Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар тушди

22
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 369,84 сўмдан (-20,13 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍49👎9🤔3
21 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍25👎6
Бугун соат 12:00 да Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми бўйича онлайн-шартномалар очилади.

Автомобил сотиб олиш бўйича шартномани фақат онлайн тарзда имзолаш мумкин бўлади. Шу кунларда барча Chevrolet дилерлик марказлари савдо тизимидан узилган.

Chevrolet автомобилларини қандай қилиб онлайн харид қилса бўлади?

1. One ID тизимида рўйхатдан ўтиш;

2. “Uzautosavdo” мобил иловасини юклаб олиш (iOS /Android) ёки savdo.uzavtosanoat.uz сайтига кириш;

3. One ID тизимидаги логин/парол ёрдамида сайтга кириш/ иловада рўйхатдан ўтиш;

4. Автомобил модели, рангги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда, шартнома тузиш керак бўлади.

@bankir
👍59👎28
Асакабанк раиси ёшлар билан учрашув ўтказди

2023 йил 21 декабр куни Асакабанк Бошқарув Раиси банкнинг ёш ходимлари билан учрашди ва транформация, рақамлаштириш бўйича алоҳида мавзулар муҳокама қилинди.

Раис ёшларга иш жараёнини яхшилаш бўйича фикр ва таклифлар билан алмашиш, мақсад ва вазифаларни аниқ шакллантириш, соҳанинг барча нозик томонларини тубдан ўрганиш, тўғри мотивация муваффақиятнинг асосий таркибий қисмлари эканлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Самимий руҳда ўтган мулоқотда ёшлар билан ишлаш борасида келгуси режалар хусусида ҳам сўз бориб, улар ёш ходимлар фикр ва таклифлари асосида янада бойитилиши таъкидланди.
реклама

@bankir
👍17👎4
Доллар яна тушади

25 декабрь, душанба куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида тушиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 370
Turonbank — 12 365
Kapitalbank — 12 360


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank— 12 400
NBU— 12 410
Ipak Yoʻli Bank — 12 410


@bankir
👍40👎1🤔1
❗️Фирибгарлар ўзбекистонликларга тегишли пулларни чув туширишнинг янги усулидан фойдаланмоқда

"Курсив" таҳририяти одамларни алдаб, ҳисобларидаги шахсий маблағларини қўлга киритадиган фирибгарларнинг янгича схемаси ҳақида хабар берди. Унга кўра:

1) фирибгарлар яширин рақам орқали фишинг нишонига қўнғироқ қилади (одатда жабрланувчи эрталаб уйқудан тургач ёки кечаси чарчаган вақтида) ва ташвишли тарзда ўзининг Click тўлов тизими ходими эканини хабар қилади;

2) буни тасдиқлаш учун шахснинг исм-фамилияси ва карта рақамларининг дастлабки ва сўнгги 4 та рақамини айтади (бу маълумотлар Click иловасида мавжуд);

3) шу орқали жабрланувчининг ишончини қозонган фирибгар фуқаронинг карта рақамига ҳужум уюштирилгани, ҳисоби бузиб кирилгани, маблағлари сарфланаётганини айтади ва бунинг олдини олиш учун бир нечта кўрсатмаларни бажариш зарурлигини билдиради, тезроқ чора кўрилмаса ҳисоби музлатилишини айтиб қўрқитади (бу гапларни эшитган жабрланувчи ўзини тўлиқ фирибгар ихтиёрига ташлаб қўяди);

4) сўнг фирибгар уни Марказий банк ходими билан боғлашини айтиб, мессенжердаги шеригига улайди. У эса сохта ҳужжатлар кўрсатиб, регулятордан эканини таъкидлайди ва фуқародан бир иловани телефонига юклаб олишни сўрайди (ушбу дастур қурилмани масофадан бошқаришга мўлжалланган бўлиб, у ўрнатилгач фирибгарлар жабрланувчининг телефонига кириш имконига эга бўлади);

5) сўнг маълум кўрсатмаларга амал қилган фуқаро ўз номига онлайн кредит олади, бунда масофавий идентификациялардан ўзи ўтади;

6) кредит расмийлаштирилгач, барча маълумотларни ўзлаштирган фирибгарлар кредит сифатида берилган маблағни ечиб олиб, гумдон бўлишади. Жабрланувчи эса маблағлардан айрилиб, энди кредитни ҳам юқори фоизларда тўлаб беришга мажбур бўлади.

Марказий банкнинг маълумот беришича, 2023 йилнинг ноябрь ойида худди шундай фирибгарлик ҳолатлари юзасидан 119 та мурожаат келиб тушган.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун банклар кредитларни суғурта қилиши зарур. Шунингдек, кредит беришда мижозларнинг биометрик маълумотларидан фойдаланиши керак.

МБнинг эслатишича, бу каби вазиятларга тушмаслик учун номаълум қўнғироқ ва хабарларга хушёр бўлиш, махфий маълумотларни ҳеч кимга бермаслик, шубҳали ҳаракатни сезганда алоқаларни узиб, тегишли органга мурожаат этиш лозим.

@bankir
👍54👎4
Банкир
Бугун соат 12:00 да Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми бўйича онлайн-шартномалар очилади. Автомобил сотиб олиш бўйича шартномани фақат онлайн тарзда имзолаш мумкин бўлади. Шу кунларда барча Chevrolet дилерлик…
UzAuto Motors сайти ҳам, иловаси ҳам ишламаяпти (кутилганидек). Компания техник носозликлар сабаб “узилишлар” бўлаётганини айтди. Мижозлар тушунгани учун миннатдорчилик ҳам билдириб ўтилган.

Айни пайтда автомобил сотиб олишнинг ҳеч қандай имкон йўқ ва бирон бир мижоз тизим орқали шартнома ололмаяпти.

@bankir
👎158👍27🤔14
Айрим фойдаланувчилар сайтга киришга муваффақ бўлмоқда. Шунга қарамай таклиф қилинаётган моделлар орасида кўпчилик кутган ва бугундан шартома очилиши керак бўлган Cobalt, Labo ва Damas йўқ.

Ким билсин, балки тез орада "ушбу моделлар учун онлайн шартномалар тарқатиб бўлинди ва бизни танлаганингиз учун раҳмат” кўринишидаги хабарлар пайдо бўлар.

@bankir
👍142👎82🤔13
Доллар тушди

25
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 357,11 сўмдан (-12,73 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍39👎4🤔1
Сўнгги пайтларда Ўзбекистон молия бозорида қизиқарли тендеция кузатилмоқда – банклар мижозларнинг маблағларини жалб қилиш учун бир-бири билан фаол рақобатлашмоқда. Ва бу рақобат инвестор сифатида олиб қарайдиган бўлсак биз учун фойдалидир!

Яқинда TBC Банкнинг банк омонатлари бўйича таклифларини ўрганиб чиқдим. Фоизлар ҳақиқатдан ҳам жуда фойдали - йиллик 27%гача! Кейин ўйлаб қолдим – ўзи одамларга умуман омонатлар нимага керак? Келинг, буни аниқлаштирайлик.

Омонатларнинг асосий афзаллиги — бу нафақат пулларни сақлаш, балки уни янада кўпайтириш имкониятидир. Мавжуд маблағлар билан доимо пассив даромад оласиз. Бу усул уйда пул сақлашдан кўра анча фойдалироқ.

Бундан ташқари, омонатлар махсус билим ёки кундалик мониторингни талаб қилмайди. Сиз фақат мос вариантни танлайсиз ва кафолатланган фоизларни оласиз.

Ва энг муҳими, энди ҳар қандай мақсад учун омонатлар мавжуд! Мисол учун, TBC Банкда бир нечта қизиқарли омонатлар бор.

🔹"Хавфсизлик ёстиғи"ни яратиш — йиллик 18%лик омонат. Бунинг қулайлиги, исталган вақтда ҳисобдан пул ечиб олиш мумкин.

🔹 Маълум бир мақсад учун пул тўплаш — йиллик 25%лик омонат. Бунинг қулайлиги, ҳисобингизни ҳар ойда тўлдиришингиз ва мавжуд маблағлар бўйича фоизларни олишингиз имконияти борлигида.

🔹 Агар сизда катта миқдордаги пул бўлса ва уни яқин вақтлар ичида сарламоқчи бўлмасангиз, унда — 27%лик йиллик ставкадаги омонат даромадингизни максимал даражада ошириш имконини беради. Яъни, сиз банкка 18 ёки 24 ойга пул қўясиз ва шу вақт ичида уларга Ўзбекистонда мавжуд бўлган максимал фоиз ставкаси қўлланилади. 13 ойлик депозит опцияси ҳам мавжуд, аммо ставка бироз пастроқ - 26,5%.

Шундай қилиб, агар сизнинг "бўш ётган" жамғармаларингиз бўлса, депозитлар ҳақида ўйлаб кўрсангиз бўлади. Бу жамғармани ошириш учун ажойиб имконият!

@bankir
👍45👎15
22 декабрь — ҳафтанинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍25👎12
Автокредит олмоқчисиз, лекин бошланғич тўлов учун маблағингиз йўқми?

Энди бу муаммо эмас! Биз бошланғич тўловсиз автокредит ажратаётган банклар рўйхатини туздик.

Улар билан танишинг 👇

https://t.me/+FWUuaotv09Q0Mjhi
👎100👍39
Нима кўрамиз? — “Уолл-стрит бўриси”

“Банкир” канали янги лойиҳа бошлаганди. Унга кўра, ҳар ҳафта сўнгида ўқувчиларга молиявий билимларни оширишга ёрдам берувчи машҳур фильмлар ҳақида маълумот бериб борамиз.

Ўтган ҳафта Уилл Смит ижросидаги “Бахт ортидан қувиб” филми ҳақида гаплашгандик. Бугун эса Леонардо ди Каприонинг бенефисига айланган “Уолл-стрит бўриси” филмидаги молиявий жиҳатларни кўриб чиқамиз.

Фильм нима ҳақида?


“Уолл-стрит бўриси” фильмида бадавлат трейдер Жордан Бельфорт сунъий инфляция ҳосил қилиб, акцияларни қиммат нархда сотиш (Pump & dump) схемаларидан фойдаланган ҳолда брокерлик фирмасини ривожлантиради ва охир-оқибат Уолл-стритдаги энг асосий ўйинчига айланади. Фильм биографик руҳда бўлиб, худди шу исм-шарифга эга машҳур брокернинг ҳаётини акс эттирган (дарвоқе, Жордан Бельфорт Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрган эди). Ушбу қора комедия жанридаги фильм Бельфортнинг Уолл-стритдаги ҳашаматли ҳаёти ва бизнесдаги муваффақияти ҳамда жиноий, коррупцион ҳийлаларини кўрсатиб берган. Хўш, фильмдан қандай молиявий тушунчаларни ўрганиш мумкин?

Пенни акциялари

Пенни акциялари деб одатда кичкина компанияларнинг нархи 5 доллардан ошмайдиган акцияларига айтилади. Бельфорт бозордаги қулаш сабаб ишини йўқотгач, пенни акциялари сотиш билан шуғулланади. Жараён давомида бу турдаги қимматли қоғозлар учун юқори комиссия мавжуд эканини билиб қолгач бутун эътиборини пенни сотишга қаратади ва ўзининг Stratton Oakmont номли фирмасини очади.

Пенни (ёки цент) акциялари одатда йирик фонд биржаларида сотилмайдиган ва молиявий ҳисоботларини эълон қилмайдиган компаниялар томонидан чиқарилади. Улар бир центдан то 5 доллар атрофигача бўлган нархда сотилади ва бозор капиталлашуви, акция баҳоси ва ушбу акцияларнинг кунлик ҳажми жуда паст бўлгани учун манипуляцияларга жуда заиф ҳисобланади. Мисол учун, тўсатдан катта ҳажмдаги сотиб олиш ёки сотиш нархнинг бир кун ичида уч бараваргача тушиб кетишига олиб келиши мумкин.

Pump and dump схемаси

Бу усулда пенни акциялари махфий ҳисобларда сақланади, кўздан узоқлаштирилади, шунингдек, бошқа компанияларнинг акциялари тўплаб борилади ва бу орқали бозор манипуляция қилинади. Кейин инвесторларни ушбу компания қоғозлари инвестиция учун энг мақбул акциялар эканига ишонтириш учун харидорларга қўнғироқ қилинади. Натижада мижозлар акцияларни сотиб олади, харид оқими нархни жуда тез ошириб юборади, бу эса инвесторларда малбағларини тўғри жойга тикдим деган алдамчи тасаввур уйғотади. Бельфорт шу турдаги ишлар билан шуғулланган, ўзининг энг юқори чўққисида фирма 1 миллиард доллардан ортиқ инвестицияларни назорат қилувчи 1000 га яқин биржа брокерларини иш билан таъминлаган.

Сотувчи vs. молиявий маслаҳатчи


Бельфорт 1980 йилларда Ротшилд компаниясида ишлаётганида тезда биржа брокерининг ягона мақсади мижозни эмас, ўзини бой қилиш, ўзи учун пул топиш эканини ўрганиб олади. Ҳақиқатан ҳам, брокерлар мижозларга инвестицияларнинг молиявий хавфи ёки уларнинг портфелига мувофиқлиги ҳақида маслаҳат бериш ўрнига, акцияларни иложи борича сотиш ва бундан тушган комиссиялари орқали даромад топишга эътибор қаратади. Фильмда ҳам Бельфорт ва унинг жамоаси молиявий маслаҳатчилар эмас, мижозни бор пулини акцияларни сотиб олишга тикиб юборишга мажбурловчи машиналардек тасвирланган. Улар ҳар бир фойдали-фойдасиз сотувдан кейин буни нишонлайди, чунки мижоз зарар қилган-қилмаганидан қатъи назар, брокер ўз комиссиясини олди. Бугунги кунда ҳам брокерлар аслида ким экани — мижозларни қўллаб-қувватловчи молиявий мутахассисларми ёки акция сотиш ортидан соққа қилувчи бизнесменларми — баҳсли бўлиб қолмоқда.

1/2

@bankir
👍64👎1
Инвесторлар учун маслаҳатлар

Фильм Жордан Бельфорт хатти-ҳаракатлари мисолида инвесторларга турли тавсиялар берган. Улардан айримларини улашамиз:

Ўз маблағингиз учун ўзингиз эксперт бўлинг

Бирор секторга пул тикмоқчи бўлган одам ҳеч кимга суянмай, ўзи шу бозорни синчиклаб ўрганиши лозим, бозор ўзини оқлайдими, фойда билан чиқадими, шу саволларга жавоб топиши зарур. Бу ўз номи билан бизнес ва унда ҳамма ўз фойдаси учун ҳаракат қилади. Бельфортнинг кўплаб «қурбонлари» унга кўр-кўрона ишонди ва хонавайрон бўлди. Ҳеч ким «кафолатланган» акцияларга сармоя киритолмайди, ўйинда ютиш ҳам, ютқазиш ҳам мумкин.

Қонун аҳлоққа қарши

Молия бозорини тартибга солиб турувчи ҳуқуқий асослар бор, улар орқали бозор ишлайди. Аммо бу қоидалар доим ҳам этик жиҳатдан ахлоқий бўлмаслиги мумкин. Бельфортнинг компанияси пенни акциялари доирасида қонуний иш кўраётган эди, лекин мижозларга мавжуд шароит ҳақида маълумот бермагани этикага тўғри келмасди. Аввалига у чизиқ бўйлаб ҳаракатланди, кейинчалик уни кесиб ўтди. Бу қилмишлари оқибатда нималарга олиб келганини фильмни кўргач тушуниб оласиз.

Муваффақият сари йўл

Бельфорт турли ахлоқсиз, жиноий ишлар қилди, бу турган гап, аммо у аввал бошдан ишини йўқотиб, таваккал орқали брокер бўлганини, ўз қобилияти билан катта бойликка эга чиққанини ҳам кўрдик. Шунингдек, қамоқда ўтириб чиққанидан сўнг ҳам (диққат: спойлер❗️), хатоларини тузатди ва мотивацион спикер сифатида обрўсини тиклади. Инсон учун энг муҳим қадам — бу унинг кейинги қадамидир. Хатоларни англаб етиш ва уларни бошқа қайтармаслик — энг зарури.

Уолл-стрит бўриси фильми жиноий комедия жанрида суратга олинган, шу сабабли, кичик ёшли томошабинлар кўриши тақиқланади. Фильмни ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.

2/2

#кино

@bankir
👍63👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Garant bank энди болалар учун махсус тўлов картасини чиқарди

"KIDS CARD" бу UZCARD ёки HUMO тўлов тизимидаги банк картаси бўлиб, уни ота-оналар ёки васийлар 16 ёшгача бўлган болалари учун очишлари мумкин. Карта болаларга ўз харажатларини режалаштириш, харидларни тежаш ва молиявий саводхонликни ўзлаштириш имконини беради. Ота-оналар эса карта қолдиғи, харажатларини кузатиб боришлари ва керак бўлса, сарф-харажат лимитини белгилашлари мумкин бўлади.

KIDS CARD дан фойдаланиб савдо шохобчаларида товарлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш; нақд пулни банк кассаларида (агар бола 16 ёшга тўлмаган бўлса, ота-оналар иштирокида) ва банкоматлар орқали ечиб олиш; маблағларни картадан картага ўтказиш, шунингдек иш ҳақи, дивидендлар ва гонорарларни қабул қилиш; банк кассалари ёки CASH-IN банкоматлари орқали картага нақд пул киритиш каби амалларни бажариш мумкин бўлади.

Батафсил
реклама
👍32👎4
Доллар яна тушади

26 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 350
Turonbank — 12 350
Agrobank — 12 350


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank— 12 390
Octobank — 12 400
Anorbank— 12 410


@bankir
👍47👎5🤔3