Доллар бироз кўтарилади
9 январь куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
NBU— 12 370
Ipotekabank— 12 370
Agrobank — 12 365
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс:
Aloqabank — 12 400
Kapitalbank — 12 400
@bankir

👎37👍21🤔2
Захиралар йил охирида яхшигина кўпайди
2024 йил, 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 34,6 млрд доллар бўлди. Декабр ойида захиралар 1,7 млрд долларга кўпайди.
Бунда олтин ҳажми 360 тоннадан 370 тоннага, қиймати эса 23,7 млрд доллардан 24,6 млрд долларга кўпайган. Йил охирига келиб валюта захиралари ҳам 751 млн долларга оширилиб, 9,4 млрд долларга етказилди.
Умуман олганда, 2022 йилга нисбатан 2023 йилда мамлакат захиралари камроқ бўлди. Сўнгги икки ойда халқаро захиралар сезиларли кўпайганига қарамасдан 2023 йилда захиралар аввалги йилга қараганда 1,2 млрд доллар камроқ бўлди.

👍37👎9🤔5
“Openinfo”да банклар бўйича маълумот олиш осонлашди
Корпоратив ахборот ягона порталида (new.openinfo.uz) Ўзбекистондаги банклар бўйича молиявий маълумотларни инфографика билан бериш бошланди.
Бунгача сайтда банкларнинг молиявий кўрсаткичларини йиллар ёки чораклар кесимида солиштириш мураккаб эди.
Банкларнинг барча маълумотлари эса умумий эмас, алоҳида-алоҳида бир жойга жойлаштирилди.
https://new.openinfo.uz/organizations

👍32👎1
100 млн сўмгача: Банклар қандай микроқарзлар таклиф қиляпти?
Микроқарз — қисқа муддатли ва ҳар қандай мақсадлар учун сизга пул маблағларини банкдан тез ва осон олиш имконини берувчи кредит маҳсулоти ҳисобланади.
“Банкир” канали айни кунда тижорат банклари томонидан тақдим қилинаётган энг қулай микроқарзлар бўйича маълумотларни тақдим қилади:
Давр банк
Фоиз ставкаси — 23,24%
Муддати — 6 ойгача
Сумма — 50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — онлайн
Кимлар учун — бюджет ташкилоти ходимлари
Батафсил
Азия Аллианс Банк
Фоиз ставкаси — 23,99%
Муддати — 1 йилгача
Сумма — 100 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — банк бўлимлар орқали
Батафсил
МКбанк
Фоиз ставкаси — 26-28% (кредит муддатига боғлиқ)
Муддати — 3 йилгача
Сумма — 50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — онлайн
Батафсил
Трастбанк
Фоиз ставкаси — 27-30%
Муддати — 1-3 йил
Сумма — 50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — банк бўлимлари орқали
Батафсил
Агробанк
Фоиз ставкаси — 25%
Муддати — 2 йил
Сумма — 30 млн сўмгача

Асакабанк
Фоиз ставкаси — 30%
Муддати — 3 йилгача
Сумма — 50 млн сўмгача
Кредит ажратиш тарзи — онлайн
Батафсил
Тенгебанк
Фоиз ставкаси — 31,9%

👍117👎86🤔5
Биткоин Россия ва Украина урушидан аввалги даражага қайтди
Кеча тунда биткоин 2022 йил мартидан бери биринчи марта 47 минг доллардан ошди. Ўша йили феврал ойида Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангач дунёдаги энг йирик криптовалюта йил охиригача 15 минг долларга тушиб кетганди.
Дунё бўйлаб иқтисодий мураккаб вазиятда инвесторлар рискли актив — криптовалюталарга камроқ сармоя кирита бошлади. Аммо 2023 йил давомида инфляцияни жиловлаш бошлангач инвесторларнинг талаби яна қайта вужудга келди.
Инфографикада биткоин нархининг 2017 йилдан бери ўзгаришини кўриш мумкин.
Нима учун биткоин қимматлаяпти?

👍41👎5
Доллар яна кўтарилади
10 январь куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank— 12 385
NBU— 12 380
SQB— 12 375
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank— 12 415
Hayotbank— 12 420
Octobank — 12 420

👎43👍23🤔3
Бизнес вакиллари учун мажбурий талаблар қисқартирилади
Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб тадбиркорлар учун 16 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади. Хусусан:
— 7 турдаги рухсат берувчи ҳужжат тўлиқ бекор қилинади;
— 6 турдаги рухсат берувчи ҳужжат бирлаштириш йўли билан бекор қилинади.
Лицензия ва рухсатнома хабарнома тартибига ўтказилади. Ушбу ҳужжатларни беришда талабгорларни видеоалоқа ёрдамида масофадан туриб баҳолашга рухсат берилади. Турагентлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкин бўлади.
Бундан ташқари, энди компанияларга тегишли транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойларини ихтиёрий равишда танлаш мумкин. Бугунгача техник кўрикдан ўтказиш ички ишлар органлари томонидан белгиланган жойларда ўтказилаётганди.
Ўзгартиришлар натижасида тадбиркорларнинг қарийб 350 млрд сўмлик харажатлари тежалади. Шунингдек, 34 турдаги ҳисоботлар бекор қилиниб, ҳар йили 21 мингдан ортиқ тадбиркорнинг қўшимча 500 млн сўм пули ўзида қолади.

👍29👎1🤔1
Ўзбекистон молиявий хизматлар бозорининг ривожланишини қандай рағбатлантириш мумкин?
Ўзбекистон нобанк молия секторида ўсиш кузатилаётган бўлса ҳам, кўрсаткичлар барибир ҳамкор давлатлардан анча пастроқ. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари ушбу секторни таҳлил қилиб, бунга нималар сабаб бўлаётгани, умуман, молиявий хизматлар бозори ривожи учун нималар қилса бўлиши ҳақида ёзибди.
Унга кўра, жаҳонда нобанк молия ташкилотлари ресурслар ва иқтисодий талабни қондирувчи асосий манбалардан бири ҳисобланади — умумий активлари 160 трлн доллар.
Ўзбекистонда нобанк молия сектори инвестициялари ҳажми 2023 йил 6 ойида 9 трлн сўмдан ошиб, ЯИМга нисбати 2,9 фоизгача етди. Уларнинг 45,3 фоизи лизинг хизматлари, 38,7 фоизи суғурта бозори иштирокчилари, 16 фоизи фонд биржасининг улушига тўғри келган.
Лизинг (портфел 6,6 трлн сўм) асосан қишлоқ хўжалиги техникалари, технологик ускуналар ва автотранспорт харидида қўл келмоқда. Банклардаги автокредитлаш сиёсати сабабли лизингда автомобиллар улуши кескин камайган.
Суғуртада жами инвестиция 5,1 трлн сўм. Маблағ асосан омонатлар, акциялар, уй-жой бозорига йўналтирилган. Банклардаги омонат фоиз ставкаларининг ўсиши уларда суғурта компаниялари сармоясининг ортишига олиб келди.
“Тошкент“ республика фонд бозорида ярим йилда 2,1 трлн сўмлик битимлар имзоланган. Уларнинг 93,8 фоизи акциялар, қолган қисми облигациялар ва бирламчи оммавий савдоларнинг (IPO) ҳиссасига тўғри келади. Корпоратив облигациялар кам, бу фонд биржасига облигацияларни жойлаштириш тартибини такомиллаштириш зарурлигидан кўрсатади. Бу корхоналарга банк кредитларининг муқобил манбаларидан фойдаланиш имконини беради.
Мамлакатда нобанк молия сектори ривожланиши учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
— лизинг ташкилотлари хизматлари орасида қуёш панеллари ва кичик ГЕСлар каби замонавий технологиялар ҳажмини ошириши керак;
— ҳаёт суғуртаси ва тиббий суғурта каби хизматларни амалиётга жорий этиш орқали суғурта бозорининг фаоллигини ошириш лозим;
— акция бозорини ривожлантириш мақсадида Республика фонд биржасини хусусийлаштириш зарур.

👍31👎1
Энди талабалар амалиёт ўтагани учун пул олади
Ҳукумат тасдиқлаган низом билан, энди ОТМ талабалари учун ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ташкил этилади. Бунинг учун талабалар ўртасида ҳар йили камида бир марта танлов ўтказилади.
Амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади. Танловда иштирок этмоқчи бўлган талаба ариза ёзиб, уни шахсан ўзи почта орқали ёки электрон шаклда ОТМга топширади.
Танловда қатнашиш шартлари:
— битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиш;
— таълим йўналиши корхона фаолиятига мос бўлиши;
— Ўзбекистон фуқароси бўлиш.
Махсус комиссия аризаларни 5 иш куни давомида кўриб чиқиб, талабани танловда иштирок этиши ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Сўнг талаба амалиётга бориш учун тақдимот кўринишида иш режасини ҳимоя қилади. Комиссия 20 кун ичида якуний қарорни қабул қилади.
Амалиёт 1 ойдан 3 ойгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Талабанинг амалиёт ўташи учун синов муддати белгиланмайди.
Ғолиб талабаларнинг амалиёти бўйича харажатлари Махсус комиссия томонидан якуний қарор қабул қилингандан сўнг 15 кун давомида қопланади. Бунда талабага БҲМнинг 2 баравари (680 минг сўм) миқдорида иш ҳақи ва унга ҳисобланган ижтимоий солиқ тегишли ҳисобрақамига ўтказилади.
Эслатма: низом ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

👍59👎7
Доллар яна кўтарилади
11 январь куни амал қиладиган доллар курси 20-21 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank— 12 390
NBU— 12 390
Turonbank— 12 380
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Ipotekabank— 12 425
Infinbank— 12 430
Kapitalbank — 12 435

👎48👍18🤔1
Ипотекабанк юқори малакали кадрларни Лойиҳаларни бошқариш бошқармаси (ПМО) бошлиғи ва лойиҳа менежери сингари бўш иш ўринларига таклиф қилади.
Агар сиз ушбу талаблардан бирига мос келсангиз :
- “Катта тўртлик” (Big Four) аудит ташкилотларида консалтинг йўналишида иш тажрибаси;
- банк ёки бошқа молиявий ташкилотларда лойиҳаларни бошқариш йўналишида иш тажрибаси;
- ПМИ институти турли сертификатлари ва иш тажрибаси.
Ҳамда инглиз тилида эркин суҳбатлаша олиш ва хат-ҳужжат юрита олиш.
Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотномани cv@ipotekabank.uz электрон почта манзилига ёки +998970333061 рақамдаги телеграмм манзилига юборишингиз сўралади.
Реклама

👍28👎2
Жаҳон банки прогнози: Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўсиш 2024 йилда 5,5 фоизга тезлашади
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги иқтисодий ўсишини 5,5 фоизга баҳолаб, 2024 ва 2025 йилларда ҳам ЯИМ ўсиши бир хил даражада сақланиб қолишини прогноз қилди.
Маълумотларга кўра, Европа ва Марказий Осиё минтақасида иқтисодий ўсиш 2022 йилдаги 1,2 фоиздан 2023 йилда 2,7 фоизгача ошган. Ўсишнинг бундай тезлашишига ички талабнинг кенгайиши, меҳнат бозоридаги барқарор вазият ҳамда Россия ва Украина иқтисодиётидаги ўсиш сабаб бўлган.
Пандемиянинг давом этаётган оқибатлари ва Россиянинг Украинага бостириб кириши туфайли минтақадаги ўсиш пандемиядан олдинги тенденциялардан паст бўлиши кутилмоқда.
Яқин Шарқ можароси, Россия ва Украина уруши энергия нархининг ошишига, молиялаштириш шартларининг кескинлашишига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, Хитойда иқтисодий ўсиш суръатларининг сезиларли даражада пасайиши ёки Россиядан пул ўтказмалари ҳажмининг кутилганидан кескинроқ қисқариши Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатлари учун ноқулай ташқи омиллар сифатида хизмат қилиши мумкин.

👍44👎9🤔4
Халқ банки собиқ бош офиси аукционга қўйилди
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Қатортол кўчасида жойлашган Халқ банки биноси 114 млрд 15 млн сўм бошланғич нарх билан аукцион савдоларига жойлаштирилди. Унда қатнашиш бўйича аризаларни қабул қилиш 8 февралга қадар давом этади.
Банк собиқ бош офиси 1995 йилда қурилган бўлиб, 173 та хонадан иборат. Ер майдони 0,5 гектарни ташкил қилади.
Лот маълумотларида ёзилишича, мулкнинг реализация қиймати таркибида ҚҚС суммаси ва 50 квм қуёш панеллари ҳам ҳисобга олинган.

👍44🤔7👎1
2024 йил иқтисодий жиҳатдан сўнгги 30 йилликдаги энг ёмонларидан бўлади
Жаҳон банки ҳисоботига кўра, 2024 йил иқтисодиётда салбий рекорд ўрнатиши мумкин: 2021—2025 йиллардаги ЯИМ ўсиши сўнгги 30 йиллик даврдаги энг паст даражага тушиши кутилмоқда.
Давлатлар ўртасида кучайиб бораётган кескинлик сабаб иқтисодиёт янги таҳдидлар остида қолган. Шу сабабли жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръати кетма-кет учинчи йил пасаяди, 2024 йилда — 2,4 фоиз. БМТ маълумотларига кўра, глобал инфляция 2 фоизга тушади.

👎28👍15🤔3
❗️Кешбек олишга чеклов киритилди
Ҳукуматнинг 10 январдаги қарори билан фуқароларнинг сотиб олган товарлари қийматига 1 фоизлик кешбэк фақат БҲМнинг 60 бараваридан (20,4 млн сўм) ошмаган қисми учунгина бериладиган бўлмоқда.
Яъни энди сиз 20,4 млн сўмдан зиёд нархга маҳсулот харид қилсангиз, пулнинг фақат шу қисми учунгина кешбек қайтарилади. Бу суммадан ошган қисми учун пул берилмайди.
Шу пайтгача кешбеклар қайтарилиши бўйича маълум бир қиймат белгиланмаганди.

👎138👍32🤔16
MUVVO AUTO салони нархларни янгилади
1. BYD Song Champion - 31.500$;
2. BYD Song L - 40.500$
3. Lixiang L7 (Max) - 60.500$;
4. Lixiang L9 (Max) - 67.700$;
5. Leapmotor C11 hybrid (доп.пакет билан) - 31.500$;
6. Leapmotor C01 hybrid (доп.пакет билан) - 29.500$;
7. Zeekr 001 YOU - 57.000$;
8. Voyah Free 2024 - 42.800$;
❗️3 йил кафолат❗️
Манзил: Юнусобод тумани, Ниезбек Йули кучаси 29/2
☎️ Телефон: +998 78-113-01-43

👍68👎41
❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси орқали — 10 млн сўмгача;
— Humans иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— Paynet иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.
Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

👍122👎6🤔2
“Капитал Суғурта” лицензияси олиб қўйилди
Суғурта бозори регулятори — ИЛМА томонидан капитали бўйича Ўзбекистондаги энг йирик суғурта компанияларидан бир “Капитал Суғурта” жаримага тортилди ва лицензияси олиб қўйилди.
Компания лицензияси 10 кун муддатга олиб қўйилган. Жарима миқдори — 162 млн сўм. Маълумот учун 2023 йилнинг 9 ойида “Капитал Суғурта”нинг соф фойдаси 216,8 млн сўмни ташкил қилган.
“Капитал Суғурта” октябрь ойида ҳам 22,5 млн сўм жаримага тортилган эди. Умуман олганда сентябрь ойидан бери суғурта бозори регуляторига айланган ИЛМА кескин сиёсат олиб боряпти. Агентлик бу даврда бир қанча суғурта компанияларининг лицензиясини маълум муддатга олиб қўйди ва жаримага тортди.

👍79🤔3