Банкир
75K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилди

19 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 206,93 сўмдан (+11,86 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎35👍16🤔2
Feed Up Akfa Group таркибига кирди

Akfa Group Feed Up тез овқатланиш тармоғининг 50 фоиз улушини сотиб олди.

Эндиликда Feed Up компаниянинг Озиқ-овқатлар ва ичимликлар сектори таркибида бўлади.

Feed Up 2010 йилда очилган кафе тармоғи бўлиб, Ўзбекистон бўйлаб 30 дан ортиқ филиалга эга.

Маълумот учун, Akfa Group KFC Uzbekistan компаниясига ҳам эгалик қилади.

@bankir
👍82👎25🤔4
Банклар рейтинги янгиланди

ИТИМ 2023 йилнинг учинчи чораги учун “Банклар фаоллиги индекси”ни эълон қилди. Рейтинг йирик ва кичик банклар кесимида тузилган.

Йирик банклар рейтингида ҳамон “Капиталбанк” етакчилик қилмоқда. Asia Alliance Bank “Ҳамкорбанк”ни ортда қолдириб иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Энг йирик пасайиш “Ипотека банк” (3 поғонага) ва “Миллий банк”да (2 поғонога) кузатилди. “Инфинбанк” ва “Халқ банки” эса икки поғонодан юқорилагани қайд этилган.

Молиявий воситачилик бўйича рейтингида “Миллий банк” сўнгги, 17-ўринни сақлаб қолди. Ушбу кўрсаткич бўйича “Асакабанк” ва “Ориент Финанс банк"1 поғонага, “Ипак йўли банк” ва “Капиталбанк” 2 поғонага, “Ҳамкорбанк” 3 поғонага пастлаган.

Даромадлилик кўрсаткичлари бўйича “Асакабанк” энг қуйи ўринда. Бу борада “Халқ банки” ва “Туронбанк” 2 поғонага, “Ўзмиллийбанк” ва Asia Alliance Bank 1 поғонага пастлаган.

Бошқарув самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича “Микрокредитбанк” сўнгги 17-ўринни сақлаб қолди. Шунингдек, йирик давлат банклари орасида “Халқ банки”, “Асакабанк” ва яқинда номи ўзгарган “Бизнесни ривожлантириш банки” пасайиш қайд этган бўлса, “Ипотека банк” кескин 8 поғона йўқотган.

Биринчи чоракдаги рейтинг билан бу ерда, иккинчи чоракдаги рейтинг билан бу ерда танишишингиз мумкин.

@bankir
👍36👎12🤔2
Банкир
Банклар рейтинги янгиланди ИТИМ 2023 йилнинг учинчи чораги учун “Банклар фаоллиги индекси”ни эълон қилди. Рейтинг йирик ва кичик банклар кесимида тузилган. Йирик банклар рейтингида ҳамон “Капиталбанк” етакчилик қилмоқда. Asia Alliance Bank “Ҳамкорбанк”ни…
Кичик банклар рейтингида ҳам “Давр банк” биринчи ўринни сақлаб қолди. Ziraat Bank бирданига икки ўрин юқорилаб, иккинчи ўринга чиқиб олган.

“Универсал банк” ва TBC Bank 1 поғонага тушиб, учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллади.

Бундан ташқари, “Тенге банк” ва “Пойтахтбанк” рейтингда 1 поғонага пасайган бўлса, “Мадад инвест банк” ва “Анорбанк” эса 1 ўринга кўтарилишган. Қолган банклар ўтган даврга нисбатан ўз ўринларини сақлаб қолишди.

“Пойтахтбанк”, давлат улушига эга бўлган ягона кичик банк, “активлар сифати” ва “ликвидлик” кўрсаткичлари бўйича 2 поғонага кўтарилишга муваффақ бўлди, аммо “молиявий оммабоплик” ва "бошқарув самарадорлиги" бўйича 1 поғонага пастлаган, ва бу эса банкнинг умумий рейтингда 1 поғонага пастлашишига сабаб бўлди.

Биринчи чоракдаги кичик банклар рейтинги билан бу ерда, иккинчи чоракдаги рейтинг билан бу ерда танишиш мумкин

@bankir
👍31👎5
Доллар сезиларли кўтарилади

20
октябр куни амал қиладиган доллар курси 24-25 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 205
Infinbank — 12 200
Trastbank — 12 200

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 240
Xalq banki
12 260
Nbu — 12 260

@bankir
👎43👍21🤔4
“Ипотека банк” фойдаси кескин камайди

Кутилганидек “Ипотека банк” учинчи чоракни ёмон ўтказгани маълум бўлди. Банк учинчи чоракда 457 млрд сўм соф фойда олган. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 39 фоизга, иккинчи чоракка нисбатан эса 35,2 фоизга камроқ.

Иккинчи чоракдаги учта ойдан иккитасида “Ипотека банк”нинг муаммоли кредитлари 1 трлн сўмдан ортиқ кўпайган эди. Кеча эълон қилинган “Банклар фаоллиги индекси”да ҳам “Ипотека банк” ўрни 3 поғонога пасайган эди.

Банкнинг фойдаси сезиларли камайган бўлса ҳам, ходимларга тўланган маошлар 16,9 фоизга ошган.

Шунингдек, 9 ойда “Ипотека банк” 80,2 млрд сўм солиқ тўлаган ва бу ўтган йилга нисбатан 60 фоизга камроқ.

@bankir
👍38👎5🤔2
Agrobank, SQB bank ва InfinBankнинг CSR лойиҳалари Ўзбекистондаги энг яхши ижтимоий лойиҳалардан бири деб топилди

18 октябр куни Буюк Британия пойтахти Лондонда "Ўзбекистонлик" форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида тақдим этилган янги "Uzbekistan's club" журналида Agrobank, SQB bank, InfinBank каби банклар Ўзбекистондаги ижтимоий бизнеслар ТОП 7 талигидан ўрин олди.

Банкларнинг турли ижтимоий лойиҳалари ўзбекистонликлар томонидан эътироф этилди. Жумладан, Agroabankning “Фермерлар мактаби” ва “Сувчилар мактаби”, Infinbankнинг 2021 йилдан буён “Matonat Football” ногиронлиги бор шахслар футболини ривожлантириш марказига ҳомийлик қилиб келадиган “Матонат” футбол жамоаси ва SQBнинг бир қатор ташаббуслари кўпчиликнинг кўнглидан жой олган.

Лондонда бўлиб ўтган форум ҳам Ucell алоқа оператори, Uzbekistan Airways компанияси ҳамда Турин политехника университети ҳамкорлигида ташкил қилинган.

@bankir
👍27👎9
Юан биринчи марта SWIFT халқаро тўлов тизими орқали савдо ҳисоб-китобларида евродан ўзиб кетди ва савдодаги иккинчи асосий валютага айланди. Сентябр ойида Хитой юанининг улуши 5,8 фоизни ташкил этди. АҚШ доллари 84,15% улуш билан якка пешқадам бўлиб турибди.

@bankir
👍51👎5
“Ўзбекистонлик” форумида хорижда бизнеслар қилган ватандошларимиз янги, қизиқарли лойиҳаларни тақдим этди

Лондонда бўлиб ўтган “Ўзбекистонлик” форумида хорижда бизнеслар қилган ватандошларимиз томонидан Ўзбекистонга қаратилган янги лойиҳалар тақдим этилди.

АҚШдаги GulfCA Corp. компанияси асосчиси Алишер Жуманов Марказий Осиё ва Ўзбекистонга Форс кўрфази давлатларидан 10 миллиард доллар жалб қилиш режаси билан ўртоқлашди.

Буюк Британия ва АҚШда бизнес қилаётган Миршод Шакиров эса Uzbex.com ўзбекистонлик бизнесменларни қўллаб-қувватловчи платформани тақдим этди.

@bankir
👍19👎1
Доллар кўтарилди

20 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 231,01 сўмдан (+24,08 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎42👍18🤔3
Лондондаги "Ўзбекистонлик" лойиҳасининг учинчи форумида фаҳрий мехмон сифатида ЕТТБ президенти таклиф этилди.

Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларни алоҳида тилга олиб улар ижобий тенденцияга эга эканлигини таъкидлади.

Жумладан, ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо “жорий йилда банк йиллик йиғилиши Самарқандда бўлиб ўтгани Ўзбекистон нақадар аҳамиятли экани ва ушбу мамлакатда бошланган ислоҳотлар бугун бутун минтақадаги фикрлаш тарзини ўзгаришига туртки бўлаётгани” ҳақида алоҳида таъкидлади.

Ушбу майдоннинг яратилишида бевосита иштирок этган лойиҳа ҳамкорлари Ucell алоқа оператори ва Турин политехника университети ҳисобланади. Лойиҳанинг қанотлари — "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси.

@bankir
👍27👎5
Туркияда 2023-йил сентябрда хорижликлар томонидан кўчмас мулкка талаб кескин камайди

Туркия статистикаси мьлумотларига кўра хорижликлар томонидан кўчмас мулк хариди ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42% га камайиб кетган.

Талабнинг тушиб кетишига нархларнинг ошиши — юқори инфляция ва бундан ташқари, эҳтимолий зилзилалардан қўрқиш хам сабаб бўлди.

Харидлар камайишда давом этса, кейинчалик таклифнинг талабдан ошиб кетиши натижасида нархлар сезиларли пасайиши мумкин.

@bankir
👍41🤔6👎1
Доллар тушади

Дам олиш кунлари ва душанба, 23 октябр куни амалда бўладиган доллар курси 20-21 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 230
Poytaxtbank — 12 230
Xalq banki — 12 230

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 270
Asia Aliiance Bank — 12 280

@bankir
👍42👎6🤔1
Ўзбекистон иқтисодиёти 2023 йилнинг 9 ойида 5,8 фоизга ўсди. Бу даврда саноат 5,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги 4,1 фоиз, хизматлар 12,1 фоизга ошди.

Логистика муаммоларига қарамай, экспорт 23,5 фоизга ошиб, 17,7 млрд долларни ташкил қилди. Импорт эса 21 фоизга ошиб 27 млрд доллар бўлди. Йил якунига қадар иқтисодий ўсиш камида 5,6 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Учинчи чорак якунларига кўра, қўшни ва яқин ҳамкор давлатлар — Қозоғистон иқтисодиёти 4,7 фоизга, Қирғизистон иқтисодиёти 4,2 фоизга ўсган.

@bankir
👍19🤔7👎3
Ўзбекистонлик банкир хонимни АҚШдаги энг йирик банклардан бири Instagram пости учун ишдан олди

Дунё бўйлаб 200 миллиондан ортиқ мижозга эга бўлган АҚШнинг Cити банки антисемитистик руҳдаги пост учун ўзбекистонлик ходимини ишдан бўшатибди.

Нозима Ҳусайинова Instagram орқали “Мана нега Гитлер яҳудийларни қириб юбормоқчи бўлган” дея пост қолдирган (кулган смайлик билан). Ҳозирда унинг Instagram саҳифаси ўчирилган.

“Ижтимоий тармоқларда ғалаёнли антисемит изоҳ берган шахсни ишдан бўшатдик. Биз антисемитизм ва ҳар қандай нафрат сўзларини қоралаймиз ва банкимизда бунга тоқат қилмаймиз”, — дейилади банк баёнотида.

Манбаларга кўра, Нозима Ҳусайинованинг маоши 72 минг доллар атрофида бўлган. Биргина пост сабаб эндиликда Ҳусайинова камида узоқ муддат АҚШ банкларида ишлай олмаса керак.

@bankir
👍72👎57🤔14