Банкир
74.5K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Ёмон кредит тарихи сабаб банклардан кредит ололмаябсизми?

Энди бу муаммони ҳал қилиш мумкин!

Қандай қилиб кредит тарихини яхшилаш ҳақида батафсил бу ерда ўқинг 👇

https://t.me/+NGvm9k8qFTc3OGIy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21👎12
Банкир
29 декабрь — йилнинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 22:00 гача узайтирилди.

Том маънода йил охири экани сезилмоқда.

@bankir
👍57👎10🤔3
📱 Янги HONOR X9b - тушириб юборишга чидамли 360°га ҳимояланган мустаҳкам телефон.

✔️ HONOR X9b тушириб юборишдан ҳимояланган ўта замонавий HONOR Ultra-Bounce дисплейига эга. Бу эса мустаҳкам чидамлиликни таъминлайди ва сизга узоқ муддат хизмат қилади.

✔️ У экранни қисман маҳкамловчи уч қатламли структурага эга бўлиб, унда ишлатилган махсус материал тушириб юбориш ҳолатида зарба кучини енгишга ёрдам беради.

✔️HONOR X9b чайқалишларга чидамли ҳимоя структураси ҳамда сув ва чанглардан ҳимоя сертификати — IP53 га эга.

📍HONOR X9b эндиликда Texnomart, Idea, Media Park ва бошқа дўконларнинг сотув расталарида мавжуд.

🎁 01.12.23 дан 15.01.24 гача махсус акция амал қилади: айнан X9b хариди вақтида сиз бренд маҳсулотлардан иборат совғалар тўпламини ҳам қўлга киритишингиз мумкин. (Совғалар сони чекланган)

🌐 Sayt
📱 Instagram
💬 Telegram
Реклама
👍15👎10
Банкир
Бобур Бурҳонов InfinBANK Бошқарув раислигидан бошқа лавозимга ўтмоқда 2018 йилдан бери InfinBANK раҳбари сифатида ишлаб келаётган Бобур Бурҳанов бошқа ишга ўтаётгани сабабли банкдаги бошқарув раислиги лавозимини тарк этмоқда. Унинг бошчилигида 2019 йилдаёқ…
Олга Нўмонова InfinBANK Бошқарув раиси бўлади

Бу бўйича тегишли қарор Корпоратив ахборот ягона порталига жойлаштирилган. Нўмонава 2018 йилдан бери InfinBANK Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

@bankir
👍32👎3🤔3
Нима кўрамиз? — The Big Short

The Big Short — 2015 йилда “Оскар” мукофотига сазовор бўлган, ёзувчи Майкл Люиснинг шу номдаги китоби асосида суратга олинган молиявий фильм. Режиссёр Адам Маккейнинг ушбу фильми 2007 ва 2008 йилларда АҚШ уй-жой бозоридаги нарх пуфагининг ёрилиши фонида америкалик молиявий мутахассисларнинг ҳаётини тасвирлаган. Фильмда Бред Питт, Кристиан Бейл, Райн Гослинг каби машҳур актёрлар иштирок этган, улар сюжет давомида жаҳон иқтисодий инқирозигача бўлган вақт оралиғида яқинлашиб келаётган инқирозни башорат қилиб, унинг оқибатларини бартараф этиш устида ишлайди.

Филм номи нимани англатади?


The Big Short филмидаги short, яъни “қисқартириш” атамаси қисқа муддатли савдо/инвестиция амалиётини англатади. Масалан, акцияларни “қисқартириш” мумкин. Бу нима дегани? Сиз акцияни қарзга оласиз, сўнг уни очиқ бозорда сотасиз, кейинчалик уни арзонгаровга сотиб олиб, эгасига қайтарасиз ва фойдани чўнтагингизга урасиз. Инвесторлар ва трейдерлар акциялар нархи пасаяди деб ўйлаганида мана шундай ”қисқа” сотувларни амалга оширади. Нархлар тушиши ё тушмаслиги эса шунчаки таваккал.

Big Short жумласи ҳам шундан келиб чиққан. Фильмда бир нечта бизнесмен нарх пуфаги ёрилиши, глобал молиявий инқироз ҳосил бўлишидан аввал акцияларни “қисқа” сотади ва миллионлаб доллар ишлайди. Бу сотувлар уй-жой бозорига катта таъсир ўказгани учун ҳам айнан ўша филмда тасвирланган ва реал ҳаётда ҳам содир бўлган воқеликка “Катта қисқартириш” деб ном берилган.

Фильмни ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.

———

Шу ўринда, “Банкир” YouTube каналида Ўзбекистонда уйлар нархи нега ошаётгани ҳақида видео тайёрланган эди. Унда мутахассислар нарх пуфаги ҳақида ҳам сўз юритган. Уни қуйидаги линк орқали кўриш мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=mllghpkQCRYv

#кино

@bankir
👍44👎1🤔1
2023 йил “Банкир” учун ўзгача бўлди. Обуначилар фаоллиги билан канал янги даражага кўтарилди ва ўз услубини ярата олди.

Келаётган йилда янада катта режалар қилганмиз ва сизнинг ёрдамингиз билан уларни амалга ошира оламиз.

2023 йил сиз учун қандай бўлди? 2024 йилда қандай режаларингиз бор? Фикр ва тилакларингизни ботга юборишингиз мумкин — @Bankir_01_bot

Йил давомида биз билан бирга бўлганингиз учун раҳмат. Кириб келаётган янги йилингиз муборак бўлсин, банкиржонлар)

@bankir
👍136👎4🤔1
2023 йилда инфляция 8,8 фоиз бўлди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Ўзбекистонда нархлар 8,8 фоизга ошди холос. Бу маълумотлар мавжуд йиллар учун энг паст кўрсаткич ҳисобланади. 2016 йилдан бошлаб йиллик инфляция мамлакатда қуйидагича бўлган:

2016 йил — 9,7 фоиз;
2017 йил — 18,8 фоиз;
2018 йил — 14,3 фоиз;
2019 йил — 15,2 фоиз;
2020 йил — 11,1 фоиз;
2021 йил — 10 фоиз;
2022 йил — 12,3 фоиз.


Демак, расмий маълумотлар 2023 йилнинг сўнгги ойида 1,24 фоизлик инфляция кузатилганини кўрсатмоқда.

Йиллик ҳисобда озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси 9,7 фоиз бўлди ва бу бошқа гуруҳарга нисбатан юқорироқ.

@bankir
👎85👍28🤔12
Доллар тушади

4 январь куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank— 12 345
Hayotbank— 12 335
SQB— 12 335

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank— 12 370
Kapitalbank— 12 380
Octobank — 12
390

@bankir
👍39🤔6👎3
Руд Педерсен “Корзинка”нинг янги бош директори бўлди

2022 йил август ойидан бери компанияда молиявий директор сифатида ишлаб келаётган Руд Педерсен 2024 йилдан бошлаб “Корзинка” супермаркетлар тармоғи бош директори бўлади.

Бунгача бош директор сифатида ишлаб келган Акмал Асадов директор ўринбосари сифатида компанияда фаолиятини давом эттиради.

Руд Педерсен 27 йиллик фаолияти давомида Россиянинг “Лента” ва Carlsberg Eastern Europe гипермаркетлар тармоғида молиявий директор сифатида ишлаган. Deloitte, Levi Strauss, AstraZenica каби компанияларда ҳам муҳим лавозимда фаолият олиб борган.

@bankir
👎81👍47🤔9
❗️Қайси банклар автокредит беряпти?

UzAuto Motors автомобил шартномаси учун тўловларни 10 январгача узайтирганди. Биздаги мурожаатларга кўра, кўпчилик шартнома тўловини автокредит орқали амалга оширмоқчи.

Бугун банклар учун 2024 йилнинг илк иш куни. Хўш, уларнинг қайсилари аҳолига бирламчи бозор учун автокредит ажратмоқда? “Банкир” канали банклар билан боғланиб, маълумотларни бир жойга тўплади:

Ипотека банк
Фоиз ставкаси — йиллик 25,9 фоиз;
Кредит муддати — 5 йилгача;
Кредит миқдори — 480 млн сўм;
Бошланғич тўлов — камида 10 фоиз.
Батафсил

Asia Alliance Bank
Фоиз ставкаси — йиллик 23,99–27,99 фоиз;
Кредит муддати — 5 йилгача;
Кредит миқдори — автомобиль нархининг 75 фоизигача;
Бошланғич тўлов — автомобиль нархининг 25 фоизигача.
Батафсил


Ипак йўли банки
Фоиз ставкаси — йиллик 31,9–33,9 фоиз;
Кредит муддати — 5 йилгача;
Кредит миқдори — 600 млн сўм;
Бошланғич тўлов — 0-50 фоиз.
Батафсил

@bankir
👍72👎44🤔2
Доллар тушди

4
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 345,12 сўмдан (-7,74 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍49👎8🤔1
Тошкент аэропортидаги меҳмонхона ижараси 760 млн сўмга сотилди

Кеча, 3 январь куни Тошкент халқаро аеропортидаги меҳмонхона ижараси учун аукцион бўлиб ўтди.

Аукционнинг бошланғич нархи 720 млн сўм эди. Якунда якка тартибдаги тадбиркор А.А. 756 млн сўм нарх таклифи билан савдо ғолибига айланди. Энди 1 йил давомида меҳмонхона ижараси ҳуқуқи унга тегишли бўлади.

Аслида Тошкент аэропортидаги ушбу меҳмонхона ижараси анча вақт олдин сотилиши керак эди. Аммо 2023 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган биринчи аукционда ҳам, кейинчалик октябрь ойидаги иккинчи аукционда ҳам ҳеч қандай таклифлар келиб тушмаганди.

Октябрдаги савдолар вақтида аукционнинг бошланғич нархи 1 млрд 296 млн сўм бўлган эди. Ўша вақтдаги ва ҳозир шартнома тузилган суммалар ўртасидаги фарқ 540 млн сўмни ташкил этади. Катта эҳтимол билан Uzbekistan Airports таклифлар йўқлиги сабабли нархни пасайтиришга мажбур бўлган.

@bankir
👍100👎8🤔3
Доллар яна тушади

5 январь куни амал қиладиган доллар курси 4-5 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank— 12 340
Agrobank— 12 335
NBU— 12 330

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank— 12 360
Kapitalbank— 12 360
Hayotbank — 12
370

@bankir
👍55👎8🤔3
Ўзини ўзи банд қилганлар 100 млн сўмдан кўп даромад қилса ЯТТ каби солиқ тўлайди

2024 йилдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолияти натижасида олган даромадлари 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтади.

Бу ўзгариш ҳақида 2 ой аввал хабар берган эдик. Лекин кўпчилик тушунмаётган бир масала бор эди. Ўзини ўзи банд қилганлар 100 млн сўмдан кўпроқ даромад қилса 100 млн сўмдан ошган даромадига солиқ тўлайдими ёки 100 млн сўмгача бўлган даромади ҳам солиққа тортиладими?

Маълум бўлишича, ўзини ўзи банд қилган аҳоли 100 млн сўмдан ошган даромади учунгина солиқ тўлайди. Яъни, 100 млн сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.

Ўзини ўзи банд қилган сифатида блогерлар, дизайнерлар, таржимонлар ва бошқа 100 дан ортиқ соҳа вакиллари ишлаши мумкин.

Маълумот учун, 2024 йил 1 февралдан Ўзбекистонда йиллик айланмаси 100 млн сўмдан ошган ЯТТлар айланмадан олинадиган солиқ ёки қатъий белгиланган солиқ тўлайди. Бу ўзини ўзи банд қилган ва йиллик даромади 100 млн сўмдан ошганлар учун ҳам амал қилади.

@bankir
👎61👍37
🚗 UzAuto Motors автомобиллари шартномаси учун тўлов қилиш муддати 10 январгача узайтирилди.

Хўш, шу кунларда шартномани тўлаш учун қайси банклардан автокредит олса бўлади?

Буни билиш учун босинг👇👇👇
👎199👍67🤔42
Доллар яна тушди

4
январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 341,54 сўмдан (-3,58 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍43👎9🤔3
Таълим кредитлари бериш вақтинча тўхтатилган

Telegram-ботимизга айни дамда қайси банклардан таълим кредити олиш мумкинлиги ҳақида сўраб мурожаат қилишмоқда. Шу сабабли имтиёзли таълим кредити ажратадиган 12 та банк билан боғланиб, вазиятни ўрганишга ҳаракат қилдик.

Маълум бўлишича, ҳозирда ҳеч қайси банкда таълим кредити бўйича хизматлар кўрсатилмаяпти. Қачон тикланиши ҳам маълум эмас.

@bankir
👍50👎28🤔2
Банк иловалари орқали ҳеч қандай ҳужжатларсиз онлайн кредит олмоқчимисиз?

Биз банклардаги энг паст фоизли микроқарзлар рўйхатини туздик!

Улар билан танишиб чиқинг 👇

https://t.me/+IfJzDJ7FISAxYzc6
реклама
👍38👎5
2024 йилда асосий ставка қайси кунлари кўриб чиқилади?

25 январь куни Марказий банк 2024 йил ҳисобидан биринчи марта асосий ставкани кўриб чиқади. 2024 йил дунё марказий банклари учун "юмшоқ қўниш" даври бўлиши кутилмоқда. Кўплаб мутахассислар ҳам жорий йилда Ўзбекистон Марказий банкини фоиз ставкасини пасайтиришини кутмоқда.

2024 йилда асосий ставкани кўриб чиқиш юзасидан йиғилишлар графиги қуйидагича бўлади:

25 январь;
14 март;
25 апрель;
13 июнь;
25 июль;
12 сентябрь;
24 октябрь;
12 декабрь.


Барча Бошқарув йиғилишлари якунлари бўйича Марказий банк расмий вебсаҳифасида Марказий банк пресс-релизи эълон қилинади.

Айни пайтда Ўзбекистонда асосий ставка Марказий банк томонидан 14 фоиз қилиб белгиланган.

— Асосий ставка нима?
— Асосий ставка қай даражада муҳим?

@bankir
👍41👎7