Банкир
74.4K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Банкир
❗️Кўплаб банк ва тўлов ташкилотлари иловаларида Humo карталари билан боғлиқ операцияларни амалга оширишда муаммолар ҳалигача давом этмоқда. @bankir
Humo тизими вакилларининг сўзларига кўра, Humo карталари орқали банкоматларда нақд пул ечиш мумкин экан.

Пул ўтказиш, онлайн тўловларда узилиш кузатилмоқда.

@bankir
👎79👍6🤔1
6 октябр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir
👎9👍6🤔1
❗️Yandex.Go 1 декабргача талабларни бажармаса фаолияти тўхтатилади

Солиқ қўмитаси ижтимои тармоқларда Yandex.Go хизмати ҳақида эълон қилинган хабарларга (1, 2) муносабат билдирди.

Маълум бўлишича сентябрь ойида Ridetech International B.V. компаниясига икки ой ичида ўз фаолиятини қонунлаштириш бўйича талаблар қўйилган.

Компания бу муддат ичида Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши ва белгиланган солиқларни тўлаши керак.

Бундан ташқари, мижозларга автомотаик равишда бериладиган фискал чек тақдим қилиш ҳам йўлга қўйилиши керак.

Агарда 1 декабргача ушбу талаблар бажарилмаса, Yandex.Go компаниясининг Ўзбекистон ҳудудида агрегатор сифатида фойдаланиб келаётган электрон платформаси блокланади.

@bankir
👍119👎29🤔3
AҚШ Хитойнинг 42 та компанияси билан савдо қилишга чеклов ўрнатди

АҚШ Савдо департаменти жума куни 42 Хитой компаниясини Москванинг ҳарбий ва мудофаа саноати базасини қўллаб-қувватлаганликлари учун ҳукумат экспорт назорати рўйхатига киритди. Мазкур компаниялар Россияга AҚШда ишлаб чиқарилган интеграл микросхемалар етказиб берган.

Бу микросхемаларга Россия Украинадаги фуқаролик нишонларига қарши учириладиган ракеталар ва дронларда аниқ бошқарув тизимлари учун фойдаланадиган микроелектроникани ўз ичига олади, дейилади Савдо вазирлиги баёнотида.

Хитой AҚШнинг ҳаракатини "иқтисодий мажбурлаш ва бир томонлама безорилик" деб атамокда ва
Қўшма Штатлар ўзининг нотўғри амалиётини зудлик билан тўғирлаши ва Хитой компанияларига нисбатан асоссиз босимни тўхтатиши керак деб ҳисобламоқда.

@bankir
👍59🤔9👎3
Нон ва ун нархлари ошгани бой ва камбағалга бирдек сезилган

Сентябр ойида Ўзбекистон аҳолиси нон ва ун нархлари кескин ошганини қайд этишди. Марказий банк томонидан ўтказилган сўровнома шуни кўрсатмоқда.

Нон ва ун қимматлаганини нафақат кам даромадли аҳоли, балки бойлар ҳам бирдек сезишган. Сентябр ойида мамлакатда нон нархи сезиларли ўсишни бошлаган эди ва ҳукумат 20 кун ичида нархлар ўз ўрнига қайтиши айтганди.

Умумий сезилган инфляция 13,3 фоизни ташкил қилди ва август ойига нисбатан 1,2 фоизга пасайди. Энг қизиғи, даромади 15 млн сўмдан ошиқ бўлган аҳоли қолганларга қараганда инфляцияни кўпроқ сезмоқда — 15,2 фоиз. Ҳудудлар кесимида энг юқори ҳис қилинган инфляция Тошкент шаҳрида (14,8 фоиз) бўлса, энг пасти Қорақалпоғистонда (11,6 фоиз).

@bankir
👎59👍19
Доллар пасайишда давом этади

10
октябр куни амалда бўладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 180
Infinbank — 12 180
SQB — 12 175

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 200
Kapitalbank — 12 220

@bankir
👍50👎7🤔5
Уруш Яқин Шарқ фонд биржаларига ҳам салбий таъсир қилди

Исроил ва Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати ўртасида бошланган уруш Яқин Шарқ фонд биржалари тушишига олиб келди. Якшанба кунги биржа савдоларида асосий индекслар кескин пасайди.

Тел-Авив фонд биржасида йирик компанияларнинг TA-35 индекси 7 фоизга тушиб кетди (3 йиллик минимум). Мисрнинг EGX30 фонд индекси 5 фоизга, Саудиянинг Tadawul All Share индекси 1,5 фоизга пасайди.

Фаластиннинг Al-Quds индекси 2 фоизга тушганидан сўнг савдоларни тўхтатди.

Мутахассисларнинг фикрича, инвесторларнинг хавотирлари нафақат Исроил ва Фаластинга, балки бутун Яқин Шарқ минтақасига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар билан боғлиқ.

@bankir
👍40🤔4👎1
TikTok Ўзбекистон солиқ тўловчи бўлиб рўйхатдан ўтди

Ўзбекистонда VPN'сиз ишламайдиган TikTok мамлакатда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтибди. Бунга @skartariss канали эътибор қаратган:

“TikTok Ўзбекистонда расман чекланган ягона ресурс эканлигини ҳисобга олсак, бу жуда кулгили.

Ҳа, “шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар” рўйхати мавжуд (шахсий маълумотларни Ўзбекистондан ташқарида сақлайдиган ва қайта ишловчи компаниялар) ва унда фақат ТикТок бор.

Бундан тахмин қилиш мумкинки, Telegram, Facebook, Х (собиқ Twitter), Google ва бошқа миллионлаб сайтлар Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистондан ташқарида қайта ишламайди (нақадар кулгили)”.

TikTok Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан эндигина ўтди. Эҳтимол яқин орада чекловлар ҳам олиб ташланар. VPN бор дунёда бу каби чекловлар барибир маъносизлигича қолади.

Маълумот учун, Play Market ва AppStore'даги кўплаб бепул VPN иловалари ҳам фойдалунчиларнинг маълумотларини сотиш билан шуғулланади.

@bankir
👍60🤔9👎6
Доллар яна тушди

10 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 180,05 сўмдан (-9,76 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍44👎7
2023 йилги Иқтисодиёт бўйича “Нобел” мукофотини Клаудия Голдин қўлга киритди. У бу мукофотни аёлларнинг меҳнат бозоридаги роли ва гендер даромадлари тафовутига оид тадқиқотлари учун олди.

Клаудия Голдин тадқиқот олиб борган мавзу Ўзбекистон каби ривожланаётган мамлакатлар учун ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Чунки, мамлакатда аёллар асосан паст даромадли соҳаларда (ўқитувчи ва шифокорлар, афсуски улар энг кам маош олишади) фаолият олиб боради.

Аёлларнинг даромадлироқ бўлган IT ва молия соҳасида ишлай олмаслиги бўйича стреотиплар ва тўсиқлар ҳалигача жамиятда бор. Аёллар ва эркаклар даромадлари ўртасидаги фарқ ҳам катта ҳисобланади ва “Нобел” мукофотининг бу йилги соҳибаси Голдин ҳам бунга эътибор қаратган.

Маълумот учун, Иқтисодиёт бўйича “Нобел” мукофоти Алфред Нобел томонидан эмас, Швеция Марказий банки томонидан таъсис этилган ва молиялаштирилади. Бу йилги ғолибларга 18 каратли олтин медал ва 11 млн швед кронаси (989 минг доллар) топширилади.

@bankir
👍42👎4
💰 Ўз маблағларингизни йирик компаниялар акцияларига ва облигацияларига инвестиция қилиб, акционерга айланинг ва пассив даромад олинг

😊 Бунда сизга FREEDOM BROKER ёрдам беради.

💬 Қизиқми?

💬Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва фойдали инвестиция қилиш бўйича барча саволларингизга оддий тилда тушунтирилган жавобларни топинг.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18👎1
Энди ипотека кредити олиш учун сизда расмий даромад бўлиши шарт эмас

“Банкир” канали расмий даромадга эга бўлмаганлар учун таклиф этилаётган ипотека кредитларини бир жойга тўплади.

“Ипотекабанк”
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 30-50 фоиз;
Фоиз ставкаси — йиллик 18-17 фоиз.
Батафсил

“Туронбанк”
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 16 фоиздан.
Батафсил

Агробанк
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 18 фоиздан.
Батафсил

MKBank
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 18 фоиздан.
Батафсил

“Халқ банки”
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 15 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 17 фоиздан.
Батафсил

ОФБ
Кредит муддати — 20 йилгача;
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 18 фоиздан.
Батафсил

“Тенгебанк”
Кредит муддати — 10 йилгача;
Бошланғич тўлов — 50 фоиздан;
Фоиз ставкаси — йиллик 25,9 фоиз.
Батафсил

“Тенгебанк”дан бошқа барча банклар ипотека кредитини Тошкент шаҳрида максимал 416,5 млн сўмгача, вилоятларда эса 327,5 млн сўмгача ажратмоқда.

“Тенгебанк”да максимал миқдор — 620 млн сўм. Муддати 10 йилгача.

Шунингдек, “Ипак йўли” банк ҳам қуйидаги шартларда расмий даромади йўқлар учун ипотека кредитларини ажратмоқда:

Кредит муддати — 6 йилгача
Бошланғич тўлов — 50 фоиз
Фоиз ставкаси — 24 фоиз
Миқдори — 800 млн сўмгача

@bankir
👍57👎18🤔5
Uzum турли мамлакатларнинг халқаро инвестиция фондлари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаролари ва тадбиркорлари учун электрон савдо, ўз логистика инфратузилмаси, рақамли банк ва молиявий сервисларнинг ривожлантиришга қарийб 300 миллион доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Бугунги кунда Uzum экотизими сервисларидан мамлакатнинг 13 миллиондан ортиқ аҳолиси, шу жумладан бутун мамлакат бўйлаб 50 мингга яқин тадбиркор ва компаниялар фойдаланмоқда. 2024 йилда Uzum Market миллий маркетплейси ҳозирда қурилаётган Ўзбекистондаги энг йирик логистика марказини ишга туширишни режалаштирмоқда, шу билан бирга экотизим молиявий сервислар, рақамли банкинг ва платформанинг бошқа маҳсулотларини ривожлантириш учун зарур бўлган IТ-инфратузилмани кучайтиради.

@bankir
👍75🤔4👎1
Доллар кўтарилади

11
октябр куни амал қиладиган доллар курси 19-20 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 180
NBU — 12 170
Trastbank — 12 170

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge Bank — 12 200
Kapitalbank — 12 200

@bankir
👎45👍18🤔4
Марказий банкнинг сентябр ойида ўтказилган сўровнамасига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,2 фоизни (-0,2 фоиз), тадбиркорларники 13,5 фоизни (-0,7 фоиз) ташкил қилди.

Аҳоли орасида 7 млн сўмдан кўпроқ даромад қилувчилар келгусида йиллик нархлар ошиши 15 фоиздан юқори бўлишини прогноз қилмоқда.

Бизнес вакиллари орасида эса дастурчи ва маркетологлар нархларни нисбатан кўпроқ ошади деб ҳисобламоқда. Ҳудудлар кесимида самарқандлик тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари энг юқори бўлиб турибди — 17,5 фоиз.

Аҳоли ҳам бизнес вакиллари ҳам нархлар ошишига асосий омил сифатида валюта курси ўзгаришини сабаб қилиб келтирган.

@bankir
👍27👎11
Доллар кўтарилди

11
октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 200,22 сўмдан (+20,17 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎49👍22🤔2
❗️Қишда яна светсиз қоламизми?

Ўтган йили қишда кузатилган аномал совуқ туфайли энергетика тизимида узилишлар кузатилганди. Бу йил нима бўлади? Маълумотларга кўра, буни олдини олиш учун 2023 йилнинг биринчи ярмида республика миқёсида 748 та трансформатор алмаштирилди, 7548 та трансформатор таъмирдан чиқарилди, 2 минг 940 километр ўтказиш линиялари янгиланди, 22 минг 112 километр электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланди. 1257 та подстанция эса юқори технологик усулда қайта жиҳозланди.

Демак бугун кўрилаётган самарали чоралар натижасида ўша пайтлардаги каби чуқур энергетик инқирозга дуч келмаймиз.

@bankir
👍83🤔38👎10
Доллар яна кўтарилади

12
октябр куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 200
NBU — 12 190
Trastbank — 12 190

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge Bank — 12 220
Octobank — 12 230
Kapitalbank — 12 240

@bankir
👎39👍19🤔2
Сентябр ойида уйлар сотуви сезиларли камайди. Аммо нархлар ҳамон ўсмоқда

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида сентябрь ойида уйлар сотуви 17 фоизга камайиб, 23 мингтани ташкил қилди. Бир ой олдин 28 мингта уй сотилган эди.

ИТИМ маълумотларига кўра, энг катта пасайиш Навоий (32 фоиз), Қорақалпоғистон (24 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (24 фоиз) кузатилди. Фақатгина Самарқанд вилоятида уйлар сотувида фаоллик сақлаб қолинган — ойда давомида +7,4 фоиз.

Уйлар олди-сотдиси камайиши мавсумий омиллар билан боғлиқ бўлиб, деяр ҳар йили сентябрь ойида бу ҳолат кузатилади.

Учинчи чоракда, кўчмас мулк сотувларининг 50 фоизи 3 та ҳудуд — Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятига тўғри келди.

Сентябр ойида сотувлар кам бўлганига қарамасдан Ўзбекистондаги эски (иккиламчи) уйларнинг 1 кв.м учун ўртача нархи 2,9 фоизга ўсди. Йиллик нархлар ошиши 22,3 фоизни ташкил қилди. Тошкент шаҳри учун бу кўрсаткич 29,1 фоиз.

@bankir
👍28👎12🤔3
Банкир
Сентябр ойида уйлар сотуви сезиларли камайди. Аммо нархлар ҳамон ўсмоқда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида сентябрь ойида уйлар сотуви 17 фоизга камайиб, 23 мингтани ташкил қилди. Бир ой олдин 28 мингта уй сотилган эди. ИТИМ маълумотларига кўра, энг катта…
Сентябрда Тошкентда квартира ижараси бироз қимматлади

Сентябр ойида Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи август ойидаги 8,9 долларга нисбатан 2,2 фоизга ошиб, 1 квадрат метр учун 9,1 долларни ташкил этди.

Уй-жой ижараси учун энг юқори нархлар пойтахтнинг учта ҳудуди — Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туманларида бўлиб, бу ерда нархлар квадрат метри учун 11 доллардан ошади.

Энг паст кўрсаткичлар Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида бир квадрат метр учун 7,4 дан 5,8 долларгача.

Шу билан бирга, ижара нархининг энг юқори ўсиш суръатлари пойтахтнинг Сергели ва Олмазор туманларида мос равишда 6,5 фоиз ва 6,4 фоизга ҳамда Бектимир туманида 5 фоизга ошгани қайд этилди.

Бир ой ичида Миробод, Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманларида ижара нархи 1,6 фоиздан 3,5 фоизгача арзонлашди. Шайхонтоҳур туманида ижара нархи ўзгаришсиз қолди.

Ўтган йилга нисбатан Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1,1 фоизга ошди. Йил бошидан буён ўртача ижара нархи деярли 11,2 фоизга камайди.

@bankir
👎27👍12
Доллар кўтарилди

12
октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 216,09 сўмдан (+15,87 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎31👍12🤔2