Банкир
Уйлар камроқ сотилмоқда, нархлар эса ўсишда давом этяпти Октябрь ойида кўчмас мулк бозорида фаоллик пасайди. Ой давомида савдолар 10 фоизга камайиб, 23 мингтадан 21 мингтага тушди. ИТИМ маълумотларига кўра, энг юқори пасайиш Сурхондарё (30 фоиз), Наманган…
Тошкентда уйлар ижараси қимматлаяпти
Октябрь ойида Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи сентябрь ойидаги 9,1 долларга нисбатан 4,4 фоизга ошиб, 1 кв.м. учун 9,5 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг 11 та туманидан 10 тасида уй-жой ижараси нархининг ошиши қайд этилди.
Ижара учун энг қиммат ҳудудлар Шайхонтоҳур (кв.м. 11,8 доллар), Яккасарой (11,2 доллар) ва Миробод (11,7 доллар) туманлари бўлиб турибди.
Пойтахтдаги уй-жой ижараси Учтепа (8 доллар), Сергели (7,4 доллар) ва Бектемир (5,9 доллар) туманларида нисбатан пастроқ нархларда қолмоқда.
Шу билан бирга, ижара нархининг энг юқори ўсиш суръатлари пойтахтнинг Юнусобод ва Учтепа туманларида мос равишда 9,7 фоиз ва 8,3 фоизга ҳамда Мирзо-Улуғбек ва Чилонзор туманларида 7 фоизга нархлар ошгани қайд этилди.
Бир ой давомида ижара нархлари фақат Яккасарой туманида 0,5 фоизга арзонлашди.
Ўтган йилга нисбатан Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 9,5 фоизга пасайди. Йил бошидан буён ўртача ижара нархи 7,3 фоизга камайди.
@bankir

👎24👍15🤔2
“Zamin Qurilish” навбатдаги лойиҳасига СТАРТ берди
«QORASUV GAVHARI» лойиҳасидан, котлован босқичида, хонадонларни катта фойда билан харид қилинг.
Акция! 1 босқич сотувида катта чегирмаларга улгуриб қолинг. 1м²: 100% тўловда 9 150 000 сўмдан бошланади
— Бошланғич тўлов: 50%
— Бўлиб тўлаш муддати: 24 ой
9 қаватли иморатлар 2025 йилнинг 4 чорагида топширилади
Telegram | Instagram
+998555006006
+998977777221
Онлайн мурожаат: @rohat_residence1
Реклама

👎11👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат банкларида рентабеллик билан муаммолар бор
20 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Шавкат Мирзиёев давлат банкларининг рентабеллиги хусусий ва чет эл банкларига нисбатан пастлигини таъкидлаб ўтган:
Президент банкларга 4,5 млрд капитал киритилган бўлсада, ҳамон камчиликлар етарлича эканини алоҳида айтиб ўтди.

“Нима учун давлат банкларига шунча кўмак бериляптида, хусусий ва чет эл банкларига нисбатан рентабелликларинг анча паст даражада? 16,5 трлн сўм пул муаммоли кредит бўлиб турибди. Бугун сизларни йиғишимдан мақсад, давлат пулини қадрига етиш, самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан ҳар бир банк мутлақо дунёқарашини ўзгартириши керак”, — дейди Шавкат Мирзиёев 9 та давлат банки қатнашган йиғилишда.
Президент банкларга 4,5 млрд капитал киритилган бўлсада, ҳамон камчиликлар етарлича эканини алоҳида айтиб ўтди.
@bankir
👍26👎1
Муаммоли кредитлар бироз камайди
Октябрь ойида Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар 51 млрд сўмга бироз камайди ва 16,8 трлн сўм бўлиб турибди. Бу турдаги кредитларнинг 13 трлн сўми давлат банкларига тегишли.
Кредит портфелига нисбатан муаммоли кредитлар улуши бўйича “Октобанк” етакчи бўлиб турибди — 84 фоиз.
Бу борада иккинчи ўринда 19,7 фоиз билан янги ном — “Эрон садерот банк” пайдо бўлган.
Қайтарилмаётган кредитларнинг миқдори бўйича етакчи банк ҳамон 3 трлн сўм билан “Миллий банк” бўлиб турибди.
Кейинги ўринда 2,1 трлн сўм билан “Халқ банки” бўлса, 2 трлн сўм билан “Ипотека банк” учинчи ўринда.

👍37👎7
TBC Bankда чегирмалар мавсуми!✨
Йилнинг энг катта чегирмаларини ўтказиб юборманг! 23 ноябрдан 26 ноябргача кредит фоиз ставкасига 20% гача чегирмалар амал қилади. Барча мижозлар 15%, 17% ва ҳатто 20% чегирмали ставкаларга эга бўладилар.
Иловани юклаб олинг ва маблағларни картангизга ҳозироқ ўтказиб олинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10👎4
Аҳоли ва тадбиркорлар кредитлари ўртасида фарқ сезиларли кенгайди
Марказий банк маълумотларига кўра, 2023 йил октябр ойида аҳоли учун ажратилган кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 24,4 фоизни ташкил қилди (2020 йилдан бери энг юқории). Бизнес вакиллари учун бу кўрсаткич 21,1 фоизгача камайди.
Шу тариқа аҳоли ва бизнес вакиллари кредитларининг ўртача тортилган фоиз ставкаси ўртасидаги фарқ 3,3 фоизгача кенгайди ва бу сўнгги йиллардаги энг катта фарқ.
Тадбиркорларнинг ўртача омонатлари ҳам октябр ойига келиб яна 17,9 фоизгача ўсди. Бу вақтда аҳоли омонатлари ҳам 21,4 фоизгача кўтарилди.

👍17👎3
Доллар кўтарилади
24 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 290
BRB — 12 285
Garantbank — 12 285
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Poytaxtbank — 12 330
Octobank — 12 330
Saderat bank — 12 330

👎32👍16🤔4
Пойтахт ҳокимлиги метронинг ер усти линиялари остидаги биноларни сотиш ёки ижарага беришини маълум қилди
Ер усти метро линиялари остидаги фойдаланилмаётган ерларнинг умумий майдони 100 минг квадрат метрни ташкил этиб, унинг камида 50 фоизи бизнес вакиллари топширилиши кутилмоқда.
Синов тариқасида ўтган йилнинг ўрталарида 2-метро бекати яқинида тижорат бинолари очилганди. Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгач, уни 3- ва 4-станциялар оралиғида — аҳоли зичроқ жойлашган ҳудудларда амалга оширишга қарор қилинган.
Кейинчалик биринчи босқичда “Роҳат” айланма йўлигача, иккинчи босқичда эса “Роҳат” айланма йўлидан “Қўйлиқ” бозоригача бўлган ҳудудда савдо майдонлари ва бошқа объектлар ташкил этиш режалаштирилган.

“Мазкур биноларни сотиб олиш ёки ижарага олиш нархи турар-жой мажмуаларининг биринчи қаватларидаги нотураржой объектларига нисбатан “анча ҳамёнбоп” бўлади. Бу ерда дўкон, қаҳвахона ва ўйин майдончалари ташкил этиш мумкин”, — дейилади ҳокимлик хабарида.
@bankir
👎40👍19🤔4
❗️Ноқонуний майнинг орқали давлатга 1 млн доллар зарар келтирилган
ДХХ давлатга 2020 йилдан 2023 йилгача 12,4 млрд сўм ёки 1 млн доллардан кўпроқ зарар келтирган фуқарони ушлади.
У бу даврда Қўқондаги уйида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмасдан майнинг билан яъни криптовалюта қазиб олиш билан шуғулланиб келган.
Маълумот учун ҳозирда Ўзбекистонда криптовалюта қазиб олиш учун рухсатномани ИЛМАдан олиш керак.
Криптовалютани қазиб олиш учун рухсатнома БҲМнинг 150 баробари ёки 49,5 млн сўмни ташкил қилади.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудида майнинг фаолияти қуёш энергияси билан амалга оширилиши хабар берилган эди.

👎28👍12🤔5
40 фоиз
Туркия Марказий банки асосий ставкасини 35 фоиздан 40 фоизга оширди. Бу мамлакатда кетма-кет олтинчи марта асосий ставка оширилиши ҳисобланади.
Октябрь ойида Туркияда йиллик инфляция 61,4 фоизни ташкил қилган ва Марказий банк прогнози даражасида қолмоқда.
Июнь ойида мамлакатда асосий ставка атиги 8,5 фоиз эди.

👍27🤔15👎10
TBC Bank фойда олиш босқичига ўтди
2023 йилнинг III чорак якунларига кўра, Ўзбекистондаги хорижий банклардан бири — TBC Bank 12,8 млрд сўм фойда кўрди. Банк 2020 йилда Ўзбекистонга кириб келганига қарамасдан, 2023 йилга келибгина фойдага олишни бошлади.
Бунгача Грузиянинг TBC Group компанияси Ўзбекистонга сармоя киритди. Банк 2020 йилда 22 млрд, 2021 йилда 137 млрд, 2022 йилда эса 116 млрд сўм зарар кўрганди.
TBC Group Ўзбекистонда Payme тўлов ташкилотининг эгаси ҳам ҳисобланади. Компания 2019 йилда Payme'нинг 51 фоизини, 2023 йилда эса қолган 49 фоизини (55,7 млн долларга) сотиб олганди. Айни пайтда Payme 10 миллиондан ошиқ фойдаланувчига эга.
TBC Bank ҳозирда 2,5 трлн сўмлик омонатларни жалб қилган ва 3,1 трлн сўмлик кредит портфелига эга.

👍49👎10
Сизга чет элдан пул жўнатишдими?
Ўтказмани уйдан туриб олишни ва қўшимчасига 200 000 сўм ютиб олишни хоҳлайсизми? Ушбу имкониятни сизга ТBC банк тақдим этади.
31 декабргача TBC UZ иловаси орқали олинган ҳар бешта халқаро ўтказмадан бири ютуқли ҳисобланади. Яъни, агар сизнинг ўтказмангиз бешинчиси бўлиб чиқса, сиз шу заҳоти картангизга 200 000 сўм қабул қилиб оласиз.
Сайтга кириб, иловани юклаб олинг ва Ria ёки МoneyGram орқали чет элдан юборилган ўтказмаларни истасангиз долларда, истасангиз сўмда қўлга киритинг.

👍17👎1
Доллар тушади
27 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Garantbank — 12 305
BRB — 12 300
NBU — 12 300
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 340
Xalq banki — 12 350
Hayot bank — 12 350

👍31👎9
Доллардаги омонатлар ҳам, кредитлар ҳам рекорд даражада ошди
Октябр ойига келиб Ўзбекистон банкларида чет эл валютасидаги (асосан доллар) компаниялар учун омонатларнинг ўртача фоизи 5,6 фоизга етди. Бу Ўзбекистон банк тизими тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобаланади.
Юридик шахслар учун доллардаги омонатлар жисмоний шахслар учун омонатлардан жозибадорроқ бўлиб турибди. Банкларда доллардаги омонатлар 8 фоизгача ажратилмоқда.
Бу пайтда доллардаги қисқа муддатли кредитлар ўртача фоизи ҳам 10,1 фоизга ўсиб, яна бир рекорд қайд этилди. Бу турдаги кредитларнинг ўртача тортилган фоиз ставкаси ҳали ҳеч қачон 10 фоиздан ошмаган эди.

👍25👎4🤔1
❗️Қайси банклар таълим кредити бермоқда?
Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистонда имтиёзли таълим кредити бериши керак бўлган 12 та банкдан атиги 2 таси бу турдаги кредитларни ажратмоқда. Булар “Алоқабанк” ва “Туронбанк”.
Қолган банкларда ресурс билан боғлиқ муаммолар сабаб имтиёзли таълим кредитини ажратиш вақтинча тўхтатилган.
Имтиёзли таълим кредити ўғил болаларга 14 фоиз, қиз болаларга 0 фоиз асосида ажратилади. Батафсил маълумот бу ерда:
Қандай қилиб таълим кредити олса бўлади?

👍27👎4
Доллар кўтарилади
28 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 13-14 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 290
BRB — 12 295
Poytaxtbank — 12 290
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 330
Xalq banki — 12 340

👎42👍12🤔3