Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
❗️Банкларда доллар 12 400 сўмдан ошди

Ўзбекистон банкларида доллар курси биринчи марта 12 400 сўмдан кўтарилди. Ҳозирда “Алоқабанк”, “Ҳаётбанк” ва “Инфинбанк” 1 долларни 12 400 сўм ёки ундан қимматроқ сотмоқда.

Эртанги курс янада ошиши кутиляпти ва бошқа банклар ҳам эртадан долларни 12 400 сўмдан қимматроқ сота бошлайди.

@bankir
👎68👍16🤔2
Доллардан навбатдаги рекорд

13 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 349 сўмдан (+21,99 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎65👍27🤔1
“Универсалбанк” устав капиталини яна 200 млрд сўмга оширмоқда

“Универсалбанк” номинал қиймати 5 000 сўм бўлган 40 млн дона, жами 200 млрд сўмлик оддий акцияларни чиқармоқда. Бу банк устав капиталини 600 млрд сўмдан ошириб Марказий банкнинг 2025 йилги талабларига жавоб беришга ёрдам беради.

Банк акцияларни “Тошкент” фонд биржасига очиқ обуна орқали жойлаштиради. 12 декабрдаги савдо кунидаги банк акцияларининг нархи 14 940 сўм бўлди.

@bankir
🤔28👍24👎6
Доллар яна ўсади

14 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB
12 340
NBU — 12 340
Hamkorbank
12 340

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 370
Asia Alliance Bank — 12 380

Аксарият банкларда 1 доллар 12 400 сўмдан қимматроқ сотилмоқда.

@bankir
👎44👍19🤔4
Macbook Air ва бошқа совринлар ушбу пайшанбада ўйналади. Акцияга қўшилинг! 🎁

28-декабргача TBC UZ иловасида кредит олинг ва янги йил акцияси иштирокчисига айланинг. Иштирокчилар ўртасида ҳар ҳафта iPhone 15 Pro, Macbook Air 13, Samsung Smart TV ва 10 млн сўм пул соврини ўйналади. Навбатдаги 25 та ғолибни ушбу пайшанба кунида аниқлаймиз.

Сайтга кириб, илoвaни юклаб олинг ва акцияда иштирок этинг.

Реклама
👍13👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Банкирлар ойлиги бошқа соҳаларга қараганда анча тез ўсмоқда

Экспертлар томонидан 2016 йилдан бери ўзбекистонликларнинг реал маоши қандай ўзгаргани таҳлил қилинди.

Натижаларга кўра, 7 йил ичида банкирлар, суғурта ходимлари ва бошқа молия соҳасида ишловчиларнинг реал иш ҳақи энг кўп ошган — 167,6 фоиз.

Мутахассислар молия соҳасида ўқитишни таклиф қилаётган таълим марказларини ҳам таҳлил қилиб чиқди. Унга кўра, молия курсларининг ўртача давомийлиги 4 ойни, ойлик тўлови эса 1 млн сўмни ташкил қилади.

Шундай қилиб, молия мутахассислиги бўйича ўқиб, ушбу соҳада ишга жойлашганлар ўртача 4 млн сўм сарфлаб, кўпи билан 1,5 ой ичида таълимга сарфлаган харажатини қоплай олади (шахсий харажатларни ҳисобга олмаган холда).

Аммо бу ерда бошқа жиҳат ҳам бор, кўпчилик молия ташкилотлари ҳали ҳам кадрлардан соҳа бўйича олий маълумот сўрайди ва курс битирувчилари иш топишда муаммоларга дуч келиши мумкин.

Бундан ташқари, IT ходимларининг реал иш ҳақи 7 йилда 91 фоизга ошган. IT курсларининг ўртача давомийлиги 6,5 ойни, ўртача тўлов миқдори ойига 1,5 млн сўмни ташкил қилади. Ишга қабул қилинганидан сўнг, ўқитиш харажатлари ўртача 2-3 ой ичида қопланади.

Ўзбекистон бўйича ўртача энг кўп ва энг кам ойлик иш ҳақи ўртасидаги фарқ 2016 йилдан бери сезиларли кенгайган. Ўша йили банкирлар ҳамда яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат кўрсатувчи ходимлар маоши ўртасида фарқ 3,3 баробарни ташкил қилган. 2022 йилда бу кўрсаткич 6,6 баробарга етган.

Реал иш ҳақи — инфляцияни инобатга олган ҳолда ҳисобланган маош.

@bankir
👎41👍28
👨🏼‍💼👨🏻‍💼Икки қўшни - Алишер ва Рустам мисолида буни кўрамиз.

Алишер 5 йил давомида ўз маблағларини кўрпача остида сақлаб келмоқда.
Рустам эса ўзининг пулларини узоқ муддатга Ҳамкорбанк акцияларига инвестиция қилиб келмоқда.

5 йил ичида ким қанча фойда кўрди?

Батафсил билиш учун саҳифага ўтинг!

Caҳифага ўтиш
реклама
👎75👍35🤔2
Ўзини ўзи банд қилганларга ажратилган кредитлар ҳисоби алоҳида юритилади

Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият юритаётганлар ва бу ном билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлган соҳалар кўпайди. Банклар ҳам вазиятга мослашиб, аҳолининг бу қатламига ҳам кредитлар таклиф қилмоқда.

Марказий банк томонидан муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун берилган кредитларнинг бухгалтерия ҳисоби банкларда алоҳида юртилиши таклиф қилинмоқда:

12531 – Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар
12533 – Ўзини ўзи банд қилган шахсларга банк карталари орқали берилган қисқа муддатли кредитлар
12535 – Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар
12539 – Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
14931 – Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар
14933 – Ўзини ўзи банд қилган шахсларга банк карталари орқали берилган узоқ муддатли кредитлар
14939 – Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар


Қонун лойиҳаси билан батафсил бу ерда танишиш ва муҳокамада иштирок этиш мумкин.

@bankir
👎25👍11🤔1
📱Тушириб юборишга чидамли 360°га ҳимояланган мустаҳкам телефон.
Янги HONOR Х9б 1,5 метргача бўлган ҳар қандай тушириб юборишга бардош бера олади.

✔️ HONOR X9b тушириб юборишдан ҳимояланган ўта замонавий HONOR Ultra-Bounce дисплейига эга. Бу эса мустаҳкам чидамлиликни таъминлайди ва сизга узоқ муддат хизмат қилади.

✔️ У экранни қисман маҳкамловчи уч қатламли структурага эга бўлиб, унда ишлатилган махсус материал тушириб юбориш ҳолатида зарба кучини енгишга ёрдам беради.

✔️HONOR X9b чайқалишларга чидамли ҳимоя структураси ҳамда сув ва чанглардан ҳимоя сертификати — IP53 га эга.

📍HONOR X9b эндиликда Texnomart, Idea, Media Park ва бошқа дўконларнинг сотув расталарида мавжуд.

🎁 01.12.23 дан 15.01.24 гача махсус акция амал қилади: айнан X9b хариди вақтида сиз бренд маҳсулотлардан иборат совғалар тўпламини ҳам қўлга киритишингиз мумкин. (Совғалар сони чекланган)

🌐 Сайт
📱 Instagram
💬 Telegram

Реклама
👍30👎5
Доллар кетма-кет олтинчи кун кўтарилди

14 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 367 сўмдан (+18 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎42👍16🤔1
“Пойтахтбанк”ни сотиб олмоқчи бўлган “Экспобанк” санкцияга тушди

АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий акцияларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Россиянинг энг йирик банкларидан бири бўлган “Экспобанк”ка нисбатан санкциялар киритди. Бунга сабаб қилиб банкнинг Россия иқтисодиётининг молиявий секторида фаолият олиб боргани кўрсатилган.

“Экспобанк”нинг ўзи ушбу чоралар банк фаолиятига таъсир кўрсатмаслигини билдирди.

“Мижозларимизнинг маблағлари ишончли ҳимоя остида. “Экспобанк” томонидан чиқарилган барча карталар, жумладан, VISA ва Mastercard карталари Россия ҳудудида амал қилишда давом этади”, — деб ёзилган банк матбуот хизмати баёнида.

“Экспобанк” уруш сабабли Россияни тарк этаётган кўплаб хорижий бизнес активларини сотиб олишдан ташқари, Ўзбекистон бозорига киришга ҳам ҳаракат қилаётган эди. 2021 йилда “Пойтахтбанк”ни хусусийлаштириш бўйича “Экспобанк” билан меморандум имзоланган. Аммо 2022 йил феврал ойида Россия-Украина уруши бошланди ва жараён тўхтаб қолди.

Марказий банк раиси яқинда “Пойтахтбанк”ни сотиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини, шу сабабдан ҳам банк устав капитали бўйича талаблар унинг янги эгасига қўйилишини айтганди.

Бироқ энди санкциялар хавфи сабаб “Пойтахтбанк”нинг “Экспобанк”ка сотуви амалга ошиши қийин. Агар банкни хусусийлаштириш бўйича бошқа таклифлар бўлмаса (ҳозирча маълум қилинмади), “Пойтахтбанк” яна маълум вақт Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигида қолиши ва устав капитали бўйича талаблар бажарилиши керак бўлади.

@bankir
👍29👎4
“Агробанк” оилавий тадбиркорлар ва агрокластерларга эътиборни кучайтиради

Президент фармонига кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги оилавий тадбиркорларликни ривожлантириш учун “Агробанк”нинг устав капиталини оширмоқда.

Бунда давлат бюджетидан 745 млрд сўм ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 1,9 трлн сўм, умумий 2,6 трлн сўм маблағ банк устав капитали учун йўналтирилади.

Шунингдек, “Агробанк” оилавий тадбиркорлар учун берилган кредитлардан қайтган маблағларни 2024 йилда сув тежовчи суғориш технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларга ажратади.

Бундан ташқари, банк ички ва ташқи маблағлар ёрдамида агрокластерлар фаолиятини ривожлантиришга эътибор қаратади. Бунда соҳадаги молиялаштириш кўпаяди.

@bankir
👍37👎5🤔4
Доллар тушади

15
декабрь куни амал қиладиган доллар курси 8-9 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hamkorbank
12 360
NBU — 12 360
BRB— 12 360

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank 12 385
Hayotbank — 12 400

@bankir
👍42👎3🤔2
❗️14 фоиз

Марказий банк асосий ставкани яна йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Бу
2023 йил ҳисобидан асосий ставкани сўнгги кўриб чиқилиши эди. 2024 йилги тақвим билан бу ерда танишиш мумкин.

@bankir
👍59👎15🤔1
“Микрокредитбанк”нинг бош офиси сотувга қўйилди

Яқинда “Алоқабанк” ва Рақамли технологиялар вазирлиги биноларини умумий 387 млрд сўмга сотиб олган “Микрокредитбанк” энди бош офисини сотувга қўйди.

Чилонзор, Лутфий кўчасидаги бинонинг бошланғич нархи — 115,3 млрд сўм. 4 қаватли бино 1982-йилда қурилган ва 90 га яқин хонага эга. Аукцион 12 январь куни бўлади ва аризалар шу санагача қабул қилинади.

Шундай қилиб, “Микрокредитбанк” сотиб олган биноларнинг катта қисми “Алоқабанк” бош офиси эди. Эндиликда, “МКбанк” ўз бош офисини сотиб, шаҳар марказига, Амир Темур Хиёбони яқинига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

“Микрокредитбанк” 2023 9 ойида ўтган йилга нисбатан қарийб 3 баробар кам, атиги 18 млрд сўм фойда олган.

Банк устав капитали яқинда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ёпиқ акцияларни сотиб олиши орқали 250 млрд сўмга оширилган эди.

@bankir
👍33👎10🤔3
Доллар тушди

15 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 358,03 сўмдан (-8,97 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍35👎7🤔2
“Капиталбанк” ва “Ҳамкорбанк” биргаликда қарийб 1 трлн сўм солиқ тўлаган

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь–ноябрь ойлари давомида қайси корхоналар энг кўп солиқ тўлагани маълум бўлди. Унга кўра, 11 ой ичида йирик солиқ тўловчилар томонидан жами 87,4 триллион сўм солиқ тушумлари амалга ошилирган.

Улар орасида банклар ҳам мавжуд: “Капиталбанк” 552 млрд сўм, “Ҳамкорбанк” 418 млрд сўм билан энг кўп солиқ тўлаган хусусий корхоналар топ 10 лигида келтирилган.

Умуман олганда, аввалги ойлардаги натижалар деярли ўзгаришсиз қолмоқда — НКМК ва ОКМК Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилар ҳисобланади. Хусусий компаниялар орасида эса “Узбат” катта фарқ билан етакчи ўринда жойлашган.

@bankir
👍56👎7🤔3
Доллар қимматлайди

18 декабрь, душанба куни амал қиладиган доллар курси 16-17 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB
12 350
NBU — 12 350
Hamkorbank
12 340

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 370
Kapitalbank — 12 375

@bankir
👎43👍20
Асосий ставкалар ўзгармади, бу нимани билдиради?

Бу ҳафта Марказий банклар учун асосий ставкани “ўзгаришсиз қолдириш даври” бўлди. АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) асосий ставкани 5,5 фоиз даражасида сақлаб қолган бўлса, Европа Марказий банки ва Англия банки ҳам мос равишда фоиз ставкасини 4,5 фоиз ва 5,25 фоиз даражасида қолдирди.

Ўзбекистон Марказий банки ҳам асосий ставкани яна 14 фоиз кўринишида сақлаб қолди.

Бу нимани англатади?

Марказий банклар Россия-Украина урушидан кейин иқтисодий қийинчиликлар сабаб фоиз ставкаларини бирин-кетин ошириб борди.

Регуляторлар асосий ставкани юқори сақлаб қолаётгани иқтисодиёт учун хавф-хатарлар ҳамон сақланиб тургани, инфляция тўлиқ жиловланмаганини англатади. Аммо ҳолат секин-аста яхшиланмоқда ва ҳукуматлар урушнинг оқибатлари билан қандай курашишни озми-кўпми ўрганди.

Инвесторлар учун қандай сигналлар бор?

Фоиз ставкаси инвесторларнинг қарорларига ҳам таъсир қилади. Мисол учун, ставкалар рекорд даражада юқори пайтда криптовалюталар нархи кескин тушиб кетди. Кейинчалик уларни пасайтириш бўйича кутилмалар пайдо бўлиши билан, биткоин каби криптовалюталар яна ўзини тиклаб олмоқда.

2024 йил марказий банклар учун асосий ставкани пасайтириш даври бўлиши кутилмоқда. ФЗТ ҳам келаётган йилда фоиз ставкасини пасайтиришга эътибор беришини маълум қилди.

Бунинг ортидан глобал фонд бозорида асосий индекслар яхшигина кўтарилди. Фоиз ставкаларининг пасайиши, одатда, акциялар нархига ижобий таъсир қилади.

Аммо паст фоиз ставкалари омонат қўювчилар учун яхши сигнал эмас. Чунки банклардаги омонат таклифларига асосий ставка фоизи таъсир ўтказади.

Ёдингизда бўлса, 2022 йил мартида Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани бирданига 14 фоиздан 17 фоизга кўтарган эди. Натижада, 2023 йилга келиб омонат фоизлари рекорд даражада юқорилади.

Яъни юқори фоиз ставкалари омонатчилар учун жозибадор даврни англатса, аксинча пастроқ асосий ставка омонатчилардан кўра қарз олувчилар учун фойдалироқ бўлади.

Шу сабабдан ҳам ҳозир омонат очиш учун энг зўр давр дейиш мумкин (фоизлар анча юқори — 27 фоизгача).

Ўзбекистон Марказий банки инфляцияни 5 фоизгача пасайтирмоқчи. Бу эса асосий ставкани ҳам пасайтириш имконини беради. Шунда кредит ва омонат фоизлари ҳам ҳозиргидек юқори бўлмайди.

@bankir
👍31👎2
Аҳоли ва бизнес эгалари инфляция даражаси камайишини тахмин қилмоқда

Марказий банк ноябрь ойидаги инфляцион кутилмалари натижаларини эълон қилди. Тадбиркорлар келгуси 12 ойда нархлар 13,1 фоиз, аҳоли эса 13,6 фоиз ошади деб кутмоқда.

Тадбиркорлар ҳам, аҳоли ҳам валюта курсининг ўзгариши нархлар ошишининг энг асосий омили деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, ёнилғи, энергия ва коммунал хизматларининг нархлари ҳам қимматлашади.

Аҳоли ўртасида пенсионерлар ва таълим соҳаси вакиллари, тадбиркорлик субъектлари орасида эса ишлаб чиқариш, маркетинг, дастурлаш соҳалари вакиллари инфляция юқори бўлишини кутмоқда.

Шунингдек, даромади 3 млн сўмгача ҳамда 7 млн сўмдан юқори бўлган аҳоли қатлами вакилларида ҳам юқори инфляцион кутилмалар мавжуд.

@bankir
👎24👍8🤔3