Қиммат олтин сабаб захираларимиз кескин камаймади
11 ой якунларига кўра Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 32,9 млрд доллар бўлиб турибди. Ноябрь ойида захиралар 7,5 млн долларга камайган.
Ўтган ойда олтин захиралари таҳминан 17 тонна атрофида камайди. Бунга сабаб ой давомида олтиннинг глобал нархлари ўсишни бошлади ва Марказий банк бундай пайтда олтин сотувини кўпайтирди.
Захираларда сезиларли миқдорда олтин камайганига қарамасдан, қимматбаҳо металлнинг глобал нархи рекорд даражада ўсгани сабабли олтин захиралари қиймати 246,5 млн долларга камайган.
Валюта захиралари эса ноябрь ойида 237,9 млн долларга кўпайди. Бунга сабаб қилиб олтин сотувидан келиб тушган маблағларнинг бир қисми валюта захираларига ўтказилганини келтириш мумкин.
Маълумот учун октябрь ойига қадар халқаро захиралар кетма-кет олти ой камайган эди.
@bankir

👍49👎21🤔8
Тошкент шаҳри марказида очилган барча қулайликларга эга Slivki кафеси сизларни хушбўй қаҳва ҳамда бетакрор таъмга эга хилма-хил чой навларидан баҳраманд бўлишга чорлайди
Бу ерда яратилган ўзгача муҳит сизда унутилмас таассурот қолдириши шубҳасиз.
📍📍 Манзил: Яккасарой тумани, Ўрикзор 157 (Мўлжал: Педагогика институти)
📹 Instagram | 💬 Telegram | ☎️ +998909552856
Реклама
Бу ерда яратилган ўзгача муҳит сизда унутилмас таассурот қолдириши шубҳасиз.
📍
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37👎4
“Банкир” канали расмий даромадга эга бўлмаганлар учун таклиф этилаётган ипотека кредитларини бир жойга тўплади.
“Ипотекабанк”
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 30-50 фоиз;
Фоиз ставкаси — йиллик 18-17 фоиз.
Батафсил
“Туронбанк”
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 16 фоиздан.
Батафсил
Агробанк
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 18 фоиздан.
Батафсил
MKBank
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 18 фоиздан.
Батафсил
“Асакабанк”
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 17 фоиз.
Батафсил
“Халқ банки”
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 17 фоиздан.
Батафсил
ОФБ
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 18 фоиздан.
Батафсил
“Тенгебанк”
Кредит муддати — 10 йилгача;
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 25,9 фоиз.
Батафсил
“Тенгебанк”дан бошқа барча банклар ипотека кредитини Тошкент шаҳрида максимал 416,5 млн сўмгача, вилоятларда эса 327,5 млн сўмгача ажратмоқда.
“Тенгебанк”да максимал миқдор — 620 млн сўм. Муддати 10 йилгача.
Шунингдек, “Ипак йўли” банк ҳам қуйидаги шартларда расмий даромади йўқлар учун ипотека кредитларини ажратмоқда:
Кредит муддати — 6 йилгача
Бошланғич тўлов — 50 фоиз
Фоиз ставкаси — 24 фоиз
Миқдори — 800 млн сўмгача
Кўплаб банклар йил охирига келиб кредит ажратишни вақтинчалик тўхтатганини эълон қилган. Бунга ресурс қолмагани сабаб бўлиши мумкин.
Юқоридаги айрим банклар ҳам ипотека кредити ажратишни тўхтатганини эълон қилмаган бўлсада, кредит ажратмаслиги мумкин.

👍84👎16🤔4
Янги уйлар учун ипотека кредити олиш кескин камайди
Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида ажратилган ипотека кредитлари 15,4 трлн сўмни ташкил қилди. 2022 йил шу даврида 63 703 нафар ўзбекистонлик ипотека кредитини олган бўлса, жорий йилда бу 402 кишига камроқ бўлди.
Банклар томонидан ажратилган ипотека кредитининг камайишига асосий сабаблардан бири аёллар камроқ кредит олаётгани бўлди. Чунки нархлар 2023 йилда анча ошди ва бу ўртача даромади эркакларга нисбатан камроқ бўлган аёлларга муаммо юзага келтирган бўлиши мумкин.
Иккиламчи бозордаги уйларга кўпроқ кредит берилаётган бир пайтда янги уйларга кредит бериш кескин камайди. Ўтган йили 47,7 минг янги уй ипотека орқали сотиб олинган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 37 мингта бўлди.
Демак, юқори нархлар сабаб камроқ ипотека кредити олинаётган экан, бу умумий уйлар сотувига ҳам салбий таъсир қилдими? Йўқ, аксинча уйлар сотуви ошмоқда. Яъни одамлар нархлар ошганига қарамасдан, камроқ ипотека оляпти ва буни устига уй сотиб олишни кўпайтирмоқда (ҳа, Ўзбекистон — ривожланаётган давлат ва бозорни тушуниш қийин).
Уй сотиб олиш учун кредитлар, табиийки энг кўп Тошкент шаҳрида ажратилган. Кейинги ўринларда Фарғона ва Самарқанд вилоятлари.

👍44👎13🤔1
Доллар яна кўтарилади
12 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 305
NBU — 12 300
Hamkorbank — 12 300
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 320
Asia Alliance Bank — 12 350

👎38👍22
Fitch Тошкент рейтингини бекор қилди. Буни ҳокимликнинг ўзи хоҳлаган
“Fitch Ratings” Тошкент шаҳрининг кредит рейтингининг “BB-” прогнозини бекор қилди. Бунга сабаб қилиб пойтахт ҳокимлиги кредит рейтингини баҳолашда иштирок этишни хоҳламагани келтирилган.
Яъни, Тошкент томонидан маълумотлар Fitch'га тақдим этилиши тўхтатилган. Агентлик эса бундай пайтда шаҳар учун рейтинг ва таҳлилий материалларни тақдим қилолмайди.
Кредит рейтинги нима учун муҳим эди?
Бу инвесторлар ва бизнес вакилларига маълум бир ҳудуд ҳақида кенгроқ маълумот олиш учун керак (Бу ҳақида аввалроқ ёзгандик). Тошкентга сармоя киритмоқчи бўлганларга “Катта учлик” агентликлари томонидан тайёрланган таҳлилий материаллар ва берилган кредит рейтинги ёрдам беради.
Fitch шу пайтга қадар Тошкентга берган рейтингларида бир қанча муаммоларни санаб ўтган. Энди учинчи томон — Fitch таҳлиллари бўлмайди ва бу нафақат чет элликлар учун, балки шаҳар аҳолиси учун ҳам ёмон. Энг қизиғи, буни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ўзи хоҳламоқда.

👎67👍14
Пойтахтдаги бозорлар қанча фойда олган?
“Банкир” канали Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларининг молиявий ҳисоботини ўрганиб чиқди ва қайси бозорлар кўпроқ фойда олаётганини аниқлади. Маълумотлар 2023 йил 9 ой якунлари бўйича келтирилган.
Маълум бўлишича, энг кўп фойда кўрган бозор “Наврўз” деҳқон бозори бўлиб, 1 млрд 929 млн сўмлик соф фойда билан етакчилик қилган. Бозорнинг 2022 йил мос давридаги фойдаси атиги 228 млн сўм эди.
Иккинчи ўринни 1 млрд 755 млн сўм фойда билан “Чорсу” бозори эгаллади. “Чорсу” бозори ҳам ўтган йили анча камроқ — 273 млн сўм фойда кўрган эди.
Деярли барча деҳқон бозорларининг фойдаси 2021-2022 йилларга нисбатан сезиларли кўпайган. Бу бозорларнинг пандемия ва бошқа давлатлардаги урушлардан кейинги молиявий қийинчиликларни енгиб ўтаётганига ишора.

👍30🤔18👎9
Uzum Qatar Islamic Bank билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистонга расмий ташриф доирасида Qatar Islamic Bank стратегия бўйича бош директори Константинос Константинидис ва банкнинг банк операциялари бўйича катта менежери Тарек Юсеф Фавзи Uzum офисига ташриф буюриб, миллий экотизим бош директори Жасур Жумаев ва Uzum стратегия ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори Николай Селезнев билан учрашди.
Qatar Islamic Bank — Қатарнинг энг йирик Ислом банки бўлиб, унинг активлари 50 миллиард АҚШ долларидан ошади. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган ташриф доирасида банк ва миллий экотизим вакиллари энг йирик миллий маркетплейс — Узум Маркетни яратиш ва ривожлантириш тажрибасини ҳамда банкнинг Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳалари учун истиқболли йўналишларни муҳокама қилдилар.
Манба

👍50👎4
“Ипотека банк” эгаси Қозоғистон бозорига кирмоқчи
Ёз ойида узоқ музокаралардан кейин “Ипотека банк”ни сотиб олган Венгриянинг OTP Bank гуруҳи фаолиятини кенгайтирмоқчи.
Банк директори Шандор Чане Bloomberg нашрига берган интервюсида Венгрия кичик бозор эканини, банкнинг нафақат Шарқий Европада, Марказий Осиёда ҳам режалари борлигини маълум қилган.
OTP Bank Венгриядан ташқари яна 4 та давлатда активлар бўйича энг йирик банк ҳисобланади. Банкнинг 70 фоиздан ортиқ даромади Венгриядан ташқаридаги бозорлардан олинади.
Шандор Чане “Ипотека банк”ни сотиб олиш Марказий Осиёга кириб келишнинг биринчи қадами эканини, кейинги мақсад Қозоғистон бозорилигини айтиб ўтган. Бундан ташқари Грузия ва Озарбайжон бўйича ҳам режалар бор.
Маълумот учун OTP Bank активлари бугунги кунда 100 млрд евродан ошган.

👍66👎9🤔1
Доллар ўсишда давом этади
13 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 21-22 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 325
NBU — 12 320
Hamkorbank — 12 320
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 360
Asia Alliance Bank — 12 360

👎48👍20🤔2
Ломбардлар ҳақида
Ўзбекистонда ҳозирда 84 та ломбард фаолият олиб боради ва уларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида.
Ломбардларнинг жами капитали айни пайтда 280 млрд сўмдан ошган. Уларда муаммоли кредитлар улуши бошқа кредит ташкилотларига нисбатан юқорироқ бўлиб турибди — 6,7 фоиз.
Ломбардлар 2023 йил III чоракда умумий 92,1 млрд сўм соф фойда олган. Улар сўнгги чоракларда капитал жалб қилиш учун банклардан кўпроқ кредит олган.
Ломбардлар нима учун керак?
Улар орқали гаров эвазига нисбатан тез ва осон қарз олиш имкони бор. Ломбардлар гаровга қўйилган активдан фойдаланиши мумкин эмас.
Сиздан талаб қилинадиган ҳужжатлар — паспорт ва баъзида гаровга қўйилаётган мулкни эгалик қилишни тасдиқловчи ҳужжат.
Ломбардлар қаерда жойлашгани ва улар ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги линк орқали олиш мумкин.
https://cbu.uz/oz/credit-organizations/pawn-shops/

👍34👎31
❗️Банкларда доллар 12 400 сўмдан ошди
Ўзбекистон банкларида доллар курси биринчи марта 12 400 сўмдан кўтарилди. Ҳозирда “Алоқабанк”, “Ҳаётбанк” ва “Инфинбанк” 1 долларни 12 400 сўм ёки ундан қимматроқ сотмоқда.
Эртанги курс янада ошиши кутиляпти ва бошқа банклар ҳам эртадан долларни 12 400 сўмдан қимматроқ сота бошлайди.

👎68👍16🤔2
“Универсалбанк” устав капиталини яна 200 млрд сўмга оширмоқда
“Универсалбанк” номинал қиймати 5 000 сўм бўлган 40 млн дона, жами 200 млрд сўмлик оддий акцияларни чиқармоқда. Бу банк устав капиталини 600 млрд сўмдан ошириб Марказий банкнинг 2025 йилги талабларига жавоб беришга ёрдам беради.
Банк акцияларни “Тошкент” фонд биржасига очиқ обуна орқали жойлаштиради. 12 декабрдаги савдо кунидаги банк акцияларининг нархи 14 940 сўм бўлди.

🤔28👍24👎6
Доллар яна ўсади
14 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 340
NBU — 12 340
Hamkorbank — 12 340
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Kapitalbank — 12 370
Asia Alliance Bank — 12 380
Аксарият банкларда 1 доллар 12 400 сўмдан қимматроқ сотилмоқда.

👎44👍19🤔4
Macbook Air ва бошқа совринлар ушбу пайшанбада ўйналади. Акцияга қўшилинг! 🎁
28-декабргача TBC UZ иловасида кредит олинг ва янги йил акцияси иштирокчисига айланинг. Иштирокчилар ўртасида ҳар ҳафта iPhone 15 Pro, Macbook Air 13, Samsung Smart TV ва 10 млн сўм пул соврини ўйналади. Навбатдаги 25 та ғолибни ушбу пайшанба кунида аниқлаймиз.
Сайтга кириб, илoвaни юклаб олинг ва акцияда иштирок этинг.

👍13👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Банкирлар ойлиги бошқа соҳаларга қараганда анча тез ўсмоқда
Экспертлар томонидан 2016 йилдан бери ўзбекистонликларнинг реал маоши қандай ўзгаргани таҳлил қилинди.
Натижаларга кўра, 7 йил ичида банкирлар, суғурта ходимлари ва бошқа молия соҳасида ишловчиларнинг реал иш ҳақи энг кўп ошган — 167,6 фоиз.
Мутахассислар молия соҳасида ўқитишни таклиф қилаётган таълим марказларини ҳам таҳлил қилиб чиқди. Унга кўра, молия курсларининг ўртача давомийлиги 4 ойни, ойлик тўлови эса 1 млн сўмни ташкил қилади.
Шундай қилиб, молия мутахассислиги бўйича ўқиб, ушбу соҳада ишга жойлашганлар ўртача 4 млн сўм сарфлаб, кўпи билан 1,5 ой ичида таълимга сарфлаган харажатини қоплай олади (шахсий харажатларни ҳисобга олмаган холда).
Аммо бу ерда бошқа жиҳат ҳам бор, кўпчилик молия ташкилотлари ҳали ҳам кадрлардан соҳа бўйича олий маълумот сўрайди ва курс битирувчилари иш топишда муаммоларга дуч келиши мумкин.
Бундан ташқари, IT ходимларининг реал иш ҳақи 7 йилда 91 фоизга ошган. IT курсларининг ўртача давомийлиги 6,5 ойни, ўртача тўлов миқдори ойига 1,5 млн сўмни ташкил қилади. Ишга қабул қилинганидан сўнг, ўқитиш харажатлари ўртача 2-3 ой ичида қопланади.
Ўзбекистон бўйича ўртача энг кўп ва энг кам ойлик иш ҳақи ўртасидаги фарқ 2016 йилдан бери сезиларли кенгайган. Ўша йили банкирлар ҳамда яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат кўрсатувчи ходимлар маоши ўртасида фарқ 3,3 баробарни ташкил қилган. 2022 йилда бу кўрсаткич 6,6 баробарга етган.
Реал иш ҳақи — инфляцияни инобатга олган ҳолда ҳисобланган маош.

👎41👍28
👨🏼💼👨🏻💼Икки қўшни - Алишер ва Рустам мисолида буни кўрамиз.
Алишер 5 йил давомида ўз маблағларини кўрпача остида сақлаб келмоқда.
Рустам эса ўзининг пулларини узоқ муддатга Ҳамкорбанк акцияларига инвестиция қилиб келмоқда.
5 йил ичида ким қанча фойда кўрди?
Батафсил билиш учун саҳифага ўтинг!
Caҳифага ўтиш
реклама

👎75👍35🤔2
Ўзини ўзи банд қилганларга ажратилган кредитлар ҳисоби алоҳида юритилади
Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият юритаётганлар ва бу ном билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлган соҳалар кўпайди. Банклар ҳам вазиятга мослашиб, аҳолининг бу қатламига ҳам кредитлар таклиф қилмоқда.
Марказий банк томонидан муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун берилган кредитларнинг бухгалтерия ҳисоби банкларда алоҳида юртилиши таклиф қилинмоқда:
Қонун лойиҳаси билан батафсил бу ерда танишиш ва муҳокамада иштирок этиш мумкин.

12531 – Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар
12533 – Ўзини ўзи банд қилган шахсларга банк карталари орқали берилган қисқа муддатли кредитлар
12535 – Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар
12539 – Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
14931 – Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар
14933 – Ўзини ўзи банд қилган шахсларга банк карталари орқали берилган узоқ муддатли кредитлар
14939 – Ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Қонун лойиҳаси билан батафсил бу ерда танишиш ва муҳокамада иштирок этиш мумкин.
@bankir
👎25👍11🤔1
📱Тушириб юборишга чидамли 360°га ҳимояланган мустаҳкам телефон.
Янги HONOR Х9б 1,5 метргача бўлган ҳар қандай тушириб юборишга бардош бера олади.
✔️ HONOR X9b тушириб юборишдан ҳимояланган ўта замонавий HONOR Ultra-Bounce дисплейига эга. Бу эса мустаҳкам чидамлиликни таъминлайди ва сизга узоқ муддат хизмат қилади.
✔️ У экранни қисман маҳкамловчи уч қатламли структурага эга бўлиб, унда ишлатилган махсус материал тушириб юбориш ҳолатида зарба кучини енгишга ёрдам беради.
✔️HONOR X9b чайқалишларга чидамли ҳимоя структураси ҳамда сув ва чанглардан ҳимоя сертификати — IP53 га эга.
📍HONOR X9b эндиликда Texnomart, Idea, Media Park ва бошқа дўконларнинг сотув расталарида мавжуд.
🎁 01.12.23 дан 15.01.24 гача махсус акция амал қилади: айнан X9b хариди вақтида сиз бренд маҳсулотлардан иборат совғалар тўпламини ҳам қўлга киритишингиз мумкин. (Совғалар сони чекланган)
🌐 Сайт
📱 Instagram
💬 Telegram

👍30👎5