Банкир
74K subscribers
3.65K photos
293 videos
29 files
3.46K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Шишаётган вазирлик

Тадқиқотчи Адҳам Баратов твиттерда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг мустақиллик йилларидаги эволюциясини келтирибди:

1992 йил
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги

2002 йил
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

2005 йил
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

2017 йил апрель
1) Ташқи савдо вазирлиги
2) Инвестициялар давлат қўмитаси

2019 йил апрель:
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги - Бош вазирнинг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари

2019 йил май:
Вазирлик ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги

2019 йил май:
Вазирлик ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази

2019 йил июль:
Вазирлик ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги

2019 йил май:
Вазирлик ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши

2019 йил ноябрь-декабрь:
Хитой ва БАА да вазирлик ваколатхоналари

2021 йил июнь:
Вазирлик ҳузуридаги Техник тартибга солиш агентлиги (собиқ "Ўзстандарт")

2021 йил июль:
Вазирликнинг Россиядаги ваколатхонаси

2021 йил март:
Вазирлик ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги

2022 йил?
👎54🤔20👍16
Иккиламчи бозордаги уй-жой учун ипотека (1-қисм)

Bankir канали Ўзбекистондаги мавжуд кредит бозори ҳақида маълумот беришни давом эттиради. Бугун иккиламчи бозордаги уй-жой учун тақдим этилган ипотека кредитлари ҳақида маълумот берамиз.

Миллий банк
Фоиз ставкаси — 21-24%
(бошланғич тўлов миқдорига қараб ўзгаради). Кредит муддати: 10 йил. Имтиёзли давр: 24 ой. Бошланғич тўлов 25-40%. Максимал бериладиган кредит суммаси: чекланмаган.

Ziraatbank
Фоиз ставкаси — 23,5-25%.
Кредит муддати: 5-10 йил. Имтиёзли давр: йўқ. Бошланғич тўлов 25%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 810 млн сўм.

Hamkorbank
Фоиз ставкаси — 24%.
Кредит муддати: 10 йил. Имтиёзли давр: йўқ. Бошланғич тўлов 25%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 600 млн сўм.

Tenge bank
Фоиз ставкаси — 24,9%.
Кредит муддати: 10 йил. Имтиёзли давр: йўқ. Бошланғич тўлов 35%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 560 млн сўм.
👍52👎1
Банкир
Иккиламчи бозордаги уй-жой учун ипотека (1-қисм) Bankir канали Ўзбекистондаги мавжуд кредит бозори ҳақида маълумот беришни давом эттиради. Бугун иккиламчи бозордаги уй-жой учун тақдим этилган ипотека кредитлари ҳақида маълумот берамиз. Миллий банк Фоиз ставкаси…
Иккиламчи бозордаги уй-жой учун ипотека (2-қисм)

Infinbank
Фоиз ставкаси — 24,99%.
Кредит муддати: 10-15 йил. Имтиёзли давр: йўқ. Бошланғич тўлов 25,5%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 1,75 млрд сўм.

Orient Finance Bank
Фоиз ставкаси — 24-26%
(бошланғич тўлов миқдорига қараб ўзгаради). Кредит муддати: 15 йил. Имтиёзли давр: 3 ой. Бошланғич тўлов 30-40%. Максимал бериладиган кредит суммаси: чекланмаган.

Халқ банки
Фоиз ставкаси — 25%.
Кредит муддати: 15 йил. Имтиёзли давр: 12 ой. Бошланғич тўлов 26%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 670 млн сўм.

Турон банк
Фоиз ставкаси — 26%.
Кредит муддати: 10 йил. Имтиёзли давр: 12 ой. Бошланғич тўлов 25%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 810 млн сўм.

@bankir
👍39👎3🤔1
Тижорат банкларида доллар курси
🗓 Cана — 21.04.2022
Янгиланган вақт - 21.04.2022 09:59

Энг яхши сотиб олиш курси:
- Kapitalbank - 11260 сўм
- Savdogarbank - 11250 сўм
- Trastbank - 11250 сўм
- Aloqabank - 11250 сўм

Энг яхши сотув курси:
- Ipoteka-bank - 11285 сўм
- Mikrokreditbank - 11290 сўм
- Asakabank - 11290 сўм
- Turonbank - 11290 сўм
- Tengebank - 11290 сўм

@bankir
👍24🤔1
Марказий банк Бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
👎39👍12🤔9
Хитой иқтисодиётидаги ўсиш кутилгандан кўпроқ секинлашмоқда

Халқаро валюта жамғармаси 2022 йилда Хитой иқтисодий ўсиш прогнозини 4,8% дан 4,4% га туширди. Бунга сабаб қилиб коронавирус туфайли Шанҳай молиявий марказидаги ва портлардаги локдаунларнинг кўплаб соҳаларга жиддий шикаст етказиши, хўжалик субъектлари ва аҳоли қарз мажбуриятлари кўпайиши, банкларнинг кучсизланиши ва бошқа сабаблар кўрсатилган.

Хитой иқтисодий секинлашуви – дунё иқтисодиёти учун риск дея таъкидламоқда, ХВЖ экспертлари.
👍10🤔3
Энг йирик портлардан бири Шанҳай портидаги вазият — минглаб кемалар шаҳардаги локдаунлар туфайли тўхтаб қолган ва тирбандлик ҳосил қилган. Портнинг 1 ойга ёпилиши дунё логистикасига ўзининг сезиларли салбий таъсирини кўрсатади.
👍28🤔10
Марказий банкнинг янги макроиқтисодий прогнозларига кўра:

Асосий сценарий бўйича инфляция даражаси йил якунлари бўйича 12-14 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқди.

Трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг ўтган йилга нисбатан 18-25 фоизга камайиши эҳтимоли юзага келмоқда.

2022 йил якунлари бўйича ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 3,5-4,5 фоиз доирасида кутилмоқда.
👍8👎1
Президент Шавкат Мирзиёев:

Бугунги кунда дунёдаги вазият жуда жиддий, буни билган билади. Нефть маҳсулотлари 50 фоизгача, айрим озиқ-овқат турлари, масалан, ўсимлик ёғлари 70 фоизгача ошиб кетди.

Бу албатта бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Мана бир мисол — шакар заводларимиз ишлаши учун хом ашёни Бразилиядан келтирар эдик. Афсуски, ҳозирги айрим сиёсий вазиятлар туфайли йўллар ёпилиб қолиб, ишлар тўхтади.

Шунинг учун нарх ошиши ва инфляциянинг халқимиз ҳаётига салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида биз янада кўпроқ ҳаракат қилишимиз, тинмай ишлашимиз керак. Токи бир кун вақтимиз бор экан, битта дарахт экишга, битта ҳосил олиб халқимизга етказишга ҳаракат қилишимиз керак.
👍83👎14🤔8
Bankir канали Ўзбекистондаги мавжуд кредит бозори ҳақида маълумот беришни давом эттиради. Бугун иккиламчи бозордаги автомобиллар учун тақдим этилган автокредитлар ҳақида маълумот берамиз.
👍53👎2🤔2
Россия Марказий банки раиси Эльвира Набиуллина Ғарб давлатлари банкнинг 300 миллиард долларга яқин захираларини музлатиб қўйганини маълум қилди.
👍52👎14
Нобанк ташкилотлар исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатиши мумкин

«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.

Қонунга кўра, микромолия ташкилоти, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти нобанк кредит ташкилолари ҳисобланади.

Микромолия ташкилотлари тадбиркорларга кредитлар (300 млн сўмгача), лизинг, кафолатлар бериши, факторинг хизматлари ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиши мумкин.

Исломий молиялаштиришга оид хизматлар исломий молиялаштиришни амалга ошириш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидаларига мувофиқ Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган молиявий хизматлар ҳисобланади.

Ломбардлар гаров эвазига қисқа муддатли (1 йилгача) микроқарзлар (50 млн сўмгача) беради.

Нобанк кредит ташкилотлари ишлаб чиқариш, суғурта, савдо фаолиятини амалга оширишга ва омонатларни (депозитларни) жалб этишга ҳақли эмас.

Микромолия ташкилотининг ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг фаолияти тегишли реестрларга киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

Ломбард фаолияти ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома қабул қилинганлиги Марказий банк томонидан тасдиқланганидан кейин амалга оширилади.

Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш Марказий банк томонидан амалга оширилади.
👍21
Россия фуқаролари халқаро тўлов тизимларининг банк карталарини (Visa ёки Mastercard ва б.) Ўзбекистонда учинчи шахслар орқали очолмайди.

Агар Россия фуқаролари Ўзбекистонда халқаро карта очишни исташса, ўзлари мамлакатимизга келишлари талаб қилинади.

@bankir
👍23
Жаҳон Банки Украинадаги бино-иншоотлар ва инфраструктурага етказилган зарарни 60 млрд.долларга баҳоламоқда.

@bankir
🤔6👍4
Қашқадарёлик хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 8,5 минг нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 83 миллиард сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев топшириқ берди.

Шунингдек, президент топшириғи билан

вилоятда 500 нафар эҳтиёжманд аёлларга уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар берилади.
ижарада яшаётган 785 нафар аёлларга компенсация ажратилади, 112 нафар муҳтож ва уй-жойсиз ёлғиз аёллар ижтимоий уйларга жойлаштирилади.
4 минг 700 нафар ёлғиз ва муҳтож аёлларнинг фарзандлари учун давлат боғчалари тўлови бюджетдан қоплаб берилади.
янги ўқув йилидан 12 минг 410 нафар талаба қизларга контракт тўлови учун фоизсиз кредитлар берилади.
янги ўқув йилидан бошлаб, магистратурада контракт асосида ўқиётган 702 нафар талаба қизларнинг контракт пулларини бюджетдан тўлаб беришни таъминланади.
👍16
Bankir канали Ўзбекистондаги мавжуд кредит бозори ҳақида маълумот беришни давом эттиради. Бугун энг яхши шартларда тақдим этилган микроқарзлар (ТОП-15) ҳақида маълумот берамиз.
👍24👎7🤔1
Долларнинг расмий курси кескин пастлади. Ҳафта сўнгида курс бир йўла 41,80 сўмга арзонлашди.
👍28
Сўнгги бир ярим ойда мамлакатга 5 мингга яқин хорижлик келган ва бу жараён давом этмоқда. Бу эса ижара ставкаларини биргина феврал — март ойларида 15% га кўтарган. Умуман олганда, Ўзбекистонда уч ойлик ижара ҳақи 0,9 фоизга, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар қимматлашган.

Риелторларнинг таъкидлашича, яқин келажакда чет элликлар оқимининг янада ортиши сабаб ижара бозорида таклифлар тақчиллиги пайдо бўлиши мумкин.

Россияликларнинг оммавий кўчиши фонида бошқа хориж мамлакатларида ҳам ижара нархининг ошиши кузатилган. Мисол учун, Ереван (Арманистон) марказида бир хонали квартирани ижарага олиш бир ой давомида икки баробарга қимматлашган.

Уй-жой ва унинг ижараси нархи ошиб боришига хорижий фуқароларининг Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш тартиби соддалаштирилгани ҳам сабаб бўлиши мумкин.
👎21👍13🤔1
Муомаладаги эски банкнотлар қачон муомаладан чиқарилиши маълум қилинди.

2021- йилда янги номиналдаги 2 минг, 5 минг, 10 минг, 20 минг, 50 минг ва 100 минг сўмлик янги банкнотлар муомалага чиқарилди.

Маъулм бўлишича бугунги кунда эски намунадаги банкнотлар табиий йўл билан муомаладан қайтариб олинмоқда. Яъни муомалада бўлиш жараёнда эскирган ва тўловга яроқсиз ҳолга келган пулларгина Марказий банк томонидан қайтариб олинади.

Аҳоли орасида муомалада бўлган банкноталар сони 2,5 млрд донадан ортиқ бўлса, шундан 201 млн донадан зиёд қисми 2021-йилда чиқарилган банкноталар ҳисобланади.

Муомалада эски намунадаги банкноталар салмоғи юқори эканлигини инобатга олиб, уларни муомаладан чиқариш муддатлари чекланмаган.
👍36👎5
Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг Баҳорги йиғилишлари доирасида Узбекистон делегацияси билан Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича умумий қиймати 575 млн АҚШ долларлик битимлар имзоланди:


1. Жаҳон банки иштирокидаги “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш (Фаза-2)” лойиҳаси доирасида 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхандарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги қишлоқларда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга йўналтирилади.

2. “Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида 50 млн АҚШ доллари статистика соҳасида институционал ислоҳотлар ва салоҳиятни ошириш, статистика маълумотларни шакллантириш ва тарқатиш жараёнларини такомиллаштириш, соҳада ускуна ва жиҳозларни янгилашга йўналтирилади.

3. “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш” лойиҳаси доирасида 60 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар солиқ идораларининг операцион самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга йўналтирилади.

4. ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси билан “Ўзбекистоннинг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш” лойиҳаси доирасида Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикасига 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағарни жалб қилиш битими имзоланди.

5. Франция тараққиёт агентлиги иштирокида “Яшил иқтисодиётга ўтиш” лойиҳаси доирасида Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикасига 150 млн евро миқдоридаги маблағларни жалб қилиш битими имзоланди.
👍16
Forbes россиялик энг қашшоқлашган олигархлар рейтингини эълон қилди. Жами ўн нафар Россиялик 105,5 миллиард доллар йўқотган. Ким кучли бешликка кирди?

Aлексей Мордашов — минус 15,9 миллиард доллар.
Капитали: Северстал, Nord Gold, TUI, Лента, Pоwer Machines.

▫️Вагит Aлекперов - минус 14,4 млрд.
Капитали: НК Лукойл (28,3%).

▫️Сулаймон Керимов ва оиласи - минус 11,4 млрд
Капитали: Керимовлар оиласи Полюс олтин қазиб олувчи компаниясининг 76,3% улушига эга.

▫️Татяна Бакалчук - минус 10,9 миллиард доллар
Капитали: Wildberries (99%)

▫️Леонид Михелсон - минус 10,9 миллиард доллар
Капитали: Новатек (24,6%), Сибур (30,6%)

Ўнинчи ўринда Роман Aбрамович 7,6 миллиард доллар зарар кўрган.
Рейтингдан Геннадий Тимченко, Владимир Потанин, Денис Свердлов ва Владимир Лисин ҳам бор.
👍27🤔2