиладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq banki— 12 400
NBU— 12 400
Kapitalbank — 12 395
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank— 12 430
Hayotbank — 12 445
Poytaxtbank — 12 450

👎43👍26🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Open" картаси билан истаганингизни бўлиб тўлаш эвазига харид қилинг!
🤔 Анчадан буён маиший техника, қурилиш моллари, уй жиҳозлари харид қилишни режалаштириб юрибсизми ёки даволаниш ҳамда ўқув курсларда таълим олишга имкон топа олмаяпсизми?!
🙂 "Open" муддатли тўлов картаси билан режаларингизни бугуноқ амалга ошириш мумкин.
Сиз учун янада кўпроқ, янада қулай ва фоизсиз!
Миқдори: 68 000 000 сўмгача
Муддати: 3 йилга (ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан)
👉 Картани Open card иловасида онлайн тарзда қулай расмийлаштиринг ва ҳамкор дўконлардан харидларни амалга оширинг — IOS | Android
Батафсил маълумот Agrobank.uz сайтида.
Реклама

👍22👎1
❗️“Пахтакор” сотувга қўйилди
Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клубидаги 100 фоиз давлат улуши сотувга чиқарилди.
Давлат активидан келгусида фойдаланиш ва сотиб олишга қўйиладиган талаблар:
— Футбол клубининг фаолиятини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва халқаро даражага олиб чиқиш;
— Футбол клуби балансидаги барча спорт объектларидан, шу жумладан футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиш;
— “Пахтакор” футбол клуби академияси фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш.

👍122👎22🤔20
“Банкир” канали бугунги кунда банклар томонидан таклиф қилинаётган иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари рўйҳатини тузди:
🏦 Миллий банк
Фоизи — 21-24 % фоиз
Муддати — 20 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 25 %
Батафсил
🏦 Orient Finance Bank
Фоизи — 23-25 %
Муддати — 20 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 30 %
Батафсил
🏦 Tenge Bank
Фоизи — 23,9 %
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — 820 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 25%
Батафсил
🏦 Халқ банки
Фоизи — 24-25 %
Муддати — 15 йилгача
Миқдори — 1 трлн 145 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 26-35 %
Батафсил
🏦 Туронбанк
Фоизи — 25%
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 25%
Батафсил
🏦 Tenge Bank (Расмий даромадсиз)
Фоизи — 25,9 %
Муддати — 25-60 ой
Миқдори — 620 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 50%
Батафсил
🏦 Ҳамкорбанк
Фоизи — 25%
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — 600 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 %
Батафсил
🏦 Агробанк
Фоизи — 26-26,5 %
Муддати — 10 йил
Миқдори — 850 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 25-40 %
Батафсил
Тўлиқ маълумот олиш учун "Батафсил" орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.
@bankir
Фоизи — 21-24 % фоиз
Муддати — 20 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 25 %
Батафсил
Фоизи — 23-25 %
Муддати — 20 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 30 %
Батафсил
Фоизи — 23,9 %
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — 820 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 25%
Батафсил
Фоизи — 24-25 %
Муддати — 15 йилгача
Миқдори — 1 трлн 145 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 26-35 %
Батафсил
Фоизи — 25%
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — Чекланмаган
Бошланғич тўлов — 25%
Батафсил
Фоизи — 25,9 %
Муддати — 25-60 ой
Миқдори — 620 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 50%
Батафсил
Фоизи — 25%
Муддати — 10 йилгача
Миқдори — 600 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 26 %
Батафсил
Фоизи — 26-26,5 %
Муддати — 10 йил
Миқдори — 850 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — 25-40 %
Батафсил
Тўлиқ маълумот олиш учун "Батафсил" орқали банкларнинг расмий сайтига ўтиш тавсия қилинади.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎49👍39
Банкир
Микроқарзлар лимити 100 млн сўмгача оширилмоқда. Янги йилдан исломий молияга эътибор ошади Президент қарори билан 2024 йил 1 январдан Ўзбекистонда микроқарзларнинг энг кўп миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилмоқда. Шунингдек, қарорга кўра, 2024–2026…
Микроқарзлар лимити расман 100 млн сўмгача оширилди
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Эндиликда банклардан 50 млн сўмгача эмас, 100 млн сўмгача микроқарзлар олиш мумкин бўлади.

👍101👎10🤔2
Ўзбекистонда 2023 йилда қарийб 1,7 млн дона автомобиль сотилди
Ўтган йил давомида 1,69 млн дона автотранспорт воситалари сотилди, бу 2022 йилга нисбатан 18 фоизга кўп. 2023 йилдаги энг юқори кўрсаткичлар май ва октябрь ойларида, сотувлар 156 ва 186 мингта машинадан ошганида қайд этилди.
Бирламчи автомобиль бозорларидаги вазият
2023 йилда 379 мингта янги енгил автомобиллар сотилди, бу ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсган. Уларнинг 333 мингдан ортиғи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳиссасига тўғри келади (+25 фоиз).
Хорижий енгил автомобиллар бозори
Дастлабки 11 ойда енгил автомобиллар импорти сезиларли даражада — 2,2 баробар ошди ва 1,56 млрд долларни ташкил этди. Машина импортининг бундай ўсишига асосан божхона тўловларининг камайиши таъсир кўрсатди.
Иккиламчи автомобиль бозорларидаги вазият
Бир йил ичида Ўзбекистонда ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси 12,6 фоизга ўсиб, 1,16 млн донага етди.
Электромобиль бозоридаги вазият
Ўзбекистонда электр двигателли автомобилларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. 2023 йилда енгил электромобиллар савдоси 4,3 борабарга ошиб, 25,7 мингта электрокарни ташкил этди. Уларнинг 71 фоизи Тошкентда, энг ками Сурхондарёда (123 та) сотилди.
Ушбу маълумотларни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тайёрлади.

👍37👎9
Доллар тушади
19 январь куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq banki— 12 410
NBU— 12 410
Aloqabank — 12 410
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank— 12 440
Hayotbank — 12 450
Infinbank — 12 455

👍51👎10🤔2