Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банклардаги АҚШ долларида таклиф қилинаётган энг юқори фоизли омонатлар:

“Гарантбанк” Bingo
Фоиз ставкаси — йиллик 8%
Минимал миқдор — 500$
Муддати — 13 ой
Омонатни очиш усули — банк офиси

Ziraat Bank PROFIT- V-8.25
Фоиз ставкаси — йиллик 8%
Минимал миқдор — 500$
Муддати — 24 ой
Омонатни очиш усули — банк офиси

“Капиталбанк” Zo‘r 8%
Фоиз ставкаси — йиллик 8%
Минимал миқдор — 100$
Муддати — 25 ой
Омонатни очиш усули — банк офиси

“Трастбанк” Қулай сармоя
Фоиз ставкаси — йиллик 7,5%
Минимал миқдор — 500$
Муддати — 18 ой
Омонатни очиш усули — банк офиси

МКБанк “FIFA 2026”
Фоиз ставкаси — йиллик 7,5%
Минимал миқдор — 100$
Муддати — 36 ойгача
Омонатни очиш усули — банк офиси

“Туронбанк” Optimum
Фоиз ставкаси — йиллик 7,2%
Минимал миқдор — чекланмаган
Муддати — 18 ой
Омонатни очиш усули — банк офиси / мобил илова

“Анорбанк” Prime
Фоиз ставкаси — йиллик 7%
Минимал миқдор — 1 000$
Муддати — 24 ой
Омонатни очиш усули — мобил илова

“Агробанк” Premium
Фоиз ставкаси — йиллик 6–7%
Минимал миқдор — 100$
Муддати — 13 ой ва 24 ой
Омонатни очиш усули — банк офиси / мобил илова

Инфин ишончли
Фоиз ставкаси — йиллик 6,5%
Минимал миқдор — 1000$
Муддати — 18 ой
Омонатни очиш усули — банк офиси / мобил илова

@bankir
👍38🤔6👎5
Доллар тушади

22 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида тушиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 390
Turonbank — 12 385
SQB— 12 385


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Теngebank — 12 410
Aloqabank— 12 420
Poytaxtbank — 12 420

@bankir
👍32👎4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзэкспомарказда саноат ярмаркаси бўлиб ўтди

12-15 декабрь кунлари Ўзэкспомарказда Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова, вазирлик ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари, саноат ва молия компаниялари раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Мажмуа ҳудуди бўйлаб 15 000 кв. метни ташкил этган экспозицияларда жами 4 627 та тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, шулардан 763 та ишлаб чиқариш корхонаси ўзлари томонидан ишлаб чиқарилган 6 181 турдаги маҳсулотлар билан қатнашди.

Қайд этиш жоизки, ушбу ярмарка йилдан-йилга самарали бўлиб бормоқда ва мамлакатимиз саноатига ижобий таъсир кўрсатиб келаётганини рақамлардан ҳам билиб олиш мушкул эмас. Хусусан, ярмарка якунлари бўйича қиймати ишлаб чиқариш саноат кооперацияси бўйича 2 486 та шартномалар тузилган. Бундан ташқари, янги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича 392 та ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланган.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube

🌐 cooperation.uz
📨 info@uzrtm.uz
реклама
👍20👎1
2024 йил ипотека кредити олиш учун яхши вақт бўлиши мумкин

Президент қарори билан, 2024 йилда “Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” (ИҚМК) устав капитали 133 млрд сўмдан 941 млрд сўмга оширилади.

Устав капитали қўшимча акциялар чиқариш ва бошқа ресурслардан, жумладан банклардан маблағ жалб қилиш ҳисобига оширилади.

ИҚМК орқали бозорга нисбатан камроқ фоизда ипотека кредитини олиш мумкин. Бунда ҳозирда бозорда уй сотиб олиш учун ўртача фоиз ставкалари 24,4 фоиз бўлса, ИҚМК орқали 18 фоиздан ипотека кредити олса бўлади.

2023 йилда ИҚМК орқали аҳолига аввалги йилларга қараганда сезиларли кўп миқдорда ипотека кредити берилди. Агар 2022 11 ойида бу компания орқали 152,2 млрд сўм ипотека кредити берилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 10 баробар ошди ва 1,5 трлн сўм бўлди.

Қўшимча инвестициялар сабаб 2024 йилда янада кўпроқ ипотека кредити ажратилиши ва бошқа ислоҳотларни кутиш мумкин.

Жалб қилинаётган маблағлар ҳисобига ИҚМКдаги бир қанча банклар улуши камайиб, Давактив улуши кўпаяди.

Бундан ташқари, “Алоқабанк” ва “МКБанк” ҳам қўшимча 36 млрд сўмдан маблағ киритмоқда. Шундай қилиб, компания устав капиталида улушга эга бўлган банклар сони 14 тага етади.

@bankir
👍36🤔3👎2
❗️Humo карталари яна ишламаяпти

Айни пайтда деярли барча банк ва тўлов ташкилоти иловаларида Humo карталари хизматидан фойдаланиб бўлмаяпти. Иловаларда протссесинг маркази билан алоқа узилгани хабар қилинган.

@bankir
👎91👍11🤔2
UZCARD виртуал карталари - тез ва бепул очинг!

UZCARD виртуал тўлов карталари одатдаги пластик карталарнинг қулай рақамли аналогидир. Картани яратиш учун атиги бир неча дақиқа вақт кетади ва дарҳол ундан фойдаланишни бошлаш мумкин. Бунинг учун иловани юклаб олиш ва рўйхатдан ўтиш керак холос.

Виртуал карталар оддий карталардек хавфсизликга эга. Улардан фойдаланиб Интернетда ҳисоб-китобларни амалга оширишда, асосий карта маълумотлари ҳақида ташвишланмаса бўлади. Уни банкка ташриф буюрмасдан очиш мумкин, бу эса вақтни сезиларли даражада тежайди ва тўловларни тезроқ қилишни бошлашга имкон беради.

Бугунги кунда UZCARD виртуал картасини Plum тўлов иловасида ёки бир қатор банкларнинг мобил иловасида очиш мумкин:

• «Халқ Банки» (Xazna)
• TBC Bank (TBC UZ)
• «Миллий банк» (Milliy 2.0)
• «Универсал банк» (Universal Mobile)
• «Гарант банк» (Garant Bank Mobile)
• «Асакабанк» (Asakabank)
• «HAYOT BANK»
• «Asia Alliance Bank» (Alliance Mobile Banking)
• «Микрокредитбанк» (Mavrid)
• «Ўзсаноатқурилишбанк» (JOYDA)
• «Бизнесни ривожлантириш банки» (QUANT)

Батафсил: uzcard.uz
реклама
👍26👎6
Банкир
❗️Humo карталари яна ишламаяпти Айни пайтда деярли барча банк ва тўлов ташкилоти иловаларида Humo карталари хизматидан фойдаланиб бўлмаяпти. Иловаларда протссесинг маркази билан алоқа узилгани хабар қилинган. @bankir
Humo тўлов тизими тушунтириш берди

Миллий банклараро процессинг маркази режалаштирилмаган ишлар олиб борилиши муносабати билан Ҳумо карталари орқали амалиётларда узилишлар бўлаётганини маълум қилди.

“Ҳозирда бу масала билан компания мутахассислари шуғулланмоқда ва қисқа муддатда муаммо ҳал этилади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади компания хабарида


@bankir
👎93👍9🤔2
Доллар тушди

22
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 369,84 сўмдан (-20,13 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍49👎9🤔3
21 декабрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir
👍25👎6
Бугун соат 12:00 да Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми бўйича онлайн-шартномалар очилади.

Автомобил сотиб олиш бўйича шартномани фақат онлайн тарзда имзолаш мумкин бўлади. Шу кунларда барча Chevrolet дилерлик марказлари савдо тизимидан узилган.

Chevrolet автомобилларини қандай қилиб онлайн харид қилса бўлади?

1. One ID тизимида рўйхатдан ўтиш;

2. “Uzautosavdo” мобил иловасини юклаб олиш (iOS /Android) ёки savdo.uzavtosanoat.uz сайтига кириш;

3. One ID тизимидаги логин/парол ёрдамида сайтга кириш/ иловада рўйхатдан ўтиш;

4. Автомобил модели, рангги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда, шартнома тузиш керак бўлади.

@bankir
👍59👎28
Асакабанк раиси ёшлар билан учрашув ўтказди

2023 йил 21 декабр куни Асакабанк Бошқарув Раиси банкнинг ёш ходимлари билан учрашди ва транформация, рақамлаштириш бўйича алоҳида мавзулар муҳокама қилинди.

Раис ёшларга иш жараёнини яхшилаш бўйича фикр ва таклифлар билан алмашиш, мақсад ва вазифаларни аниқ шакллантириш, соҳанинг барча нозик томонларини тубдан ўрганиш, тўғри мотивация муваффақиятнинг асосий таркибий қисмлари эканлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Самимий руҳда ўтган мулоқотда ёшлар билан ишлаш борасида келгуси режалар хусусида ҳам сўз бориб, улар ёш ходимлар фикр ва таклифлари асосида янада бойитилиши таъкидланди.
реклама

@bankir
👍17👎4
Доллар яна тушади

25 декабрь, душанба куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида тушиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 370
Turonbank — 12 365
Kapitalbank — 12 360


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank— 12 400
NBU— 12 410
Ipak Yoʻli Bank — 12 410


@bankir
👍40👎1🤔1
❗️Фирибгарлар ўзбекистонликларга тегишли пулларни чув туширишнинг янги усулидан фойдаланмоқда

"Курсив" таҳририяти одамларни алдаб, ҳисобларидаги шахсий маблағларини қўлга киритадиган фирибгарларнинг янгича схемаси ҳақида хабар берди. Унга кўра:

1) фирибгарлар яширин рақам орқали фишинг нишонига қўнғироқ қилади (одатда жабрланувчи эрталаб уйқудан тургач ёки кечаси чарчаган вақтида) ва ташвишли тарзда ўзининг Click тўлов тизими ходими эканини хабар қилади;

2) буни тасдиқлаш учун шахснинг исм-фамилияси ва карта рақамларининг дастлабки ва сўнгги 4 та рақамини айтади (бу маълумотлар Click иловасида мавжуд);

3) шу орқали жабрланувчининг ишончини қозонган фирибгар фуқаронинг карта рақамига ҳужум уюштирилгани, ҳисоби бузиб кирилгани, маблағлари сарфланаётганини айтади ва бунинг олдини олиш учун бир нечта кўрсатмаларни бажариш зарурлигини билдиради, тезроқ чора кўрилмаса ҳисоби музлатилишини айтиб қўрқитади (бу гапларни эшитган жабрланувчи ўзини тўлиқ фирибгар ихтиёрига ташлаб қўяди);

4) сўнг фирибгар уни Марказий банк ходими билан боғлашини айтиб, мессенжердаги шеригига улайди. У эса сохта ҳужжатлар кўрсатиб, регулятордан эканини таъкидлайди ва фуқародан бир иловани телефонига юклаб олишни сўрайди (ушбу дастур қурилмани масофадан бошқаришга мўлжалланган бўлиб, у ўрнатилгач фирибгарлар жабрланувчининг телефонига кириш имконига эга бўлади);

5) сўнг маълум кўрсатмаларга амал қилган фуқаро ўз номига онлайн кредит олади, бунда масофавий идентификациялардан ўзи ўтади;

6) кредит расмийлаштирилгач, барча маълумотларни ўзлаштирган фирибгарлар кредит сифатида берилган маблағни ечиб олиб, гумдон бўлишади. Жабрланувчи эса маблағлардан айрилиб, энди кредитни ҳам юқори фоизларда тўлаб беришга мажбур бўлади.

Марказий банкнинг маълумот беришича, 2023 йилнинг ноябрь ойида худди шундай фирибгарлик ҳолатлари юзасидан 119 та мурожаат келиб тушган.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун банклар кредитларни суғурта қилиши зарур. Шунингдек, кредит беришда мижозларнинг биометрик маълумотларидан фойдаланиши керак.

МБнинг эслатишича, бу каби вазиятларга тушмаслик учун номаълум қўнғироқ ва хабарларга хушёр бўлиш, махфий маълумотларни ҳеч кимга бермаслик, шубҳали ҳаракатни сезганда алоқаларни узиб, тегишли органга мурожаат этиш лозим.

@bankir
👍54👎4
Банкир
Бугун соат 12:00 да Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми бўйича онлайн-шартномалар очилади. Автомобил сотиб олиш бўйича шартномани фақат онлайн тарзда имзолаш мумкин бўлади. Шу кунларда барча Chevrolet дилерлик…
UzAuto Motors сайти ҳам, иловаси ҳам ишламаяпти (кутилганидек). Компания техник носозликлар сабаб “узилишлар” бўлаётганини айтди. Мижозлар тушунгани учун миннатдорчилик ҳам билдириб ўтилган.

Айни пайтда автомобил сотиб олишнинг ҳеч қандай имкон йўқ ва бирон бир мижоз тизим орқали шартнома ололмаяпти.

@bankir
👎158👍27🤔14
Айрим фойдаланувчилар сайтга киришга муваффақ бўлмоқда. Шунга қарамай таклиф қилинаётган моделлар орасида кўпчилик кутган ва бугундан шартома очилиши керак бўлган Cobalt, Labo ва Damas йўқ.

Ким билсин, балки тез орада "ушбу моделлар учун онлайн шартномалар тарқатиб бўлинди ва бизни танлаганингиз учун раҳмат” кўринишидаги хабарлар пайдо бўлар.

@bankir
👍142👎82🤔13
Доллар тушди

25
декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 357,11 сўмдан (-12,73 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍39👎4🤔1