Банкир
74.6K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Реппер СҚБ бренд амбассадори бўлиши мумкин

СҚБ таниқли санъаткорни бренд амбассадори сифатида жалб қилиш учун тендер ўтказмоқда. Ғолибга бир йил учун 630 млн сўм таклиф қилинмоқда.

Шартларга кўра, СҚБ юзи ижтимоий тармоқларда камида 150 минг обуначига, ўз саҳифаларида 500 минг кўришга эга бўлиши керак.

Бундан ташқари, 2023 йилда 5 минг кишидан кам бўлмаган мухлисга яккахон концерт ҳам ўтказган бўлиши кўрсатилган.

Бу шартларнинг барчаси реппер Констага тўғри келади. Унинг биргина Instagram'ида 150 мингга яқин обуначиси ва YouTube'да миллионлаб кўришларга эга клиплари бор.

Яқинда Алпомиш Муз саройида 6 минг кишига мўлжалланган концерт ҳам бермоқчи. Концерт ҳомийси эса айнан СҚБ.

Ҳамма шартлар гўёки Конста учун тузилгандек туйилмаяптими сизга ҳам?

СҚБ март ойида шахматчи Нодирбек Якуббоевни бренд амбассадори сифатида таништирганди.

@bankir
👍36🤔16👎10
Доллар тушди

10 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 288,04 сўмдан (-8,97 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍42👎6🤔3
“Агробанк” устав капитали 2,6 трлн сўмга оширилади

Президент бугун бўлиб ўтган йиғилишда қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича банкларга ҳам бир қатор вазифаларни белгилаб берган.

Жумладан, “Агробанк”нинг устав капиталини 2,6 трлн сўмга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилган.

@bankir
👍74👎11
Доллар сезиларли тушади

Душанба, 13 ноябр куни амалда бўладиган доллар курси 18-19 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 280
Agrobank — 12 280
NBU — 12 280

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 310
Kapitalbank — 12 320
Hayotbank — 12 325

@bankir
👍44🤔9👎3
“Ўзбекистонга нормал инвестор келмайди”

Марказий банк компаниялар учун валюта сотиб олиш тартибини ўзгартирувчи қонун лойиҳасини муҳокамага қўйганди. Бунда Ўзбекистон фуқароси бўлмаганлар маблағлар қонунийлигини исботлаши керак бўлади.

“Тошкент” фонд биржаси раҳбари Георгий Паресишвили, spot'га берган интервюсида валютани тартибга солиш бўйича таклиф этилаётган ўзагришлар мамлакатимиздаги инвестиция муҳити ва хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон фонд бозорига кириши учун катта хавф туғдиришини таъкидлади.

“Агар таклиф этилаётган қўшимча меъёрий ҳужжатлар қабул қилинса, хорижда валюта сотиб олиш ва олиб чиқиш тартиби жуда мураккаблашади – авваллари ҳам бу осон бўлмаган. Бу бизнинг биржамиздаги жиддий хорижий инвесторлар учун эшикларни амалда ёпади. Ҳеч бир нормал инвестор валютани сотиб олиш ва сотишда ундан кўплаб мураккаб ҳужжатлар талаб қилинадиган бозорга киришни истамайди”, — дейди у.


Молиявий таҳлилчи Карен Срапионов ҳар қандай чекловлар валютага бўлган талабнинг ошишига олиб келишини таъкидлади. Ўзбекистонда ноаниқлик юзага келса, инвесторлар ўзларига қулай бўлган бошқа давлатларга сармоя киритишни бошлайди.

Portfolio Investments компанияси бош директори Мунир Ёқубовга кўра, ҳозир ҳам Ўзбекистон инвесторлар томонидан хавфсиз бошпана сифатида қабул қилинмаяпти ва валюта назоратини кучайтириш инвестиция муҳитини ёмонлаштиради.

Марказий банк кеча лойиҳа бўйича барча таклифлар кўриб чиқилишини айтганди. Умид қиламизки, улар мутахассислар фикрини инобатга олади.

@bankir
👍39👎7🤔3
Августда банклар рекорд даражада кўп доллар сотиб олган

Ўзбекистонликлар 2023 йилнинг 9 ойида банкларга 8,9 млрд доллар миқдорида чет эл валютасини сотган ва 6,8 млрд долларлик хорижий валюта сотиб олган. Хорижий валюта олди-сотдисининг асосий қисми долларда амалга оширилган.

Мамлакат аҳолиси банклар орқали август ойида энг кўп миқдорда АҚШ долларини айирбошлаган — 1,3 млрд доллар. Бу Ўзбекистон учун расман энг юқори рақамдир. Август ойида доллар курси бир кун ичида 400 сўмга ошган эди ва бу ушбу валюта сотувига таъсир ўтказган.

Сентябр ойида эса одамлар 2022 йил май ойидан бери энг кам миқдорда доллар сотиб олган.

Маълумот учун, йил бошидан бери ўзбек сўми долларга нисбатан 9,3 фоизга қадрсизланиб улгурди.

@bankir
👍26🤔4👎2
Доллар тушди

13 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 270,11 сўмдан (-17,93 сўм) ҳисобланади

@bankir
🤔46👍36👎9
Ўзбекистонда экспортни ривожлантириш учун корхоналарга қандай имтиёз ва имкониятлар тақдим этилмоқда?

Жумладан, божхона тўловлари ставкалари икки баравар камайтирилди, 3500 дан ортиқ маҳсулот турларига импорт ставкаси ва 1000 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар учун акциз солиғи нолга тенглаштирилди.

Тўланадиган солиқлар 13 турдан 9 турга қисқартирилди. Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилди ва ҚҚСни қайтаришнинг тезлаштирилган тартиби жорий этилди. Аайланмадан олинадиган солиқнинг 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизлик солиқ ставкаси жорий этилди. 2022 йил 1 ноябрдан экспортга реализация қилишдан олинган фойда тўлиқ солиқдан озод қилинди. Солиқларнинг камайтирилиши, солиқ имтёзлари натижасида маблағлар тадбиркорлик субъектлари ҳисобида қолиб, уларнинг айланма маблағлари ошди (тадбиркорлар ихтиёрида 14 трлн сўм маблағ қолиши кутилмоқда).

@bankir
👍19👎1🤔1
Мактабдаги ўқувчига давлат қанча сарфлайди?

2024 йилги бюджетномага кўра, 2023 йил давомда Ўзбекистон давлат мактабларидаги бир нафар ўқувчига 5,8 млн сўм сарфлайди. Бундан 14 та президент мактабларидаги ўқувчилар ҳам ҳисобга олинган.

2024 йилда бир нафар ўқувчи учун ўртача харажатлар миқдори 6,4 млн сўмга оширилиши кутилмоқда.

@bankir
👎58👍17🤔7
Bitcoin деярли 38 мингга чиқди

Дунёдаги энг йирик криптовалюта — bitcoin бугун 2022 йил май ойидан бери биринчи марта 37 минг доллардан ошди ва 38 мингга жуда яқинлашди.

Сўнгги бир ой ичида криптовалюта сезиларли даражада қимматлади. Роппа-роса бир ой аввал bitcoin 27 минг долларга баҳоланаётган эди. Ҳозирда эса 10-11 минг долларга қимматроқ.

Дунё бўйича энг кўп биткоинлар эгаси MicroStrategy компанияси bitcoin нархи ошишидан 1 млрд доллар соф даромад олди.

Бир йил аввал ноябр ойида биткоин нархи 15 минг долларгача тушиб кетганди.

@bankir
👍62👎19🤔3
Микроқарзлар лимити 100 млн сўмгача оширилмоқда. Янги йилдан исломий молияга эътибор ошади

Президент қарори билан 2024 йил 1 январдан Ўзбекистонда микроқарзларнинг энг кўп миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилмоқда.

Шунингдек, қарорга кўра, 2024–2026 йилларда қуйидаги мақсадлар асосида дастур амалга оширилади:

— микромолиялаш бозори ҳажмини камида 5 баробарга ошириш;
— микромолиявий хизматлар билан 1 миллиондан ортиқ бизнес вакилларини қамраб олиш;
— микромолия ташкилотлари ресурс базасида жисмоний шахслардан жалб қилинадиган маблағлар миқдорини 2 баробарга ошириш;
— микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали расмий даромадга эга бўлмаган 500 мингга яқин шахсларни ўзини ўзи банд қилиш ва бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш.

Бундан ташқари, янги йилдан нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади.

2024 йил 1 апрелгача микромолия хизматлари соҳасига ихтисослашган янги микромолия ташкилоти ташкил этилади.

2024 йил 1 январгача микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилади.

@bankir
👍83👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энг яхши сармоя - билимга тикилган сармоядир

Бугун Uzbekistan's Club жамоаси ташаббуси билан йўлга қўйилган O'zbekistonlik.Students туркум ҳужжатли фильмининг 2 эпизоди премьераси намойиш этилди. Бу галги эпизод қаҳрамонлари Буюк Британиянинг нуфузли Лондон Брунел ҳамда Рединг университетлари талабалари Ғайрат Юсупов ва Юлдуз Ғаниева. Премьерада улар талаба бўлгунгача босиб ўтган машаққатли йўллари ва муваффақиятлари ҳақида сўзлаб беришди.

Uzbekistan's Club ҳамкорлари - Ucell мобил оператори ва Турин политехника университети. Лойиҳа "қаноти" - Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси.

Премьерани ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин. Яқинларингиз билан ҳам бўлишинг ва албатта фарзандларингизга ҳам қўйиб беринг: https://youtu.be/d_bJioeQCb4
👍29👎4🤔2
Доллар кўтарилади

14
ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 260
Agrobank — 12 260
NBU — 12 260

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 300
Kapitalbank — 12 300

@bankir
👎28👍23
Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ўтган даврида энг кўп автомобил сотиб олиш учун пул сарфлаган. Даволиниш учун автомобил ва таълимдан кейин энг кўп маблағ сарфанмоқда.

Харажатлар кесимида биринчи чоракда таълим, иккинчи чоракда эса уй-жой таъмири етакчи бўлганди.

Келгусида мамлакат аҳолиси яна таълим учун энг кўп пул ишлатмоқчи. Саёҳат қилишни эса анча камроқ одам режалаштирган.

@bankir
👍31👎10
Фонд биржасининг фойдаси кескин камайиб кетди

2023 йилнинг III чорагида “Тошкент” фонд биржаси 64,7 млн сўм соф фойда олди. Биржа 2022 йилнинг шу даврида 2,5 млрд сўм фойда қилган эди.

III чоракнинг ўзида биржа зарарга кирган. Чунки II чорак якунларига кўра фонд биржасининг фойдаси 248,9 млн сўм эди.

Умуман олганда, 2022 йил “Тошкент” фонд биржаси учун анча омадли бўлган эди. Россиядан кириб келган релокантлар ва IPO каби тадбирлар биржа учун фойдали бўлди.

Аммо 2022 йилда аҳоли орасида акция ва облигацияларга бўлган қизиқиш яна пасайди.

@bankir
👍26👎9🤔4
Доллар кўтарилди

14 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 281,14 сўмдан (+11,03 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎26👍14
Кредит тарихи яхши бўлган бизнес вакилларига гаровсиз кредитлар берилади

Президент кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида янги фармон қабул қилди.

Унга кўра, Табдиркорликни ривожлантириш компанияси Ўзбекистондаги бизнес вакилларига молиявий ёрдам беради.

Компания 2024 йил 1 мартдан бошлаб кичик ва ўрта тадбиркорларга қуйидаги ёрдамларни беради:
— Кредит ажратиш учун банкларга миллий ва хорижий валютада маблағ жойлаштиради;
— Бизнес вакиллари банклардан 5 млрд сўмгача кредит олганда кафиллик тақдим қилади.

“Яхши” ва “Аъло” кредит тарихига (кредит тарихи ҳақида батафсил видео орқали билиш мумкин) эга тадбиркорлар эса кафил ёрдамида олган аввалги кредитини ёпмаган бўлса ҳам, қўшимча кредит учун Табдиркорликни ривожлантириш компанияси кафиллигидан фойдаланиши мумкин.

Ушбу компанияни дастлабки йилларда давлат молиялаштиради. Кейинчалик уни ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши режалаштирилган. Компанияни назорат қилувчи орган Марказий банк бўлади.

@bankir
👍40👎6
Paynet'да энди крипто-депозитарий ҳам бўлади

ИЛМА Paynet Crypto компаниясига крипто-депозитарий сифатида фаолият юритиш учун лицензия берди. Шу тариқа айни пайтда фаолият юритаётган крипто-депозитарийлар сони иккитага етди.

Paynet Crypto компанияси август ойида крипто-дўкон очиш учун ҳам лицензия олган эди.

@bankir
👍55👎8
🏦Асакабанк барча омонат фоиз ставкаларини оширди!

«Максимал фойда» номли омонат:
Фоизи-25%
Муддати-24 ойгача
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил

«Аванс» номли омонати:
Фоизи-23%
Муддати-370 кун
Энг кам миқдори-1 млн сўм
Ушбу омонатга 100 млн сўм миқдорида маблағ жойлаштирсангиз, ҳар бири 16 млн сўмлик 20 граммлик 6 та олтин қуймалардан бирини ютиб олишингиз мумкин. Танлов ҳар 15 кунда ўтказилади.
Батафсил

«Онлайн» номли омонат:
Фоизи-23%
Муддати-13 ой
Энг кам миқдори-100 минг сўм
Батафсил
☎️1152

Ушбу омонатларга маблағларингизни «ASAKABANK» мобиль иловаси орқали жойлаштиришингиз мумкин.

👉Иловани юклаб олиш👈

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27👎9🤔2
Доллар яна ошади

15
ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 280
Poytaxtbank — 12 270
NBU — 12 270

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 310
Kapitalbank — 12 315

Asakabank12 320

@bankir
👎27👍16
Ўзини ўзи банд қилганлар қатори 100 тадан ошмоқда

Президентнинг кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича фармони қабул қилинган эди.

Фармонга кўра, Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 19 тага кўпайиб 100 тадан ошди.

Ўзини ўзи банд қилганларнинг 82 та рўйхати бу ерда — https://lex.uz/docs/4849607. Уларга қўшимча 19 та соҳа эса қуйидагилар:

— қайта ишланган жундан кийим ва бошқа маҳсулотларни тўқиш;
— уй шароитда лойдан тандир тайёрлаш;
— атлас ва адрас тўқиш;
— майда мунчоқ (бисер) ясаш;
— уй шароитда дўппидўзлик маҳсулотларини тайёрлаш;
— уй шароитда темирчилик маҳсулотларини тайёрлаш;
— асаларичилик, шунингдек, асалари уялари ва уларнинг рамкаларини ясаш;
— қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқ тикиш;
— қўзиқоринларни йиғиш, уйда етиштириш ва сотиш;
— пичоқларни ишлаб чиқариш, чархлаш ва сотиш;
— қоғоздан қутилар, бандероллар ишлаб чиқариш;
— уй шароитда иссиқхона маҳсулотларини етиштириш;
— тайёр маҳсулотларга этикетка ёпиштириш;
— уй шароитда болалар ўйинчоқларини ясаш;
— уй шароитда супурги етиштириш ва тайёрлаш;
— ясси оёқли болалар учун поябзал ясаш;
— миллий тақинчоқлар ясаш;
— кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш;
— дағал жундан гилам, кўрпа, ёстиқ ясаш.

Ўзини ўзи банд қилганлар даромад солиғидан озод қилинади. Улар бир йилда бир марта БҲМнинг бир бараварини тўлаб пенсия стажига эга бўлиши мумкин.

Аммо, 2024 йилги бюджетномага кўра, солиқ сиёсатига муҳим ўзгариш киритилмоқда.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг йиллик даромади 100 млн сўмдан ошгандан уларга якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган солиққа тортиш тартиби жорий қилинмоқда.

Содда қилиб тушунтирилса, ўзини ўзи банд қилганлар 2024 йилдан бошлаб ойига 8 млн 333 минг сўмдан кўпроқ даромад оладиган бўлса, ЯТТ каби солиқ тўлайди.

@bankir
👍33👎22🤔1