Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Жорий йилда жамоат транспортининг мукаммал янгилаш юзасидан амалга оширилган лойиҳалар натижасида қўшимча 1 000 дона автобус харид қилинди. Жумладан, метан газ ёқилғисида ҳаракатланувчи 500 та катта сиғимли “YUTONG” ва 200 та ўта катта сиғимли “KINGLONG” автобуслари ҳамда 302 та “YUTONG” электробуслари олиб келинди.

Мазкур ҳаракат таркибини “илмий асосланган” техника ва технологиялар асосида ташкил этилган янги замонавий йўналишлар яъни, магистрал, халқа, боғловчи ва етказиб берувчи йўналишларга ажратган ҳолда автобуслар бириктирилди.

Мазкур реновацион лойиҳалар ва харидлар натижасида, бугунги кунда жамоат транспорти ҳаракат таркибининг сони 1 959 тани (2022 йилда 1 485 та), ҳаракат таркибининг ўртача ёши 3,5 йил (2022 йилда 7,5 йил), жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 24 фоизни (2022 йил 19 фоиз), янги йўналишлар тармоғи 167 тани (2022 йилда 144 та), автобусларнинг кунлик қатновлар сони 25 404 тани ташкил этиши ҳисобига (2022 йилда 14 999 та) жамоат транспортининг оралиқ интервалини 18-20 дақиқадан 8-10 дақиқага қисқартиришга эришилди.

@bankir
👍34👎2
Ўзбекистонни тарк этганлар сони 2023 йилда 5 баробар кўпайди

2023 йилнинг январ—сентябр ойларида Ўзбекистонда доимий яшаш учун 2 262 киши кўчиб келган бўлса, 14 666 киши мамлакатни тарк этган.

2022 йилнинг мос даврида Ўзбекистондан доимий яшаш мақсадида бошқа мамлакатга анча камроқ — 3 151 одам кўчиб кетган эди. Йиллик ўсиш қарийб 5 баробар.

Ўзбекистонликларнинг асосий қисми Қозоғистонга кўчиб кетмоқда — 11,9 минг киши. Июл—сентябр ойларининг ўзида 4,8 минг одам қўшни давлатга бутунлай кўчиб кетган.

Россияга Қозоғистонга нисбатан анча камроқ 2 248 киши кўчиб кетган. Ўзбекистонга кўчиб келганларнинг асосий қисмини россияликлар ташкил қилган — 880 киши.

@bankir
👍63👎7🤔4
Агарда сизга қуйидаги маълумотлар керак бўлса:

● Энг паст фоиздаги ипотека кредитлари;
● Ипотека кредити учун субсидия олиш жараёни;
Бошланғич тўловсиз автокредитлар;
● Бирламчи ва иккиламчи бозордаги автокредитлар;
● Банклардаги энг фойдали омонатлар ва микроқарзлар рейтинги;

Бу канал айнан сиз учун!

Бизнес ва иқтисодиёт оламидаги энг фойдали маълумотларни ўқиш учун обуна бўлинг👇

https://t.me/+b-6aevce23U3N2U6

https://t.me/+b-6aevce23U3N2U6
👍20👎1🤔1
Ўзбекистон банклари қанчадан фойда олди?

Ўзбекистондаги банклар 2023 йилнинг 9 ойини жами 8,2 трлн сўм соф фойда билан якунлаган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 869,1 млрд сўмга кўп.

Ўтган йилга нисбатан фойдаси сезиларли камайганига қарамасдан “Миллий банк” ҳамон энг кўп фойда олган банк бўлиб турибди — 9 ойда 1,24 трлн сўм фойда. Иккинчи ўриндаги “Капиталбанк” эса 1,1 трлн сўм фойда билан орадаги фарқни сезиларли қисқартирган.

TBC Bank 2022 йил шу даврда 114,9 млрд сўм зарар билан энг кўп зарар кўрган банк бўлиб турган эди. Жорий йилга келиб банк фойдага чиқа олган. Ҳозирда энг кўп зарар кўрган банк AVO Bank бўлиб турибди — 35 млрд сўм.

Ўтган йилга нисбатан фойдаси энг кескин тушиб кетган банк БРБ бўлди. Банкнинг 378,5 млрд сўмлик фойдаси 95,6 млрд сўмгача пасайган

Инфографика: bankers.uz

@bankir
👍19🤔9👎8
Доллар кўтарилади

1 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 220
Mikrokreditbank — 12 215
SQB — 12 215

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 250
Hayotbank — 12 265

@bankir
👎145👍23🤔1
Доллардаги қисқа муддатли кредитлар 2018 йилдан бери рекорд даражада

Сентябр ойига келиб банклардаги аҳоли валюта омонатлари бўйича ўртача фоизлар 0,3 фоизга пасайиб 4,9 фоизни ташкил қилди. Шунга қарамай, йил бошидан бери ўртача тортилган фоиз ставкаси 0,9 фоизга ўсди.

Компаниялар учун доллардаги омонатлар бўйича ўртача фоизлар эса ўтган ойда 0,9 фоизга сезиларли пасайди ва 4,2 фоиз бўлди.

Доллардаги қисқа муддатли кредитлар ўртача фоизи эса 9,7 фоизга ўсди ва бу 2018 йил апрел ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Узоқ муддатли кредитларники эса 8,8 фоизгача пасайди. Йил бошидан бери доллардаги кредитлар фоизи кескин ўсган.

@bankir
👍16
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан мактабгача таълим муассасаси қуриш учун ер участкаларини сотиб олинг!

“Тинчлик” МФЙда 16 сотих ер 2,3 млрд сўм (кўриш)
“Ибн Сино” МФЙда 16 сотих ер 1,2 млрд сўм (кўриш)
“Шодлик” МФЙда 8 сотих ер 602 млн сўм (кўриш)
“Чархновза” МФЙда 16 сотих ер 1,8 млрд сўм (кўриш)
“Янги Белтепа” МФЙда 45 сотих ер 3,3 млрд сўм (кўриш)

Барча ерларни кўриш учун @onlineauksionuz
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25
Банкир
ИЛМА яна бир суғурта компаниясининг лицензиясини олиб қўйди Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги “Фаровон Суғурта” суғурта компаниясининг лицензиясини бекор қилди. Компания келгусида қилиниши мумкин бўлган суғурта мажбуриятларини бажариши керак. ИЛМА сал…
ИЛМА бугундан “Шарқ-суғурта” суғурта компанияси лицензиясини ҳам бекор қилди. Компания 2023 йилнинг биринчи чорагида 2,5 млрд сўмга яқин фойда кўрган ва давлатга 200 млн сўм солиқ тўлаган эди. Яқинда компания 22,5 млн сўмлик жаримага ҳам тортилганди.

@bankir
👎10👍9🤔2
Доллар кўтарилди

1 ноябрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 234,42 сўмдан (+15,19 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎36👍15
31 октябр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00гача узайтирилди.

@bankir
👍24👎12
Марказий банкнинг "Пул-кредит сиёсатининг 2024 йил ва 2025-2026 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари"нинг дастлабки концептуал лойиҳаси маъқулланди.

Унга кўра, Ўзбекистонда 2026 йилгача асосий макроиқтисодий ривожланиш бўйича прогнозлар суръатдагича бўлиши кутилмоқда.

Банклардаги кредит қуйилмалари ўсиши 2026 йилгача пасайиб бориши прогноз қилинмоқда.

@bankir
👍14👎7🤔2
Мирзиёев Ғазо секторидаги аҳолига 1,5 млн доллар ажратилишини маълум қилди

“Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим” — дейди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

@bankir
👍252👎14🤔7
Банкир
31 октябр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00гача узайтирилди.

@bankir
👍21👎6🤔4
Чегирма

Ўзингиз ёки яқинларингиз учун сўлим Зомин тоғлари табиатида ажойиб ҳордиқни туҳфа қилинг!

Чегирмада - бепул трансфер!
*уйингиз эшигидан меҳмонхонага ва чиқиш куни уйингизгача бўлган йўлни ўз ичига олади.

2 кишилик хона 3 маҳал овқатланиш билан кунига атиги 1.800.000 сўм.

Брон шартлари;
- камида 1 кун олдин брон қилиш.
- камида 3 кунга брон қилиш.

БРОН ҚИЛИШ УЧУН 👇

📞 +998998995511
реклама
👎68👍17🤔4
Банкир
Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:30гача узайтирилди.

@bankir
👎26👍16🤔2
Доллар кўтарилади

2 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 230
Trastbank — 12 230
SQB — 12 230

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 260
Hayotbank — 12 260

@bankir
👎27👍20
Тошкент марказидаги биноларни “Микрокредитбанк” сотиб олди

“Микрокредитбанк” Тошкент марказидаги Рақамли технологиялар вазирлиги биносини 69,85 млрд сўмга, “Алоқабанк” биносини эса 317,5 млрд сўмга сотиб олмоқда.

Вазирлик биноси учун 24,45 млрд сўм аввалдан тўланган. Қолган 45,41 млрд сўм эса 12 ой давомида бўлиб тўланади.

“Алоқабанк” биноси учун 111 млрд сўм 30 кун ичида тўланиши керак. Қолган 206 млрд сўм 2024 йил октябргача тўланиши керак.

Бу биноларни апрел ойида Black Gold Industry компанияси 387 млрд сўмга сотиб олган эди. Бу учун “Алоқабанк”нинг ўзи компанияга 14 фоизлик имтиёзли кредит ажратганди. Марказий банк раиси кейинчалик олди-сотди шартномаси бекор қилинганини маълум қилган.

Маълумот учун, “Микрокредитбанк” йил бошидан бери атиги 18 млрд сўм фойда олган ва 2022 йил мос даврига нисбатан фойдаси кескин камайган.

@bankir
👍18👎17🤔6
Қонун_иловалари_merged.pdf
1.4 MB
2024 йилда давлат буджети даромадлари 270,3 трлн сўм бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу 2023 йилги кўрсаткичдан 16,5 фоизга кўпроқ. Давлат буджети харажатлари эса келгуси йилда 279,6 трлн сўм бўлиши кутилмоқда.

Бюджети тақчиллигининг юқори чегараси 52,5 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз миқдорида, 2025-2026 йилларда эса 3 фоиздан оширмаслик белгиланмоқда.

@bankir
👎16👍8🤔1