Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
😇2023 йилнинг 13-23 октябрь кунлари, Лондон шаҳрида бўлиб ўтган UDEA ва ICA ҳамкорлигидаги “Молиявий санкциялар, молиявий жиноятларни олдини олиш ва мижозлар билан ишлаш” профессионал курси ташкил этилди.

💼Марказий Банкнинг тижорат банкларининг шу каби курсларда қатнашишига қўйган талабига биноан, бир қатор етакчи "Агробанк" АТБ, "Алоқабанк" АТБ, "Трастбанк" АТБ, "Туронбанк" АТБ, ва "Asia Alliance Bank" АТБ каби тижорат банклари ходимлари профессионал курсда иштирок этишди.

👨‍💻Курс давомида пул ювиш ва бошқа молиявий жиноятларга қарши курашиш ҳақида Credit Suisse, Barclays, HSBC Bank USA каби молиявий ташкилотларнинг реал кейслари чуқур ўрганилди.

💸Иштирокчилар Лондон шаҳридаги Bloomberg L.P. офисига ташриф буюриш ва “Санкция маълумотлари билан ишлаш” мавзусидаги workshop'да иштирок этиш имконига ҳам эга бўлишди.

Aгар сиз бўлажак Халқаро бошқарув курсларимизда иштирок этишни истасангиз,
УШБУ СЎРОВНОМАНИ ҲОЗИРОҚ ТЎЛДИРИНГ!

🔹 Instagram🔹 Facebook🔹 Telegram

☎️ 78 888 08 00
🌏 udea.uz

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👎2
AVO bank асосий эгаси ўзгарди. Банк билан нималар бўляпти?

Бугун ижтимоий тармоқларда AVO bank эгаси ўзгаргани бўйича маълумот тарқалди. Акциялар пакетига эндиликда Руслан Адилбоев эгалик қилади.

2023 йил бошида банкни 5 млн долларга Олимжон Шодиевга тегишли бўлган Support Level компанияси сотиб олган эди. Шундан сўнг Шодиевга тегишли AVO IT компанияси ягона эгага айланди.

Кейинчалик банк номи “Ўзагроэкспортбанк”дан AVO bank'ка ўзгартирилганди.

Сентябр ойида AVO bank билан кредит ва омонат бўйича қизиқ воқеа содир бўлди. Банк ўзига алоқадор компаниядан омонат жалб қилиб, яна унга қайта кредит берди.

Орадан бироз вақт ўтиб Марказий банк устав капитали талабларини бажармагани учун AVO bank учун кредитлаш ва омонатлашни тақиқлаб қўйди.

Мана энди Олимжон Шодиев банкни Руслан Адилбоевга сотгани маълум бўлди.

AVO bank Ўзбекистонда етакчи рақамли банк бўлишни мақсад қилганига қарамасдан, қилиниши керак бўлган ишлар етарлича.

2023 йил III чорак якунларига кўра, AVO bank 35 млрд сўмлик зарар билан Ўзбекистондаги энг кўп зарар кўрган банк бўлиб турибди.

@bankir
👎11👍9
Асакабанк бугун 28 ёшга тўлибди

Ушбу кун муносабати билан, Банк Акционерларини, Кузатув Кенгаши ва Бошқарув аъзоларини, банк ходимларини ҳамда мижозларини табриклаймиз!

@bankir
👍58👎10🤔2
📱Шунчаки пул ўтказиш эвазига IPhone 15 ютиб олишни хоҳласангиз, InFinBank’дан «Ўтказма эвазига iPhone» Акциясини ўтказиб юборманг.

Совринга яна 5та AirPods Pro ҳам қўйилган.

Иштирокчига айланиш учун InfinBank мобил иловасида телефон рақами орқали картадан VISA картага пул ўтказиш кифоя.

Ғолиблар жорий йилнинг 13 октябрь ва 14 ноябрь кунлари жонли эфирда тасодифий рақамлар генератори орқали аниқланади. Ҳар бир эфирда 6 нафардан ғолиб саралаб олинади.

*Акция 11.09.2023дан 11.11.2023гача давом этади.
Реклама
👍14👎2
Уйлар қимматлаётганига қарамасдан сотувлар ошмоқда

2023 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 216,3 мингта уй сотилди. Бу ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 13,2 фоизга кўпдир.

Эътиборлиси, 2023 йилда уйлар нархи сезиларли ўсмоқда ва бу аҳолининг уй сотиб олишни кўпайтиришига тўсқинлик қилмаган.

2022 йил сентябрдан бери Ўзбекистонда иккиламчи бозордаги уйлар 22,2 фоизга қимматлаган бўлса, Тошкентда бу ўсиш 29,1 фоиз бўлган.

Ярим йиллик бўйича маълумотларда, янги уйлар нархи бир йилда 44 фоизга ошгани маълум бўлганди.

Ўзбекистонликлар 2023 йилда 2022 йилга нисбатан банклардан камроқ ипотека кредити олган. Умумий уйлар савдосида ипотека улуши 28 фоиздан 25 фоизга пасайган.

Нима кутиш мумкин?

Камроқ ажратилаётган ипотека кредитлари ва юқори нархлар ҳам аҳолининг уй сотиб олишга бўлган талабини совута олмаяпти. Бундай вазиятда уйлар нархи келгусида ўсишда давом этиши мумкин. Талаб бор, таклифни эса кўп деёлмаймиз.

Бунинг оқибатида, хавф сифатида қаралаётган уйларнинг бозор ва фундаментал нархи ўртасидаги фарқ янада катталашади.

@bankir
👎36👍18🤔5
«ASIA ALLIANCE BANK» Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банк деб топилди

«ASIA ALLIANCE BANK» халқаро нуфузли Global Finance журнали версиясига кўра «Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банк 2024» (The Best SME Bank in Uzbekistan 2024) деб топилди. Бу йил «ASIA ALLIANCE BANK» Ўзбекистонда ушбу мукофотни қўлга киритган ягона банк бўлди.

Қайд этилишича, банк ушбу натижага кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ислоҳотлари туфайли эришган. Шу билан бирга банк ўз мижозлар базасини доимий равишда диверсификация қилиш ва кредит портфелини ошириш орқали ўзини молия бозоридаги муваффақиятли иштирокчи сифатида кўрсата олган.

Манба | реклама
👍14👎5
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) яна бир суғурта ташкилоти лицензияни чақириб олди. Бу сафар “Kafolat Hayot Insurance” компанияси лицензияси 10 кунга олиб қўйилди.

Шу тариқа, ИЛМА томонидан сўнгги бир ой ичида нақ 6 та суғурта компанияси лицензияси қайтариб олинди.

ИЛМА сентябрь ойида суғурта бозорининг регуляторига айлангач, бу ердаги компаниялар назорати қаттиқлашмоқда.

@bankir
👍21👎2🤔1
Доллар яна кўтарилди

8 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 280,08 сўмдан (+10,08 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎32👍17🤔3
7 ноябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir
👍15👎3
❗️Humo банкоматларида муаммо пайдо бўлмоқда

Humo банкоматларида картадан пул ечиб олишда бир қатор муаммолар кузатилмоқда. Humo тўлов тизими аҳолига мурожаат билан чиқди:

“Ҳозирда Humo банкоматларида пул ечиб олишда нақд пул бермаслик ҳолатлари кўпайганлиги ва бу вазиятга аниқлик киритилгунга қадар баъзи банкоматлар вақтинча ўчириб қўйилади".

Маълум бўлишича, узилишлар Humo банкоматларининг тахминан 30 фоизига таъсир кўрсатган. Ушбу банкоматларнинг қачон ишлаши ҳақида алоҳида хабар берилиши айтилмоқда.

@bankir
👎54👍14
Ўзбекистоннинг Европа бозоридаги савдоси ўсиши ҳақида

2021 йилда Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ умумий преференциялар схемаси бўйича бенефициар мамлакат сифатида қабул қилинди.

Маълумот учун: преференциялар бош тизими (GSP +) бу ривожланаётган мамлакатлар томонидан ривожланган мамлакатларга экспорт қилинадиган товарларга имтиёзли божхона тарифлари тизими. GSP + деярли барча саноат ва айрим қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қамраб олади.

GSP+ тизими матолар, кийим-кечак ва пластик маҳсулотлар каби бир қатор муҳим 6200 экспорт товарларига тарифлар бекор қилиниши боис Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги савдони кўпайтириш учун қўшимча имкониятлар тақдим этди.

Агар 2016 йилда Европа иттифоқи билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб 1,98 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич икки баробардан кўпроққа ўсди ва 4,5 миллиард долларни ташкил этди.

@bankir
👍14👎3
HI-Tech Bank бинолари аукционда қарийб 100 млрд сўмга сотилди

2022 йил охирида Марказий банк томонидан лицензияси қайтариб олинган HI-Tech Bank бинолари аукцион орқали 96,8 млрд сўмга сотилди.

Банк биноларидан бирини 69 млрд сўмга “Ўзбекинвест” компанияси сотиб олди. Бино Тошкент марказида, Навоий кўчасида жойлашган.

Яна бир Миробод туманидаги бино 27,8 млрд сўмга “WBM Hazorasp” компаниясига сотилди.

@bankir
👍17👎3🤔3
Мурод Назаров Facebook саҳифасида молия соҳасида янги лойиҳа ишга туширилаётганини маълум қилди.

Янги иш, янги лойиҳалар, янги имкониятлар ва албатта янгича услуб” — деб ёзади у Веронадаги Евросиё Иқтисодий форумидан.

@fridaymark канали бу лойиҳа қандай бўлишига қизиқиб, Murad Pay, Murad Nasiya ва Murad Bank номларини эслаб ўтди.

Тошкентдаги бир қанча турар-жойлар қурувчи компанияси Murad Buildings асосчиси айнайн Мурод Назаров ҳисобланади. Murad Buildings NRG Uzbekistan қурилиш компанияси ҳаммуассиси ҳамдир.

@bankir
👍68👎10🤔5
Доллар ўсишда давом этади

9 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 16-17 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 275
Turonbank — 12 275
BRB — 12 270

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 310
Octobank — 12 310
Kapitalbank — 12 310

@bankir
👎42👍21
Захиралар ярим йил ичида илк марта кўпайди

Марказий банкнинг олтин-валюта захиралари олти ойлик қисқаришдан сўнг биринчи марта кўпайди. Октябрда бу кўрсаткич 1,9 млрд долларга ошиб, 31 млрд доллардан 32,9 млрд долларга етди.

Ўтган ойда олтин захиралари қиймати 23,1 млрд доллардан 24 млрд долларгача кўпайди. Аммо олтин захиралари ҳажми 12,3 млн троя унсиясидан 12 млн троя унсиясига камайди. Олтин нархлари ошгани сабаб олтин захиралар қиймати ҳам ортди.

Валюта захиралари эса 1 млрд долларга ошиб, 7,4 млрд доллардан 8,4 млрд долларгача ўсди.

Маълумот учун апрел ойида Ўзбекистон захиралари 35,4 млрд долларни ташкил қиларди.

@bankir
👍25🤔4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Zamin Qurilish” навбатдаги лойихасига СТАРТ берди!

⚡️«RIVERSIDE RESIDENCE» лойихасидан, котлован босқичида, хонадонларни катта фойда билан харид қилинг!

💵 1м²: 100% тўловда 7 700 000 сўмдан бошланади

— Бошланғич тўлов: 50%
— Бўлиб тўлаш муддати: 24 ой

📌 Хонадон майдонлари:
1 хона: 34,7 - 44,9 м²
2 хона: 54 - 62,7 м²
3 хона: 79,8 - 93,3 м²
4 хона: 105,8 - 107,5 м²

▪️Шифт баландлиги - 3.30 м
▪️Хоналар - бўлинган
▪️Уй деворлари - газоблок

Мажмуа атрофида:
▪️Талабалар шахарчаси
▪️Ғалаба Боғи
▪️Масжид
▪️Хусусий ва давлат мактаби, боғчалар, университетлар.

🏗 12 қаватли иморатлар 2025-йилнинг 4-чорагида топширилади

Telegram | Instagram

📍Лойиҳа манзили: Тошкент шаҳар Олмазор тумани, “Шодиёна” МФЙ, Қора-Қамиш 2 мавзеси.

📍Сотув офиси: Тошкент шаҳар, Чилонзор 17-мавзе. Мўлжал: Ягона меҳмонҳонаси

📞+998555006006
📞+998977777221

📲Онлайн мурожаат: @rohat_residence1

Реклама
👍13👎8
Компаниялар учун валюта сотиб олиш талаблари ўзгармоқда

Марказий банк янги қонун лойиҳаси билан Ўзбекистондаги бизнес вакиллари учун чет эл валютасини сотиб олиш талабларини кучайтиришни таклиф қилмоқда.

Бунда банклар компаниялардан айрим ҳолларда маблағларни келиб чиқишини қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиши мумкин.

Лойиҳага кўра, агар дастлабки текшириш вақтида ариза тегишли тартибда тўлдирилмагани ёки тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги аниқланса, банк филиали камчиликларни бартараф этиш учун аризани мижозга қайтаради. Агар хатолар бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун бош банкнинг таркибий бўлинмасига юборилади.

Яъни, эндиликда валюта сотиб олиш бўйича аризалар банк филиалларида маъқулланса, ўзгартиришлар киритилган тақдирда якуний қарор бош банк томонидан қабул қилинади.

Сентябр ойида Марказий банк бизнес вакилларининг валюта операцияларига чекловлар киритмоқчи бўлганди. Аммо жамоатчилик норозилигидан кейин бу қарор бекор бўлди.

@bankir
👎34👍17
Humo банкоматларидаги муаммо бартараф этилди

Кеча Humo банкоматларида муаммолар пайдо бўлгани, буни бартараф этиш учун банкоматларнинг 30 фоизи вақтинча ишламаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Бугун эса Телеграмдаги айрим каналлар “Huma банкоматлари ўчирилади” номли кликбейт сарлавҳалар қўйишни бошлади.

“Humo картадаги пулларни тезда бошқа карталарга ўтказиб олинг” дея ёлғон хабарлар ҳам тарқатилди.

Humo тўлов тизими бугундан барча банкоматлар узлуксиз ишлаётганини маълум қилди ва ёлғон ахборот тарқатганларга нисбатан жавобгарлик бор эканини эслатиб ўтди.

@bankir
👍27👎8🤔1
Доллар яна кўтарилди

9 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 297,01 сўмдан (+16,93 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎41👍22🤔1