Банкир
75.1K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар яна кўтарилди

2 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 249 сўмдан (+14,58 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎36👍13🤔1
Банкир
Қонун_иловалари_merged.pdf
Давлат бюджети лойиҳасига кўра, собиқ “Қишлоқ қурилиш банки” негизида ташкил қилинган “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг устав капиталини шакллантириш учун 1 трлн сўм ажратилади.

@bankir
🤔16👍15👎11
Энди аксарият ўзини ўзи банд қилганлар ҳам солиқ тўлаши кутилмоқда

2024 йил учун солиқ сиёсатида бир муҳим ўзгариш киритиляпти:

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг йиллик даромади 100 млн сўмдан ошгандан уларга якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган солиққа тортиш тартиби жорий қилинмоқда.

Бу нима дегани?

Ўзбекистонда сўнгги йилларда ўзини ўзи банд қилганлар учун бир қанча имкониятлар яратилди (солиқ тўламайди, бир йилда бир марта 1 БҲМ тўлаб пенсия стажига эга бўлиши мумкин). Уларнинг қатори ҳам кенгайиб бормоқда (тўлиқ рўйхат бу ерда). Дастурчи, коперайтер, дизайнер ва таржимон каби 80 дан ортиқ касб эгалари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида даромад олишади.

Эндиликда улар йилига 100 млн сўмдан кўпроқ даромад оладиган бўлса, якка тартибдаги тадбиркор мақомига тенглаштирилади ва улар каби солиқ тўлайди.

Содда қилиб тушунтирилса, ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтган дастурчи 2024 йилдан бошлаб ойига 8 млн 333 минг сўмдан кўпроқ даромад оладиган бўлса, ЯТТ каби солиқ тўлайди. Бундай дастурчиларнинг аксарияти эса белгиланган миқдордан кўпроқ даромад қилади.

Ҳозирда Ўзбекистондаги ЯТТлар йилига 100 млн сўмдан кўпроқ даромад қилса 4 фоизлик айланмадан солиқ ёки 12 фоизлик ҚҚС ва фойда солиғи тўлайди. Аммо бюджет лойиҳасига кўра, айланмадан олинадиган солиқ кейинги йили 4 фоиз эмас 10 фоиз бўлиши кутилмоқда.

@bankir
👎93👍22
“Миллий банк” 2022 йилга нисбатан камроқ фойда олмоқда

“Миллй банк” 2023 йилнинг III чорагида 1,24 трлн сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,3 фоизга камроқ.

Банк фойда олиш борасида июл-сентябр ойларини анча ёмон ўтказган ва бу даврда атиги 50 млрд сўм фойда олинган.

Банкнинг фоизли даромадлари 9,4 трлн сўм, фоизсиз даромадлари эса 6,1 трлн сўм бўлди. Иккала кўрсаткич ҳам 2022 йил моос даврига қараганда кўпроқ аммо харажатлар эвазига соф фойда камайган.

“Миллий банк” 9 ойда 540,4 млрд сўм солиқ тўлаган. Шунингдек, бу даврда ходимлар маошига 731 млрд сўм сарфланган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 30,5 фоизга кўпроқ.

III чоракдаги паст кўрсаткичларга қарамай, “Миллий банк” ҳамон Ўзбекистондаги энг кўп фойда олувчи банк бўлиб турибди. Аммо “Капиталбанк” орадаги фарқни сезиларли қисқартиришга эришган.

@bankir
👍29👎4
❗️Доллар 12 300 сўмдан ошди

Ўзбекистон банкларида доллар курси биринчи марта 12 300 сўмдан ошди. Кўплаб банкларда курс 12 310 сўмдан бўлмоқда.

@bankir
👎81👍22🤔1
Доллар тушади

3 ноябрь куни амалда бўладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 245
SQB — 12 245
Trastbank — 12 240

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank12 270
Garantbank — 12 270

@bankir
👍33👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Трастбанк” бош соврини “Chevrolet Tracker” автомобили бўлган акция бошлади

“Трастбанк” “MasterCard” билан биргаликда бош соврини – “Chevrolet Tracker” автомобили бўлган “Трастбанк” билан бирга бўлинг ва совғага эга бўлинг” акциясини эълон қилади.

Ушбу акция жорий йилнинг 1 ноябридан 2024 йил 29 феврал кунига қадар ўтказилади. Унда иштирок этиш шартлари оддий. Шунчаки, “Трастбанк”дан “MasterCard” халқаро тўлов картасини очинг ҳамда камида 10 АҚШ доллари миқдорида транзакцияларни амалга оширинг.

Акцияда қуйидаги қимматбаҳо совринлар ўйналади:
“Chevrolet Tracker” автомобили (1 дона);
“Samsung” кир ювиш машинаси (4 дона);
“Samsung” 32 дюймли телевизори (4 дона);
“Samsung Galaxy А 23” телефони (4 дона).


Батафсил маълумот учун ҳавола

Саволларингиз бўлса 1287 рақамларига қўнғироқ қилинг.
|trustbank.uz|Telegram|Instagram|Facebook|Youtube|Реклама
👍21👎2🤔1
Uzum bank бошқарув раиси ўринбосарларидан бири ишдан кетди

2 йил аввал Марказий банкдан лицензия олган Uzum bank'нинг (собиқ “Банк Апелсин") бошқарув раиси ўринбосари Анвар Сайдуллаев ўз лавозимини тарк этди. У банк очилганидан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ Uzum bank бошқарув раиси сифатида фаолият олиб борган Сергей Гимадиев ҳам ишдан кетиб, Asia Alliance Bank бошқарув раиси этиб тайинланган эди. Унинг ўрнини Александр Филипович эгаллаган.

Анвар Сайдуллаев 1990 йилда туғилган ва 2019 йилдан “Капиталбанк”да фаолият олиб борган. Гимадиев билан биргаликда Apelsin иловаси устида ишлаган.

@bankir
👍36👎8🤔1
Ўзбекистонда қайси шаҳарлар яшаш учун қулайроқ?

МҲТИ томонидан Ўзбекистон шаҳарларининг “яшаш учун қулайлиги” рейтинги тузилди.

Рейтинг аҳоли сони 40 мингдан ортиқ бўлган республиканинг 30 та шаҳри учун ишлаб чиқилди.

Натижаларга кўра, республикадаги яшаш учун энг қулай шаҳарлар кучли бешлигидан Тошкент (100 баллик тизимда рейтинг бали 79,1), Урганч (76,0), Бухоро (75,4), Самарқанд (70,6) ва Навоий (68,1) шаҳарлари ўрин эгаллади.

Рўйхатнинг энг қуйи бешталигидан Бекобод (35,3), Хонобод (35,3), Янгиер (33,5), Оҳангарон (32,9) ҳамда Қувасой (26,4) шаҳарлари жой олди.

Йўналишлар кесимида етакчи шаҳарлар қуйидагича:
Таълим ҳамда тиббиёт: Бухоро, Гулистон ва Урганч.
Инфратузилма: Урганч, Навоий ва Тошкент.
Ижтимоий-иқтисодий барқарорлик: Тошкент, Урганч ва Гулистон.
Маданият ва атроф-муҳит: Тошкент, Бухоро ва Самарқанд.

@bankir
👍57👎28🤔4
Банк карталари 41 миллионтадан ошди

Ўзбекистон банкларидаги банк карталари сони 41,3 миллионтага етди. Бир йил ичида банк карталари сони деярли 10 млн донага ошди. Бу даврда банкоматлар сони 19,3 мингтадан 24 мингтага кўпайди.

Шу тариқа мамлакатдаги ҳар бир аҳолига 1,1 та банк картаси тўғри келмоқда.

Ҳозирда аҳоли қўлидаги энг кўп банк карталари қуйидаги банкларга тегишли:
“Халқ банки” — 9 млн дона;
“Агробанк” — 4,3 млн дона;
“Ипотека банк” — 3,6 млн дона.


Энг кўп банкомати бор банклар:
“Халқ банки” — 3,1 мингта;
“Агробанк” — 2,2 мингта;
“Капиталбанк” — 1,9 мингта.


@bankir
👍43👎3
Доллар тушди

3 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 240,01 сўмдан (-8,99 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍35👎7🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кредит тарихи қанчалик муҳим?

Кўпчилик одамлар банкдан кредит олиб, вақтида тўлашга жиддий эътибор қаратмайди. Натижада уларнинг кредит тарихи ёмонлашади.

Бугунги видеода нима учун кредит тарихи муҳимлиги, унинг қандай баҳоланиши ҳақида маълумот берамиз.

Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан биринчи марта фойдаланиш бепул.

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 18480 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 16632 сўм).

Қизиқарли контент учун Инстаграмъга обуна бўлинг — https://www.instagram.com/bankirnews/

@bankir
👍25👎5
Президент ташаббуси билан “Қишлоқ қурилиш банк” “Бизнесни ривожлантириш банки”га айлантирилган эди. Мазкур банкнинг янги логотипи шу кўринишда эълон қилинди.

Маълумот учун 2024 йилги бюджетдан банк устав капиталини шакллантириш учун 1 трлн сўм ажратилиши кутилмоқда.

@bankir
👍59👎11
Доллар кўтарилади

6 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 240
Infinbank — 12 240
SQB — 12 235

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 280
Davrbank — 12 290

@bankir
👎29👍22
АҚШ Ўзбекистон компаниясига санкция қўллади

АҚШ Савдо вазирлиги кеча Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Mvizeonкомпаниясини санкциялар рўйхатига қўшди. Бунга биринчи бўлиб @skartariss эътибор қаратди.

Mvizeon МЧЖга 2022 йил июн ойида асос солинган. Устав капитали атиги 1 млн сўм.

Компаниянинг санкцияга учрашига асосий сабаб АҚШ маҳсулотларини Россияга етказиб берганидир.

Ёз ойида Important Stories нашри Mvizeon'ни Россиянинг ID Solutions компаниясига Hitech Global ва Nvidia маҳсулотларини 1,8 млн долларга етказиб бергани ҳақида маълумот берган.

Россиянинг ID Solutions компанияси ва Ўзбекистондаги Мвизеон компаниясининг эгаси бир шахс — Игор Иевлев.

Урушгача ID Solutions АҚШ маҳсулотларини тўғридан тўғри импорт қилиб келган. Урушдан кейин санкциялар сабаб бу имконсиз бўлиб қолди. Россиялик тадбиркор эса санкцияларни четлаб ўтиш мақсадида урушдан 3-4 ой ўтиб Ўзбекистонда компания очиб қўйган. Mvizeon 1 йилдан ошиқ вақт ичида санкцияларни четлаб ўтган бўлиши мумкин.

@bankir
👍59👎14
Бир ярим соатда шартномани қайта ёпган UzAuto йил бошидан бери қарийб 2 трлн сўм фойда олди

Бугун эрталабдан Ўзбекистон бўйлаб ўзига хос шовқин кўтарилди. UzAuto Motors Cobalt ва бир қанча моделларга шартномани очди. Шунда ҳам Gentra йўқ эди. Шартнома эса бир ярим соатда қайта ёпилди.

Шартнома ёпилганига қарамасдан автосалонларга ёпирилиб кираётган халқнинг ачинарли видеолари Телеграм бўйлаб тарқалди ва сиз ҳам кўрган бўлсангиз керак. Буларнинг барчаси, йиллар давомида “растоможка” сабаб сиқилган ва босилмаган талабнинг натижаси. На UzAuto Motors талабни қондира олди, на бошқа муқобил йўлларга эътибор қаратилди.

Яқинда компаниянинг 2023 йил 9 ойлик якунлари бўйича молиявий ҳисоботи эълон қилинди.

I ва II чоракларда молиявий тарафлама 2022 йилга қараганда камроқ фойда кўрган UzAuto Motors, III чоракда ўтган йилга қараганда фойда ўсишига эришди ва аввалги чоракдаги молиявий камчиликларни ёпиб кетди.

9 ойда соф фойда 1,9 трлн сўм бўлди ва 2022 йилга нисбатан 5 фоизга ўсди. Бу даврда UzAuto Motors'га 542 млрд сўмлик солиқ имтиёзлари берилган ва бу Ўзбекистон бўйлаб исталган ишлаб чиқарувчи компанияга нисбатан кўпроқ.

UzAuto Motors'нинг шартномани очиб-ёпиши ортидан автомобил сотиб олиш учун автосалонда ишловчиларга пора бериш схемаси ҳам пайдо бўлиб улгурган. Айрим “тадбиркорлар” 2-3 минг қимматга сотиб фойда қилиш мақсадида (чунки бозорда нарх шунақа) бир қанча автомобилга шартнома сотиб олиши ҳам табиий ҳолга айланиб бўлди. Бизда фақат бир савол бор: қачонгача давом этади бу?

@bankir
👎227👍72🤔20
InfinBANK исломий молияга эътибор қаратмоқда

Ўзбекистон аҳолисининг маълум бир қисми диний сабабларга кўра анъанавий кредит маҳсулотларидан фойдаланмайди. Бу эса айрим тадбиркорлар бизнесни юритиш учун сармоя жалб қилишда қийинчиликларга дуч келишини англатади.

InfinBANK ана шундай бизнес вакилларига ўз лойиҳаларини молиялаштириш имконини бермоқда. Банк бу учун Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ICD) билан келишувларга эришган.

Айни пайтда InfinBANK томонидан юқоридаги нуфузли исломий ташкилотлар билан келишувлар доирасида “Муробаҳа” (насия савдо) шартлари билан лойиҳаларни молиялаштириш амалга оширилмоқда.

Қизиғи, тадбиркорлар ўз бизнеси учун 1 йилдан 5 йилгача, 100 минг доллардан 5 млн долларгача исломий молиялаштириш линияларидан фойдаланиши мумкин. Бу учун “InfinBANK”нинг исталган филиалига мурожат қилишнинг ўзи етарли.

Саволлар бўлса 71-202-50-80 телефон рақами ҳамда 1214 қисқа рақамларига мурожат қилиш мумкин.

@bankir
👍81👎5🤔2
Доллар кўтарилди

6 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 254 сўмдан (+13,99 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎33👍16🤔1
Бугун кун давомида Humo карталари фаолиятида муаммолар кузатилди. Айрим тўлов ташкилоти ёки банк иловаларида Humo карталари баланси кўрсатилсада, картадан картага пул ўтказмалари ишламаяпти. Банкомат ва терминаллар ишлаётгани айтилмоқда

@bankir
👎71👍11
Энг фойдали автокредитлар рейтинги эълон қилинди

ИТИМ Ўзбекистондаги банклар томонидан таклиф қилинаётган энг фойдалик автокредитлар рейтингини эълон қилди.

Маълум бўлишича, ҳозирда 23 та банк бирламчи бозор учун автокредит бермоқда.

Рейтингда кредит шартлари — бошланғич тўлов, фоиз ставкаси, кредит муддати ва миқдори каби омиллар ҳисобга олинган.

@bankir
👎37👍21🤔1
3 ноябрь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00гача узайтирилди.

@bankir
👎20👍4🤔2