Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
👎139👍65🤔4
Доллар тушди

29
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 338,77 сўмдан (-11,39 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍27👎8🤔1
Банкларда автомобил учун тўлов қилиб бўлмаяпти. Тўловлар эса узайтирилди

UzAuto Motors автомобиллари учун бир амаллаб шартнома олганлар ҳам хурсанд бўлишига ҳали эрта. Шартнома учун камида 50 фоиз тўловни 7 кун ичида қилиш керак. 30 декабр — 2 январ кунлари банкларда дам олиш куни ва эртага тўловлар учун охирги кун.

Аммо айрим банклар тизимдаги муаммоларни сабаб қилиб тўловларни қабул қилмаётган бўлса, айримлари UzAuto Motors компаниясининг ўзини бунга айбдор қилиб кўрсатяпти. Бироқ автомобилларга шартнома учун тўловлардан бошқа барча тўловлар муаммосиз ишламоқда.

Айни шу пайтда, UzAuto Motors “харидорларга қулайлик яратиш” мақсадида шартнома учун тўловларни 10 январгача узайтирди. Хўп, янги йилдан ишлаб кетадими?)

@bankir
👎58👍34🤔6
28 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍35👎26🤔4
Банкир
28 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍37👎30🤔9
Доллар янги йилни ўсиш билан бошлайди

3 январь куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank— 12 330
Hayotbank— 12 320
Asia Alliance Bank— 12 320

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank— 12 350
Hayotbank— 12 380
Kapitalbank — 12 380


@bankir
👍26👎25
2024 йилда машина ва уйлар ижарасининг энг кам миқдори қанча бўлади?

Солиқ қўмитаси 2024 йилда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида маълумот берди. Ушбу рақамлар президент томонидан имзоланган 2024 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан тасдиқланган бўлиб, ставкалардан мол-мулкни ижарага беришда олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда фойдаланилади.

Демак, бинолар ижара тўловининг энг кам ставкалари унинг турар ёки нотурар жой эканига боғлиқ, яъни нотурар жойлар қимматроқ ҳисобланади. Мисол учун, Тошкент шаҳрида 1 кв метр нотурар жой нархи 40 минг сўм бўлса, бу кўрсаткич турар жой учун 25 минг сўмни ташкил қилади.

Бундан ташқари, Нукус шаҳри ҳамда 12 та вилоят марказларида турар жойлар - 12 минг сўм, нотурар жойлар - 23,5 минг сўм. Бошқа аҳоли пунктларида кўрсаткичлар мос равишда 5 минг сўм ва 10 минг сўм этиб белгиланган.

Автомобиль ижарасининг энг кам ставкаси 780 минг сўм. Микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари ставкаси эса қарийб 2 баравар қимматроқ — 1 миллион 550 минг сўм.

Ушбу ставкалар даромад солиғи солишдан ташқари, кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига (яқин қариндошлар ўртасидаги шартномалардан ташқари) ҳам татбиқ этилади.

@bankir
👍19👎14🤔2
Йил якунлари: Ўзбекистон банк тизими учун 2023 йил нимаси билан ёдда қолди?

2023 йил тугашига саноқли кунлар қолди. “Банкир” канали шу муносабат билан йил бошидан то ҳозиргача бўлган молия соҳасига оид янгиликларни кузатиб чиқди ва йилнинг энг муҳим воқеликларини сархисоб қилди.

3 январь. Йил Ўзагроэкспортбанкнинг хусусийлаштирилиши билан бошланди. Банк 5 млн доллар эвазига "Support Level"га сотилди. Кейинчалик унинг номи АВО банк дея қайта ўзгартирилди ва яқинда Руслан Адилбаев банкни "Support Level"дан тўлиқ сотиб олди.

5 апрель. Суд "Sof.uz" ва "Анорбанк" ўртасидаги иш бўйича якуний қарорни чиқарди. Унга кўра, интернет-нашр тижорат банкига 3,7 млрд сўм тўлаб берадиган бўлди.

3 май. Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони мамлакат аҳолиси сонидан ошиб кетди — 36,6 млнта. Айни пайтда ўзбекистонликлар қўлида 45 млн донадан кўпроқ банк картаси бор.

31 июль. Банк соҳасида амалга оширилган энг фойдали ишлардан бири, шубҳасиз, UzCard ва Humo банкоматларининг интеграцияси бўлди. Айнан шу кунга келиб банкоматларни бирлаштириш ишлари тўлиқ якунланди.

12 июнь. Соҳадаги йил кашфиётларидан бири сифатида Uzum Holding’ни айтиш мумкин. У бозорга кириши биланоқ катта ўйинчига айланиб олди. Хусусун, Click компанияси Uzum таркибига қўшилди.

13 июнь. Узоқ муддатли музокаралардан кейин OTP Bank “Ипотека банк”ни расман сотиб олди. У аввалига банк акцияларининг 75 фоизини, сўнг 80 фоизини ўзиники қилди.

11 август. Доллар курси бир кун ичида 400 сўмдан кўпроққа ошди. Бу 2020 йил апрелидан бери энг юқори кунлик ўсиш бўлди.

18 август. "Қишлоқ қурилиш банк" "Бизнесни ривожлантириш банки"га айлантирилди. Президент банкнинг молиялаштириш механизмлари мутлақо янгича бўлишини айтди.

22 август.
Март ойида 31 та давлат корхонасининг устав капиталидаги давлат улуши Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилганди. Август ойига келиб ушбу корхоналар, жумладан, 9 та давлат банки яна Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилди.

4 сентябр. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (ИЛМА) капитал ва суғурта бозорининг янги регуляторига айланди. Бундан ташқари, агентликка майнингга рухсат берувчи ягона ташкилот мақоми берилди. Йил охиридаги қарор билан ИЛМА лоторея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини ташкил этиш билан ҳам шуғулланади.

25 декабрь. Марказий банк тижорат банкларига мижозлар картасидаги маблағларни уларнинг рухсати ва хабардорлигисиз кредит тўловлари учун автоматик ечиб олиш ҳаракатларини тўхтатишга чақирди. Айтилишича, талабни қондирмаган банкларга нисбатан жарима санкциялари қўлланади.

———

Умуман олганда йил муҳим ўзгаришлар ва қизиқ воқеаларга бой бўлди. 2024 йил банк тизими учун янада қизғин бўлиши кутилмоқда.

@bankir
👍46👎1
Йил бошида доллар кўтарилади

3 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 352,86 сўмдан (+14,09 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎33👍19🤔2
29 декабрь — йилнинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍16👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Garantbank жамоаси Ўзбекистон аҳолисини кириб келаётган янги 2024 йил билан табриклайди! Янги йил барчага қувонч, омад ва фаровонлик олиб келишини тилайди.

Банк янги йилда ҳам мижозларга энг юқори сифатли хизмат кўрсатишни ва Сизга энг яхши молиявий ечимларни тақдим этишда давом этади ва ўз мижозларига ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради.

Янги йилингиз муборак бўлсин!
реклама
👍15🤔3👎1
❗️Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

Янги йил байрами яқин ва банклар учун ҳам бугун охирги расмий иш куни ҳисобланади. Айрим банклар дам олиш кунлари ҳам баъзи филлиалларда валюта айирбошлаш имкони борлигини маълум қилди:

🏦 Асакабанк;
🏦 Гарантбанк;
🏦 Миллийбанк;
🏦 Азия Альянс Банк;
🏦 Халқ банки;
🏦 Ипотека банк;
🏦 Туронбанк;
🏦 Трастбанк;
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк;
🏦 Инфинбанк;
🏦 Ҳамкорбанк;
🏦 Анорбанк;
🏦 КДБ Банк;
🏦 Алоқабанк;
🏦 Ипак Йўли банки;
🏦 МКБанк.

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин. Яқин вақтларда қолган банклар ҳам маълумот бериши кутилмоқда.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28👎2
Бобур Бурҳонов InfinBANK Бошқарув раислигидан бошқа лавозимга ўтмоқда

2018 йилдан бери InfinBANK раҳбари сифатида ишлаб келаётган Бобур Бурҳанов бошқа ишга ўтаётгани сабабли банкдаги бошқарув раислиги лавозимини тарк этмоқда.

Унинг бошчилигида 2019 йилдаёқ банкнинг мобил иловаси ишлаб чиқилди. InfinBANK иловаси бугунги кунда қарийб 2 млн нафар фойдаланувчига эга ва мамлакатдаги энг оммавий банк иловаларидан бири.

InfinBANK'нинг сўнгги йилларда эришган ютуқлари ва банк тизимидаги ривожланиш босқичларида Бобур Бурҳановнинг ўрни катта. У фаолиятини банк-молия соҳасида давом эттиради ва янги лавозимга ўтмоқда. Биз жамоамиз билан Бобур Бурҳоновнинг келгуси фаолиятида катта омад ва ютуқлар тилаймиз.

InfinBANK'нинг янги Бошқарув раиси тез кунда расман оммага эълон қилинади.

@bankir
👍57🤔5👎2
Ёмон кредит тарихи сабаб банклардан кредит ололмаябсизми?

Энди бу муаммони ҳал қилиш мумкин!

Қандай қилиб кредит тарихини яхшилаш ҳақида батафсил бу ерда ўқинг 👇

https://t.me/+NGvm9k8qFTc3OGIy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21👎12
Банкир
29 декабрь — йилнинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 22:00 гача узайтирилди.

Том маънода йил охири экани сезилмоқда.

@bankir
👍57👎10🤔3
📱 Янги HONOR X9b - тушириб юборишга чидамли 360°га ҳимояланган мустаҳкам телефон.

✔️ HONOR X9b тушириб юборишдан ҳимояланган ўта замонавий HONOR Ultra-Bounce дисплейига эга. Бу эса мустаҳкам чидамлиликни таъминлайди ва сизга узоқ муддат хизмат қилади.

✔️ У экранни қисман маҳкамловчи уч қатламли структурага эга бўлиб, унда ишлатилган махсус материал тушириб юбориш ҳолатида зарба кучини енгишга ёрдам беради.

✔️HONOR X9b чайқалишларга чидамли ҳимоя структураси ҳамда сув ва чанглардан ҳимоя сертификати — IP53 га эга.

📍HONOR X9b эндиликда Texnomart, Idea, Media Park ва бошқа дўконларнинг сотув расталарида мавжуд.

🎁 01.12.23 дан 15.01.24 гача махсус акция амал қилади: айнан X9b хариди вақтида сиз бренд маҳсулотлардан иборат совғалар тўпламини ҳам қўлга киритишингиз мумкин. (Совғалар сони чекланган)

🌐 Sayt
📱 Instagram
💬 Telegram
Реклама
👍15👎10
Банкир
Бобур Бурҳонов InfinBANK Бошқарув раислигидан бошқа лавозимга ўтмоқда 2018 йилдан бери InfinBANK раҳбари сифатида ишлаб келаётган Бобур Бурҳанов бошқа ишга ўтаётгани сабабли банкдаги бошқарув раислиги лавозимини тарк этмоқда. Унинг бошчилигида 2019 йилдаёқ…
Олга Нўмонова InfinBANK Бошқарув раиси бўлади

Бу бўйича тегишли қарор Корпоратив ахборот ягона порталига жойлаштирилган. Нўмонава 2018 йилдан бери InfinBANK Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

@bankir
👍32👎3🤔3
Нима кўрамиз? — The Big Short

The Big Short — 2015 йилда “Оскар” мукофотига сазовор бўлган, ёзувчи Майкл Люиснинг шу номдаги китоби асосида суратга олинган молиявий фильм. Режиссёр Адам Маккейнинг ушбу фильми 2007 ва 2008 йилларда АҚШ уй-жой бозоридаги нарх пуфагининг ёрилиши фонида америкалик молиявий мутахассисларнинг ҳаётини тасвирлаган. Фильмда Бред Питт, Кристиан Бейл, Райн Гослинг каби машҳур актёрлар иштирок этган, улар сюжет давомида жаҳон иқтисодий инқирозигача бўлган вақт оралиғида яқинлашиб келаётган инқирозни башорат қилиб, унинг оқибатларини бартараф этиш устида ишлайди.

Филм номи нимани англатади?


The Big Short филмидаги short, яъни “қисқартириш” атамаси қисқа муддатли савдо/инвестиция амалиётини англатади. Масалан, акцияларни “қисқартириш” мумкин. Бу нима дегани? Сиз акцияни қарзга оласиз, сўнг уни очиқ бозорда сотасиз, кейинчалик уни арзонгаровга сотиб олиб, эгасига қайтарасиз ва фойдани чўнтагингизга урасиз. Инвесторлар ва трейдерлар акциялар нархи пасаяди деб ўйлаганида мана шундай ”қисқа” сотувларни амалга оширади. Нархлар тушиши ё тушмаслиги эса шунчаки таваккал.

Big Short жумласи ҳам шундан келиб чиққан. Фильмда бир нечта бизнесмен нарх пуфаги ёрилиши, глобал молиявий инқироз ҳосил бўлишидан аввал акцияларни “қисқа” сотади ва миллионлаб доллар ишлайди. Бу сотувлар уй-жой бозорига катта таъсир ўказгани учун ҳам айнан ўша филмда тасвирланган ва реал ҳаётда ҳам содир бўлган воқеликка “Катта қисқартириш” деб ном берилган.

Фильмни ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.

———

Шу ўринда, “Банкир” YouTube каналида Ўзбекистонда уйлар нархи нега ошаётгани ҳақида видео тайёрланган эди. Унда мутахассислар нарх пуфаги ҳақида ҳам сўз юритган. Уни қуйидаги линк орқали кўриш мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=mllghpkQCRYv

#кино

@bankir
👍44👎1🤔1
2023 йил “Банкир” учун ўзгача бўлди. Обуначилар фаоллиги билан канал янги даражага кўтарилди ва ўз услубини ярата олди.

Келаётган йилда янада катта режалар қилганмиз ва сизнинг ёрдамингиз билан уларни амалга ошира оламиз.

2023 йил сиз учун қандай бўлди? 2024 йилда қандай режаларингиз бор? Фикр ва тилакларингизни ботга юборишингиз мумкин — @Bankir_01_bot

Йил давомида биз билан бирга бўлганингиз учун раҳмат. Кириб келаётган янги йилингиз муборак бўлсин, банкиржонлар)

@bankir
👍136👎4🤔1
2023 йилда инфляция 8,8 фоиз бўлди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил давомида Ўзбекистонда нархлар 8,8 фоизга ошди холос. Бу маълумотлар мавжуд йиллар учун энг паст кўрсаткич ҳисобланади. 2016 йилдан бошлаб йиллик инфляция мамлакатда қуйидагича бўлган:

2016 йил — 9,7 фоиз;
2017 йил — 18,8 фоиз;
2018 йил — 14,3 фоиз;
2019 йил — 15,2 фоиз;
2020 йил — 11,1 фоиз;
2021 йил — 10 фоиз;
2022 йил — 12,3 фоиз.


Демак, расмий маълумотлар 2023 йилнинг сўнгги ойида 1,24 фоизлик инфляция кузатилганини кўрсатмоқда.

Йиллик ҳисобда озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси 9,7 фоиз бўлди ва бу бошқа гуруҳарга нисбатан юқорироқ.

@bankir
👎85👍28🤔12