“Капиталбанк” ва “Ҳамкорбанк” биргаликда қарийб 1 трлн сўм солиқ тўлаган
Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь–ноябрь ойлари давомида қайси корхоналар энг кўп солиқ тўлагани маълум бўлди. Унга кўра, 11 ой ичида йирик солиқ тўловчилар томонидан жами 87,4 триллион сўм солиқ тушумлари амалга ошилирган.
Улар орасида банклар ҳам мавжуд: “Капиталбанк” 552 млрд сўм, “Ҳамкорбанк” 418 млрд сўм билан энг кўп солиқ тўлаган хусусий корхоналар топ 10 лигида келтирилган.
Умуман олганда, аввалги ойлардаги натижалар деярли ўзгаришсиз қолмоқда — НКМК ва ОКМК Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилар ҳисобланади. Хусусий компаниялар орасида эса “Узбат” катта фарқ билан етакчи ўринда жойлашган.
@bankir

👍56👎7🤔3
Доллар қимматлайди
18 декабрь, душанба куни амал қиладиган доллар курси 16-17 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 350
NBU — 12 350
Hamkorbank — 12 340
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 370
Kapitalbank — 12 375

👎43👍20
Асосий ставкалар ўзгармади, бу нимани билдиради?
Бу ҳафта Марказий банклар учун асосий ставкани “ўзгаришсиз қолдириш даври” бўлди. АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) асосий ставкани 5,5 фоиз даражасида сақлаб қолган бўлса, Европа Марказий банки ва Англия банки ҳам мос равишда фоиз ставкасини 4,5 фоиз ва 5,25 фоиз даражасида қолдирди.
Ўзбекистон Марказий банки ҳам асосий ставкани яна 14 фоиз кўринишида сақлаб қолди.
Бу нимани англатади?
Марказий банклар Россия-Украина урушидан кейин иқтисодий қийинчиликлар сабаб фоиз ставкаларини бирин-кетин ошириб борди.
Регуляторлар асосий ставкани юқори сақлаб қолаётгани иқтисодиёт учун хавф-хатарлар ҳамон сақланиб тургани, инфляция тўлиқ жиловланмаганини англатади. Аммо ҳолат секин-аста яхшиланмоқда ва ҳукуматлар урушнинг оқибатлари билан қандай курашишни озми-кўпми ўрганди.
Инвесторлар учун қандай сигналлар бор?
Фоиз ставкаси инвесторларнинг қарорларига ҳам таъсир қилади. Мисол учун, ставкалар рекорд даражада юқори пайтда криптовалюталар нархи кескин тушиб кетди. Кейинчалик уларни пасайтириш бўйича кутилмалар пайдо бўлиши билан, биткоин каби криптовалюталар яна ўзини тиклаб олмоқда.
2024 йил марказий банклар учун асосий ставкани пасайтириш даври бўлиши кутилмоқда. ФЗТ ҳам келаётган йилда фоиз ставкасини пасайтиришга эътибор беришини маълум қилди.
Бунинг ортидан глобал фонд бозорида асосий индекслар яхшигина кўтарилди. Фоиз ставкаларининг пасайиши, одатда, акциялар нархига ижобий таъсир қилади.
Аммо паст фоиз ставкалари омонат қўювчилар учун яхши сигнал эмас. Чунки банклардаги омонат таклифларига асосий ставка фоизи таъсир ўтказади.
Ёдингизда бўлса, 2022 йил мартида Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани бирданига 14 фоиздан 17 фоизга кўтарган эди. Натижада, 2023 йилга келиб омонат фоизлари рекорд даражада юқорилади.
Яъни юқори фоиз ставкалари омонатчилар учун жозибадор даврни англатса, аксинча пастроқ асосий ставка омонатчилардан кўра қарз олувчилар учун фойдалироқ бўлади.
Шу сабабдан ҳам ҳозир омонат очиш учун энг зўр давр дейиш мумкин (фоизлар анча юқори — 27 фоизгача).
Ўзбекистон Марказий банки инфляцияни 5 фоизгача пасайтирмоқчи. Бу эса асосий ставкани ҳам пасайтириш имконини беради. Шунда кредит ва омонат фоизлари ҳам ҳозиргидек юқори бўлмайди.

👍31👎2
Аҳоли ва бизнес эгалари инфляция даражаси камайишини тахмин қилмоқда
Марказий банк ноябрь ойидаги инфляцион кутилмалари натижаларини эълон қилди. Тадбиркорлар келгуси 12 ойда нархлар 13,1 фоиз, аҳоли эса 13,6 фоиз ошади деб кутмоқда.
Тадбиркорлар ҳам, аҳоли ҳам валюта курсининг ўзгариши нархлар ошишининг энг асосий омили деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, ёнилғи, энергия ва коммунал хизматларининг нархлари ҳам қимматлашади.
Аҳоли ўртасида пенсионерлар ва таълим соҳаси вакиллари, тадбиркорлик субъектлари орасида эса ишлаб чиқариш, маркетинг, дастурлаш соҳалари вакиллари инфляция юқори бўлишини кутмоқда.
Шунингдек, даромади 3 млн сўмгача ҳамда 7 млн сўмдан юқори бўлган аҳоли қатлами вакилларида ҳам юқори инфляцион кутилмалар мавжуд.

👎24👍8🤔3
“Бахт ортидан қувиб” фильми ва молиявий сабоқлар
“Банкир” канали янги лойиҳа бошлади. Энди дам олиш кунлари ўқувчиларга молиявий билимларни оширишга ёрдам берувчи машҳур фильмлар ҳақида маълумот бериб борамиз.
Бугун 2006 йилда суратга олиниб, катта муваффақиятга эришган “Бахт ортидан қувиб” (The Pursuit of Happyness) фильмига эътибор қаратамиз.
Фильмда актёр Уилл Смит уйсиз, тайинли ишсиз ҳолатда фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ота — Крис Гарднер ролини гавдалантирган. Киноасар ушбу қаҳрамоннинг муваффақиятга эришиш йўлидаги машаққатлари, ҳаётий қийинчиликлари ҳақида ҳикоя қилади.
Фильмнинг драматик аҳамиятидан ташқари, сюжет давомида Крис Гарднер томонидан амалга оширилган бир қанча молиявий қарорлар ҳам борки, ушбу ҳолатларга диққат қилинса, филм нафақат мотивацион руҳдаги, балки молиявий билимларни оширадиган кино экани ойдинлашади.
Нотўғри инвестиция
Крис оиласини моддий таъминлаш мақсадида ўзи ва аёли жамғарган барча пулларни тиббий сканерлаш воситаларини сотиб олишга сарфлаб юборади. Бу эса қаҳрамоннинг аҳволи янада ёмонлашишига олиб келади.
Сабаби у тиббий асбоб-ускуналар савдосида етарлича тажрибага эга бўлмай туриб катта таваккалга қўл уради. У инвестиция қилишдан аввал бозорни ўрганмайди, маҳсулотни яхшилаб текшириб кўрмайди, оқибатда ўзи ва оиласининг моддий аҳволини хавф остига қўяди.
Қайтарилмаган қарз
Пули бор пайтида қаҳрамонимиз дўстига бироз қарз беради. Аммо қарзни қачон ва қай тарзда қайтариш бўйича келишиб олмайди. Шу сабабли у дўстимда пулим бор деб хаёл қилиб юради ва муайян вақтдан сўнг ундан пулини қайтаришни сўрайди, аммо дўсти пулни аллақачон юкларини ташиб бериш кўринишида қайтарганини айтиб, қарзни беришдан бош тортади.
Солиқларни тўламаслик
Кино давомида қаҳрамонимиз брокер бўлишга қарор қилади. Бу учун суҳбатдан ўтиш ва курсда ўқиш керак. Аммо ўз вақтида тўланмаган тўловлар учун полициячилар уни ҳибсга олади ва банк ҳисобидаги маблағларини олиб қўяди. Тунни қамоқхонада ўтказган Крис эртаси куни бўладиган ҳал қилувчи учрашувга кечикиб, усти-боши ёмон аҳволда боради.
Унинг таваккали ўзини оқлайдими?
Қаҳрамонимиз чорасизликдан қутилиб қолиш учун биржа брокери бўлмоқчи. Аммо бунинг учун 6 ой давомида ҳақ тўланмайдиган амалиёт ўташи керак. Бу Крис Гарднер шу вақт давомида фарзандини боқиш учун қўшимча меҳнат қилолмаслигини англатарди. Лекин у яна таваккалга қўл уради, оқибатда ўзи ва ўғли бошпанасиз қолади, ижара тўловлари тўланмагани сабабли фарзанди билан кўчада, метрода тунашига тўғри келади. Қийинчиликлар ортидан у мақсадига эришиб, биржа брокери бўла олармикан?
———
Крис Гарднер ҳамма инсон каби ҳаёти давомида турли катта-кичик молиявий хатоларга йўл қўяди. Барча яқинлари ундан юз ўгирса ҳам, ўз мақсадига эришиш йўлида меҳнат қилишдан тўхтамайди.
Филмни ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.
#кино

👍133👎6
Доллар яна кўтарилади
19 декабрь, душанба куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 370
NBU — 12 360
Trastbank — 12 360
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Aloqabank — 12 390
Kapitalbank — 12 400
Poytaxtbank — 12 400

👎34👍21🤔3
"Trastbank"дан байрамона туҳфа! Акцияда иштирок этинг ва “Chevrolet Tracker” автомобилига эга бўлинг!
"Trastbank" "MasterCard" билан бирга ўтказаётган "Trastbank билан бирга бўлинг ва совғага эга бўлинг" акциясида иштирок этинг.
Шартлари жуда оддий: "Trastbank"дан халқаро " MasterCard" картасини очинг, 10$ ва ундан кўп миқдорда тўловларни амалга оширинг.
Акцияда қуйидаги қимматбаҳо совринлар ўйналади:
"Chevrolet Tracker" автомобили (1 дона);
“Samsung” кир ювиш машинаси (4 дона);
“Samsung 32 дюймли” телевизори (4 дона);
“Samsung Galaxy А 23” уяли алоқа телефони (4 дона).
Шошилинг! Акция 2024 йил 29 февралга қадар давом этади!
Саволларингиз бўлса, 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Кўпроқ маълумот учун каналга уланинг: https://t.me/trustbankuz
Реклама

👍18👎7🤔1
Ўзбекистонга қайси давлат кўпроқ пул тикяпти?
2023 йил Ўзбекистонга инвесторларни жалб қилишда муҳим йил бўлди. 9 ой ичида Ўзбекистонга 104,4 трлн сўмлик инвестициялар кириб келди (2022 йилга нисбатан 44 фоизга кўп).
Хитой бу йили Россияни ортда қолдириб асосий инвестор давлатга айланди. 2023 йилда Россиядан кириб келятган сармоя миқдори аввалги йилга нисбатан деярли ўсмади (15 трлн сўм) ва сўмнинг қадрсизланиши ҳисобига долларда камайди.
Хитой эса Ўзбекистонга шиддат билан сармоя киритмоқда. 2022 йил мос даврида Ўзбекистонга 14,3 трлн сўм инвестиция киритилган бўлса, бу йили сармоя миқдори 25,6 трлн сўм бўлди.
Умуман олганда Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари 2023 йилда ҳар жабҳада мустаҳкамланяпти. Хитойдан импорт сезиларли ошмоқда, Хитой компаниялари ҳам кўпроқ очиляпти.
Россияга қарши санкциялар ортидан Ўзбекистон Россия билан иқтисодий муносабатларда эҳтиёт бўлишига тўғри келди. Бир қанча Ўзбекистон компаниялари халқаро санкцияларга ҳам тушиб улгурди. Хитойда ҳам бошқа бозорлар билан муаммолар бор эди ва бу вазият иккала давлат учун ҳам қулай бўлди.

👍42🤔25👎6
Уйларнинг сотуви ҳам, нархи ҳам ўсди
Ноябрь ойида кўчмас мулк бозорида фаоллик кузатилди, икки ойлик пасайишдан сўнг кўчмас мулк савдоси 4 фоизга ошди, аввалги ойга нисбатан 800 та кўпроқ уй-жой сотилди. Аммо савдоларнинг пасайиши тўхтагани билан, кескин ўсиш ҳам кузатилмади.
Ой давомида энг катта ўсишни Хоразм (23 фоиз), Наманган (16 фоиз) ва Жиззах (12 фоиз) вилоятлари қайд этди. Умуман олганда эса, бир йил давомида кўчмас мулк бозоридаги шартномалар сони 3 фоизга камайган.
Ноябрь ойида иккиламчи бозордаги уй-жойлар нархи бирозгина ўсди, (0,7 фоиз), йиллик ўсиш эса 18,2 фоизни кўрсатмоқда. Айниқса, Хоразм, Тошкент ва Бухоро вилоятларида иккиламчи уй-жой нархларининг сезиларли ўсиши кузатилди.
Тошкентда нархлар қандай ўзгарди?
Тошкент шаҳрида иккиламчи бозорда уй-жойлар нархи 1 кв.м учун ўртача 1119 долларни ташкил этди. Бу октябрь ойига қараганда 4 долларга арзонроқ.
Яъни республика бўйлаб уйлар нархи қимматлаганига қарамай, Тошкентда бунинг аксини кўриш мумкин. Ой давомида Шайхонтоҳур, Юнусобод, Сергели туманларида уйлар нархи нисбатан тезроқ ўсган.
Йиллик ҳисобда пойтахтда уйлар нархи 31 фоизга ошди.

👎28👍22🤔3
Банкир
Уйларнинг сотуви ҳам, нархи ҳам ўсди Ноябрь ойида кўчмас мулк бозорида фаоллик кузатилди, икки ойлик пасайишдан сўнг кўчмас мулк савдоси 4 фоизга ошди, аввалги ойга нисбатан 800 та кўпроқ уй-жой сотилди. Аммо савдоларнинг пасайиши тўхтагани билан, кескин…
Тошкентда ижара нархлари пастлади
Ноябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасининг ўртача нархи октябрь ойидаги 9,5 долларга нисбатан 2,1 фоизга пасайиб, 1 кв.м. учун 9,3 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг 11 та туманидан 10 тасида уй-жой ижараси нархининг пасайиши қайд этилди.
Ижара учун энг қиммат ҳудудлар Шайхонтоҳур (кв.м. 11,6 доллар), Яккасарой (10,9 доллар) ва Миробод (11,5 доллар) туманлари бўлиб турибди.
Учтепа (8,1 доллар), Сергели (7,1 доллар) ва Бектемир (6.2 доллар) туманларида нисбатан пастроқ нархлар кузатилган. Ижара нархлари бир ой ичида фақат Бектемир туманида ошган (+3,7 фоиз).
Умуман олганда, пойтахтда ўртача ижара нархи ўтган йилга нисбатан 6,1 фоизга, йил бошига нисбатан 9,2 фоизга камайди.

👍38🤔8👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
NRG бирданига 10 та турар жой мажмуасида чегирмалар эълон қилади
Хонадон ёки тижорат майдонини фойдали шартларда харид қилиш имкониятини бой берманг.
2023 йил 31 декабрга қадар:
🔸Ўз ҳаёт тарзингизга мос турар жой мажмуасини танланг: осуда ёки ҳаёт қайнайдиган, оилавий ёки ёшларбоп;
🔸20%гача чегирмадан фойдаланинг.
Бошланғич тўлов атиги 20% дан бошланади.
📲 Тафсилотлар — NRG сайтида ёки 1060 рақами орқали.

👍17👎2🤔2
“Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида ўз микро-бизнесини йўлга қўйган ва ижобий кредит тарихига эга аҳолига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар бериш йўлга қўйилади.
Ҳозирда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган.
Йиғилишда уларга бизнесга биринчи қадам учун кредит бериш таклифи билдирилди.
Бунда, йиллик 340 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаган аҳолига имтиёзли кредит ажратилиб, “онлайн” усулда банк картасига ўтказилади.
Бундан ташқари, фаолиятини кенгайтириб, тадбиркор бўлиш истагидаги аҳолига 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади, 50 фоизи банк картасига ўтказиб берилади.
Манба

👍41👎3
2023 йил инвесторлар учун қандай бўлди?
Йил охирига яқинлашиб қолди ва 2023 йил бўйича хулосалар қилиш мумкин. Тимурмалик Элмуродов акция, кўчмас мулк ва омонатлардан қайси бири фойдалироқ экани ҳақида тушунтириб ўтди.
Шундай экан, келинг 2023 йилда инвесторлар қаерга сармоя киритиб кўпроқ даромад олганини кўриб чиқамиз.
Кўчмас мулк
2022 йилда Россиялик релокантларнинг кириб келиши ортидан уйларнинг ижара нархи кескин ошди ва бу уй эгаларига ижарадан яхши даромад олиш имконини берди. Аммо 2023 йилда ижара нархлари тушди, уйлар эса арзонлагани йўқ.
11 ой ичида Тошкентдаги уйлар 31 фоизга қимматлаган. Кўчмас мулк бозорида нархлар бўйича маълумотни асосан Марказий банк, ИТИМ ва МҲТИ беради. Уччаласи ҳам 2023 йилда нархлар сезиларли ўсганини қайд этган.
Демак, ИТИМ маълумотлари нисбатан янгироқ ва бу бўйича 2023 йилда пойтахтда кўчмас мулкка сармоя киритганлар ўртача 31 фоиз даромад қилган.
Бироқ уйлар нархи доим ҳам ошавермайди. Масалан, 2020 йилда пандемия ортидан кўчмас мулк нархлари кескин тушиб кетган эди. Бундан ташқари, ҳозирда нарх пуфаги бўйича хавфлар ҳам бор.
Акциялар
Фонд биржасида савдо қилиш бироз мураккаброқ. Нархлар тез ўзгаришга мойил ва ўз-ўзидан даромад ҳам шунақа. Масалан, 2023 йил бошида “Алоқабанк” акцияларини 500 сўмдан сотиб олганингизда, бугун 1000 сўмдан сотишингиз мумкин эди. Даромад — икки баробар ёки 100 фоиз.
Аммо бу ҳамма банклар билан ҳам шундай бўлади дегани эмас. Масалан, йил бошида “Ҳамкорбанк” акцияларини 90 сўмдан сотиб олганлар ҳозир 50-55 сўм атрофида сота олади холос.
Барчаси бозорга боғлиқ ва бозорни ўрганиш орқали тажриба билан яхши даромад олиш мумкин. Қайсидир маънода таваккалчилик ҳам бор.
Агар банклар бўйича қарасак, 2023 йилда акциялари арзонлаган банклардан кўра, қимматлаганлари кўпроқ бўлди. Бу ҳам фонд бозорини жозибадор қилади.
Омонатлар
Январда энг юқори фоизли омонатлар йиллик 24 фоиздан бошланар эди (“Даврбанк” ва TBC). Ҳозирда 27 фоизлик омонат ҳам очиш мумкин. Омонатлар бошқа сармояларга қараганда хавфсиз ҳисобланади. Улар аниқ фойдани таклиф қилади ва банклардаги омонатлар 100 фоиз кафолатланган.
Яъни сиз ҳеч қандай зарар кўрмайсиз, фойда олишингиз аниқ. Лекин бу фойда бошқа сармоя воситалари каби юқори бўлмайди.
Олтин
Ўзбекистонда олтинга сармоя киритиш имкони ҳам бор. Банклардан олтин қуймалар сотиб олиш мумкин. Январ ойида 50 гр олтин қуйманинг нархи 34,6 млн сўм эди, ҳозирда унинг нархи 41,4 млн сўмгача ёки 20 фоизга кўтарилди.
Криптовалюталар
Январ бошида энг йирик криптовалюта — биткоин 16-17 минг доллар атрофида эди. Декабр бошига келиб 44 минг долларгача ошди. Ҳозирда 41 минг доллар атрофида бўлиб турибди.
Биткоинни бутун эмас, қисмларга бўлиб сотиб олиш ҳам мумкин. Ўзбекистонда бундай имконият UzNex криптобиржасида бор. Бу Марказий Осиёдаги биринчи қонуний криптобиржа ҳисобланади. Бу ерда сўмда ҳисобни тўлдириш ва ечиб олиш мумкин.
Демак 2023 йил сармоя киритиш учун яхши давр эди. Фонд бозори нисбатан жозибадорроқ бўлди лекин йўқотишлар ҳам йўқ эмас. Аввалги йиллар каби кўчмас мулкка пул тикканлар бу йил ҳам ютқазмади. Олтин ҳалиям хавфсиз актив сифатида қолди. Криптовалюта эгалари учун эса йил жуда омадли бўлди.
UPD: “Ҳамкорбанк” акциядорларига август ойида ҳар бир акция учун яна иккита акция қўшиб берилган экан. Бу зўр, чунки акция эгалари даромади янада ошади. Ҳа-ҳа, фонд бозори ростдан ҳам мураккаб))

👍48👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега АҚШ доллари дунёда асосий валюта?
Инстаграм — https://www.instagram.com/reel/C0_5dtbtTdr/?igshid=MzRlODBiNWFlZA==

👍33👎3🤔2
Доллар тушади
20 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 385
Garantbank — 12 380
Trastbank — 12 380
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 410
Aloqabank — 12 410
Kapitalbank — 12 420

👍41👎9