Банкир
74.8K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
ИЛМА 8 та суғрута компаниясини жаримага тортди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) 8 та суғурта ташкилотига нисбатан жарима санкцияларини қўллади.

Агентлик яқиндагина капитал ва суғурта бозорининг регуляторига бўлган эди. Кейинчалик ИЛМА майнингга рухсат берувчи ташкилотга ҳам айланганди.

Маълум бўлишича, 8 та суғурта компанияларига нисбатан жарималар молиявий кўрсаткичлар ўрганилгач қўлланилган. Бунда қонунчиликка амал қилинмаган ва уларга жами 254,5 млн сўм жарима солинган.

@bankir
👍25👎11
Доллар тушди

17 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 201,05 сўмдан (-16,80 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍32👎5
Иккита Ўзбекистон фонди Қозоғистон компаниясига сармоя киритди

Қозоғистондаги энг умидли стартаплардан бири CerebraAI бир қанча инвесторлардан 4,1 млн доллар жалб қилди. Улар орасида Ўзбекистондан иккита фонд бор — Aloqa Ventures ва UzCard Ventures.

Бундан ташқари, Big Sky Capital, Most Ventures, Freedom Holding компанияси эгаси Тимур Турлов, Umay Angels ва Ynta Group ҳам бор.

CerebraAI — Қозоғистон ва дунё бўйлаб ўлимнинг асосий сабабларидан бири бўлган инсултни ўз вақтида аниқлаш учун мўлжалланган сунъий интеллект ҳисобланади.

Бир неча йил аввал ушбу лойиҳа Ўзбекистонга ҳам кириб келганди. Ҳукумат ва бир қанча клиникалар CerebraAI'дан фойдаланади.

Бундан ташқари, лойиҳадан Саудия Арабистонидан ҳам фойдаланилмоқда. Лекин лойиҳа асосчилари асосий эътибор АҚШга қаратилганини айтган.

Тимурмалик Элмурадовнинг ёзишича, CerebraAI'га киритилган инвестиция Ўзбекистон фондлари учун илк хорижий сармоялардан бири бўлди. Бунгача бир қанча маҳаллий стартаплар венчур фондларидан маблағ жалб қилишга эришган эди.

@bankir
👍21👎5
Қайси банклар кўпроқ кредит бермоқда?

Ўзбекистон банкларининг умумий кредит портфели 2023 йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, 451,6 трлн сўмни ташкил қилган. Бу йил бошига нисбатан 15,7 фоизга кўпроқ.

Аҳоли учун ажратилган кредитлар йил бошидан бери 37,8 фоизга кўпайиб, 139,1 трлн сўм бўлиб турибди.

Аҳолига берилаётган кредитларнинг асосини ипотека кредитлари ташкил қилади — 55 трлн сўм.

1 октабр ҳолатига кўра, энг кўп кредит берган банк “Ипотека банк” бўлиб турибди — 19,1 трлн сўм.

@bankir
👍42👎8
Доллар яна тушади

18
октябр куни амалда бўладиган доллар курси 5-6 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 200
Infinbank — 12 200
NBU — 12 200

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 230
HayotBank — 12 245
Kapitalbank
12 250

@bankir
👍42👎10
Банклар август ойида атиги 89 млрд сўм фойда олган

Ўзбекистондаги банклар 2023 йилнинг август ойида биргаликда 89 млрд сўм соф фойда олди. Яқин орада банкларда бу каби паст кўрсаткич кузатилмаганди.

Қизиғи, сентябрь ойига келиб банкларнинг фойдаси 1,4 трлн сўмга кескин кўпайиб, 8 трлн сўмга етган. Бу эса банк тизими тарихидаги рекорд ҳисобланади.

Бир ой аввал минимал фойда олган банклар, келгуси ойда рекорд даражада катта фойда олган. Тушуняпсанми, Карл? Бунақаси фақат бизда бўлса керак). Ҳей JPMorgan'дагилар, балки Ўзбекистонга келиб инқироздан қандай чиқиш тажрибасини ўрганарсизлар а?

@bankir
👍49🤔10👎7
“Трастбанк” фойдаси ўсишда давом этмоқда

2023 йилнинг учинчи чорагида “Трастбанк” 595,5 млрд сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,5 фоизга кўпроқ.

9 ойда банкнинг фоизли даромадлари 1 трлн сўмдан ошган (+15,1 фоиз). Фоизсиз даромадлар эса 514 млрд сўм бўлган (+31,4 фоиз).

Учинчи чоракка келиб банк ходимларига 2022 йилга нисбатан 26,2 фоиз кўпроқ маош берган — 259,6 млрд сўм.

Бундан ташқари, “Трастбанк” томонидан 98 млрд сўмлик солиқ тўланган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 фоизга кўп.

@bankir
👍35🤔8👎5
Доллар яна тушди

18 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 195,07 сўмдан (-5,98 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍27👎4🤔3
❗️Humo карталари орқали терминалларда тўлов қилишда муаммолар бўлмоқда

Айни пайтда бизга Humo карталари ёрдамида терминаллар билан тўловларни амалга оширишда қийинчиликлар юзага келаётгани ҳақида ёзишмоқда.

Humo ахборот хизмати ҳам бу ҳақда маълумот берди. Компаниянинг маълум қилишича, ҳолат бўйича чоралар кўрилмоқда ва яқин орада носозликлар бартараф этилиши айтилган.

Шунингдек, мобил иловалар ва Humo банкоматлари одатий тарзда ишлаётгани хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Humo билан боғлиқ муаммолар ўтган ҳафта ҳам кузатилган эди.

@bankir
👎64👍16🤔2
3 млрд долларлик лойиҳалар

2022 йилда туризм соҳасида жами қиймати 22,1 трлн. сўмлик 735 та лойиҳа ишга туширилиб, тармоқда қўшимча 23 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.

Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш ҳамда рақобатбардош хизматларни йўлга қўйишга берган эътибор натижасида туризм бозоримизга Radisson, Wyndham, Hilton, Hyatt Regency, Ramada, Mövenpick, Mercure, Courtyard by Marriott, Minyoun, InterContinental Hotels Group ва Accor каби етакчи меҳмонхона брендлари кириб келмоқда. Улар нафақат Тошкент, балки, Жиззах, Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарларида бозор талаби асосида ўз фаолиятларини ташкил қилмоқда.

Илк маротаба Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида Ўзбекистонда Глобал инвестиция форуми ташкил этилмоқда.

Форумда 100 дан ортиқ хорижий давлатдан 634 нафар вакиллари, шу жумладан, 120 дан ортиқ йирик хорижий инвесторлар ҳамда 600 та йирик маҳаллий компаниялар иштирок этмоқда. Форум доирасида умумий қиймати 3 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар инвесторларга тақдим этилмоқда.

@bankir
👍28👎8
Ломбардлар учун аҳолига 100 млн сўмгача микроқарз беришга рухсат берилмоқда

Марказий банк томонидан янги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унда Ўзбекистондаги нобанк кредит ташкилотларига, жумладан ломбардларга аҳоли учун микроқарз бериш чегараси 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилмоқда.

Сўнгги йилларда аҳоли орасида ломбардлар ва бошқа микроқарз ташкилотларига бўлган талаб ортди ва бу ўз-ўзидан қарз бериш чегарасини ошириш эҳтиёжини юзага келтирди.

Янги қонун ишлаб чиқилишида Марказий банк бошқа давлатлар тажрибаси ўрганилганини ҳам таъкидлага. Мисол учун, қўшни Қозоғистонда ломбардлар жисмоний шахсларга сўмдаги эквивалентда 700 млн сўмгача микроқарз бериши мумкин.

Албатта, максимал қарз бериш чегараси 100 млн сўмгача оширилаётгани яхши, аммо ўсиб бораётган талабни қондириш мақсадида келгусида бу чегара эҳтимол яна оширилиши керак.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 31 октабргача давом этади. Таклифлар бўлса бу линк орқали фикр билдириш мумкин.

@bankir
👍59👎19
Доллар кўтарилади

19
октябр куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 200
Garantbank — 12 190
Trastbank — 12 190

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 220
Xalq banki
12 250

@bankir
👎27👍14🤔1
АҚШ ЕИга ўзбекистонликларга виза бериш талабларини кучайтиришни сўради

Байден маъмурияти Европа Иттифоқи ва бир қанча аъзо давлатларидан Ўзбекистон ва Тожикистондан келган саёҳатчиларга нисбатан кескин чоралар кўришни сўради.

Бу сўров эҳтимолий террорчиларнинг АҚШга кириб келишини олдини олиш бўйича ҳаракатларнинг бир қисми эканлиги айтилмоқда.

Яқинда бир гуруҳ ўзбекистонлик муҳожирлар ИШИДга алоқадор контрабандачи ёрдамида АҚШга кирганди.

АҚШ расмийлари Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун аэропорт транзит визаси талаб қилишни сўраган.

Катта эҳтимол билан Европа Иттифоқи АҚШ талабларини бажаради ва Ўзбекистон фуқаролари учун шундоқ ҳам мураккаблашаётган Европа визасини олиш янада қийинлашади.

Бундай пайтда ҳукумат аралашуви бўлиши керак. Мисол учун, яқиндагина Қозоғистон ЕИ билан музокаралар ўтказди. Натижада қозоғистонликларга шенген визасини олиш соддалаштирилди.

@bankir
👍60👎20🤔6
🏠🏢 Энди ипотека кредити олиш учун сизда расмий даромад бўлиши шарт эмас!

“Банкир” канали расмий даромадга эга бўлмаганлар учун таклиф этилаётган ипотека кредитларини бир жойга тўплади.

Бундан ташқари каналда иқтисодий таҳлиллар, банк ва молия соҳасига доир энг муҳим янгиликлар билан тезкор танишишингиз мумкин.
👇👇👇
👍194👎56🤔54
Учинчи чорак Asia Alliance Bank учун оғир бўлди

Asia Alliance Bank 2023 йилнинг учинчи чорагига келиб 143,5 млрд сўм соф фойда олди (2022 йилнинг мос даврига нисбатан +5 фоиз). Банкнинг биринчи ярим йилликдаги фойдаси 142,1 млрд сўм эди.

Шу тариқа, июл, август ва сентябрь ойлари банк учун оғир кечди ва бу даврда соф фойда атиги 1 млрд 363 млн сўмни ташкил қилди.

Август ойи Ўзбекистон банклари учун қийин бўлган эди. Барча банклар биргаликда 89 млрд сўм фойда олишган.

Asia Alliance Bank даромидининг асосий қисми фоизсиз даромадлар бўлган кам сонли банклардан бири бўлиб турибди.

Банкнинг фоизли даромадлари ўтган йилга нисбатан 22,7 фоизга ошиб, 574,8 млрд сўмга етган. Фоизсиз даромадлар эса 59,8 фоизга кўпайган ва 625,3 млрд сўмни ташкил қилган.

Банк ходимлар маоши учун 2022 йилга нисбатан 6 фоиз кўпроқ сарфламоқда.

@bankir
👍32👎8🤔1
Доллар кўтарилди

19 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 206,93 сўмдан (+11,86 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎35👍16🤔2
Feed Up Akfa Group таркибига кирди

Akfa Group Feed Up тез овқатланиш тармоғининг 50 фоиз улушини сотиб олди.

Эндиликда Feed Up компаниянинг Озиқ-овқатлар ва ичимликлар сектори таркибида бўлади.

Feed Up 2010 йилда очилган кафе тармоғи бўлиб, Ўзбекистон бўйлаб 30 дан ортиқ филиалга эга.

Маълумот учун, Akfa Group KFC Uzbekistan компаниясига ҳам эгалик қилади.

@bankir
👍82👎25🤔4
Банклар рейтинги янгиланди

ИТИМ 2023 йилнинг учинчи чораги учун “Банклар фаоллиги индекси”ни эълон қилди. Рейтинг йирик ва кичик банклар кесимида тузилган.

Йирик банклар рейтингида ҳамон “Капиталбанк” етакчилик қилмоқда. Asia Alliance Bank “Ҳамкорбанк”ни ортда қолдириб иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Энг йирик пасайиш “Ипотека банк” (3 поғонага) ва “Миллий банк”да (2 поғонога) кузатилди. “Инфинбанк” ва “Халқ банки” эса икки поғонодан юқорилагани қайд этилган.

Молиявий воситачилик бўйича рейтингида “Миллий банк” сўнгги, 17-ўринни сақлаб қолди. Ушбу кўрсаткич бўйича “Асакабанк” ва “Ориент Финанс банк"1 поғонага, “Ипак йўли банк” ва “Капиталбанк” 2 поғонага, “Ҳамкорбанк” 3 поғонага пастлаган.

Даромадлилик кўрсаткичлари бўйича “Асакабанк” энг қуйи ўринда. Бу борада “Халқ банки” ва “Туронбанк” 2 поғонага, “Ўзмиллийбанк” ва Asia Alliance Bank 1 поғонага пастлаган.

Бошқарув самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича “Микрокредитбанк” сўнгги 17-ўринни сақлаб қолди. Шунингдек, йирик давлат банклари орасида “Халқ банки”, “Асакабанк” ва яқинда номи ўзгарган “Бизнесни ривожлантириш банки” пасайиш қайд этган бўлса, “Ипотека банк” кескин 8 поғона йўқотган.

Биринчи чоракдаги рейтинг билан бу ерда, иккинчи чоракдаги рейтинг билан бу ерда танишишингиз мумкин.

@bankir
👍36👎12🤔2
Банкир
Банклар рейтинги янгиланди ИТИМ 2023 йилнинг учинчи чораги учун “Банклар фаоллиги индекси”ни эълон қилди. Рейтинг йирик ва кичик банклар кесимида тузилган. Йирик банклар рейтингида ҳамон “Капиталбанк” етакчилик қилмоқда. Asia Alliance Bank “Ҳамкорбанк”ни…
Кичик банклар рейтингида ҳам “Давр банк” биринчи ўринни сақлаб қолди. Ziraat Bank бирданига икки ўрин юқорилаб, иккинчи ўринга чиқиб олган.

“Универсал банк” ва TBC Bank 1 поғонага тушиб, учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллади.

Бундан ташқари, “Тенге банк” ва “Пойтахтбанк” рейтингда 1 поғонага пасайган бўлса, “Мадад инвест банк” ва “Анорбанк” эса 1 ўринга кўтарилишган. Қолган банклар ўтган даврга нисбатан ўз ўринларини сақлаб қолишди.

“Пойтахтбанк”, давлат улушига эга бўлган ягона кичик банк, “активлар сифати” ва “ликвидлик” кўрсаткичлари бўйича 2 поғонага кўтарилишга муваффақ бўлди, аммо “молиявий оммабоплик” ва "бошқарув самарадорлиги" бўйича 1 поғонага пастлаган, ва бу эса банкнинг умумий рейтингда 1 поғонага пастлашишига сабаб бўлди.

Биринчи чоракдаги кичик банклар рейтинги билан бу ерда, иккинчи чоракдаги рейтинг билан бу ерда танишиш мумкин

@bankir
👍31👎5
Доллар сезиларли кўтарилади

20
октябр куни амал қиладиган доллар курси 24-25 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 205
Infinbank — 12 200
Trastbank — 12 200

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 240
Xalq banki
12 260
Nbu — 12 260

@bankir
👎43👍21🤔4