Банкир
74.4K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар яна кўтарилади

12
октябр куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 200
NBU — 12 190
Trastbank — 12 190

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge Bank — 12 220
Octobank — 12 230
Kapitalbank — 12 240

@bankir
👎39👍19🤔2
Сентябр ойида уйлар сотуви сезиларли камайди. Аммо нархлар ҳамон ўсмоқда

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида сентябрь ойида уйлар сотуви 17 фоизга камайиб, 23 мингтани ташкил қилди. Бир ой олдин 28 мингта уй сотилган эди.

ИТИМ маълумотларига кўра, энг катта пасайиш Навоий (32 фоиз), Қорақалпоғистон (24 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (24 фоиз) кузатилди. Фақатгина Самарқанд вилоятида уйлар сотувида фаоллик сақлаб қолинган — ойда давомида +7,4 фоиз.

Уйлар олди-сотдиси камайиши мавсумий омиллар билан боғлиқ бўлиб, деяр ҳар йили сентябрь ойида бу ҳолат кузатилади.

Учинчи чоракда, кўчмас мулк сотувларининг 50 фоизи 3 та ҳудуд — Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятига тўғри келди.

Сентябр ойида сотувлар кам бўлганига қарамасдан Ўзбекистондаги эски (иккиламчи) уйларнинг 1 кв.м учун ўртача нархи 2,9 фоизга ўсди. Йиллик нархлар ошиши 22,3 фоизни ташкил қилди. Тошкент шаҳри учун бу кўрсаткич 29,1 фоиз.

@bankir
👍28👎12🤔3
Банкир
Сентябр ойида уйлар сотуви сезиларли камайди. Аммо нархлар ҳамон ўсмоқда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида сентябрь ойида уйлар сотуви 17 фоизга камайиб, 23 мингтани ташкил қилди. Бир ой олдин 28 мингта уй сотилган эди. ИТИМ маълумотларига кўра, энг катта…
Сентябрда Тошкентда квартира ижараси бироз қимматлади

Сентябр ойида Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи август ойидаги 8,9 долларга нисбатан 2,2 фоизга ошиб, 1 квадрат метр учун 9,1 долларни ташкил этди.

Уй-жой ижараси учун энг юқори нархлар пойтахтнинг учта ҳудуди — Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туманларида бўлиб, бу ерда нархлар квадрат метри учун 11 доллардан ошади.

Энг паст кўрсаткичлар Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида бир квадрат метр учун 7,4 дан 5,8 долларгача.

Шу билан бирга, ижара нархининг энг юқори ўсиш суръатлари пойтахтнинг Сергели ва Олмазор туманларида мос равишда 6,5 фоиз ва 6,4 фоизга ҳамда Бектимир туманида 5 фоизга ошгани қайд этилди.

Бир ой ичида Миробод, Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманларида ижара нархи 1,6 фоиздан 3,5 фоизгача арзонлашди. Шайхонтоҳур туманида ижара нархи ўзгаришсиз қолди.

Ўтган йилга нисбатан Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1,1 фоизга ошди. Йил бошидан буён ўртача ижара нархи деярли 11,2 фоизга камайди.

@bankir
👎27👍12
Доллар кўтарилди

12
октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 216,09 сўмдан (+15,87 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎31👍12🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистонлик" фильмининг 4 эпизоди ЕТТБ директори Камола Маҳмудова ҳақида ҳикоя қилади

Камола Маҳмудова — Ўзбекистондан чиқиб, тараққиёт банклари ичида энг катта лавозимларни эгаллаган ўзбекистонликлардан бири. У Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг минтақадаги йирик лойиҳаларига раҳбарлик қилган, ушбу нуфузли тараққиёт институтининг Озарбайжондаги ваколатхонаси директори лавозимигача кўтарилган.

Ватандошларимиз ичида глобал миқёсда молия соҳасида шундай муваффақиятларга эришган қаҳрамонлар борлиги қувонарли.

Интернетда яхши танилган юқори сифатли, таъсирли "Ўзбекистонлик" лойиҳаси бу сафар Британияда суратга олиш ишларини олиб борди. Камола Маҳмудова билан бирга Кембридж университети доктори Тимур Юнусов ҳақида мотивацион ва мазмунли фильм тайёрлаган.

@bankir
👍54👎4🤔1
Захиралар бўйича маълумотлар ҳам эълон қилиниши кечикмоқда

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳақида маълумот ойнинг 12 санасида ҳам эълон қилинмади. Захиралар бўйича маълумот сентябрь ойига қадар ҳар ойнинг 7 санасигача эълон қилиниб келинаётган эди. Август маълумотлари сентябрь ойида 11 санада эълон қилинган эди.

Аввалроқ банк фаолияти кўрсаткичлари бўйича маълумотлар янги дастурий тизим ишга туширилаётгани сабаб кечикаётгани, келгусида бундай кечикишлар бўлмаслиги айтилганди.

@bankir
👎44👍6🤔5
Доллар яна кўтарилади

13
октябр куни амал қиладиган доллар курси 12-13 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 220
Garantbank — 12 215
Trastbank — 12 210

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 250
Octobank — 12 250

@bankir
👎32👍21🤔2
“Ипотека банк” хусусийлаштирилгач камроқ фойда олаётган бўлиши мумкин

Солиқ қўмитаси январ-сентябрь ойларида энг кўп солиқ тўлаган компанияларни эълон қилди. Улар орасида албатта банклар ҳам бор.

Маълум бўлишича, “Миллий банк” 9 ой ичида 839,8 млрд сўм солиқ тўлаган ва бу борада давлат улуши мавжуд компаниялар орасида ўнинчи ўринда.

Энг кўп солиқ тўлаган хусусий компаниялар орасида “Капиталбанк” 420,8 млрд сўм солиқ тўлаган бўлса, “Ҳамкорбанк”да бу кўрсаткич 321,7 млрд сўм. Ушбу банклар мос равишда тўртинчи ва еттинчи ўринда.

Қизиғи ярим йилликда “Капиталбанк” ва “Ҳамкорбанк”дан кўра кўпроқ соф фойда олган “Ипотека банк” (яқинда хусусийлаштирилган эди) энг кўп солиқ тўловчи хусусий компаниялар рўйхатида йўқ. Банкнинг учинчи чоракдаги молиявий кўрсаткичлари ёмонлашган бўлиши мумкин. Бу эса камроқ солиқ тўлашга олиб келади.

@bankir
👍23🤔13👎6
Хитой компаниялари кўпаймоқда

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январ-сентябрь ойларида 437 та янги Хитой компаниялари очилди. Хитой бу борада Россиядан кейин (458 та) иккинчи ўринда бормоқда.

Россиялик бизнесменлар асосан йил бошида кўпроқ компания очишди. Лекин бу жараён йил ўрталарига келиб секинлашди.

Айни шу пайтдан бошлаб хитойликлар Тошкентга эътибор қаратишни кучайтирди. 9 ойга келиб янги очилган Хитой компаниялари сони 2022 йилга нисбатан 2,4 баробарга кўпроқ бўлди. Бу сезиларли ўсиш.

Нима бўлди?

2023 йил бошида кўпчилик халқаро ташкилотлар ва таҳлилчилар 2023 йилда Хитой иқтисодиёти пандемиядан сўнг ниҳоят тикланишини кутган эди.

Бироқ йил ўртасига келиб иқтисодий ўсиш бўйича ўта ижобий кутилмалар ўзини оқламади. Таҳлилчилар яқин келажакда мамлакат иқтисодий турғунликда бўлишини кутмоқда.

Бундай иқтисодий вазият нафақат ташқи инвесторларга таъсир қилмоқда, балки Хитойдаги маҳаллий инвесторларнинг потенциал бошқа бозорларга сармоя киритишга ундаяпти. Ривожланаётган ва ҳали кўп жиҳатдан тўйинмаган бозорга эга Ўзбекистон эса улар учун вариантлардан бири.

@bankir
👍41👎20
Доллар яна кўтарилди

13 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 229,01 сўмдан (+12,92 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎33👍13🤔1
Кам таъминланганлар учун нафақанинг ошиши ҳақида

Ўзбекистонда ижтимоий дастурларни молиялашти-риш харажатлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2 бараварга ошиб, кам таъминланган нафақа олувчи оилалар қамрови 5 баробарга кўпайди ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлганлар учун янги нафақа турлари жорий этилди.

Буларнинг натижасида бугунги кунда 2,3 млн. ортиқроқ кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўланмоқда. 2023 йилда ушбу тўловлар учун 12,2 трлн сўм йўналтирилади. Шундан 1,8 трлн сўми қўшимча ажратилади.

@bankir
👍14👎3🤔1
Электромобиллар савдоси бир йил ичида илк марта камайди

Сентябр ойида енгил электромобиллар савдоси бироз пасайиб, 3,6 мингтани ташкил этди. Бу ҳақда “Банкир”га ИТИМ маълумотлар тақдим қилди.

Бир йил ичида ойлик савдо биринчи марта пасайди. Охирги марта 2022 йилнинг сентябрида электромобилларнинг ойлик савдоси камайган эди.

Шундай бўлса ҳам, ўтган йилга нисбатан электромобиллар бозори 6 бараварга ошди.

Ой давомида энг кам электромобил Сирдарё, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида сотилган.

Жорий йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, енгил электромобиллар сотуви деярли 10 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиш 5 баробарга кўпайди.

Электромобилларнинг бирламчи бозори (янги) ой давомида 2 фоизга камайган бўлса, аксинча, сентябрь ойида электромобилларнинг иккиламчи бозори (эски, иккинчи ёки ундан кейинги қўл) 8,5 фоизга ошди.

Ўзбекистонда электромобиллар билан боғлиқ вазият қандай ўзгаргани ҳақида бу ердан ўқиш мумкин.

@bankir
👍34🤔8👎4
Доллар тушади

Дам олиш кунлари ва душанба, 16 октябр куни амалда бўладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garantbank — 12 230
Turonbank — 12 220
NBU — 12 220

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 260
SQB — 12 275

@bankir
👍36👎13🤔2
Доллар тушди

16 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 217,85 сўмдан (-11,06 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍38👎8🤔1
Захиралар 40 ойлик минимумда

Сентябр ойида Ўзбекистон захиралари кетма-кет олтинчи ой пасайди ва 31 млрд долларгача тушди. Бу 2020 йил баҳоридан бери энг паст кўрсаткичдир.

Ўтган ойда ҳам захиралар пасайишининг асосий омили валюта захираларининг катта миқдорда қисқариши бўлган — 1,4 млрд долларга.

Олтин захиралари эса 335 млн долларга камайган ва 23,1 млрд доллар бўлиб турибди. Бу кўпроқ сентябрь охирида жаҳон олтин нархлари нисбатан пастроқ бўлгани билан изоҳланади.

Шу тариқа “хавфсизлик ёстиғи” дея аталадиган олтин-валюта захиралари йил бошидан бери 4,7 млрд долларга қисқарди.

Эндиликда захиралар таркибидаги олтин улуши 74,5 фоизгача ошган. Улар билан 10 ойлик мамлакат импортини молиялаштириш мумкин. Бир вақтлар бу кўрсаткич 20 ой бўлган.

@bankir
👎57👍27🤔5
2016 йилдан 2022 йилгача ижтимоий нафақаларга ажратилаётган маблағ 10 бараварга оширилиб, 11 трлн. сўмга етказилди. Бунинг натижасида ижтимоий нафақа олаётган оилалар сони 2,1 миллиондан ошди, бу республикадаги барча оилаларнинг 23,3 фоизини ташкил этади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб қувватлаш мақсадида, ногиронлик пенсия ва нафақаларнинг энг ками миқдори 747 минг сўмга етказилиб, 2017 йилнинг йил бошига нисбатан 5,1 бараварга (2017 йил 1 январ ҳолатига энг кам ногиронлик пенсия миқдори 146,5 минг.сўм) ўсган.

@bankir
👎36👍16🤔7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уй оламан-сотаман деганлар учун сирли канал топилди

https://t.me/+sfXKqWaSomI2MDhi

Уй, бино ва офисларни сотиб олиш ёки сотиш, ижарага олиш/бериш бўйича ҳамма излаган канални топдик. Кўплаб маълумотлар, минглаб объектлар базаси интернетга чиқиб кетди.

Билиб олиш учун каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+sfXKqWaSomI2MDhi

Реклама
👍12👎6🤔1
“Капиталбанк” фойдаси III чоракда 2022 йилдагидан ҳам ошиб кетди

Ўзбекистондаги хусусий банклардан бири бўлган “Капиталбанк” 2023 йилнинг учинчи чорагида 1,12 трлн сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 41 фоизга кўпроқ.

Учинчи чоракдаги фойда ҳаттоки, банкнинг бутун бошли 2022 йилдаги фойдасидан ҳам ошиб кетди.

Банк фойдасининг кескин ошиши, асосан фоизли даромадларнинг сезиларли кўпайгани билан изоҳланади. Бу банк 2023 йилда кўпроқ кредит ва омонатлар каби фоизли хизматлардан даромад олаётганини англатади.

@bankir
👍100👎26🤔9
Доллар яна тушади

17
октябр куни амалда бўладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 220
Infinbank — 12 215
NBU — 12 210

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 250
Madad Invest Bank — 12 260

@bankir
👍41👎4
Муаммоли кредитлар сентябрда сезиларли кўпайган

Марказий банк сентябрь ойи учун банк тизимига оид маълумотларни эълон қилишни кечиктирган эди. Аммо октабрга келиб иккала ойнинг маълумотлари ҳам бирга эълон қилди.

Регулятор янги дастурий тизим ишга туширилаётгани ва келгусида маълумотлар анча тезроқ эълон қилинишини айтган эди. Демак энди банк тизимига оид асосий маълумотларни ойнинг охирида эмас балки эртароқ эълон қилинишини кутиш мумкин.

Шундай қилиб, aвгуст ойида муаммоли кредитлар бирданига 1,6 трлн сўмга кўпайиб, 17,3 трлн сўмга етган. Сентябрга келиб эса банклардаги бу турдаги кредитлар 441 млрд сўмга камайган ва 16,8 трлн сўм бўлиб турибди.

Кредит портфелидаги муаммоли кредитлар улуши бўйича доимий етакчига айланган, яқинда ўз номини ўзгартирган AVO bank cентябр ойига келиб муммоли кредитлардан бутунлай қутилган.

Бошқа бир номи ўзгарган Octobank эса энди муаммоли кредитлар улуши бўйича энг юқори банк — 83,3 фоиз.

Августда “Ипотека банк”нинг муаммоли кредитлари кетма-кет иккинчи ой 1 трн сўмга кўпайган. Сентябрда эса қарийб 500 млрд сўмлик пасайиш қайд этилган.

Ушбу турдаги кредитлари энг кўп бўлган банклар қуйидагича:

“Миллий банк” — 3 трлн сўм;
“Ипотека банк” — 2,6 трлн сўм.
“Халқ банки” — 2,1 трлн сўм
.

@bankir
👍26👎5
ИЛМА 8 та суғрута компаниясини жаримага тортди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) 8 та суғурта ташкилотига нисбатан жарима санкцияларини қўллади.

Агентлик яқиндагина капитал ва суғурта бозорининг регуляторига бўлган эди. Кейинчалик ИЛМА майнингга рухсат берувчи ташкилотга ҳам айланганди.

Маълум бўлишича, 8 та суғурта компанияларига нисбатан жарималар молиявий кўрсаткичлар ўрганилгач қўлланилган. Бунда қонунчиликка амал қилинмаган ва уларга жами 254,5 млн сўм жарима солинган.

@bankir
👍25👎11