Банкир
74K subscribers
3.64K photos
293 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Тижорат банкларида доллар курси
🗓 Cана — 19.04.2022
Янгиланган вақт - 19.04.2022 09:29

Энг яхши сотиб олиш курси:
- Savdogarbank - 11255 сўм
- Kapitalbank - 11250 сўм
- Agrobank - 11250 сўм
- Trustbank - 11240 сўм
- Aloqabank - 11240 сўм


Энг яхши сотув курси:
- Aloqabank - 11275 сўм
- Ravnaqbank - 11275 сўм
- Infinbank - 11280 сўм
- AAB - 11280 сўм
- Universalbank - 11280 сўм
👍22🤔8
Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида «Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси» бўйича кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда
👍18🤔11
Жаҳон банки 2022 йил якуни бўйича Дунё иқтисодиёти ўсиши прогнозини 4,1% дан 3,2% гача туширди. Бу ҳақда банк президенти Дэвид Малпас маълум қилди.

Жаҳон банки фикрича дунё иқтисодиёти секинлашишига — Украинадаги уруш, коронавирус тарқалиши боис Хитойдаги янги локдаунлар, Энергия ресурслари нархларининг ўсиши, минерал ресурслар (ўғитлар) ва озиқ-овқат нархларининг ошиши, шу билан бирга фоиз ставкалар кўтарилишининг эҳтимоли юқорилиги сабаб бўлади.

Апрел ойининг биринчи ярмида Жаҳон банки бутун дунё иқтисодий ўсишини 4,1% гача секинлашишини прогноз қилганди. Шу боис банк раҳбари инқирозга қарши 170 млрд.долларлик пакетни банк кенгаши билан яқин кунларда муҳокама қилишларини маълум қилди. Бу пакет жорий йил апрелдан кейинги йил июнь ойигача бўлган муддат учун мўлжалланиб, унда 50 млрд доллари яқин 3 ой ичида йўналтирилади.
👍16🤔7👎3
Долларнинг расмий курси яна пастлади. Бу сафар курсдаги пасайиш 18,65 сўмни ташкил қилди.
👍19
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.

Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.

Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:

- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;

- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
👍26👎3
“Ўзбекистон тарихида биринчи марта бундай катта рақамлар амалда бўлганини гапиряпмиз.

Маҳаллада тизим ва шароит яратганимиз, албатта, қайси туман ва шаҳар раҳбарлари фидойи бўлиб ишлаган бўлса, натижа беряпти”,
деди Президент.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди.

Натижада ҳудудларда 47 мингта янги тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилди, 8 мингта кичик саноат ва сервис лойиҳалари ишга туширилди, 2,5 мингта корхона қувватлари тикланди ва оширилди.

Энг яхши натижа кўрсатган 14 нафар ҳоким ёрдамчиларини мукофотлаш, ижобий натижага эришган 2 минг 943 нафар ҳоким ёрдамчиларига ташаккурнома юбориш топширилди. Ижобий натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига муносиб номзодлар захираси экани кўрсатиб ўтилди.
👍28👎12
Пандора ортидан энди Панама ҳужжатлари оммага эълон қилинди. Унда ҳам оффшор ҳудудларда бизнес ёки мулкка эга бўлган ўзбекистонликлар уларнинг яқинлари исм-шарифлари келтирилган.

ТЎЛИҚ РЎЙХАТ
🤔23👍18👎3
General Motors Россия бозоридан чиқиб кетаётганини маълум қилди. Дилерлар автомобиллар етказиб бериш тўхтатилишидан огоҳлантирилмоқда. Россиядаги офис ходимлари ишдан бўшатилмоқда.
👍113🤔20👎9
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 420 доллар!

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2022 йилнинг 1-чорагида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8% га ошган. ЯИМ ҳажми жорий нархларда 162,8 трлн. сўмни ташкил этди.
👎14🤔11👍5
Тижорат банкларида доллар курси
Cана — 20.04.2022
Янгиланган вақт - 20.04.2022 11:15

Энг яхши сотиб олиш курси:
- Kapitalbank - 11230 сўм
- Savdogarbank - 11225 сўм
- Trastbank - 11220 сўм
- AAB - 11220 сўм
- Aloqabank - 11220 сўм

Энг яхши сотув курси:
- Aloqabank - 11250 сўм
- Universalbank - 11260 сўм
- Asakabank - 11260 сўм
- Ipoteka-bank - 11265 сўм
- Turonbank - 11265 сўм

@bankir
👍23🤔2
Ўзбек пахтасига нисбатан бойкот бекор қилиниши ортидан Туркиянинг машҳур компанияси LC WAIKIKI бренди остидаги маҳсулотларнинг бир қисми Ўзбекистонда, маҳаллий пахта хомашёси ёрдамида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилибди.
👍65👎5
Бир неча кунлик пасайишлардан сўнг долларнинг расмий курси эртадан яна кўтариладиган бўлди.

Курс 22 сўмга қимматлашган.
👎26👍8🤔1
Шишаётган вазирлик

Тадқиқотчи Адҳам Баратов твиттерда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг мустақиллик йилларидаги эволюциясини келтирибди:

1992 йил
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги

2002 йил
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

2005 йил
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

2017 йил апрель
1) Ташқи савдо вазирлиги
2) Инвестициялар давлат қўмитаси

2019 йил апрель:
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги - Бош вазирнинг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари

2019 йил май:
Вазирлик ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги

2019 йил май:
Вазирлик ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази

2019 йил июль:
Вазирлик ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги

2019 йил май:
Вазирлик ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши

2019 йил ноябрь-декабрь:
Хитой ва БАА да вазирлик ваколатхоналари

2021 йил июнь:
Вазирлик ҳузуридаги Техник тартибга солиш агентлиги (собиқ "Ўзстандарт")

2021 йил июль:
Вазирликнинг Россиядаги ваколатхонаси

2021 йил март:
Вазирлик ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги

2022 йил?
👎54🤔20👍16
Иккиламчи бозордаги уй-жой учун ипотека (1-қисм)

Bankir канали Ўзбекистондаги мавжуд кредит бозори ҳақида маълумот беришни давом эттиради. Бугун иккиламчи бозордаги уй-жой учун тақдим этилган ипотека кредитлари ҳақида маълумот берамиз.

Миллий банк
Фоиз ставкаси — 21-24%
(бошланғич тўлов миқдорига қараб ўзгаради). Кредит муддати: 10 йил. Имтиёзли давр: 24 ой. Бошланғич тўлов 25-40%. Максимал бериладиган кредит суммаси: чекланмаган.

Ziraatbank
Фоиз ставкаси — 23,5-25%.
Кредит муддати: 5-10 йил. Имтиёзли давр: йўқ. Бошланғич тўлов 25%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 810 млн сўм.

Hamkorbank
Фоиз ставкаси — 24%.
Кредит муддати: 10 йил. Имтиёзли давр: йўқ. Бошланғич тўлов 25%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 600 млн сўм.

Tenge bank
Фоиз ставкаси — 24,9%.
Кредит муддати: 10 йил. Имтиёзли давр: йўқ. Бошланғич тўлов 35%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 560 млн сўм.
👍52👎1
Банкир
Иккиламчи бозордаги уй-жой учун ипотека (1-қисм) Bankir канали Ўзбекистондаги мавжуд кредит бозори ҳақида маълумот беришни давом эттиради. Бугун иккиламчи бозордаги уй-жой учун тақдим этилган ипотека кредитлари ҳақида маълумот берамиз. Миллий банк Фоиз ставкаси…
Иккиламчи бозордаги уй-жой учун ипотека (2-қисм)

Infinbank
Фоиз ставкаси — 24,99%.
Кредит муддати: 10-15 йил. Имтиёзли давр: йўқ. Бошланғич тўлов 25,5%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 1,75 млрд сўм.

Orient Finance Bank
Фоиз ставкаси — 24-26%
(бошланғич тўлов миқдорига қараб ўзгаради). Кредит муддати: 15 йил. Имтиёзли давр: 3 ой. Бошланғич тўлов 30-40%. Максимал бериладиган кредит суммаси: чекланмаган.

Халқ банки
Фоиз ставкаси — 25%.
Кредит муддати: 15 йил. Имтиёзли давр: 12 ой. Бошланғич тўлов 26%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 670 млн сўм.

Турон банк
Фоиз ставкаси — 26%.
Кредит муддати: 10 йил. Имтиёзли давр: 12 ой. Бошланғич тўлов 25%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 810 млн сўм.

@bankir
👍39👎3🤔1
Тижорат банкларида доллар курси
🗓 Cана — 21.04.2022
Янгиланган вақт - 21.04.2022 09:59

Энг яхши сотиб олиш курси:
- Kapitalbank - 11260 сўм
- Savdogarbank - 11250 сўм
- Trastbank - 11250 сўм
- Aloqabank - 11250 сўм

Энг яхши сотув курси:
- Ipoteka-bank - 11285 сўм
- Mikrokreditbank - 11290 сўм
- Asakabank - 11290 сўм
- Turonbank - 11290 сўм
- Tengebank - 11290 сўм

@bankir
👍24🤔1
Марказий банк Бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
👎39👍12🤔9
Хитой иқтисодиётидаги ўсиш кутилгандан кўпроқ секинлашмоқда

Халқаро валюта жамғармаси 2022 йилда Хитой иқтисодий ўсиш прогнозини 4,8% дан 4,4% га туширди. Бунга сабаб қилиб коронавирус туфайли Шанҳай молиявий марказидаги ва портлардаги локдаунларнинг кўплаб соҳаларга жиддий шикаст етказиши, хўжалик субъектлари ва аҳоли қарз мажбуриятлари кўпайиши, банкларнинг кучсизланиши ва бошқа сабаблар кўрсатилган.

Хитой иқтисодий секинлашуви – дунё иқтисодиёти учун риск дея таъкидламоқда, ХВЖ экспертлари.
👍10🤔3
Энг йирик портлардан бири Шанҳай портидаги вазият — минглаб кемалар шаҳардаги локдаунлар туфайли тўхтаб қолган ва тирбандлик ҳосил қилган. Портнинг 1 ойга ёпилиши дунё логистикасига ўзининг сезиларли салбий таъсирини кўрсатади.
👍28🤔10
Марказий банкнинг янги макроиқтисодий прогнозларига кўра:

Асосий сценарий бўйича инфляция даражаси йил якунлари бўйича 12-14 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқди.

Трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг ўтган йилга нисбатан 18-25 фоизга камайиши эҳтимоли юзага келмоқда.

2022 йил якунлари бўйича ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 3,5-4,5 фоиз доирасида кутилмоқда.
👍8👎1