Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушади

4 январь куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank— 12 345
Hayotbank— 12 335
SQB— 12 335

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank— 12 370
Kapitalbank— 12 380
Octobank — 12
390

@bankir
👍39🤔6👎3
Руд Педерсен “Корзинка”нинг янги бош директори бўлди

2022 йил август ойидан бери компанияда молиявий директор сифатида ишлаб келаётган Руд Педерсен 2024 йилдан бошлаб “Корзинка” супермаркетлар тармоғи бош директори бўлади.

Бунгача бош директор сифатида ишлаб келган Акмал Асадов директор ўринбосари сифатида компанияда фаолиятини давом эттиради.

Руд Педерсен 27 йиллик фаолияти давомида Россиянинг “Лента” ва Carlsberg Eastern Europe гипермаркетлар тармоғида молиявий директор сифатида ишлаган. Deloitte, Levi Strauss, AstraZenica каби компанияларда ҳам муҳим лавозимда фаолият олиб борган.

@bankir
👎81👍47🤔9
❗️Қайси банклар автокредит беряпти?

UzAuto Motors автомобил шартномаси учун тўловларни 10 январгача узайтирганди. Биздаги мурожаатларга кўра, кўпчилик шартнома тўловини автокредит орқали амалга оширмоқчи.

Бугун банклар учун 2024 йилнинг илк иш куни. Хўш, уларнинг қайсилари аҳолига бирламчи бозор учун автокредит ажратмоқда? “Банкир” канали банклар билан боғланиб, маълумотларни бир жойга тўплади:

Ипотека банк
Фоиз ставкаси — йиллик 25,9 фоиз;
Кредит муддати — 5 йилгача;
Кредит миқдори — 480 млн сўм;
Бошланғич тўлов — камида 10 фоиз.
Батафсил

Asia Alliance Bank
Фоиз ставкаси — йиллик 23,99–27,99 фоиз;
Кредит муддати — 5 йилгача;
Кредит миқдори — автомобиль нархининг 75 фоизигача;
Бошланғич тўлов — автомобиль нархининг 25 фоизигача.
Батафсил


Ипак йўли банки
Фоиз ставкаси — йиллик 31,9–33,9 фоиз;
Кредит муддати — 5 йилгача;
Кредит миқдори — 600 млн сўм;
Бошланғич тўлов — 0-50 фоиз.
Батафсил

@bankir
👍72👎44🤔2
Доллар тушди

4
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 345,12 сўмдан (-7,74 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍49👎8🤔1
Тошкент аэропортидаги меҳмонхона ижараси 760 млн сўмга сотилди

Кеча, 3 январь куни Тошкент халқаро аеропортидаги меҳмонхона ижараси учун аукцион бўлиб ўтди.

Аукционнинг бошланғич нархи 720 млн сўм эди. Якунда якка тартибдаги тадбиркор А.А. 756 млн сўм нарх таклифи билан савдо ғолибига айланди. Энди 1 йил давомида меҳмонхона ижараси ҳуқуқи унга тегишли бўлади.

Аслида Тошкент аэропортидаги ушбу меҳмонхона ижараси анча вақт олдин сотилиши керак эди. Аммо 2023 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган биринчи аукционда ҳам, кейинчалик октябрь ойидаги иккинчи аукционда ҳам ҳеч қандай таклифлар келиб тушмаганди.

Октябрдаги савдолар вақтида аукционнинг бошланғич нархи 1 млрд 296 млн сўм бўлган эди. Ўша вақтдаги ва ҳозир шартнома тузилган суммалар ўртасидаги фарқ 540 млн сўмни ташкил этади. Катта эҳтимол билан Uzbekistan Airports таклифлар йўқлиги сабабли нархни пасайтиришга мажбур бўлган.

@bankir
👍100👎8🤔3
Доллар яна тушади

5 январь куни амал қиладиган доллар курси 4-5 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 340
Agrobank— 12 335
NBU— 12 330

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank— 12 360
Kapitalbank— 12 360
Hayotbank — 12
370

@bankir
👍55👎8🤔3
Ўзини ўзи банд қилганлар 100 млн сўмдан кўп даромад қилса ЯТТ каби солиқ тўлайди

2024 йилдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолияти натижасида олган даромадлари 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтади.

Бу ўзгариш ҳақида 2 ой аввал хабар берган эдик. Лекин кўпчилик тушунмаётган бир масала бор эди. Ўзини ўзи банд қилганлар 100 млн сўмдан кўпроқ даромад қилса 100 млн сўмдан ошган даромадига солиқ тўлайдими ёки 100 млн сўмгача бўлган даромади ҳам солиққа тортиладими?

Маълум бўлишича, ўзини ўзи банд қилган аҳоли 100 млн сўмдан ошган даромади учунгина солиқ тўлайди. Яъни, 100 млн сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.

Ўзини ўзи банд қилган сифатида блогерлар, дизайнерлар, таржимонлар ва бошқа 100 дан ортиқ соҳа вакиллари ишлаши мумкин.

Маълумот учун, 2024 йил 1 февралдан Ўзбекистонда йиллик айланмаси 100 млн сўмдан ошган ЯТТлар айланмадан олинадиган солиқ ёки қатъий белгиланган солиқ тўлайди. Бу ўзини ўзи банд қилган ва йиллик даромади 100 млн сўмдан ошганлар учун ҳам амал қилади.

@bankir
👎61👍37
🚗 UzAuto Motors автомобиллари шартномаси учун тўлов қилиш муддати 10 январгача узайтирилди.

Хўш, шу кунларда шартномани тўлаш учун қайси банклардан автокредит олса бўлади?

Буни билиш учун босинг👇👇👇
👎199👍67🤔42
Доллар яна тушди

4
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 341,54 сўмдан (-3,58 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍43👎9🤔3
Таълим кредитлари бериш вақтинча тўхтатилган

Telegram-ботимизга айни дамда қайси банклардан таълим кредити олиш мумкинлиги ҳақида сўраб мурожаат қилишмоқда. Шу сабабли имтиёзли таълим кредити ажратадиган 12 та банк билан боғланиб, вазиятни ўрганишга ҳаракат қилдик.

Маълум бўлишича, ҳозирда ҳеч қайси банкда таълим кредити бўйича хизматлар кўрсатилмаяпти. Қачон тикланиши ҳам маълум эмас.

@bankir
👍50👎28🤔2
Банк иловалари орқали ҳеч қандай ҳужжатларсиз онлайн кредит олмоқчимисиз?

Биз банклардаги энг паст фоизли микроқарзлар рўйхатини туздик!

Улар билан танишиб чиқинг 👇

https://t.me/+IfJzDJ7FISAxYzc6
реклама
👍38👎5
2024 йилда асосий ставка қайси кунлари кўриб чиқилади?

25 январь куни Марказий банк 2024 йил ҳисобидан биринчи марта асосий ставкани кўриб чиқади. 2024 йил дунё марказий банклари учун "юмшоқ қўниш" даври бўлиши кутилмоқда. Кўплаб мутахассислар ҳам жорий йилда Ўзбекистон Марказий банкини фоиз ставкасини пасайтиришини кутмоқда.

2024 йилда асосий ставкани кўриб чиқиш юзасидан йиғилишлар графиги қуйидагича бўлади:

25 январь;
14 март;
25 апрель;
13 июнь;
25 июль;
12 сентябрь;
24 октябрь;
12 декабрь.


Барча Бошқарув йиғилишлари якунлари бўйича Марказий банк расмий вебсаҳифасида Марказий банк пресс-релизи эълон қилинади.

Айни пайтда Ўзбекистонда асосий ставка Марказий банк томонидан 14 фоиз қилиб белгиланган.

— Асосий ставка нима?
— Асосий ставка қай даражада муҳим?

@bankir
👍41👎7
Доллар кўтарилади

6 январь куни амал қиладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 340
Infinbank — 12 330
Аgrobank — 12 330


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 355
Octobank — 12 360
NBU — 12 390


@bankir
👎42👍14🤔1
❗️Эслатиб ўтамиз, 6 январ — шанба банклар учун доимий иш куни ҳисобланади.

Президент фармони билан банклар учун дам олиш куни 6 январдан 2 январга кўчирилганди. Эртага барча банклар одатий тартибда ишлашда давом этади.

@bankir
👍66👎31🤔1
Микромолия ташкилотлари исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатади. Марказий банк низом ишлаб чиқди.

Марказий банк "Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Мазкур низом билан микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби белгиланган.

Демак, унга кўра, микромолия ташкилоти исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиши учун ўзида шариат кенгашини ташкил этиши ёки аутсорсингга олиши лозим. Бунда микромолия ташкилоти аутсорсинг билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш учун жавобгар бўлади.

Шариат кенгаши микромолия ташкилоти иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан уч кишидан кам бўлмаган таркибда ташкил этилади. Улардан камида биттаси исломий тижорат ҳуқуқи (фиқҳ ул-муомала) соҳасида олий маълумотга, қолган аъзолари эса исломий молиялаштиришга оид халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. Улар хизматларнинг исломий молиялаштиришга оид стандартларга мувофиқлигини таъминлаши керак.

Микромолия ташкилоти шартнома имзолашдан аввал ўз мижозларига исломий молиялаштиришга оид хизматларнинг ўзига хос хусусиятлари ва улар билан боғлиқ таваккалчиликлар ҳақида тушунтириш беришлари шарт.

Ҳужжат лойиҳасида микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар – мудораба, исломий ижара, ижара мунтаҳийя биттамлик, мушорака, салам, параллел салам, муробаҳа хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланмоқда. Мисол учун, агар микромолия ташкилоти мижоздан тўловларни кечиктиргани учун неустойка ундирса, ундирилган неустойкани алоҳида ҳисобварақда юритиши ва мижоз номидан хайрия мақсадларига йўналтириши лозим.

Мазкур низомнинг қабул қилиниши натижасида микромолия ташкилотлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиб келинаётган молиявий хизматлар билан бир қаторда исломий молиялаштиришга оид хизматларни ҳам кўрсатиш учун норматив-ҳуқуқий база яратилади.

Қарор лойиҳаси 11 январга қадар муҳокамада бўлади.

@bankir
👍56🤔5👎2
Доллар кўтарилди

6 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 355,16 сўмдан (+13,62 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎24👍18🤔2
5 январь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍27🤔13👎10
Талаблар кучайтирилгач, автокредитлар ҳажми кескин камайиб кетди

Сентябрь ойида Марказий банк тижорат банкларига автокредитлар уларнинг кредит портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги борасида талаблар қўйганди. Бунга сабаб сифатида кредит ажратишда рискни камайтириш, концентрация таваккалчилигининг олдини олиш экани айтиб ўтилган.

Банклар кредит портфелининг диверсификация қилиниши ортидан сўнгги икки ой ичида автокредитлаш ҳажми кескин пастлади. Хусусан, қарор кучга кирган сентябрь ойида 3,3 трлн сўмлик автокредит берилган бўлса, бу кўрсаткич октябрь ойида 2,2 трлн сўмни, ноябрь ойида эса 2,3 трлн сўмни қайд этди.

Декабрь ойи давомида UzAuto Motors айрим машиналар учун шартнома очилишини маълум қилди. Кейинчалик муддат 10 январгача чўзилди. Аммо кўплаб банкларда автокредит хизматлари кўрсатилмаяпти. Буни бир томондан янги йил олди ресурслар тугагани билан, иккинчи томондан янги чекловлар сабаб банклар автокредитлар учун маблағ ажрата олмаётгани билан изоҳлаш мумкин.

@bankir
👍55👎15
Марказий банк аҳолига ипотека ва автокредитлар бериш талабларини кучайтирмоқчи

Марказий банк мамлакатда молиявий барқарорликни таъминлаш, ортиқча қарз юкининг олдини олиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Улардан бири — қарз юки бўйича талабларни барча кредитлар кесимида жорий этиш. Эндиликда кредит фоизи ўрнига қарз олувчининг қарз юки даражаси ва кредитнинг гаров нисбатига асосланган талаблар жорий этилади.

Қарз юки бўйича талаб Ўзбекистонда ҳозиргача фақат микроқарзлар учун амал қилган (50 фоиз). 2024 йил 1 июлдан бошлаб эса барча кредитларни беришда мижозларининг қарз юки 60 фоиздан ошиб кетмаслиги талаби қўйилади. 2025 йил 1 январдан эса бу кўрсаткич 50 фоизгача туширилади.

Аммо банкларга кредит портфелининг 15 фоизигача бўлган қисмигача қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичини инобатга олмасдан кредит ажратишга рухсат берилади. Рухсат этилган миқдор қарз юки бўйича талабни инобатга олмасдан ажратилган кредитлар сонини барча кредитлар сонига бўлиш орқали аниқланади.

Регулятор қарз юки ҳисоб-китобини барча кредитлар кесимида жорий қилиш орқали қуйидаги мақсадларни кўзлаган:

- аҳоли даромадларини расмийлаштириш;
- кредитлашда даромади расмийлаштирилган қарз олувчилар рағбатлантирилиши;
- норасмий даромадларни баҳолашни формаллаштириш;
- банкларни масъулиятли кредитлашга жалб этиш.

@bankir
👍75👎22🤔2