Доллар тушади
1 декабрь куни амал қиладиган доллар курси пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Universalbank — 12 290
NBU — 12 290
Agrobank — 12 290
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayot bank — 12 320
Octobank — 12 340
@bankir

👍30👎5
“Капиталбанк” ва “Ҳамкорбанк” энг кўп солиқ тўловчилар орасида
2023 йилнинг 10 ойида Ўзбекистондаги энг кўп солиқ тўловчи хусусий компаниялар орасидан иккита банк жой олди — “Капиталбанк” (460,4 млрд сўм) ва “Ҳамкорбанк” (373,1 млрд сўм).
Бир ой аввал энг кўп солиқ тўловчи давлат компаниялари орасида “Миллий банк” ҳам бор эди, аммо октябр ойи якунларига кўра у бу рўйхатдан чиқиб кетди.
Шундай қилиб, НКМК ва ОКМК Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари бўлиб қолмоқда. Хусусий компаниялар орасида эса катта фарқ билан ”Узбат” етакчиликни сақлаб турибди.

👍35👎2
Октябрь ойида рекорд даражада кўп автомобил сотилди
Ўзбекистонда октябрь ойида умумий 168,4 мингта автомобил сотилди ва бу мамлакат учун рекорд бўлди. Аввалги энг юқори ойлик сотувлар 2022 йилнинг ноябрида кузатилган эди.
Ўтган ойда ҳам янги, ҳам эски автомобиллар бозорида сотувлар бўйича рекорд қайд этилди. Бир ойда 123,7 мингта эски автомобиллар сотилган бўлса, янги автомобиллар сотуви 44,7 мингтани ташкил қилди.
Сотувлар ошишига октябрь ойида UzAuto Motors томонидан бир нечта моделларга шартномалар қайта очилгани сабаб бўлди. Бундан ташқари, автомобиллар нархининг аввалги ойларга нисбатан бироз пасайиши ҳам сотувларга ўсувчи таъсир қилди.

👎44👍20🤔4
❗️1 декабрдан Ўзбекистонда қуйидаги ўзгаришлар бўлмоқда:
• Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 млн 50 минг сўм;
• Базавий ҳисоблаш миқдори — 340 минг сўм;
• Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 372 минг сўм;
• Ёшга доир энг кам пенсия миқдори — 725 минг сўм.
Бундан ташқари мамлакатга 100 млн сўмгача миқдордаги хорижий валютани декларациясиз олиб кириш ва мамлакатдан олиб чиқиш мумкин бўлади.

👍37👎4🤔2
Доллар кўтарилади
4 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 280
Kapitalbank — 12 270
NBU — 12 270
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 330
NBU — 12 330
Trastbank — 12 330

👎26👍21
Йиллик инфляция 2016 йил августидан бери энг паст даражада
Ўзбекистонда йиллик инфляция ноябрь ойида 8,8 фоиз бўлди. Бу 2016 йил августидан (8,6 фоиз) бери энг паст кўрсаткичдир.
Ноябрь ойининг ўзида нархлар 1,1 фоизга ошган. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари 1,3 фоизга, но-озиқовқат маҳсулотлари 0,7 фоизга ва хизматлар 1,5 фоизга қимматлаган.
Ой давомида ресторан, меҳмонхона ҳамда транспорт хизматлари 2,6 фоизга сезиларли қимматлади.
Бу даврда мева-сабзавотлардан бодринг (81,8 фоиз), помидор (69,7 фоиз) ва анор (63,3 фоиз) нархлари кескин ошди. Лимон (12,8 фоиз), карам (19,8 фоиз) ва сабзи (25,7 фоиз) эса яхшигина арзонлади.
Шунингдек, сув таъминоти учун нархлар 1 ойда 7,8 фоизга, бензин нархлари эса 5 фоизга ошгани қайд этилган.

👎32👍14🤔4
Humo Давактивга, ИЛМАга янги ваколатлар ва финтех бозорида ўзгаришлар
Президент кеча, 30 ноябрь куни рақамли технологиялар бўйича муҳим қарорни имзолади.
Унга кўра, шу пайтга қадар Марказий банкка тегишли бўлган Humo тўлов тизими энди Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
Бу орқали Humo'ни хусусийлаштириш мақсад қилинган бўлиши мумкин (1,2). Аммо ҳозирча нимадир дейиш қийин.
Тўлов тизими ва ташкилотлари
Президент қарори билан тўлов тизими ва ташкилотларини 2024 йил 1 июлдан бошлаб МЧЖ шаклидан АЖ шаклига ўтказиш белгиланган. Бу дегани ўша вақтдан бошлаб компаниялар фойда/зарар, бошқарувдаги ўзгаришлар каби бир қанча маълумотларни доимий ошкор қилиб бориши керак бўлади.
Бундан ташқари, 1 июлдан тўлов тизими операторлари устав капитали камида 50 млрд сўм бўлиши керак. Payme ва Click каби тўлов ташкилотлари эса устав капиталини дастлаб 2024 йил 1 июлдан 10 млрд сўмга, 2025 йил 1 июлдан эса 20 млрд сўмга кўпайтириши керак. Ҳозирда 49 та тўлов ташкилотлари бор ва бу талаблар уларни саралаш имкони бериши мумкин.
ИЛМАда яна ваколатлар
Яқинда капитал ва суғурта бозорининг регуляторига айланган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) эндиликда лоторея ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини ҳам назорат қилади. ИЛМА бу ваколатни Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан қабул қилиб олади.
Агентлик шунингдек криптовалюта бозори ва қисман қимматли қоғозлар билан боғлиқ фаолиятни ҳам назорат қилади.
Шунингдек, “Фонд бозорининг ахборот ресурс маркази” (fondbozori.uz) ва Корпоратив ахборот ягона портали (openinfo.uz) ИЛМАга берилган.
Бундан ташқари, эндидан шубҳали операциялар амалга оширилганда банк карталари, банк ва мобил илова ҳисобварақалари 3 кунгача блокка тушиб қолиши мумкин. Бу кибержиноятчиликни олдини олиш учун қилинмоқда.

👍22👎2🤔2
Бир зумда кредит ва совғага iPhone 15 Pro 🎁
1–28 декабр кунлари TBC UZ иловаси орқали кредит олинг ва 100 та совриндан бирини ютиш имконига эга бўлинг. iPhone 15 Pro, Macbook Air 13, Samsung Smart ТV ёки 10 млн сўм — сизники бўлиши мумкин! Caйтгa кириб, иловани юклаб олинг ва акцияда иштирок этинг.
реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎30👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйлар сотуви ҳам, нархлар ҳам ошмоқда
2023 йилнинг III чорагида Ўзбекистонда 216 мингта уй сотилди. Бу ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 13,2 фоизга кўпдир.
Нархлар қандай ўзгаргани ва келгусида кутиламаларни батафсил видеода кўришингиз мумкин.
Инстаграм — https://www.instagram.com/bankirnews/

👍28👎15🤔3
2024 йил апрелдан бошлаб шакарли ичимликлар бир литрига қўшимча 500 сўмдан акциз солиғи солинаркан. Бу орқали аҳоли саломатлиги таъминланиб, ортиқча вазн қарши курашиш мумкин бўларкан. Сиз шунга ишонасизми?
Қуйидаги мақолада янги солиқ аҳоли саломатлиги учун умуман фойда бермаслиги, фақат нарх ошишига сабаб бўлиши конкрет тушунтириб берилибди.

👎92👍56🤔1
Олтин рекорд даражада қимматлади
1 декабрь куни олтиннинг глобал нархи 1 троя унцияси учун 2 075 долларгача (граммда 67 доллар) ошди. Шу тариқа узоқ кутилган олтин нархи бўйича 2020 йилги пандемиядаги тарихий рекорд янгиланди.
Таҳлилчилар йил охиригача нархлар ўсишда давом этишини кутмоқда. Чунки глобал инфляция пасаймоқда ва бу марказий банкларнинг фоиз ставкаларини пасайтиришига туртки бўлади.
Бундан ташқари Россия ва Украина, Исроил ва Ҳамас ўртасидаги урушлар оқибати ҳам мавҳумлигича қолмоқда. Бу эса инвесторларни олтин харид қилишга ундаяпти.
Fitch Solutions келгуси ойларда нархлар троя унцияси учун 2 000 доллар атрофида бўлишини прогноз қилмоқда.
Олтин нархлари нима учун ошаётгани ҳақида батафсил бу ердан маълумот олишингиз мумкин.

👍44👎7🤔6
2023 йилда йил Тошкент ер усти ҳалқа метросининг Иккинчи босқичи доирасида узунлиги 8,5 км бўлган 5 та бекатдан иборат “Қўйлиқ-Қурувчилар” қисми фойдаланишга топширилди. Ҳозирда метронинг ушбу йўналишида кунига 45 минг йўловчилар ташилиб, Яшнобод, Миробод, Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги 55 та маҳаллада яшовчи 220 минг аҳоли метрополитен билан қамраб олинди.
15 та янги метро поездлари харид қилинди ва келгуси йилда қўшимча 40 та янги метро поездлари олиб келинади. Натижада куннинг тиғиз вақтида поездлар келиш вақти аввалги 5-7 дақиқадан 2 дақиқагача қисқарди.
Пенсионерларга 1 апрелдан метрополитендан фойдаланиш учун бепул хизмат кўрсатилмоқда. Жорий йил сентябрдан – янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тиғиз вақтларда поездлар интервали Чилонзор йўналишида 1,5 дақиқагача, Ўзбекистон йўналишида – 3-3,5 дақиқага қисқартирилди (олдин 10-15 дақиқа бўлган).

👍76👎6🤔4
“Банкир” канали расмий даромадга эга бўлмаганлар учун автокредитларни тақдим қилади
“Ипак йўли” банки
Фоиз ставкаси — 31,99—33,99 фоиз орасида
Муддати — 60 ойгача
Бошланғич тўлов — 0 фоиздан (йиллик фоизлар шунга қараб ўзгаради)
Кредит миқдори — 500 млн сўмгача
Батафсил
“Тенгебанк”
Фоиз ставкаси — 28,9 фоиздан
Муддати — 60 ойгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Кредит миқдори — 300 млн сўмгача
Батафсил
“Зираат банк”
Фоиз ставкаси — 23—27 фоиз орасида
Муддати — 60 ойгача
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан
Кредит миқдори — 660 млн сўмгача
Батафсил
“Туронбанк”
Фоиз ставкаси — 27,9 фоиздан
Муддати — 60 ойгача
Бошланғич тўлов — 30 фоиздан
Кредит миқдори — 495 млн сўмгача
Батафсил
“Трастбанк”
Фоиз ставкаси — 25 фоиздан
Муддати — 60 ойгача
Бошланғич тўлов — 25 фоиздан
Кредит миқдори — 300 млн сўмгача
Батафсил
“Ҳамкорбанк”
Фоиз ставкаси — 26,99 фоиздан
Муддати — 48 ойгача
Бошланғич тўлов — 40 фоиздан
Кредит миқдори — 600 млн сўмгача
Батафсил
Рўйхатдаги айрим банклар автокредитни ўзини ўзи банд қилганлар учун ажратади.

👍89👎39
Доллар сезиларли тушади
5 декабрь куни амал қиладиган доллар курси 28-29 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
BRB — 12 295
Aloqabank — 12 280
Asia Alliance Bank— 12 280
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayot bank — 12 310

👍72👎5🤔2
Биткоин 40 минг долларлик чўққига қайтди. Уни қандай келажак кутмоқда?
Биткоин нархи 2022 йилнинг апрел ойидан бери биринчи марта 40 минг доллардан ошди. Айни пайтда биткоин 41 минг доллар атрофида баҳоланмоқда.
Роппа-роса бир йил аввал биткоин биржаларда 15-16 минг доллар атрофида баҳоланаётган эди.
Нарх нега кўтарилмоқда?
Биринчи навбатда АҚШда инфляция пасайишни бошлади ва бунинг ортидан фоиз ставкалари ҳам пасайиши кутилмоқда. Бундай умид биржада криптовалютага нисбатан талабни кескин оширди.
Бундан ташқари 2024 йил апрелида “Bitcoin Halving” бўлиб ўтади. Бу жараён майнерлар учун криптовалюта қазиб олишни мураккаблаштиради ва натижада унга бўлган талаб ошади.
Содда қилиб тушунтирилса, 2012 йилда битта блокни қазиб олган майнер 50 та биткоин олган бўлса, 2024 йилга келиб 3,125 та биткоин олиши мумкин холос. Айнан шу жараён “Halving” деб аталади.
“Bitcoin Halving” ҳар 4 йилда бир марта бўлади. Аввалги учта “Halving”да биткоин нархи кескин ошиб кетган. Масалан 2020 йилги “Halving”дан кейин биткоин рекорд даражада — 69 минг долларгача қимматлаган эди.
Айрим таҳлилчилар 2024 йилги “Halving”дан кейин биткоиннинг 69 минг долларлик рекорди янгиланишини прогноз қилмоқда.
📷: Bloomberg

👍71👎9🤔5
Олтин 2 100 долларгача қимматлади
Бугун эрталаб олтиннинг глобал нархи троя унцияси учун 2 100 доллардан ошиб, тарихий рекордни қайд этди. Бу граммда 67 доллар атрофида бўлади.
Ўзбекистонда ҳам Марказий банк томонидан олтин қуймалари учун белгиланган нарх ҳам навбатдаги рекордни кўрсатди. 5 гр олтин қуймалари нархи биринчи марта 4,24 млн сўмга етди. Шу тариқа 1 гр соф олтин Ўзбекистонда 68,9 долларга баҳоланмоқда.
Олтин нархлари нима учун ошаётгани ҳақида батафсил бу ердан маълумот олишингиз мумкин.
@bankir
Бугун эрталаб олтиннинг глобал нархи троя унцияси учун 2 100 доллардан ошиб, тарихий рекордни қайд этди. Бу граммда 67 доллар атрофида бўлади.
Ўзбекистонда ҳам Марказий банк томонидан олтин қуймалари учун белгиланган нарх ҳам навбатдаги рекордни кўрсатди. 5 гр олтин қуймалари нархи биринчи марта 4,24 млн сўмга етди. Шу тариқа 1 гр соф олтин Ўзбекистонда 68,9 долларга баҳоланмоқда.
Олтин нархлари нима учун ошаётгани ҳақида батафсил бу ердан маълумот олишингиз мумкин.
@bankir
👍39👎9
Тошкент яшаш учун энг арзон шаҳарлардан бири
The Economist журнали яшаш учун дунёдаги энг арзон ва энг қиммат шаҳарлар рейтингини тузиб чиқди.
Шундай қилиб, Цюрих ва Сингапур шаҳарлари яшаш учун энг қиммат шаҳар деб топилди. Кейинги ўринларни Женева ва Нью-Йорк эгаллади.
Энг арзон шаҳар номини Сурия пойтахти — Дамашқ қўлга киритди. Тошкент эса одамлар яшаши учун энг арзон шаҳарлар рейтингида бешинчи ўринни эгаллади.

👎153👍31🤔17