АҚШ Ўзбекистон компаниясига санкция қўллади
АҚШ Савдо вазирлиги кеча Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Mvizeonкомпаниясини санкциялар рўйхатига қўшди. Бунга биринчи бўлиб @skartariss эътибор қаратди.
Mvizeon МЧЖга 2022 йил июн ойида асос солинган. Устав капитали атиги 1 млн сўм.
Компаниянинг санкцияга учрашига асосий сабаб АҚШ маҳсулотларини Россияга етказиб берганидир.
Ёз ойида Important Stories нашри Mvizeon'ни Россиянинг ID Solutions компаниясига Hitech Global ва Nvidia маҳсулотларини 1,8 млн долларга етказиб бергани ҳақида маълумот берган.
Россиянинг ID Solutions компанияси ва Ўзбекистондаги Мвизеон компаниясининг эгаси бир шахс — Игор Иевлев.
Урушгача ID Solutions АҚШ маҳсулотларини тўғридан тўғри импорт қилиб келган. Урушдан кейин санкциялар сабаб бу имконсиз бўлиб қолди. Россиялик тадбиркор эса санкцияларни четлаб ўтиш мақсадида урушдан 3-4 ой ўтиб Ўзбекистонда компания очиб қўйган. Mvizeon 1 йилдан ошиқ вақт ичида санкцияларни четлаб ўтган бўлиши мумкин.
@bankir

👍59👎14
Бир ярим соатда шартномани қайта ёпган UzAuto йил бошидан бери қарийб 2 трлн сўм фойда олди
Бугун эрталабдан Ўзбекистон бўйлаб ўзига хос шовқин кўтарилди. UzAuto Motors Cobalt ва бир қанча моделларга шартномани очди. Шунда ҳам Gentra йўқ эди. Шартнома эса бир ярим соатда қайта ёпилди.
Шартнома ёпилганига қарамасдан автосалонларга ёпирилиб кираётган халқнинг ачинарли видеолари Телеграм бўйлаб тарқалди ва сиз ҳам кўрган бўлсангиз керак. Буларнинг барчаси, йиллар давомида “растоможка” сабаб сиқилган ва босилмаган талабнинг натижаси. На UzAuto Motors талабни қондира олди, на бошқа муқобил йўлларга эътибор қаратилди.
Яқинда компаниянинг 2023 йил 9 ойлик якунлари бўйича молиявий ҳисоботи эълон қилинди.
I ва II чоракларда молиявий тарафлама 2022 йилга қараганда камроқ фойда кўрган UzAuto Motors, III чоракда ўтган йилга қараганда фойда ўсишига эришди ва аввалги чоракдаги молиявий камчиликларни ёпиб кетди.
9 ойда соф фойда 1,9 трлн сўм бўлди ва 2022 йилга нисбатан 5 фоизга ўсди. Бу даврда UzAuto Motors'га 542 млрд сўмлик солиқ имтиёзлари берилган ва бу Ўзбекистон бўйлаб исталган ишлаб чиқарувчи компанияга нисбатан кўпроқ.
UzAuto Motors'нинг шартномани очиб-ёпиши ортидан автомобил сотиб олиш учун автосалонда ишловчиларга пора бериш схемаси ҳам пайдо бўлиб улгурган. Айрим “тадбиркорлар” 2-3 минг қимматга сотиб фойда қилиш мақсадида (чунки бозорда нарх шунақа) бир қанча автомобилга шартнома сотиб олиши ҳам табиий ҳолга айланиб бўлди. Бизда фақат бир савол бор: қачонгача давом этади бу?

👎227👍72🤔20
InfinBANK исломий молияга эътибор қаратмоқда
Ўзбекистон аҳолисининг маълум бир қисми диний сабабларга кўра анъанавий кредит маҳсулотларидан фойдаланмайди. Бу эса айрим тадбиркорлар бизнесни юритиш учун сармоя жалб қилишда қийинчиликларга дуч келишини англатади.
InfinBANK ана шундай бизнес вакилларига ўз лойиҳаларини молиялаштириш имконини бермоқда. Банк бу учун Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ICD) билан келишувларга эришган.
Айни пайтда InfinBANK томонидан юқоридаги нуфузли исломий ташкилотлар билан келишувлар доирасида “Муробаҳа” (насия савдо) шартлари билан лойиҳаларни молиялаштириш амалга оширилмоқда.
Қизиғи, тадбиркорлар ўз бизнеси учун 1 йилдан 5 йилгача, 100 минг доллардан 5 млн долларгача исломий молиялаштириш линияларидан фойдаланиши мумкин. Бу учун “InfinBANK”нинг исталган филиалига мурожат қилишнинг ўзи етарли.
Саволлар бўлса 71-202-50-80 телефон рақами ҳамда 1214 қисқа рақамларига мурожат қилиш мумкин.

👍81👎5🤔2
Энг фойдали автокредитлар рейтинги эълон қилинди
ИТИМ Ўзбекистондаги банклар томонидан таклиф қилинаётган энг фойдалик автокредитлар рейтингини эълон қилди.
Маълум бўлишича, ҳозирда 23 та банк бирламчи бозор учун автокредит бермоқда.
Рейтингда кредит шартлари — бошланғич тўлов, фоиз ставкаси, кредит муддати ва миқдори каби омиллар ҳисобга олинган.

👎37👍21🤔1
2022-2023 йилларда Тошкент шаҳри учун 200 дона ўрта сиғимли SAZ LE 60 русумли, 190 дона катта сиғимли MAN русумли автобуслар, илк бор 20 дона замонавий электробуслар харид қилинди. Бундан ташқари, метан газ ёқилғисида ҳаракатланувчи 500 та катта сиғимли “YUTONG” ва 200 та ўта катта сиғимли “KINGLONG” автобуслари ҳамда 302 та “YUTONG” электробуслари келтирилди.
Бунинг натижасида 2022 йилга нисбатан жамоат транспорти ҳаракат таркибининг сонини 31 фоизга (1 485 тадан 1 959 тагача) ва автобусларнинг кунлик қатновлар сонини 69 офизга (14 999 тадан 25 404 тагача) оширишга эришилди.

👍49👎6
💳Банклардан қайси турдаги карталарни текин олса бўлади?
🏦 Асакабанк: Mastercard World, Virtual Mastercard, Virtual Humo, Mastercard Platinum, Mastercard Gold(Батафсил маълумот).
🏦 Халқ банки: Пенсия овердрафт Humo ва UzCard картаси(Батафсил маълумот).
🏦 Ўзмиллийбанк: UzCard, Humo, HUMO Virtual, Solfy муддатли тўлов картаси, Mastercard Platinum FlyDubai (USD), Mastercard Virtual(Батафсил маълумот).
🏦 Азия Альянс Банк: HUMO Junior, Visa Classic Junior, HUMO Virtual ва MasterCard Virtual(Батафсил маълумот).
🏦 Туронбанк: Mastercard Turist.uz кобренд картаси(Батафсил маълумот).
🏦 Тенге Банк: Mastercard World, Mastercard Black Edition, Humo(Батафсил маълумот)
🏦 Ҳамкорбанк: Visa Classic/Exchange, Visa Virtual(Батафсил маълумот).
🏦 Гарант банк: HUMO virtual(Батафсил маълумот).
🏦 ТБС банк: Virtual Humo, Visa Virtual(Батафсил маълумот).
🏦 Капиталбанк: Visa Sum, Humo Kids, Uzcard Kids(Батафсил маълумот).
🏦 Алоқабанк: VISA virtual, HUMO virtual(Батафсил маълумот).
Манба
@bankir
Манба
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50👎3🤔2
Доллар яна кўтарилади
7 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Garantbank — 12 240
Turonbank — 12 240
NBU — 12 235
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 285
Octobank — 12 290
Garantbank — 12 300

👎27👍24
Тошкент ва бошқа шаҳарларда уйлар
Марказий банк III чорак учун “Ипотека кредитлари” шарҳини тайёрлади (.pdf).
Унда бир қанча давлатларда аҳоли даромадларининг уй-жой қийматига нисбати акс эттирилган. Тошкентда уй нархининг одамлар даромадига нисбати 12,5 га тенг бўлди. Остонада бу кўрсаткич 8 га тенгдир.
Бу индекс агар юқори бўлса уйлар нархи аҳоли даромадига нисбатан юқорилигини англатади. Агар паст бўлса, аксинча, аҳоли топаётган пул уйлар нархига мос эканлигини билдиради.
Пойтахтлардаги ўртача маош ва квартира ижараси ўртасидаги фарқ бўйича маълумотлар эса Марказий Осиёда вазият бироз оғирлигини кўрсатмоқда.
Масалан, Бишкекда ўртача ойлик ижараси ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори. Тошкентда ҳам ойлик даромад ижарадан бирозгина кўп холос. Аксинча, уйлар нархи юқори бўлган давлатларда ижарага тўлашда қийинчиликлар анча камроқ бўлиши аниқлган.

👍21👎12
Қайси банклар кўпроқ кам фоизли ипотека кредитларини бермоқда?
2023 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон банклари орасида “Янги тартиб” (батафсил бу ер ёзилган) доирасидаги ипотека кредитлари энг кўп “Халқ банки” томонидан ажратилган. 2022 йил шу даврида етакчи собиқ ҚҚБ (ҳозирда БРБ) эди.
“Янги тартиб” доирасидаги ипотека кредитлари аҳолининг кам даромадли қатламини уйлар билан таъминлаш учун йўлга қўйилган тизим ҳисобланади. Бу тартиб орқали ўзбекистонликлар банклардаги одатий ўртача 24 фоизли кредитлар эмас, 17-18 фоизли кредитлар олиши мумкин. Максимал миқдор — 416,5 млн сўмгача.
Кам фоизли ипотека кредитлари ресурси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари асосида ва асосан стратегик жиҳатдан муҳим бўлган давлат банкларига берилади.

👎18👍7🤔2
Ўзбекистонда иккинчи марта криптобиржа очилади
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) томонидан Coinpay МЧЖга крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди.
Бу Ўзбекистондаги крипто-биржа очишга рухсат берилган иккинчи ҳолатдир. Илк бор 2019 йилда Кореянинг Kobea Group компанияси мамлакатда крипто-биржа очиш учун лицензия олганди.
Ҳозирда фаолият олиб бораётган UzNex кирпто-биржаси айнан ушбу компанияга тегишли ҳисобланади.
UzNex орқали ўзбекистонликлар криптовалюталар олди-сотдиси билан шуғулланиши мумкин. Uzcard ва Humo карталари орқали ҳисобни тўлдириш имкони ҳам бор. Бироқ биржа фаолиятида камчиликларлар ҳам йўқ эмас (масалан 2022 йилда сўм орқали фаолият тури бир неча ой чекланганди).
Шу сабабдан унга рақобатчи сифатида янги крипто-биржа пайдо бўлиши муҳим.
Маълумот учун Ўзбекистонда криптовалюталарни тўлов воситасида сифатида пул ўрнига ишлатиш мумкин эмас.

👍29👎4
Ўзбекистон давлат қарзи 31,5 млрд долларга етди
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2023 йилнинг II чорагида 31,5 млрд долларгача ошди. 2022 йилга нисбатан ташқи қарз ўзгармаган, аммо давлатнинг ички қарзи 3,3 млрд доллардан 5,6 млрд долларга кўпайди.
Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 36,4 фоиздан 36,8 фоизга ошди. Давлат қарзи лимити ЯИМга нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.
Ўзбекистон ташқи қарзи асосан Хитой (3,8 млрд доллар) ва Япониядан (2,1 млрд доллар) олинган.

👎99👍17🤔13
TBC Кредит учун эрталабки чегирмалар!
Имкониятингизни қўлдан бой берманг! Фақат тонгги соат 6:00 дан 12:00 гача 10 миллион сўм ва ундан юқори суммада кредит олиш учун ариза беринг ва фоиз ставкаси бўйича кафолатланган 10% чегирмага эга бўлинг. Кредит тўлиқ онлайн тарзда маълумотномаларсиз ҳамда гаров ёки кафилларсиз расмийлаштирилади.
Сайтга ўтинг ва иловани юклаб олиб, бир неча ҳаракатлар билан пул маблағига эга бўлинг: https://app.tbcbank.uz/SfqR/1mtppxlf
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22👎10🤔3
Бугунки кунда фақат 3 та банк томонидан имтиёзли таълим кредитларини ажратиш давом этмоқда. Булар:
— "Агробанк";
— "Бизнесни ривожлантириш банк”;
— “Микрокредитбанк”
Қолган банкларда ресурс билан боғлиқ муаммолқар сабаб имтиёзли таълим кредитини ажратиш вақтинча тўхтатилган.
Қандай қилиб таълим кредити олса бўлади?

👍31👎15🤔4
Доллар кўтарилишда давом этмоқда
8 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 265
Turonbank — 12 265
BRB — 12 260
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Hayotbank — 12 300
Octobank — 12 300
Infinbank — 12 315

👎28👍17🤔1
✅Aгар сиз бўлажак Халқаро бошқарув курсларимизда иштирок этишни истасангиз,
УШБУ СЎРОВНОМАНИ ҲОЗИРОҚ ТЎЛДИРИНГ!
🔹 Instagram🔹 Facebook🔹 Telegram
☎️ 78 888 08 00
🌏 udea.uz
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👎2