Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар яна тушади

26 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 350
Turonbank — 12 350
Agrobank — 12 350


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank— 12 390
Octobank — 12 400
Anorbank— 12 410


@bankir
👍47👎5🤔3
Муаммоли кредитлар кўпаймоқда

Ўзбекистон банкларида ноябрь ойида муаммоли кредитлар 854 млрд сўмга кўпайди.

Энг муаммоли кредитлар улуши “Бизнесни ривожлантириш банки”да кузатилди. Ой давомида банкда қайтарилиши қийин бўлган кредитлар 623 млрд сўмга ортган.

“Миллий банк”да ҳам ноябрда муаммоли кредитлар улуши кескин ошган — 317 млрд сўмга.

Муаммоли кредитлар улуши бўйича етакчи бўлган банклар қуйидагича:

“Миллий банк” — 3,4 трлн сўм;
“Халқ банки” — 2 трлн сўм;
“Ипотека банк” — 1,9 трлн сўм.

@bankir
👍26🤔6👎3
Бир неча кун аввал UzAuto Motors Cobalt, Damas ва Labo учун шартнома очилишини маълум қилганди бироқ кун давомида тизим катта юкламани кўтара олмади.

Компания бугун 14:00 дан оммабоп моделлар учун чекланган миқдордаги шартнома очилишини яна хабар берди. Бу сафар онлайн шартномани фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга ошириш мумкин бўлади.

@bankir
👎109👍10🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎁Zamin Qurilish компанияси, ҳар бир хонадон хариди учун HD LED Телевизор совға қилмоқда!

Қўшимчасига Sharm El Sheikh'да, 7 кун давомида, 5* юлдузлик меҳмонхонада, 2 кишилик дам олиш йўлланмасини қўлга киритишингиз мумкин!🌅

Хонадонларига 15-25% гача чегирмалар ва 12-36 ойгача бўлиб тўлаш имкониятлари ҳам мавжуд!💥

🔑Қулай шартларда хонадонларни харид қилиш имкониятини қўлдан бой берманг!

📞 (55) 500 60 06
💬 @rohat_residence1

Реклама
👍7👎3
Жаҳонда нефт нархи ошса, Ўзбекистонда автобензин нархи ҳам кўтарилади

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистондаги бензин нархларининг жаҳондаги нефт нархига боғлиқлиги бўйича тадқиқот ўтказибди. Унга кўра, мамлакатда нефт ва автобензин маҳсулотларига бўлган талабнинг бир қисми импорт ҳисобига қопланиши сабабли жаҳон бозорида нефт нархларининг ўзгариши ички бозордаги автобензин нархларига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда. Нефт ва бензин нархлари бир ойлик кечикиш билан уйғунликда ҳаракатланмоқда.

Масалан:

• 2022 йил январь-июнь ойларида нефт нархи 39,2 фоизга ўсди — автобензин нархи 22,4 фоизга ошди;
• 2022 йил июль-декабрь ойларида нефт нархи 33,2 фоизга тушди — автобензин нархи 21,3 фоизга арзонлашди;
• 2023 йил июнь-ноябрь ойларида нефт нархи 11 фоизга ўсди — автобензин нархи 10,2 фоизга ошди.

Шунингдек, 2023 йилнинг январь-май ойларида жаҳон бозорида нефт нархининг барқарорлашиши ҳамда 2022 йилнинг 10 декабридан АI-80 маркали автобензин учун аксиз солиғи нол ставкасига туширилиши натижасида автобензиннинг ўртача улгуржи нархлари 4848-5060 сўм оралиғида шаклланди.

Эконометрик таҳлил натижаларига кўра, автобензиннинг ўртача улгуржи нархи, шу жумладан, талаб юқори бўлган АI-80 ва АI-92 маркали бензинларнинг улгуржи нархлари жаҳон бозоридаги нефт нархига сезувчан экани аниқланди.

Лекин жорий йил ноябрь ойида жаҳон бозорида 1 баррел нефт нархининг ўртача ҳисобда 81,35 АҚШ долларигача пасайганига қарамасдан, декабрь ойида Тошкент шаҳрида АИ-80 автобензин ўртача чакана нархи (7611 сўм) ноябрь ойига нисбатан 2,3 фоизга кўтарилди. Бу декабрь ойининг ўрталарида совуқ ҳаво иқлимининг кириб келиши билан метан газ таъминотидаги чекланишлар натижасида АI-80 бензинга бўлган талабнинг сезиларли даражада ошиши билан изоҳланиши мумкин.

@bankir
👎67👍22
⚡️Картадан кредит ва бошқа тўловларга эгасининг розилигисиз пул ечиб олиш қатъий тақиқланмоқда

Марказий банк банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларидан "мижознинг розилигисиз ва уни огоҳлантирмаган ҳолда унинг картасидан кредит ва бошқа қарз тўловлари учун маблағларни акцептсиз ечиб олиш" амалиётига чек қўйишни қатъий талаб қилмоқда.

Бу бўйича Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари томонидан имзоланган тегишли хат жорий йил 21 декабрь куни тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов тизимларига юборилган.

Хатда банклар томонидан фуқароларнинг банк карталаридан маблағларни масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали кредит тўловлари учун автоматик тарзда ҳисобдан чиқариш (автотўлов) жараёнларида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилаётгани, бу борада бир неча бор мурожаатлар келиб тушаётгани қайд этилган.

Бундан ташқари, айрим банклар кредит таъминоти сифатида суғурта полиси олаётгани боис, ушбу кредитлар белгиланган муддатда қайтарилмаган тақдирда, суғурта ташкилоти банкка кредит қарздорлигини тўлиқ қоплаб бераётганлиги, натижада банкнинг мажбурият (кредит) бўйича қарз олувчига бўлган ҳуқуқлари суғурта ташкилотига ўтганлиги учун, суғурта ташкилоти қарз олувчининг банк карталаридан маблағларни акцептсиз тарзда ечиб олаётган ҳолатлар танқид қилинган.

Марказий банк банклардан қуйидагиларни талаб қилмоқда:

фуқароларнинг банк карталарини автотўлов хизматига уланиши тўғрисида СМС-хабарнома орқали ўз вақтида хабардор қилишни;
автотўлов хизмати орқали амалга ошириладиган тўловлар фақат карта эгаси розилиги билан амалга оширилиши;
фирибгарликни олдини олиш мақсадида банклар ва тўлов ташкилотлари мобил иловасига банк карталарини бириктиришда, микроқарз, кредит расмийлаштириш амалга оширилганда мижозларни идентификациялаш учун қўшимча тарзда Фаcе ИД механизмини жорий этишни
.

Марказий банк юқоридаги топшириқлар ижроси назорати борасида шу йил 29 декабрга қадар Марказий банкка ҳисобот тақдим этилишини талаб қилган, акс ҳолда қонунчиликка мувофиқ тўлов тизимларидан ўчириш ёки жарима санкциялари қўлланилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган.

@bankir
👍140👎12🤔7
«Turan» халқаро қайта суғурта қилиш сиғими ташкил этилди

Ушбу муассасани ташкил этиш бўйича келишувни имзолаш маросими 23 декабр куни бўлиб ўтди. Унда APEX INSURANCE” АЖ (Ўзбекистон), "Halyk" Суғурта компанияси” АЖ (Қозоғистон), “AzRe Reinsurance” ОАЖ (Озарбайжон) ва “Insurance Company Aldagi Group” (Грузия) “Turan” халқаро қайта суғурта қилиш сиғимини ташкил этдилар. Marsh McLennan (Қозоғистон ва Марказий Осиё) эса ушбу қайта суғурта қилиш сиғимининг маъмури этиб белгиланди.

Якунига етаётган 2023 йилнинг қайта суғурта қилиш соҳасидаги энг йирик тадбирларидан бирида хорижий ва маҳаллий суғурта ва қайта суғурта бозорларининг етакчи экспертлари ва топ-менежерлари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузиянинг назорат қилувчи органлари, профессионал ҳамжамиятлари ва матбуот вакиллари иштирок этдилар.

"Turan" – нафақат халқаро ҳамкорлик, балки иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш ва бу борада имкониятлар яратиш орқали маҳаллий бозор ривожланишини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ваъда дейиш мумкин.
"Turan" сиғими миллий ва минтақавий миқёсда таваккалчиликлар бошқарувини сезиларли даражада кучайтиришга қаратилган таваккалчиликларни тақсимлаш бўйича самарали минтақавий механизм ҳисобланади.
Манба

Батафсил маълумот учун: 1188

Реклама
👍12👎1
Доллар тушди

26
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 347,63 сўмдан (-9,48 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍34👎3🤔2
Банкир
Бир неча кун аввал UzAuto Motors Cobalt, Damas ва Labo учун шартнома очилишини маълум қилганди бироқ кун давомида тизим катта юкламани кўтара олмади. Компания бугун 14:00 дан оммабоп моделлар учун чекланган миқдордаги шартнома очилишини яна хабар берди.…
Шартнома эртага 10:00 да қайта очилади

UzAuto Motors бугун иш вақти тугагани сабаб шартнома тузиш жараёнини вақтинча тўхтатди.

Аммо бугун кўпчилик шартнома олишда қийинчиликларга дуч келди. Сабаби, автомобилни One ID тизими орқали сотиб олиш керак ва тизим бундай катта юкламани кўтара олмади.

One ID тизими операторлари билан боғланилганда, “UzAuto Motors харидорларининг катта масштабдаги кириши ортидан сайт ишлашдан тўхтаган”и маълум қилинди.

Онлайн контрактация 26-декабрь куни соат 10:00 да қайта тикланади.

@bankir
👎139👍37🤔5
Доллар кўтарилади

27 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 350
Turonbank — 12 340
Аsia Alliance Bank — 12 340


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 380
Octobank — 12 390
Anorbank — 12 390


@bankir
👎35👍24
«Гарант банк» АЖ экспортчи корхоналар учун имтиёзли кредитлаш тартибини маълум қилибди

Сиз экспорт билан шуғулланувчи корхонамисиз? «Гарант банк» АЖ сиз учун фойдали кредит ҳақида эълон қилади. Бу сизнинг бизнесингизни кенгайтириш учун ажойиб имконият.

Ушбу турдаги кредит юридик шахслар ва ЯТТлар учун берилади.

— Сумма - 1 миллион АҚШ доллардан бошлаб (экспорт ҳажмига қараб);

— Муддат - 12 ой;

— Фоиз ставкаси - йиллик 4 фоизни ташкил этади.

Кредитни олиш тартиби билан батафсил танишиш учун қуйидаги ҳаволага босинг.
👍22👎4
OTP Bank "Ипотека банк"даги улушини қарийб 80 фоизга етказди

Венгриянинг OTP Bank банки Ўзбекистондаги банк секторини хусусийлаштириш ишларида иштирок этиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эгалигидаги "Ипотека банк" акцияларининг 75 фоизини сотиб олганди.

Маълум бўлишича, OTP Bank Ипотека банк устав капиталига қўшимча 70 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритган ҳолда, банк капиталидаги улушини 79,6 фоизга етказган.

Шу мақсадда эмиссия қилинган (муомалага чиқарилган) 844,6 млрд дона оддий акциялар пакети OTP Bank’ка жойлаштирилди.

Ушбу инвестиция ҳисобига "Ипотека банк"нинг устав капитали 28,3 фоизга ошиб, 3 834,2 млрд сўмга етди.

@bankir
👍28👎6🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Трастбанк» ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 50 млн сўмгача микроқарз ажратмоқда

Расмий даромадга эга бўлмасдан қарз олиш энди муаммо эмас. «Трастбанк» ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ҳам микроқарз ажратмоқда.

Миқдори: 50 млн сўмгача
Муддати: 36 ойгача
Фоиз ставкаси: 27 % дан бошлаб

Батафсил

Шунингдек, Сиз «Trastpay» иловаси ёрдамида ҳеч қандай кафилларсиз ва ҳужжатларсиз 30 млн сўмгача онлайн микроқарз олишингиз мумкин.
Иловани юклаб олинг:
App Store / Google Play

Саволлар бўйича 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

Кўпроқ маълумот учун каналга уланинг: https://t.me/trustbankuz

Реклама
👍30
Доллар кўтарилди

27 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 354,83 сўмдан (+7,20 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎19👍11🤔2
26 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍11👎7
Қайси банклар аҳолига энг кўп кредит бермоқда?

2023 йилнинг 11 ойи якунларига кўра Ўзбекистон банкларининг умумий кредит портфели 465,5 трлн сўмни ташкил қилган. Бу йил бошига нисбатан 19,3 фоизга кўпроқ.

Аҳоли учун ажратилган кредитлар ҳажми эса йил бошига нисбатан 45,3 фоизга кўпайиб, 146,7 трлн сўмга етди. Банклар орасида аҳолига энг кўп кредит ажратган банк — Ипотека банк бўлди (20,5 трлн сўм).

Бундан ташқари, аҳолига ажратилаётган кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси ҳам ошиб бормоқда. Марказий банк маълумотларига кўра, 2023 йил декабрь ойида аҳоли кредитларининг ўртача фоиз ставкаси 25,1 фоизни ташкил этади (2020 йилдан бери энг юқори). Бизнес вакиллари учун эса ставкалар 22,5 фоизни кўрсатмоқда.

Кредит фоизлари ўсиб боришига қарамасдан, ўзбекистонликлар банклардан кредит олишни кўпайтирган.

@bankir
👍29👎6
Банкир
26 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:30 гача узайтирилди.

@bankir
👍26👎15
Доллар тушади

28 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 4-5 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hamkorbank— 12 350
MKbank— 12 350
Kapitalbank— 12 345

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 400
Aloqabank— 12 400
Xalq banki — 12
400

@bankir
👍33👎4🤔1
Byudjet-2024.pdf
12.3 MB
Ўзбекистоннинг 2024 йилги давлат бюджети эълон қилинди.

2024 йилда давлат бюджети жами даромадлари 375 трлн 30,1 млрд сўмни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.

Бюджет харажатлари 427 трлн 640,3 млрд сўмни бўлиши кутилмоқда. Минус 52 трлн 610,2 млрд сўм. Бунда қўшимча харажатларнинг 11 трлн 750 млрд сўми ташқи қарз ҳисобидан қопланади.

@bankir
👍21🤔17👎8