Банкир
74.4K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Биткоин 44 минг долларга чиқди

Бугун криптобиржаларда биткоин нархи сезиларли ўсди (бир кун ичида қарийб 5 фоиз) ва 2022 йил апрелидан бери биринчи марта 44 минг долларга етди.

Криптовалюта нархи нима учун ошаётгани ҳақида қуйидаги постдан маълумот олиш мумкин:

Нима учун биткоин қимматлаяпти?

@bankir
👍43👎6
Доллар яна кўтарилади

7
декабрь куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB
12 280
Poytaxtbank — 12 280
NBU — 12 280

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 330
Trastbank — 12 330
Aloqabank — 12 330

@bankir
👎30👍11🤔3
Янги йилни саёҳат билан бошлашга нима дейсиз?

Сизда Locas tour акциясида қатнашиб, ваучер қўлга киритиш имконияти бор.

Акцияда жами 18 000 000 сўмлик ваучерлар ўйналади. Улардан бири сизники бўлиши мумкин.

Ғолиблар 30.12.2023 санасида Instagram жонли эфирида аниқланади.

Шартлар ҳақида батафсил

787777377 | Telegram: @LocasTourbot
Реклама
👍11👎3
Оливер Хьюз TBC Bank'да иш бошлайди

“Тинкофф банк”нинг собиқ раҳбари Оливер Хьюз Ўзбекистонда фаолият олиб боради. Бу ҳақда манбалар хабар бермоқда.

Оливер Хьюз банкнинг молиявий бозорини ривожлантиришга маъсул бўлади. Мутахассиснинг “анча кўп” маош олиши ҳам алоҳида таъкидланган, аммо очиқланмаган.

Сентябрь ойида Грузиянинг TBC Group компанияси Оливер Хьюзни Халқаро операция бўйича директор бўлганини эълон қилганди. Ўшанда Хьюз Ўзбекистон финтех бозори катта салоҳиятга эга экани, TBC Bank'нинг мамлакатдаги фаолияти янада кенгайишини маълум қилганди.

@bankir
👎44👍23🤔10
Ўзбекистон октябрда дунёда энг кўп олтин сотган давлат бўлди

Жаҳон Олтин Кенгаши маълумотларига кўра, Ўзбекистон октябрь ойида 11 тонна олтин сотди. Бу дунё бўйича биринчи кўрсаткич.

Ўша пайтда олтиннинг глобал нархи ўсиб бораётган эди. Ой давомида қимматбаҳо металлнинг бир троя унцияси 2 000 доллардан ошган эди.

Ноябрь ойи охири ва декабрь бошига келиб олтин рекорд даражада қимматлади. Бу даврда Ўзбекистон янада кўпроқ олтин сотган бўлиши мумкин.

Чунки олтин олди-сотдиси билан шуғулланувчи Марказий банк сиёсати нархлар юқори бўлганда сотиш ва паст бўлганда сотиб олишдир. Сентябрь ойида олтин нархи пасайишни бошлаганида 9 тонна олтин сотиб олинганди.

Шу тариқа, 10 ой ичида Ўзбекистон 34 тонна олтин сотиб олди ва 57 тонна олтин сотди.

@bankir
👎97👍38🤔6
Доллар кўтарилди

7 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 305,17 сўмдан (+15,77 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎52👍24
Доллар яна кўтарилади

11
декабрь куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB
12 300
NBU — 12 300
Agrobank
12 285

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 325
Poytaxtbank — 12 340

@bankir
👎36👍19🤔1
Маълумот учун бугун бир йўла 11-декабрь учун амал қилувчи доллар курси эълон қилинади.

Бу дам олиш кунлари банк кассалари ва банкоматларда таклиф қилинадиган курсга ҳам таъсир қилади.

8-декабрь, “Конституция куни”муносабати билан банк ходимлари кетма-кет 3 кун дам олади ва бугун иш вақтини 1 соат эрта якунлаш ҳуқуқига эга.

@bankir
👍33👎8🤔3
Банклар 2023 йилда қандай фойда оляпти?

Ўзбекистон банклари 10 ойда умумий 9,4 трлн сўм соф фойда олди. 2022 йилнинг худди шу даврида банклар фойдаси 8,1 трлн сўм эди.

Аслида фойда бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин эди, аммо август ойида банклар атиги 89 млрд сўм фойда олди ва бу умумий кўрсаткичга ҳам таъсир қилди.

2022 йилга нисбатан кўпроқ фойда олинганига қарамасдан, банклар жорий йилда камроқ фойда солиғи тўламоқда — ўтган йили 2,5 трлн сўм, бу йил эса 2,4 трлн сўм.

Соф фойданинг жами капиталга нисбати банкларда 13,3 дарасида 2022 йил билан деярли бир хил бўлиб турибди.

Август ойи банкларда фойда олиш учун энг ёмон ой бўлган бўлса, сентябрда аксинча рекорд даражада ойлик фойда олинган эди. Октябрда ҳам 1,4 трлн сўмлик чўққи деярли сақлаб қолинган.

Маълумот учун, давлат банкларидан ”Миллий банк”, хусусий банклардан “Капиталбанк” Ўзбекистонда энг кўп фойда олувчи банклар ҳисобланади.

@bankir
👍34🤔6👎5
Доллар кўтарилди

11 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 311,98 сўмдан (+6,81 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎35👍14🤔2
7 декабрь — ҳафтанинг охирги иш куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30 гача узайтирилди.

@bankir
👍19👎13
Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

Айрим банклар дам олиш кунлари ҳам баъзи филлиалларда валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш имкони борлигини маълум қилди:

🏦Asia Alliance Bank
🏦Ипак йўли банки
🏦KDB Bank
🏦СҚБ
🏦МКБанк
🏦"Миллий банк"
🏦"Трастбанк"
🏦"Асакабанк"
🏦 “Тенге Банк”

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин. Яқин вақтларда қолган банклар ҳам маълумот бериши кутилмоқда.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53👎5
“Zamin Qurilish” навбатдаги лойиҳасига СТАРТ берди

«QORASUV GAVHARI» лойиҳасидан, котлован босқичида, хонадонларни катта фойда билан харид қилинг.

Акция! 1 босқич сотувида катта чегирмаларга улгуриб қолинг. 1м²: 100% тўловда 9 150 000 сўмдан бошланади

— Бошланғич тўлов: 50%
— Бўлиб тўлаш муддати: 24 ой

9 қаватли иморатлар 2025 йилнинг 4 чорагида топширилади

Telegram | Instagram

+998555006006
+998977777221
Онлайн мурожаат: @rohat_residence1

Реклама
👎41👍9🤔1
Қиммат олтин сабаб захираларимиз кескин камаймади

11 ой якунларига кўра Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 32,9 млрд доллар бўлиб турибди. Ноябрь ойида захиралар 7,5 млн долларга камайган.

Ўтган ойда олтин захиралари таҳминан 17 тонна атрофида камайди. Бунга сабаб ой давомида олтиннинг глобал нархлари ўсишни бошлади ва Марказий банк бундай пайтда олтин сотувини кўпайтирди.

Захираларда сезиларли миқдорда олтин камайганига қарамасдан, қимматбаҳо металлнинг глобал нархи рекорд даражада ўсгани сабабли олтин захиралари қиймати 246,5 млн долларга камайган.

Валюта захиралари эса ноябрь ойида 237,9 млн долларга кўпайди. Бунга сабаб қилиб олтин сотувидан келиб тушган маблағларнинг бир қисми валюта захираларига ўтказилганини келтириш мумкин.

Маълумот учун октябрь ойига қадар халқаро захиралар кетма-кет олти ой камайган эди.

@bankir
👍49👎21🤔8
Тошкент шаҳри марказида очилган барча қулайликларга эга Slivki кафеси сизларни хушбўй қаҳва ҳамда бетакрор таъмга эга хилма-хил чой навларидан баҳраманд бўлишга чорлайди

Бу ерда яратилган ўзгача муҳит сизда унутилмас таассурот қолдириши шубҳасиз.

📍📍Манзил: Яккасарой тумани, Ўрикзор 157 (Мўлжал: Педагогика институти)

📹 Instagram | 💬 Telegram | ☎️+998909552856

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍37👎4
“Банкир” канали расмий даромадга эга бўлмаганлар учун таклиф этилаётган ипотека кредитларини бир жойга тўплади.

“Ипотекабанк”
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 30-50 фоиз;
Фоиз ставкаси — йиллик 18-17 фоиз.
Батафсил

“Туронбанк”
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 16 фоиздан.
Батафсил

Агробанк
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 18 фоиздан.
Батафсил

MKBank
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 18 фоиздан.
Батафсил

“Асакабанк”
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 17 фоиз.
Батафсил

“Халқ банки”
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 17 фоиздан.
Батафсил

ОФБ
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 18 фоиздан.
Батафсил

“Тенгебанк”
Кредит муддати — 10 йилгача;
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 25,9 фоиз.
Батафсил

“Тенгебанк”дан бошқа барча банклар ипотека кредитини Тошкент шаҳрида максимал 416,5 млн сўмгача, вилоятларда эса 327,5 млн сўмгача ажратмоқда.

“Тенгебанк”да максимал миқдор — 620 млн сўм. Муддати 10 йилгача.

Шунингдек, “Ипак йўли” банк ҳам қуйидаги шартларда расмий даромади йўқлар учун ипотека кредитларини ажратмоқда:

Кредит муддати — 6 йилгача
Бошланғич тўлов — 50 фоиз
Фоиз ставкаси — 24 фоиз
Миқдори — 800 млн сўмгача

Кўплаб банклар йил охирига келиб кредит ажратишни вақтинчалик тўхтатганини эълон қилган. Бунга ресурс қолмагани сабаб бўлиши мумкин.

Юқоридаги айрим банклар ҳам ипотека кредити ажратишни тўхтатганини эълон қилмаган бўлсада, кредит ажратмаслиги мумкин.

@bankir
👍84👎16🤔4
Янги уйлар учун ипотека кредити олиш кескин камайди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида ажратилган ипотека кредитлари 15,4 трлн сўмни ташкил қилди. 2022 йил шу даврида 63 703 нафар ўзбекистонлик ипотека кредитини олган бўлса, жорий йилда бу 402 кишига камроқ бўлди.

Банклар томонидан ажратилган ипотека кредитининг камайишига асосий сабаблардан бири аёллар камроқ кредит олаётгани бўлди. Чунки нархлар 2023 йилда анча ошди ва бу ўртача даромади эркакларга нисбатан камроқ бўлган аёлларга муаммо юзага келтирган бўлиши мумкин.

Иккиламчи бозордаги уйларга кўпроқ кредит берилаётган бир пайтда янги уйларга кредит бериш кескин камайди. Ўтган йили 47,7 минг янги уй ипотека орқали сотиб олинган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 37 мингта бўлди.

Демак, юқори нархлар сабаб камроқ ипотека кредити олинаётган экан, бу умумий уйлар сотувига ҳам салбий таъсир қилдими? Йўқ, аксинча уйлар сотуви ошмоқда. Яъни одамлар нархлар ошганига қарамасдан, камроқ ипотека оляпти ва буни устига уй сотиб олишни кўпайтирмоқда (ҳа, Ўзбекистон — ривожланаётган давлат ва бозорни тушуниш қийин).

Уй сотиб олиш учун кредитлар, табиийки энг кўп Тошкент шаҳрида ажратилган. Кейинги ўринларда Фарғона ва Самарқанд вилоятлари.

@bankir
👍44👎13🤔1
Доллар яна кўтарилади

12
декабрь куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB
12 305
NBU — 12 300
Hamkorbank
12 300

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 320
Asia Alliance Bank — 12 350

@bankir
👎38👍22
Fitch Тошкент рейтингини бекор қилди. Буни ҳокимликнинг ўзи хоҳлаган

“Fitch Ratings” Тошкент шаҳрининг кредит рейтингининг “BB-” прогнозини бекор қилди. Бунга сабаб қилиб пойтахт ҳокимлиги кредит рейтингини баҳолашда иштирок этишни хоҳламагани келтирилган.

Яъни, Тошкент томонидан маълумотлар Fitch'га тақдим этилиши тўхтатилган. Агентлик эса бундай пайтда шаҳар учун рейтинг ва таҳлилий материалларни тақдим қилолмайди.

Кредит рейтинги нима учун муҳим эди?

Бу инвесторлар ва бизнес вакилларига маълум бир ҳудуд ҳақида кенгроқ маълумот олиш учун керак (Бу ҳақида аввалроқ ёзгандик). Тошкентга сармоя киритмоқчи бўлганларга “Катта учлик” агентликлари томонидан тайёрланган таҳлилий материаллар ва берилган кредит рейтинги ёрдам беради.

Fitch шу пайтга қадар Тошкентга берган рейтингларида бир қанча муаммоларни санаб ўтган. Энди учинчи томон — Fitch таҳлиллари бўлмайди ва бу нафақат чет элликлар учун, балки шаҳар аҳолиси учун ҳам ёмон. Энг қизиғи, буни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ўзи хоҳламоқда.

@bankir
👎67👍14
Доллар кўтарилди

12 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 327,01 сўмдан (+15,03 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎31👍15
Пойтахтдаги бозорлар қанча фойда олган?

“Банкир” канали Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларининг молиявий ҳисоботини ўрганиб чиқди ва қайси бозорлар кўпроқ фойда олаётганини аниқлади. Маълумотлар 2023 йил 9 ой якунлари бўйича келтирилган.

Маълум бўлишича, энг кўп фойда кўрган бозор “Наврўз” деҳқон бозори бўлиб, 1 млрд 929 млн сўмлик соф фойда билан етакчилик қилган. Бозорнинг 2022 йил мос давридаги фойдаси атиги 228 млн сўм эди.

Иккинчи ўринни 1 млрд 755 млн сўм фойда билан “Чорсу” бозори эгаллади. “Чорсу” бозори ҳам ўтган йили анча камроқ — 273 млн сўм фойда кўрган эди.

Деярли барча деҳқон бозорларининг фойдаси 2021-2022 йилларга нисбатан сезиларли кўпайган. Бу бозорларнинг пандемия ва бошқа давлатлардаги урушлардан кейинги молиявий қийинчиликларни енгиб ўтаётганига ишора.

@bankir
👍30🤔18👎9