Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
«Turan» халқаро қайта суғурта қилиш сиғими ташкил этилди

Ушбу муассасани ташкил этиш бўйича келишувни имзолаш маросими 23 декабр куни бўлиб ўтди. Унда APEX INSURANCE” АЖ (Ўзбекистон), "Halyk" Суғурта компанияси” АЖ (Қозоғистон), “AzRe Reinsurance” ОАЖ (Озарбайжон) ва “Insurance Company Aldagi Group” (Грузия) “Turan” халқаро қайта суғурта қилиш сиғимини ташкил этдилар. Marsh McLennan (Қозоғистон ва Марказий Осиё) эса ушбу қайта суғурта қилиш сиғимининг маъмури этиб белгиланди.

Якунига етаётган 2023 йилнинг қайта суғурта қилиш соҳасидаги энг йирик тадбирларидан бирида хорижий ва маҳаллий суғурта ва қайта суғурта бозорларининг етакчи экспертлари ва топ-менежерлари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузиянинг назорат қилувчи органлари, профессионал ҳамжамиятлари ва матбуот вакиллари иштирок этдилар.

"Turan" – нафақат халқаро ҳамкорлик, балки иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш ва бу борада имкониятлар яратиш орқали маҳаллий бозор ривожланишини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ваъда дейиш мумкин.
"Turan" сиғими миллий ва минтақавий миқёсда таваккалчиликлар бошқарувини сезиларли даражада кучайтиришга қаратилган таваккалчиликларни тақсимлаш бўйича самарали минтақавий механизм ҳисобланади.
Манба

Батафсил маълумот учун: 1188

Реклама
👍12👎1
Доллар тушди

26
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 347,63 сўмдан (-9,48 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍34👎3🤔2
Банкир
Бир неча кун аввал UzAuto Motors Cobalt, Damas ва Labo учун шартнома очилишини маълум қилганди бироқ кун давомида тизим катта юкламани кўтара олмади. Компания бугун 14:00 дан оммабоп моделлар учун чекланган миқдордаги шартнома очилишини яна хабар берди.…
Шартнома эртага 10:00 да қайта очилади

UzAuto Motors бугун иш вақти тугагани сабаб шартнома тузиш жараёнини вақтинча тўхтатди.

Аммо бугун кўпчилик шартнома олишда қийинчиликларга дуч келди. Сабаби, автомобилни One ID тизими орқали сотиб олиш керак ва тизим бундай катта юкламани кўтара олмади.

One ID тизими операторлари билан боғланилганда, “UzAuto Motors харидорларининг катта масштабдаги кириши ортидан сайт ишлашдан тўхтаган”и маълум қилинди.

Онлайн контрактация 26-декабрь куни соат 10:00 да қайта тикланади.

@bankir
👎139👍37🤔5
Доллар кўтарилади

27 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 350
Turonbank — 12 340
Аsia Alliance Bank — 12 340


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 380
Octobank — 12 390
Anorbank — 12 390


@bankir
👎35👍24
«Гарант банк» АЖ экспортчи корхоналар учун имтиёзли кредитлаш тартибини маълум қилибди

Сиз экспорт билан шуғулланувчи корхонамисиз? «Гарант банк» АЖ сиз учун фойдали кредит ҳақида эълон қилади. Бу сизнинг бизнесингизни кенгайтириш учун ажойиб имконият.

Ушбу турдаги кредит юридик шахслар ва ЯТТлар учун берилади.

— Сумма - 1 миллион АҚШ доллардан бошлаб (экспорт ҳажмига қараб);

— Муддат - 12 ой;

— Фоиз ставкаси - йиллик 4 фоизни ташкил этади.

Кредитни олиш тартиби билан батафсил танишиш учун қуйидаги ҳаволага босинг.
👍22👎4
OTP Bank "Ипотека банк"даги улушини қарийб 80 фоизга етказди

Венгриянинг OTP Bank банки Ўзбекистондаги банк секторини хусусийлаштириш ишларида иштирок этиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эгалигидаги "Ипотека банк" акцияларининг 75 фоизини сотиб олганди.

Маълум бўлишича, OTP Bank Ипотека банк устав капиталига қўшимча 70 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритган ҳолда, банк капиталидаги улушини 79,6 фоизга етказган.

Шу мақсадда эмиссия қилинган (муомалага чиқарилган) 844,6 млрд дона оддий акциялар пакети OTP Bank’ка жойлаштирилди.

Ушбу инвестиция ҳисобига "Ипотека банк"нинг устав капитали 28,3 фоизга ошиб, 3 834,2 млрд сўмга етди.

@bankir
👍28👎6🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Трастбанк» ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 50 млн сўмгача микроқарз ажратмоқда

Расмий даромадга эга бўлмасдан қарз олиш энди муаммо эмас. «Трастбанк» ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ҳам микроқарз ажратмоқда.

Миқдори: 50 млн сўмгача
Муддати: 36 ойгача
Фоиз ставкаси: 27 % дан бошлаб

Батафсил

Шунингдек, Сиз «Trastpay» иловаси ёрдамида ҳеч қандай кафилларсиз ва ҳужжатларсиз 30 млн сўмгача онлайн микроқарз олишингиз мумкин.
Иловани юклаб олинг:
App Store / Google Play

Саволлар бўйича 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

Кўпроқ маълумот учун каналга уланинг: https://t.me/trustbankuz

Реклама
👍30
Доллар кўтарилди

27 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 354,83 сўмдан (+7,20 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎19👍11🤔2
26 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍11👎7
Қайси банклар аҳолига энг кўп кредит бермоқда?

2023 йилнинг 11 ойи якунларига кўра Ўзбекистон банкларининг умумий кредит портфели 465,5 трлн сўмни ташкил қилган. Бу йил бошига нисбатан 19,3 фоизга кўпроқ.

Аҳоли учун ажратилган кредитлар ҳажми эса йил бошига нисбатан 45,3 фоизга кўпайиб, 146,7 трлн сўмга етди. Банклар орасида аҳолига энг кўп кредит ажратган банк — Ипотека банк бўлди (20,5 трлн сўм).

Бундан ташқари, аҳолига ажратилаётган кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси ҳам ошиб бормоқда. Марказий банк маълумотларига кўра, 2023 йил декабрь ойида аҳоли кредитларининг ўртача фоиз ставкаси 25,1 фоизни ташкил этади (2020 йилдан бери энг юқори). Бизнес вакиллари учун эса ставкалар 22,5 фоизни кўрсатмоқда.

Кредит фоизлари ўсиб боришига қарамасдан, ўзбекистонликлар банклардан кредит олишни кўпайтирган.

@bankir
👍29👎6
Банкир
26 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:30 гача узайтирилди.

@bankir
👍26👎15
Доллар тушади

28 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 4-5 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hamkorbank— 12 350
MKbank— 12 350
Kapitalbank— 12 345

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 400
Aloqabank— 12 400
Xalq banki — 12
400

@bankir
👍33👎4🤔1
Byudjet-2024.pdf
12.3 MB
Ўзбекистоннинг 2024 йилги давлат бюджети эълон қилинди.

2024 йилда давлат бюджети жами даромадлари 375 трлн 30,1 млрд сўмни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.

Бюджет харажатлари 427 трлн 640,3 млрд сўмни бўлиши кутилмоқда. Минус 52 трлн 610,2 млрд сўм. Бунда қўшимча харажатларнинг 11 трлн 750 млрд сўми ташқи қарз ҳисобидан қопланади.

@bankir
👍21🤔17👎8
Тўлиқ ахборот берилмайди, терминалда нақд пул йўқ, картадан тўлаш мумкин эмас — Банклар истеъмолчилар ҳуқуқларини бузаётгани маълум бўлди

Марказий банк октябрь-декабрь ойларида тижорат банкларида мижозлар билан ўзаро муносабатларни ташкил этиш талабларига риоя этилаётгани юзасидан назорат тадбирлари ўтказди. Унга кўра, аниқланган қоидабузарлик ҳолатларидан 48 фоизи кредит, 29 фоизи омонат ҳамда 23 фоизи банк карталари билан боғлиқ амалиётларга тегишли.

Қоидабузарликларнинг асосий қисми:

• кредитлар ва омонатлар тўғрисидаги ахборотларни тўлиқ тақдим этмаслик;
• карта орқали тўловлар қабул қилмаслик;
• банк кассасидаги терминаллар орқали нақд пул бермаслик кабиларни ташкил этади.

Марказий банкнинг таъкидлашича, айрим банклар ўзининг репутацион хатарларини самарали бошқаришга эътибор қаратмаяпти, истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларда “мижозбай” тамойилини тўлиқ йўлга қўймаган.

Регулятор ушбу ҳаракатлар истеъмолчиларнинг манфаатларига мувофиқ эмас деб ҳисоблайди ҳамда тижорат банкларидан мижозларга кредит ажратишда ва улардан омонатлар жалб этишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этишни талаб қилади.

Ёзилишича, назорат тадбирлари мунтазам олиб борилади, қоидабузарликка йўл қўйган банкларга жарима жазолари тайинланиб, бу ҳақда банк номини ошкор қилган ҳолда ОАВда эълон берилади.

@bankir
👍65👎5
Уйни сотиш ҳақида интернетда мустақил эълон бериш тақиқланяптими?

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Риелторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Лойиҳанинг 27-моддасида уйидагича норма таклиф қилинмоқда:

“Жисмоний ёки юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларини реклама қилиш ва эълонлари, шу жумладан бутунжаҳон ахборот тармоғи Интернетда ёки ижтимоий тармоқлар саҳифаларида жойлаштириладиганлари, кўчмас мулк мулкдорлари томонидан фақат риелторлик ташкилотлари ва кўчмас мулк бўйича агентлар орқали бепуллик асосида амалга оширилади”.

Ушбу қонун ва ундаги норма жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлганидан сўнг Давлат активларини бошқариш агентлиги шубҳали банд юзасидан тушунтириш берди.

Унга кўра, қонундаги мазкур норма фақат риелтор ёки агент билан шартнома асосида ишлаётган жисмоний ва юридик шахсларга тааллуқли бўлади. Ўзлари мустақил тарзда кўчмас мулкини сотмоқчи бўлганларга ушбу қонун татбиқ этилмайди. “Уй сотилади” деб турли эълон сайтлари ва интернет-дўконларида эълон бериш тақиқланмайди.

Агентликнинг ёзишича, муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу модда қайта ишланади ва ундаги тушунмовчиликлар бартараф этилиб, кўчмас мулк эгалари манфаатлари ва қонунчилик техникасига мувофиқлаштирилади.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 29 декабрга қадар давом этади.

@bankir
👎51👍22
Доллар тушди

28
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 350,16 сўмдан (-4,67 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍27👎4🤔4
27 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍16👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда уйлар сезиларли қимматлаяпти. Бунга нима сабаб бўлаётгани ҳаммага қизиқ. “Банкир” канали уйлар нархи нега ошаётгани, кўчмас мулкка пул тикиш, “Янги Тошкент” лойиҳаси ва бошқа мавзуларда кўрсатув тайёрлади. Уни қуйидаги линк орқали тўлиқ кўриш мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=mllghpkQCRY

@bankir
👍42🤔3👎2
Интернетда қолдирган оддийгина изоҳингиз учун ҳатто қамалишингиз мумкинлигини билармидингиз?

Ёки 68 млн сўмгача жаримага тортилишингизничи?

Бундай ҳолатга тушмаслик учун нима қилиш керак?! Ҳаммаси шу ерда👇

https://t.me/+28ihF5XdZFg3MTc6

Реклама
👎41👍18🤔3
Банкир
27 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:30 гача узайтирилди.

@bankir
👎16👍2
Омадингизни синаб кўришни ва "Асл Белгиси"дан смартфон ютиб олишни ҳоҳлайсизми?

👨‍💻 Асл Белгиси (iOS ва Android) иловаси орқали Data Matrix кодларини топинг ва сканерланг ҳамда Instagram ва Telegram расмий каналларга обуна бўлинг.

‼️Телеграм каналига обуна бўлишни ва юқоридаги «Иштирок этиш» тугмасини босишни унутманг. Шунда, сиз иштирокчилар рўйхатида кирган бўласиз!

🏆4та совринли ўрин бўлади ва ажойиб смартфонлар тақдим этилади!

Aкция шартлари ва совринлар

@aslbelgisi

Реклама
👍12👎3