Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Тўлиқ ахборот берилмайди, терминалда нақд пул йўқ, картадан тўлаш мумкин эмас — Банклар истеъмолчилар ҳуқуқларини бузаётгани маълум бўлди

Марказий банк октябрь-декабрь ойларида тижорат банкларида мижозлар билан ўзаро муносабатларни ташкил этиш талабларига риоя этилаётгани юзасидан назорат тадбирлари ўтказди. Унга кўра, аниқланган қоидабузарлик ҳолатларидан 48 фоизи кредит, 29 фоизи омонат ҳамда 23 фоизи банк карталари билан боғлиқ амалиётларга тегишли.

Қоидабузарликларнинг асосий қисми:

• кредитлар ва омонатлар тўғрисидаги ахборотларни тўлиқ тақдим этмаслик;
• карта орқали тўловлар қабул қилмаслик;
• банк кассасидаги терминаллар орқали нақд пул бермаслик кабиларни ташкил этади.

Марказий банкнинг таъкидлашича, айрим банклар ўзининг репутацион хатарларини самарали бошқаришга эътибор қаратмаяпти, истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларда “мижозбай” тамойилини тўлиқ йўлга қўймаган.

Регулятор ушбу ҳаракатлар истеъмолчиларнинг манфаатларига мувофиқ эмас деб ҳисоблайди ҳамда тижорат банкларидан мижозларга кредит ажратишда ва улардан омонатлар жалб этишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этишни талаб қилади.

Ёзилишича, назорат тадбирлари мунтазам олиб борилади, қоидабузарликка йўл қўйган банкларга жарима жазолари тайинланиб, бу ҳақда банк номини ошкор қилган ҳолда ОАВда эълон берилади.

@bankir
👍65👎5
Уйни сотиш ҳақида интернетда мустақил эълон бериш тақиқланяптими?

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Риелторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Лойиҳанинг 27-моддасида уйидагича норма таклиф қилинмоқда:

“Жисмоний ёки юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларини реклама қилиш ва эълонлари, шу жумладан бутунжаҳон ахборот тармоғи Интернетда ёки ижтимоий тармоқлар саҳифаларида жойлаштириладиганлари, кўчмас мулк мулкдорлари томонидан фақат риелторлик ташкилотлари ва кўчмас мулк бўйича агентлар орқали бепуллик асосида амалга оширилади”.

Ушбу қонун ва ундаги норма жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлганидан сўнг Давлат активларини бошқариш агентлиги шубҳали банд юзасидан тушунтириш берди.

Унга кўра, қонундаги мазкур норма фақат риелтор ёки агент билан шартнома асосида ишлаётган жисмоний ва юридик шахсларга тааллуқли бўлади. Ўзлари мустақил тарзда кўчмас мулкини сотмоқчи бўлганларга ушбу қонун татбиқ этилмайди. “Уй сотилади” деб турли эълон сайтлари ва интернет-дўконларида эълон бериш тақиқланмайди.

Агентликнинг ёзишича, муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу модда қайта ишланади ва ундаги тушунмовчиликлар бартараф этилиб, кўчмас мулк эгалари манфаатлари ва қонунчилик техникасига мувофиқлаштирилади.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 29 декабрга қадар давом этади.

@bankir
👎51👍22
Доллар тушди

28
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 350,16 сўмдан (-4,67 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍27👎4🤔4
27 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍16👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда уйлар сезиларли қимматлаяпти. Бунга нима сабаб бўлаётгани ҳаммага қизиқ. “Банкир” канали уйлар нархи нега ошаётгани, кўчмас мулкка пул тикиш, “Янги Тошкент” лойиҳаси ва бошқа мавзуларда кўрсатув тайёрлади. Уни қуйидаги линк орқали тўлиқ кўриш мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=mllghpkQCRY

@bankir
👍42🤔3👎2
Интернетда қолдирган оддийгина изоҳингиз учун ҳатто қамалишингиз мумкинлигини билармидингиз?

Ёки 68 млн сўмгача жаримага тортилишингизничи?

Бундай ҳолатга тушмаслик учун нима қилиш керак?! Ҳаммаси шу ерда👇

https://t.me/+28ihF5XdZFg3MTc6

Реклама
👎41👍18🤔3
Банкир
27 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:30 гача узайтирилди.

@bankir
👎16👍2
Омадингизни синаб кўришни ва "Асл Белгиси"дан смартфон ютиб олишни ҳоҳлайсизми?

👨‍💻 Асл Белгиси (iOS ва Android) иловаси орқали Data Matrix кодларини топинг ва сканерланг ҳамда Instagram ва Telegram расмий каналларга обуна бўлинг.

‼️Телеграм каналига обуна бўлишни ва юқоридаги «Иштирок этиш» тугмасини босишни унутманг. Шунда, сиз иштирокчилар рўйхатида кирган бўласиз!

🏆4та совринли ўрин бўлади ва ажойиб смартфонлар тақдим этилади!

Aкция шартлари ва совринлар

@aslbelgisi

Реклама
👍12👎3
Openinfo порталида эмитентларнинг молиявий ҳисоботларини кўриш мумкин бўлади

Ягона корворатив ахборот портали фойдаланувчилар имкониятларини кенгайтирди: энди исталган эмитентни танлаб, у ҳақидаги барча мавжуд маълумотларни бир саҳифанинг ўзида кўриш мумкин.

Эмитент профили саҳифаси энди қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

• эмитентнинг муҳим молиявий кўрсаткичларини диаграмма ва жадвал кўринишида таҳлил қилиш;
• эмитент ошкор қилган муҳим фактлар;
• эмитент ошкор қилган йиллик ва чораклик ҳисоботлар ва эълонлар;
• эмитентнинг фонд биржасида амалга оширган савдолари натижалари.

Эмитентлар — ўз фаолиятини ривожлантириш ва молиялаштириш учун қимматли қоғозлар чиқарадиган ташкилотлар.

@bankir
👍30👎1
Доллар тушади

29 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 350
Kapitalbank— 12 340
Universalbank— 12 340

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

MKBank— 12 380
Octobank— 12 390
Hamkorbank — 12 390


@bankir
👍43🤔3👎1
Келинг 2023 йилнинг энг яхшиларини аниқлаймиз. Обуначилар фикри жуда қизиқ. Овоз беришда объектив ёндашувни сўраймиз.

Сизнингча 2023 йилнинг энг яхши давлат банки қайси бўлди?
Anonymous Poll
5%
Ўзмиллийбанк
16%
Ўзсаноатқурилишбанк
27%
Агробанк
3%
Асака банк
23%
Халқ банки
3%
Бизнесни ривожлантириш банки
12%
Микрокредитбанк
2%
Турон банк
2%
Алоқа банк
4%
Пойтахт банк
👎242👍70🤔27
👎139👍65🤔4
Доллар тушди

29
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 338,77 сўмдан (-11,39 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍27👎8🤔1
Банкларда автомобил учун тўлов қилиб бўлмаяпти. Тўловлар эса узайтирилди

UzAuto Motors автомобиллари учун бир амаллаб шартнома олганлар ҳам хурсанд бўлишига ҳали эрта. Шартнома учун камида 50 фоиз тўловни 7 кун ичида қилиш керак. 30 декабр — 2 январ кунлари банкларда дам олиш куни ва эртага тўловлар учун охирги кун.

Аммо айрим банклар тизимдаги муаммоларни сабаб қилиб тўловларни қабул қилмаётган бўлса, айримлари UzAuto Motors компаниясининг ўзини бунга айбдор қилиб кўрсатяпти. Бироқ автомобилларга шартнома учун тўловлардан бошқа барча тўловлар муаммосиз ишламоқда.

Айни шу пайтда, UzAuto Motors “харидорларга қулайлик яратиш” мақсадида шартнома учун тўловларни 10 январгача узайтирди. Хўп, янги йилдан ишлаб кетадими?)

@bankir
👎58👍34🤔6
28 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍35👎26🤔4
Банкир
28 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍37👎30🤔9
Доллар янги йилни ўсиш билан бошлайди

3 январь куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank— 12 330
Hayotbank— 12 320
Asia Alliance Bank— 12 320

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank— 12 350
Hayotbank— 12 380
Kapitalbank — 12 380


@bankir
👍26👎25
2024 йилда машина ва уйлар ижарасининг энг кам миқдори қанча бўлади?

Солиқ қўмитаси 2024 йилда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида маълумот берди. Ушбу рақамлар президент томонидан имзоланган 2024 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан тасдиқланган бўлиб, ставкалардан мол-мулкни ижарага беришда олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда фойдаланилади.

Демак, бинолар ижара тўловининг энг кам ставкалари унинг турар ёки нотурар жой эканига боғлиқ, яъни нотурар жойлар қимматроқ ҳисобланади. Мисол учун, Тошкент шаҳрида 1 кв метр нотурар жой нархи 40 минг сўм бўлса, бу кўрсаткич турар жой учун 25 минг сўмни ташкил қилади.

Бундан ташқари, Нукус шаҳри ҳамда 12 та вилоят марказларида турар жойлар - 12 минг сўм, нотурар жойлар - 23,5 минг сўм. Бошқа аҳоли пунктларида кўрсаткичлар мос равишда 5 минг сўм ва 10 минг сўм этиб белгиланган.

Автомобиль ижарасининг энг кам ставкаси 780 минг сўм. Микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари ставкаси эса қарийб 2 баравар қимматроқ — 1 миллион 550 минг сўм.

Ушбу ставкалар даромад солиғи солишдан ташқари, кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига (яқин қариндошлар ўртасидаги шартномалардан ташқари) ҳам татбиқ этилади.

@bankir
👍19👎14🤔2
Йил якунлари: Ўзбекистон банк тизими учун 2023 йил нимаси билан ёдда қолди?

2023 йил тугашига саноқли кунлар қолди. “Банкир” канали шу муносабат билан йил бошидан то ҳозиргача бўлган молия соҳасига оид янгиликларни кузатиб чиқди ва йилнинг энг муҳим воқеликларини сархисоб қилди.

3 январь. Йил Ўзагроэкспортбанкнинг хусусийлаштирилиши билан бошланди. Банк 5 млн доллар эвазига "Support Level"га сотилди. Кейинчалик унинг номи АВО банк дея қайта ўзгартирилди ва яқинда Руслан Адилбаев банкни "Support Level"дан тўлиқ сотиб олди.

5 апрель. Суд "Sof.uz" ва "Анорбанк" ўртасидаги иш бўйича якуний қарорни чиқарди. Унга кўра, интернет-нашр тижорат банкига 3,7 млрд сўм тўлаб берадиган бўлди.

3 май. Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони мамлакат аҳолиси сонидан ошиб кетди — 36,6 млнта. Айни пайтда ўзбекистонликлар қўлида 45 млн донадан кўпроқ банк картаси бор.

31 июль. Банк соҳасида амалга оширилган энг фойдали ишлардан бири, шубҳасиз, UzCard ва Humo банкоматларининг интеграцияси бўлди. Айнан шу кунга келиб банкоматларни бирлаштириш ишлари тўлиқ якунланди.

12 июнь. Соҳадаги йил кашфиётларидан бири сифатида Uzum Holding’ни айтиш мумкин. У бозорга кириши биланоқ катта ўйинчига айланиб олди. Хусусун, Click компанияси Uzum таркибига қўшилди.

13 июнь. Узоқ муддатли музокаралардан кейин OTP Bank “Ипотека банк”ни расман сотиб олди. У аввалига банк акцияларининг 75 фоизини, сўнг 80 фоизини ўзиники қилди.

11 август. Доллар курси бир кун ичида 400 сўмдан кўпроққа ошди. Бу 2020 йил апрелидан бери энг юқори кунлик ўсиш бўлди.

18 август. "Қишлоқ қурилиш банк" "Бизнесни ривожлантириш банки"га айлантирилди. Президент банкнинг молиялаштириш механизмлари мутлақо янгича бўлишини айтди.

22 август.
Март ойида 31 та давлат корхонасининг устав капиталидаги давлат улуши Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилганди. Август ойига келиб ушбу корхоналар, жумладан, 9 та давлат банки яна Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилди.

4 сентябр. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (ИЛМА) капитал ва суғурта бозорининг янги регуляторига айланди. Бундан ташқари, агентликка майнингга рухсат берувчи ягона ташкилот мақоми берилди. Йил охиридаги қарор билан ИЛМА лоторея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини ташкил этиш билан ҳам шуғулланади.

25 декабрь. Марказий банк тижорат банкларига мижозлар картасидаги маблағларни уларнинг рухсати ва хабардорлигисиз кредит тўловлари учун автоматик ечиб олиш ҳаракатларини тўхтатишга чақирди. Айтилишича, талабни қондирмаган банкларга нисбатан жарима санкциялари қўлланади.

———

Умуман олганда йил муҳим ўзгаришлар ва қизиқ воқеаларга бой бўлди. 2024 йил банк тизими учун янада қизғин бўлиши кутилмоқда.

@bankir
👍46👎1
Йил бошида доллар кўтарилади

3 январь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 352,86 сўмдан (+14,09 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎33👍19🤔2