Банкир
74.4K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) яна бир суғурта ташкилоти лицензияни чақириб олди. Бу сафар “Kafolat Hayot Insurance” компанияси лицензияси 10 кунга олиб қўйилди.

Шу тариқа, ИЛМА томонидан сўнгги бир ой ичида нақ 6 та суғурта компанияси лицензияси қайтариб олинди.

ИЛМА сентябрь ойида суғурта бозорининг регуляторига айлангач, бу ердаги компаниялар назорати қаттиқлашмоқда.

@bankir
👍21👎2🤔1
Доллар яна кўтарилди

8 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 280,08 сўмдан (+10,08 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎32👍17🤔3
7 ноябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir
👍15👎3
❗️Humo банкоматларида муаммо пайдо бўлмоқда

Humo банкоматларида картадан пул ечиб олишда бир қатор муаммолар кузатилмоқда. Humo тўлов тизими аҳолига мурожаат билан чиқди:

“Ҳозирда Humo банкоматларида пул ечиб олишда нақд пул бермаслик ҳолатлари кўпайганлиги ва бу вазиятга аниқлик киритилгунга қадар баъзи банкоматлар вақтинча ўчириб қўйилади".

Маълум бўлишича, узилишлар Humo банкоматларининг тахминан 30 фоизига таъсир кўрсатган. Ушбу банкоматларнинг қачон ишлаши ҳақида алоҳида хабар берилиши айтилмоқда.

@bankir
👎54👍14
Ўзбекистоннинг Европа бозоридаги савдоси ўсиши ҳақида

2021 йилда Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ умумий преференциялар схемаси бўйича бенефициар мамлакат сифатида қабул қилинди.

Маълумот учун: преференциялар бош тизими (GSP +) бу ривожланаётган мамлакатлар томонидан ривожланган мамлакатларга экспорт қилинадиган товарларга имтиёзли божхона тарифлари тизими. GSP + деярли барча саноат ва айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қамраб олади.

GSP+ тизими матолар, кийим-кечак ва пластик маҳсулотлар каби бир қатор муҳим 6200 экспорт товарларига тарифлар бекор қилиниши боис Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги савдони кўпайтириш учун қўшимча имкониятлар тақдим этди.

Агар 2016 йилда Европа иттифоқи билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб 1,98 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич икки баробардан кўпроққа ўсди ва 4,5 миллиард долларни ташкил этди.

@bankir
👍14👎3
HI-Tech Bank бинолари аукционда қарийб 100 млрд сўмга сотилди

2022 йил охирида Марказий банк томонидан лицензияси қайтариб олинган HI-Tech Bank бинолари аукцион орқали 96,8 млрд сўмга сотилди.

Банк биноларидан бирини 69 млрд сўмга “Ўзбекинвест” компанияси сотиб олди. Бино Тошкент марказида, Навоий кўчасида жойлашган.

Яна бир Миробод туманидаги бино 27,8 млрд сўмга “WBM Hazorasp” компаниясига сотилди.

@bankir
👍17👎3🤔3
Мурод Назаров Facebook саҳифасида молия соҳасида янги лойиҳа ишга туширилаётганини маълум қилди.

Янги иш, янги лойиҳалар, янги имкониятлар ва албатта янгича услуб” — деб ёзади у Веронадаги Евросиё Иқтисодий форумидан.

@fridaymark канали бу лойиҳа қандай бўлишига қизиқиб, Murad Pay, Murad Nasiya ва Murad Bank номларини эслаб ўтди.

Тошкентдаги бир қанча турар-жойлар қурувчи компанияси Murad Buildings асосчиси айнайн Мурод Назаров ҳисобланади. Murad Buildings NRG Uzbekistan қурилиш компанияси ҳаммуассиси ҳамдир.

@bankir
👍68👎10🤔5
Доллар ўсишда давом этади

9 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 16-17 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 275
Turonbank — 12 275
BRB — 12 270

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 310
Octobank — 12 310
Kapitalbank — 12 310

@bankir
👎42👍21
Захиралар ярим йил ичида илк марта кўпайди

Марказий банкнинг олтин-валюта захиралари олти ойлик қисқаришдан сўнг биринчи марта кўпайди. Октябрда бу кўрсаткич 1,9 млрд долларга ошиб, 31 млрд доллардан 32,9 млрд долларга етди.

Ўтган ойда олтин захиралари қиймати 23,1 млрд доллардан 24 млрд долларгача кўпайди. Аммо олтин захиралари ҳажми 12,3 млн троя унсиясидан 12 млн троя унсиясига камайди. Олтин нархлари ошгани сабаб олтин захиралар қиймати ҳам ортди.

Валюта захиралари эса 1 млрд долларга ошиб, 7,4 млрд доллардан 8,4 млрд долларгача ўсди.

Маълумот учун апрел ойида Ўзбекистон захиралари 35,4 млрд долларни ташкил қиларди.

@bankir
👍25🤔4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Zamin Qurilish” навбатдаги лойихасига СТАРТ берди!

⚡️«RIVERSIDE RESIDENCE» лойихасидан, котлован босқичида, хонадонларни катта фойда билан харид қилинг!

💵 1м²: 100% тўловда 7 700 000 сўмдан бошланади

— Бошланғич тўлов: 50%
— Бўлиб тўлаш муддати: 24 ой

📌 Хонадон майдонлари:
1 хона: 34,7 - 44,9 м²
2 хона: 54 - 62,7 м²
3 хона: 79,8 - 93,3 м²
4 хона: 105,8 - 107,5 м²

▪️Шифт баландлиги - 3.30 м
▪️Хоналар - бўлинган
▪️Уй деворлари - газоблок

Мажмуа атрофида:
▪️Талабалар шахарчаси
▪️Ғалаба Боғи
▪️Масжид
▪️Хусусий ва давлат мактаби, боғчалар, университетлар.

🏗 12 қаватли иморатлар 2025-йилнинг 4-чорагида топширилади

Telegram | Instagram

📍Лойиҳа манзили: Тошкент шаҳар Олмазор тумани, “Шодиёна” МФЙ, Қора-Қамиш 2 мавзеси.

📍Сотув офиси: Тошкент шаҳар, Чилонзор 17-мавзе. Мўлжал: Ягона меҳмонҳонаси

📞+998555006006
📞+998977777221

📲Онлайн мурожаат: @rohat_residence1

Реклама
👍13👎8
Компаниялар учун валюта сотиб олиш талаблари ўзгармоқда

Марказий банк янги қонун лойиҳаси билан Ўзбекистондаги бизнес вакиллари учун чет эл валютасини сотиб олиш талабларини кучайтиришни таклиф қилмоқда.

Бунда банклар компаниялардан айрим ҳолларда маблағларни келиб чиқишини қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

Лойиҳага кўра, агар дастлабки текшириш вақтида ариза тегишли тартибда тўлдирилмагани ёки тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги аниқланса, банк филиали камчиликларни бартараф этиш учун аризани мижозга қайтаради. Агар хатолар бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун бош банкнинг таркибий бўлинмасига юборилади.

Яъни, эндиликда валюта сотиб олиш бўйича аризалар банк филиалларида маъқулланса, ўзгартиришлар киритилган тақдирда якуний қарор бош банк томонидан қабул қилинади.

Сентябр ойида Марказий банк бизнес вакилларининг валюта операцияларига чекловлар киритмоқчи бўлганди. Аммо жамоатчилик норозилигидан кейин бу қарор бекор бўлди.

@bankir
👎34👍17
Humo банкоматларидаги муаммо бартараф этилди

Кеча Humo банкоматларида муаммолар пайдо бўлгани, буни бартараф этиш учун банкоматларнинг 30 фоизи вақтинча ишламаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Бугун эса Телеграмдаги айрим каналлар “Huma банкоматлари ўчирилади” номли кликбейт сарлавҳалар қўйишни бошлади.

“Humo картадаги пулларни тезда бошқа карталарга ўтказиб олинг” дея ёлғон хабарлар ҳам тарқатилди.

Humo тўлов тизими бугундан барча банкоматлар узлуксиз ишлаётганини маълум қилди ва ёлғон ахборот тарқатганларга нисбатан жавобгарлик бор эканини эслатиб ўтди.

@bankir
👍27👎8🤔1
Доллар яна кўтарилди

9 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 297,01 сўмдан (+16,93 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎41👍22🤔1
Шаҳар ҳаёти, унда учраб турадиган турли ҳолатлар ҳақида қизиқ фикрлар, аччиқ ҳақиқатлар, сарказмларга бой постлар бериб борадиган канални сизга тавсия қиламиз.

Обуна бўлинг
канал манзили 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19👎5
Доллар тушади

10
ноябрь куни амалда бўладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 295
Agrobank — 12 290
BRB — 12 290

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 320
Hayotbank — 12 325
Trastbank — 12 340

@bankir
👍44👎7🤔3
ChatGPT энди расман Ўзбекистонда

Бутун дунёда катта тезликда машҳурликка эришган сунъий интеллект чатботи — ChatGPT'дан энди ўзбекистонликлар ҳам фойдаланиши мумкин.

Бунгача мамлакат аҳолиси ChatGPT'дан фақат VPN орқали ва бошқа мамлакат мобил рақами билан фойдалана олар эди. Бу учун йўриқномалар ҳам кенг тарқалганди.

Энди эса одамлар Ўзбекистондаги алоқа операторлари рақамлари орқали ҳам рўйхатдан ўта олади.

@bankir
👍65👎3
Қандай пуллар тўловга яроқли бўлади?

Баъзида, савдо дўконлари, бозорлар ва хизмат кўрсатиш жойларида шикастланган пулларни қабул қилмаслик ҳолатлари кузатилади.

Хўш, қандай ҳолларда банкноталар тўловлар учун қабул қилиниши шарт?

Масалан, тешик ёки йиритилиш ҳолатлари бўлган, турли расм ва ёзувлар чизилган пуллар тўлов учун қабул қилиниши керак. Бунда ёзилган ёзув пул умумий ҳажмининг 5 фоизидан ошмаслиги, йиртилган жойининг диаметри 1 см дан катта бўлмаслиги керак.

Шунингдек, банкнот умумий ҳажмининг 55 фоизидан ортиқ қисми сақланиб қолган бўлса ҳам тўловларни амалга оширса бўлади. Бунда пулнинг серияси ва тартиб рақами сақланиб қолмаган бўлса ҳам тўловга яроқли ҳисобланади.

Қуйидаги ҳолатларда ҳам банкнотлар тўловга қабул қилиниши керак:
— сийқаланган ва ифлосланган лекин банкнотанинг чизмасини (шакли) аниқлаш имконияти бўлса;
— банкнота энининг (бўйининг) ¼ қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса;
— ёпиштириб қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1-2 см dan ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган қисми айнан ушбу банкнотага тегишли бўлса;
— банкноталарнинг ҳақиқийлигини аниқлашга тўсқинлик қилмайдиган ва хавфсизлик белгиларидан бирининг 50 фоиздан кўпини қопламайдиган кичик доғлар (муомаладан, сохталаштиришдан ёки банкнот намунасининг мақомидан воз кечишни тасдиқловчи штамплар бундан мустасно);
— диаметри 1 мм дан ошмайдиган ва иккитан ортиқ бўлмаган тешикларга эга бўлса.

@bankir
👍24👎1🤔1
Реппер СҚБ бренд амбассадори бўлиши мумкин

СҚБ таниқли санъаткорни бренд амбассадори сифатида жалб қилиш учун тендер ўтказмоқда. Ғолибга бир йил учун 630 млн сўм таклиф қилинмоқда.

Шартларга кўра, СҚБ юзи ижтимоий тармоқларда камида 150 минг обуначига, ўз саҳифаларида 500 минг кўришга эга бўлиши керак.

Бундан ташқари, 2023 йилда 5 минг кишидан кам бўлмаган мухлисга яккахон концерт ҳам ўтказган бўлиши кўрсатилган.

Бу шартларнинг барчаси реппер Констага тўғри келади. Унинг биргина Instagram'ида 150 мингга яқин обуначиси ва YouTube'да миллионлаб кўришларга эга клиплари бор.

Яқинда Алпомиш Муз саройида 6 минг кишига мўлжалланган концерт ҳам бермоқчи. Концерт ҳомийси эса айнан СҚБ.

Ҳамма шартлар гўёки Конста учун тузилгандек туйилмаяптими сизга ҳам?

СҚБ март ойида шахматчи Нодирбек Якуббоевни бренд амбассадори сифатида таништирганди.

@bankir
👍36🤔16👎10
Доллар тушди

10 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 288,04 сўмдан (-8,97 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍42👎6🤔3
“Агробанк” устав капитали 2,6 трлн сўмга оширилади

Президент бугун бўлиб ўтган йиғилишда қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича банкларга ҳам бир қатор вазифаларни белгилаб берган.

Жумладан, “Агробанк”нинг устав капиталини 2,6 трлн сўмга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилган.

@bankir
👍74👎11