Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банкир
26 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:30 гача узайтирилди.

@bankir
👍26👎15
Доллар тушади

28 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 4-5 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hamkorbank— 12 350
MKbank— 12 350
Kapitalbank— 12 345

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 400
Aloqabank— 12 400
Xalq banki — 12
400

@bankir
👍33👎4🤔1
Byudjet-2024.pdf
12.3 MB
Ўзбекистоннинг 2024 йилги давлат бюджети эълон қилинди.

2024 йилда давлат бюджети жами даромадлари 375 трлн 30,1 млрд сўмни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.

Бюджет харажатлари 427 трлн 640,3 млрд сўмни бўлиши кутилмоқда. Минус 52 трлн 610,2 млрд сўм. Бунда қўшимча харажатларнинг 11 трлн 750 млрд сўми ташқи қарз ҳисобидан қопланади.

@bankir
👍21🤔17👎8
Тўлиқ ахборот берилмайди, терминалда нақд пул йўқ, картадан тўлаш мумкин эмас — Банклар истеъмолчилар ҳуқуқларини бузаётгани маълум бўлди

Марказий банк октябрь-декабрь ойларида тижорат банкларида мижозлар билан ўзаро муносабатларни ташкил этиш талабларига риоя этилаётгани юзасидан назорат тадбирлари ўтказди. Унга кўра, аниқланган қоидабузарлик ҳолатларидан 48 фоизи кредит, 29 фоизи омонат ҳамда 23 фоизи банк карталари билан боғлиқ амалиётларга тегишли.

Қоидабузарликларнинг асосий қисми:

• кредитлар ва омонатлар тўғрисидаги ахборотларни тўлиқ тақдим этмаслик;
• карта орқали тўловлар қабул қилмаслик;
• банк кассасидаги терминаллар орқали нақд пул бермаслик кабиларни ташкил этади.

Марказий банкнинг таъкидлашича, айрим банклар ўзининг репутацион хатарларини самарали бошқаришга эътибор қаратмаяпти, истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларда “мижозбай” тамойилини тўлиқ йўлга қўймаган.

Регулятор ушбу ҳаракатлар истеъмолчиларнинг манфаатларига мувофиқ эмас деб ҳисоблайди ҳамда тижорат банкларидан мижозларга кредит ажратишда ва улардан омонатлар жалб этишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этишни талаб қилади.

Ёзилишича, назорат тадбирлари мунтазам олиб борилади, қоидабузарликка йўл қўйган банкларга жарима жазолари тайинланиб, бу ҳақда банк номини ошкор қилган ҳолда ОАВда эълон берилади.

@bankir
👍65👎5
Уйни сотиш ҳақида интернетда мустақил эълон бериш тақиқланяптими?

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Риелторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Лойиҳанинг 27-моддасида уйидагича норма таклиф қилинмоқда:

“Жисмоний ёки юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларини реклама қилиш ва эълонлари, шу жумладан бутунжаҳон ахборот тармоғи Интернетда ёки ижтимоий тармоқлар саҳифаларида жойлаштириладиганлари, кўчмас мулк мулкдорлари томонидан фақат риелторлик ташкилотлари ва кўчмас мулк бўйича агентлар орқали бепуллик асосида амалга оширилади”.

Ушбу қонун ва ундаги норма жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлганидан сўнг Давлат активларини бошқариш агентлиги шубҳали банд юзасидан тушунтириш берди.

Унга кўра, қонундаги мазкур норма фақат риелтор ёки агент билан шартнома асосида ишлаётган жисмоний ва юридик шахсларга тааллуқли бўлади. Ўзлари мустақил тарзда кўчмас мулкини сотмоқчи бўлганларга ушбу қонун татбиқ этилмайди. “Уй сотилади” деб турли эълон сайтлари ва интернет-дўконларида эълон бериш тақиқланмайди.

Агентликнинг ёзишича, муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу модда қайта ишланади ва ундаги тушунмовчиликлар бартараф этилиб, кўчмас мулк эгалари манфаатлари ва қонунчилик техникасига мувофиқлаштирилади.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 29 декабрга қадар давом этади.

@bankir
👎51👍22
Доллар тушди

28
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 350,16 сўмдан (-4,67 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍27👎4🤔4
27 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍16👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда уйлар сезиларли қимматлаяпти. Бунга нима сабаб бўлаётгани ҳаммага қизиқ. “Банкир” канали уйлар нархи нега ошаётгани, кўчмас мулкка пул тикиш, “Янги Тошкент” лойиҳаси ва бошқа мавзуларда кўрсатув тайёрлади. Уни қуйидаги линк орқали тўлиқ кўриш мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=mllghpkQCRY

@bankir
👍42🤔3👎2
Интернетда қолдирган оддийгина изоҳингиз учун ҳатто қамалишингиз мумкинлигини билармидингиз?

Ёки 68 млн сўмгача жаримага тортилишингизничи?

Бундай ҳолатга тушмаслик учун нима қилиш керак?! Ҳаммаси шу ерда👇

https://t.me/+28ihF5XdZFg3MTc6

Реклама
👎41👍18🤔3
Банкир
27 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:30 гача узайтирилди.

@bankir
👎16👍2
Омадингизни синаб кўришни ва "Асл Белгиси"дан смартфон ютиб олишни ҳоҳлайсизми?

👨‍💻 Асл Белгиси (iOS ва Android) иловаси орқали Data Matrix кодларини топинг ва сканерланг ҳамда Instagram ва Telegram расмий каналларга обуна бўлинг.

‼️Телеграм каналига обуна бўлишни ва юқоридаги «Иштирок этиш» тугмасини босишни унутманг. Шунда, сиз иштирокчилар рўйхатида кирган бўласиз!

🏆4та совринли ўрин бўлади ва ажойиб смартфонлар тақдим этилади!

Aкция шартлари ва совринлар

@aslbelgisi

Реклама
👍12👎3
Openinfo порталида эмитентларнинг молиявий ҳисоботларини кўриш мумкин бўлади

Ягона корворатив ахборот портали фойдаланувчилар имкониятларини кенгайтирди: энди исталган эмитентни танлаб, у ҳақидаги барча мавжуд маълумотларни бир саҳифанинг ўзида кўриш мумкин.

Эмитент профили саҳифаси энди қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

• эмитентнинг муҳим молиявий кўрсаткичларини диаграмма ва жадвал кўринишида таҳлил қилиш;
• эмитент ошкор қилган муҳим фактлар;
• эмитент ошкор қилган йиллик ва чораклик ҳисоботлар ва эълонлар;
• эмитентнинг фонд биржасида амалга оширган савдолари натижалари.

Эмитентлар — ўз фаолиятини ривожлантириш ва молиялаштириш учун қимматли қоғозлар чиқарадиган ташкилотлар.

@bankir
👍30👎1
Доллар тушади

29 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 350
Kapitalbank— 12 340
Universalbank— 12 340

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

MKBank— 12 380
Octobank— 12 390
Hamkorbank — 12 390


@bankir
👍43🤔3👎1
Келинг 2023 йилнинг энг яхшиларини аниқлаймиз. Обуначилар фикри жуда қизиқ. Овоз беришда объектив ёндашувни сўраймиз.

Сизнингча 2023 йилнинг энг яхши давлат банки қайси бўлди?
Anonymous Poll
5%
Ўзмиллийбанк
16%
Ўзсаноатқурилишбанк
27%
Агробанк
3%
Асака банк
23%
Халқ банки
3%
Бизнесни ривожлантириш банки
12%
Микрокредитбанк
2%
Турон банк
2%
Алоқа банк
4%
Пойтахт банк
👎242👍70🤔27
👎139👍65🤔4
Доллар тушди

29
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 338,77 сўмдан (-11,39 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍27👎8🤔1
Банкларда автомобил учун тўлов қилиб бўлмаяпти. Тўловлар эса узайтирилди

UzAuto Motors автомобиллари учун бир амаллаб шартнома олганлар ҳам хурсанд бўлишига ҳали эрта. Шартнома учун камида 50 фоиз тўловни 7 кун ичида қилиш керак. 30 декабр — 2 январ кунлари банкларда дам олиш куни ва эртага тўловлар учун охирги кун.

Аммо айрим банклар тизимдаги муаммоларни сабаб қилиб тўловларни қабул қилмаётган бўлса, айримлари UzAuto Motors компаниясининг ўзини бунга айбдор қилиб кўрсатяпти. Бироқ автомобилларга шартнома учун тўловлардан бошқа барча тўловлар муаммосиз ишламоқда.

Айни шу пайтда, UzAuto Motors “харидорларга қулайлик яратиш” мақсадида шартнома учун тўловларни 10 январгача узайтирди. Хўп, янги йилдан ишлаб кетадими?)

@bankir
👎58👍34🤔6
28 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍35👎26🤔4
Банкир
28 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍37👎30🤔9
Доллар янги йилни ўсиш билан бошлайди

3 январь куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank— 12 330
Hayotbank— 12 320
Asia Alliance Bank— 12 320

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Universalbank— 12 350
Hayotbank— 12 380
Kapitalbank — 12 380


@bankir
👍26👎25