Банк иловалари орқали ҳеч қандай ҳужжатларсиз онлайн кредит олмоқчимисиз?
Биз банклардаги энг паст фоизли микроқарзлар рўйхатини туздик!
Улар билан танишиб чиқинг 👇
https://t.me/+IfJzDJ7FISAxYzc6
реклама

👍38👎5
2024 йилда асосий ставка қайси кунлари кўриб чиқилади?
25 январь куни Марказий банк 2024 йил ҳисобидан биринчи марта асосий ставкани кўриб чиқади. 2024 йил дунё марказий банклари учун "юмшоқ қўниш" даври бўлиши кутилмоқда. Кўплаб мутахассислар ҳам жорий йилда Ўзбекистон Марказий банкини фоиз ставкасини пасайтиришини кутмоқда.
2024 йилда асосий ставкани кўриб чиқиш юзасидан йиғилишлар графиги қуйидагича бўлади:
25 январь;
14 март;
25 апрель;
13 июнь;
25 июль;
12 сентябрь;
24 октябрь;
12 декабрь.
Барча Бошқарув йиғилишлари якунлари бўйича Марказий банк расмий вебсаҳифасида Марказий банк пресс-релизи эълон қилинади.
Айни пайтда Ўзбекистонда асосий ставка Марказий банк томонидан 14 фоиз қилиб белгиланган.
— Асосий ставка нима?
— Асосий ставка қай даражада муҳим?
@bankir

👍41👎7
Доллар кўтарилади
6 январь куни амал қиладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 340
Infinbank — 12 330
Аgrobank — 12 330
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 355
Octobank — 12 360
NBU — 12 390

👎42👍14🤔1
Микромолия ташкилотлари исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатади. Марказий банк низом ишлаб чиқди.
Марказий банк "Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Мазкур низом билан микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби белгиланган.
Демак, унга кўра, микромолия ташкилоти исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиши учун ўзида шариат кенгашини ташкил этиши ёки аутсорсингга олиши лозим. Бунда микромолия ташкилоти аутсорсинг билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш учун жавобгар бўлади.
Шариат кенгаши микромолия ташкилоти иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан уч кишидан кам бўлмаган таркибда ташкил этилади. Улардан камида биттаси исломий тижорат ҳуқуқи (фиқҳ ул-муомала) соҳасида олий маълумотга, қолган аъзолари эса исломий молиялаштиришга оид халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Улар хизматларнинг исломий молиялаштиришга оид стандартларга мувофиқлигини таъминлаши керак.
Микромолия ташкилоти шартнома имзолашдан аввал ўз мижозларига исломий молиялаштиришга оид хизматларнинг ўзига хос хусусиятлари ва улар билан боғлиқ таваккалчиликлар ҳақида тушунтириш беришлари шарт.
Ҳужжат лойиҳасида микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар – мудораба, исломий ижара, ижара мунтаҳийя биттамлик, мушорака, салам, параллел салам, муробаҳа хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланмоқда. Мисол учун, агар микромолия ташкилоти мижоздан тўловларни кечиктиргани учун неустойка ундирса, ундирилган неустойкани алоҳида ҳисобварақда юритиши ва мижоз номидан хайрия мақсадларига йўналтириши лозим.
Мазкур низомнинг қабул қилиниши натижасида микромолия ташкилотлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиб келинаётган молиявий хизматлар билан бир қаторда исломий молиялаштиришга оид хизматларни ҳам кўрсатиш учун норматив-ҳуқуқий база яратилади.
Қарор лойиҳаси 11 январга қадар муҳокамада бўлади.

regulation.gov.uz
Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
👍56🤔5👎2
Талаблар кучайтирилгач, автокредитлар ҳажми кескин камайиб кетди
Сентябрь ойида Марказий банк тижорат банкларига автокредитлар уларнинг кредит портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги борасида талаблар қўйганди. Бунга сабаб сифатида кредит ажратишда рискни камайтириш, концентрация таваккалчилигининг олдини олиш экани айтиб ўтилган.
Банклар кредит портфелининг диверсификация қилиниши ортидан сўнгги икки ой ичида автокредитлаш ҳажми кескин пастлади. Хусусан, қарор кучга кирган сентябрь ойида 3,3 трлн сўмлик автокредит берилган бўлса, бу кўрсаткич октябрь ойида 2,2 трлн сўмни, ноябрь ойида эса 2,3 трлн сўмни қайд этди.
Декабрь ойи давомида UzAuto Motors айрим машиналар учун шартнома очилишини маълум қилди. Кейинчалик муддат 10 январгача чўзилди. Аммо кўплаб банкларда автокредит хизматлари кўрсатилмаяпти. Буни бир томондан янги йил олди ресурслар тугагани билан, иккинчи томондан янги чекловлар сабаб банклар автокредитлар учун маблағ ажрата олмаётгани билан изоҳлаш мумкин.

👍55👎15
Марказий банк аҳолига ипотека ва автокредитлар бериш талабларини кучайтирмоқчи
Марказий банк мамлакатда молиявий барқарорликни таъминлаш, ортиқча қарз юкининг олдини олиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Улардан бири — қарз юки бўйича талабларни барча кредитлар кесимида жорий этиш. Эндиликда кредит фоизи ўрнига қарз олувчининг қарз юки даражаси ва кредитнинг гаров нисбатига асосланган талаблар жорий этилади.
Қарз юки бўйича талаб Ўзбекистонда ҳозиргача фақат микроқарзлар учун амал қилган (50 фоиз). 2024 йил 1 июлдан бошлаб эса барча кредитларни беришда мижозларининг қарз юки 60 фоиздан ошиб кетмаслиги талаби қўйилади. 2025 йил 1 январдан эса бу кўрсаткич 50 фоизгача туширилади.
Аммо банкларга кредит портфелининг 15 фоизигача бўлган қисмигача қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичини инобатга олмасдан кредит ажратишга рухсат берилади. Рухсат этилган миқдор қарз юки бўйича талабни инобатга олмасдан ажратилган кредитлар сонини барча кредитлар сонига бўлиш орқали аниқланади.
Регулятор қарз юки ҳисоб-китобини барча кредитлар кесимида жорий қилиш орқали қуйидаги мақсадларни кўзлаган:
- аҳоли даромадларини расмийлаштириш;
- кредитлашда даромади расмийлаштирилган қарз олувчилар рағбатлантирилиши;
- норасмий даромадларни баҳолашни формаллаштириш;
- банкларни масъулиятли кредитлашга жалб этиш.

👍75👎22🤔2
Доллар яхшигина кўтарилади
8 январь куни амал қиладиган доллар курси 30-31 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank— 12 355
Ipotekabank— 12 345
NBU— 12 340
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс:
Aloqabank— 12 370

👎70👍28
УЗМК энг кўп дивиденд тўлади, Ипак йўли банк акциялари нархи энг кўп ўсди — 2023 йил Ўзбекистон фонд бозори якунлари
2023 йилда Ўзбекистонда қимматли қоғозлари эгалари учун дивиденд (фойда) тўлаб берган компаниялар рўйхатида давлатга қарашли корхоналар етакчилик қилди. Хусусан, Узметкомбинат (УЗМК) ўз акциядорларига ҳар бир акция учун 1211 сўм тўлаб, “Тошкент” республика фонд биржасида энг юқори кўрсаткични қайд этди. Бунда дивидентнинг даромади 14 фоизни ташкил этди.
Иккинчи ўринда 2300 сўмлик дивиденд, 11 фоизлик даромад билан Товар-хом ашё биржаси (УРТС), учликнинг сўнгги қисмида эса UzAuto Motors жойлашган, кўрсаткичлари мос равишда — 3538 сўм ва 5 фоиз.
Энг яхши акциялар
Ортда қолган йилда йиллик ўсиш бўйича Ўзбекистондаги энг яхши акция кутилмаганда Ипак йўли банк қимматли қоғозлари бўлди, улар йил давомида 223 фоизга ўсиб, нархи 30 сўмдан 97 сўмгача ошди. Учликда “Ҳамкорбанк”нинг оддий ва имтиёзли акциялари (HMKBP — 143 фоиз ва HMKB — 125 фоиз) ҳам бор.
Шунингдек, топ-10 таликдан “Ипотекабанк”, “Алоқабанк”, “Трастбанк”, “Ўзметкомбинат”, “Чилонзор буюм савдо комплекси”, шунингдек, “Тошкентвино комбинати”нинг қимматли қоғозлари ҳам жой олди. Йил давомида Kap Depo индекси 12,6 фоизга, "Тошкент" RFB UCI индекси эса 81,9 фоизга ўсиш кўрсатди.

👍32👎2🤔1
“Кёнгнам банк”ка берилган аккредитация бекор қилинди, яна бир ломбард реестрдан чиқарилди
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси декабрь ойида 46 та масалани кўриб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилди. Жумладан, қонунчилик талабларига риоя этмаган 3 та банкнинг айрим операцияларни амалга оширишига чеклов ўрнатилди, 2 та банкка эса жарима санкцияси қўлланилди. Шунингдек, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмаган 1 та ломбард чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Шунингдек, Корея Республикаси “Кёнгнам банк” АЖ Бошқарув қўмитасининг қарорига мувофиқ, ушбу банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолияти тугатилгани сабабли унга берилган аккредитация сертификати бекор қилинди. Lombard Magic Crown МЧЖ эса ломбардда ўтказилган текширув натижасида аниқланган қўпол қоидабузарликлари учун ломбардлар реестридан чиқарилди.
Бундан ташқари, қўмита томонидан банкларга қуйидаги кўрсатмалар берилди:
- ўзининг тизим барқарорлигини сақлаш;
- тижорат банклари бошқарувларида аниқланган камчиликларни тузатиш;
- ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш;
- банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш;
- молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш.

👍21
Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой дунёда энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Ўзбекистон октябрь ойида 11 тонна олтин сотиб, бу бўйича жаҳонда етакчилик қилгани ҳақида ёзгандик. Жаҳон олтин кенгашининг маълум қилишича, мамлакат ноябрь ойида ҳам ўз позициясини сақлаб қолган — яна 11 тонна олтин сотилган. Бу иккинчи ўриндаги Қозоғистоннинг кўрсаткичларидан (3 тонна) деярли 4 баравар кўпроқ.
Умуман олганда 11 ой якунлари бўйича мамлакатнинг халқаро захиралари 32,9 млрд долларни кўрсатди. Ноябрь ойида олтин захиралари таҳминан 17 тонна атрофида камайган.

👎160🤔21👍13
Ижтимоий иерархиянинг ёмон оқибатлари ҳақидаги фильм — “Ўрин алмашиш” (Trading Places, 1983)
Бу фильм машҳур комий актёр Эдди Мёрфининг дастлабки ролларидан бири ҳисобланади. Ажойиб сюжет чизиғи ва моҳирона актёрлик маҳорати сабаб бу фильм анча машҳурликка эришган ва брокерлик компаниялари ҳақидаги энг яхши фильмлар қаторидан жой олган.
Фильм нима ҳақида?
Duke & Duke компанияси эгаси ҳисобланган ака-ука Дюклар ғирром ва қинғирлик орқали бойлик тўплаган брокерлар ҳисобланади. Улар шу даражада ўзига бино қўйганки, қўл остидаги ишчиларининг бутун ҳаётини арзимаган 1 доллар гаров эвазига остун-устун қилиб ташлайди. Уларнинг бу сафарги «ўлжаси» — муҳим ходимларидан бўлган Луи Винторп. Улар Винторп яхши ишчи эканини, аммо бунга унинг бой оилада туғилгани сабаблигини, аслида у қилаётган ишни исталган камбағал ҳам қила олиши бўйича келишолмай қолади ва гаров боғлашади. Унга кўра, Луи ноўрин айблар билан қамалиб, касод бўлади; унинг ўрнига эса тасодифий кўча безориси Билли Рей Валентайнни тайинлашади.
Гаровга бўйича, Луи ўз кучи билан яна юқори даражага қайтиши, Валентайн эса ўзига ишониб топширилган лойиҳани касод қилиши керак. Гаров боғланди, ютуқ — 1 доллар. Интрига шундаки, Луи ва Валентайн гаровдаги ўйинчилар эканини билмайди. Қани, ким ғолиб бўларкин? :)
Фильмнинг молиявий жиҳатлари
Фильмда ака-ука Дюклар мисолида ўтган аср 80 йилларидаги Уолл-Стрит брокерларининг қинғирликлари кўрсатилади. Масалан, фильм якунида улар ҳукуматдаги танишлари орқали мамлакатнинг апелсин ҳосилига оид хисоботини олдиндан сотиб олишни режалаштиради. Бу нима беради? Агар бозорда қайси маҳсулотнинг нархи тушиши ё кўтарилиши ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлсангиз, уларни улгурчи сотиш ё сотиб олиш орқали жуда катта маблағ топишингиз мумкин. Улар худди шундан умид қилиб, тақиқланган маълумотни қўлга киритишни ўйлайди.
(❗️диққат: спойлерлар мавжуд) Аммо бу орадаЛуи ва Валентайн гаровдан хабар топиб, шерикчиликда ишлай бошлайди ва маълумотларни Дюклардан аввал қўлга киритиб, ичида келтирилган маълумотларни тескарисини ёзиб қўяди.
Бундан бехабар Дюклар хисоботда апелсин ҳосили камайганини ўқийди ва трейдерларига қанча нархда бўлса ҳам апелсин шарбати акцияларини сотиб олишни буюради. Чунки камроқ ҳосил сабаб апелсин, ўз-ўзидан унинг шарбати ҳам қимматлашиши, ака-укалар янада бойиши керак эди. Бу вазиятни кўрган бошқа брокерлар ҳам қиммат нархда акциялар харид қилишни бошлаб юборади.
Аммо Луи ва Валентайн апелсин ҳосили жойида эканини биларди. Шу сабабли кутилмаган қарорни қабул қилиб, ўзларида мавжуд бўлган барча акцияларни яхшигина пулга сотиб юборади.
Ва сўнгида ҳукуматнинг апелсин ҳосилига оид хисоботи ўқиб эшиттирилади ва бутун биржа бозори қулайди. Бир дақиқа олдин бор пулига акция сотиб олганлар энди уни сотишга киришади, ҳамма сотмоқчи — шу учун нархлар жуда пастлаб кетади. Айнан шу вақтда Луи ва Валентайн апелсин шарбати акцияларини арзонгаровга сотиб олади. Яъни улар қимматга сотиб, арзонга сотиб олди. Бунинг тескарисини қилиб, маблағларини акцияларига тикиб юборган компаниялар, хусусан, Дюклар эса катта қарзга киради ва банкрот бўлади.
Валентайн гаровда ютди, Луи унга 1 доллар гаров пулини беради. Эътибор берганингиздек, “ўринлар алмашди”, худди фильм номидек.
Хулоса қандай?
Бозорни тахмин қилиш иложсиз. Ғирромлик охир-оқибат банкортликка олиб келади. Дюклар қилган хатони такрорлашни истамасангиз, бир қоидани ёдда тутинг: маблағларингизни диверсификация қилинг — ҳеч қачон бор пулингизни битта секторга тикиб юборманг, уларни бўлиб-бўлиб инвестиция қилинг. Шунда зарар минималлашади.
Бонус: Эдди Мёрфи қоидаси
Фильм суратга олинган 80 йилларда ҳукуматдаги инсайд маълумотларни хийла йўли билан билиб олиш учун тайинли жиноий жавобгарлик йўқ эди. Аммо 2010 йилга келиб бу тақиқланди, энди ҳукумат махфий хисоботларини сиздириш мумкин эмас. Бу нормани ҳуқуқшунослар норасмий тилда, айнан мана шу фильмга ишора қилиб, Эдди Мёрфи қоидаси деб аташади.
Фильмни ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин. Унутманг, ижтимоий иерархиянинг қайси поғонасида бўлсангиз ҳам, вазиятни яхшилаш учун ҳамиша имконият бор.
#кино
@bankir
Бу фильм машҳур комий актёр Эдди Мёрфининг дастлабки ролларидан бири ҳисобланади. Ажойиб сюжет чизиғи ва моҳирона актёрлик маҳорати сабаб бу фильм анча машҳурликка эришган ва брокерлик компаниялари ҳақидаги энг яхши фильмлар қаторидан жой олган.
Фильм нима ҳақида?
Duke & Duke компанияси эгаси ҳисобланган ака-ука Дюклар ғирром ва қинғирлик орқали бойлик тўплаган брокерлар ҳисобланади. Улар шу даражада ўзига бино қўйганки, қўл остидаги ишчиларининг бутун ҳаётини арзимаган 1 доллар гаров эвазига остун-устун қилиб ташлайди. Уларнинг бу сафарги «ўлжаси» — муҳим ходимларидан бўлган Луи Винторп. Улар Винторп яхши ишчи эканини, аммо бунга унинг бой оилада туғилгани сабаблигини, аслида у қилаётган ишни исталган камбағал ҳам қила олиши бўйича келишолмай қолади ва гаров боғлашади. Унга кўра, Луи ноўрин айблар билан қамалиб, касод бўлади; унинг ўрнига эса тасодифий кўча безориси Билли Рей Валентайнни тайинлашади.
Гаровга бўйича, Луи ўз кучи билан яна юқори даражага қайтиши, Валентайн эса ўзига ишониб топширилган лойиҳани касод қилиши керак. Гаров боғланди, ютуқ — 1 доллар. Интрига шундаки, Луи ва Валентайн гаровдаги ўйинчилар эканини билмайди. Қани, ким ғолиб бўларкин? :)
Фильмнинг молиявий жиҳатлари
Фильмда ака-ука Дюклар мисолида ўтган аср 80 йилларидаги Уолл-Стрит брокерларининг қинғирликлари кўрсатилади. Масалан, фильм якунида улар ҳукуматдаги танишлари орқали мамлакатнинг апелсин ҳосилига оид хисоботини олдиндан сотиб олишни режалаштиради. Бу нима беради? Агар бозорда қайси маҳсулотнинг нархи тушиши ё кўтарилиши ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлсангиз, уларни улгурчи сотиш ё сотиб олиш орқали жуда катта маблағ топишингиз мумкин. Улар худди шундан умид қилиб, тақиқланган маълумотни қўлга киритишни ўйлайди.
(❗️диққат: спойлерлар мавжуд) Аммо бу орада
Бундан бехабар Дюклар хисоботда апелсин ҳосили камайганини ўқийди ва трейдерларига қанча нархда бўлса ҳам апелсин шарбати акцияларини сотиб олишни буюради. Чунки камроқ ҳосил сабаб апелсин, ўз-ўзидан унинг шарбати ҳам қимматлашиши, ака-укалар янада бойиши керак эди. Бу вазиятни кўрган бошқа брокерлар ҳам қиммат нархда акциялар харид қилишни бошлаб юборади.
Аммо Луи ва Валентайн апелсин ҳосили жойида эканини биларди. Шу сабабли кутилмаган қарорни қабул қилиб, ўзларида мавжуд бўлган барча акцияларни яхшигина пулга сотиб юборади.
Ва сўнгида ҳукуматнинг апелсин ҳосилига оид хисоботи ўқиб эшиттирилади ва бутун биржа бозори қулайди. Бир дақиқа олдин бор пулига акция сотиб олганлар энди уни сотишга киришади, ҳамма сотмоқчи — шу учун нархлар жуда пастлаб кетади. Айнан шу вақтда Луи ва Валентайн апелсин шарбати акцияларини арзонгаровга сотиб олади. Яъни улар қимматга сотиб, арзонга сотиб олди. Бунинг тескарисини қилиб, маблағларини акцияларига тикиб юборган компаниялар, хусусан, Дюклар эса катта қарзга киради ва банкрот бўлади.
Валентайн гаровда ютди, Луи унга 1 доллар гаров пулини беради. Эътибор берганингиздек, “ўринлар алмашди”, худди фильм номидек.
Хулоса қандай?
Бозорни тахмин қилиш иложсиз. Ғирромлик охир-оқибат банкортликка олиб келади. Дюклар қилган хатони такрорлашни истамасангиз, бир қоидани ёдда тутинг: маблағларингизни диверсификация қилинг — ҳеч қачон бор пулингизни битта секторга тикиб юборманг, уларни бўлиб-бўлиб инвестиция қилинг. Шунда зарар минималлашади.
Бонус: Эдди Мёрфи қоидаси
Фильм суратга олинган 80 йилларда ҳукуматдаги инсайд маълумотларни хийла йўли билан билиб олиш учун тайинли жиноий жавобгарлик йўқ эди. Аммо 2010 йилга келиб бу тақиқланди, энди ҳукумат махфий хисоботларини сиздириш мумкин эмас. Бу нормани ҳуқуқшунослар норасмий тилда, айнан мана шу фильмга ишора қилиб, Эдди Мёрфи қоидаси деб аташади.
Фильмни ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин. Унутманг, ижтимоий иерархиянинг қайси поғонасида бўлсангиз ҳам, вазиятни яхшилаш учун ҳамиша имконият бор.
#кино
@bankir
👍79🤔5
Доллар бироз кўтарилади
9 январь куни амал қиладиган доллар курси 6-7 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
NBU— 12 370
Ipotekabank— 12 370
Agrobank — 12 365
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс:
Aloqabank — 12 400
Kapitalbank — 12 400

👎37👍21🤔2
Захиралар йил охирида яхшигина кўпайди
2024 йил, 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 34,6 млрд доллар бўлди. Декабр ойида захиралар 1,7 млрд долларга кўпайди.
Бунда олтин ҳажми 360 тоннадан 370 тоннага, қиймати эса 23,7 млрд доллардан 24,6 млрд долларга кўпайган. Йил охирига келиб валюта захиралари ҳам 751 млн долларга оширилиб, 9,4 млрд долларга етказилди.
Умуман олганда, 2022 йилга нисбатан 2023 йилда мамлакат захиралари камроқ бўлди. Сўнгги икки ойда халқаро захиралар сезиларли кўпайганига қарамасдан 2023 йилда захиралар аввалги йилга қараганда 1,2 млрд доллар камроқ бўлди.

👍37👎9🤔5
“Openinfo”да банклар бўйича маълумот олиш осонлашди
Корпоратив ахборот ягона порталида (new.openinfo.uz) Ўзбекистондаги банклар бўйича молиявий маълумотларни инфографика билан бериш бошланди.
Бунгача сайтда банкларнинг молиявий кўрсаткичларини йиллар ёки чораклар кесимида солиштириш мураккаб эди.
Банкларнинг барча маълумотлари эса умумий эмас, алоҳида-алоҳида бир жойга жойлаштирилди.
https://new.openinfo.uz/organizations

👍32👎1