Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Қандай қилиб Тошкентда уйлар ижараси янада ошиши мумкин?

Ўзбекистонда фонд бозори яхши ривожланмагани сабаб кўпчилик сармоя қилиш потенциали бор одамлар уй олди-сотдиси ёки ижара бизнеси билан шуғулланади. МҲТИ мутахассислари Тошкентдаги уй-ижара нархларининг даромадлилигини таҳлил қилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилнинг август ойида квартиралар ўртача нархининг ўтган йил август ойига нисбатан энг юқори ўсиши Юнусобод (37,1 фоиз) ва Мирзо Улуғбек (35,7 фоиз) туманларида кузатилди. Нисбатан пастроқ ўсиш Сергели (27,8 фоиз) ва Олмазорда (24,4 фоиз) (ҳа, 30 фоиздан пастроқ ўсиш аллақачон нисбатан пастроқ ўсишга айланиб улгурган).

Шунингдек, кўчмас мулк эгаларининг уйларини ижарага беришидан (уй қийматига нисбатан) олинадиган даромад бўйича, Мирзо Улуғбек (12 фоиз) ва Чилонзор (10,6 фоиз) туманларида энг юқори даромад олинаётган бўлса, нисбатан пастроқ даромад Сергели (8,5 фоиз) ва Учтепа (8,2 фоиз) туманларида олиняпти.

Агар 2023 йилнинг сентябрь ойида Global Property Guide нашри томонидан 58 та давлат учун эълон қилинган уй-жойни ижарага беришдан олинадиган ўртача даромад рейтингига Тошкент шаҳри (10 фоиз) қўшилганида, Грузиядан (12,4 фоиз) кейин иккинчи ўринни эгаллаган бўларди.

2 ва 3 хонали уйлар ижарасига талаб катталиги сабаб, даромад ҳам шунга яраша юқори бўлмоқда.

Уйлар нархи ошиб бораётгани сабабли, квартираларни олиб-сотиш ва ижарадан келаётган даромаднинг жазобадорлиги сабаб кўчмас мулкка бўлган қизиқиш ортади. Бунинг оқибатида нархлар янада қимматлашиши мумкин.

@bankir
👎38👍30🤔1
Айтишларига қараганда, Ўзсаноатқурилишбанк (СҚБ) Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев собиқ Қишлоқ қурилиш банкига (ҳозирда Бизнесни ривожлантириш банки) раис бўлиб ўтиши ва унинг ўрнига амалдаги биринчи ўринбосари Азиз Акбаржонов СҚБ бошқаруви раиси лавозимига тасдиқланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган

@bankir
👍68👎12
Банк карталари 40 млн донадан ошди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 сентябр ҳолатига кўра, муомаладаги банк карталари 40 миллионтадан ошди. Банк карталари апрел ойидаёқ мамлакат аҳолисидан ошиб кетган эди.

Энг кўп банк карталари “Халқ банки”га тўғри келмоқда — 8,5 млн дона. Бунга сабаблардан бири — асосий пенсия ва нафақалар ушбу банк орқали аҳолига етказилиши. Кейинги ўриндаги “Агробанк” икки баробар камроқ карта чиқарган.

Бундан ташқари, мамлакатдаги банкоматлар сони 24 мингтани ташкил қилмоқда.

@bankir
👍50👎5🤔4
Omonat ochish pulingizni tejash va jamg‘armangizni ko‘paytirishning eng ishonchli usuli.

Xo‘sh qaysi biri foydaliroq: dollardagi omonatlarmi yoki so‘mdagi? Daromadlar farqi bilan tanishing 👇
👍13👎5
Доллар кўтарилди

Дам олиш кунлари ва сешанба, 3 октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 200,12 сўмдан (+25,05 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎39👍33
29 сентябр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00гача узайтирилди.

@bankir
👍20👎11🤔3
Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

Айрим банклар дам олиш кунлари ҳам баъзи филлиалларда валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш имкони борлигини маълум қилди:

🏦 Asia Alliance Bank
🏦 “Халқ банки”
🏦 “Гарант банк”
🏦 “Ипак йўли” банки
🏦 “Трастбанк”
🏦 СҚБ
🏦 “МКБанк”
🏦 “Миллий банк”
🏦 “Тенге Банк”
🏦“Ҳамкорбанк”
🏦
Anor bank
🏦 OFB
🏦 InfinBank
🏦 Asakabank

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин. Яқин вақтларда қолган банклар ҳам маълумот бериши кутилмоқда.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49👎3
Расман “Biznesni rivojlantirish banki” ташкил қилинди

Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “Qishloq qurilish bank” акциядорлик тижорат банки негизида “Biznesni rivojlantirish banki” акциядорлик тижорат банки ташкил этилганлиги муносабати билан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия алмаштирилди.

@bankir
👍60👎4
Доллар кўтарилади

4 октябр куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 190
NBU — 12 190
Trastbank — 12 180

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 240
Octobank — 12 220

@bankir
👎26👍20
Банкир
Олтин нархи 6 ойлик энг паст даражага тушди Жаҳон бозорида олтин нархи 1 троя унсияси учун 1 900 доллардан пастга тушиб, 6 ойлик минимал даражада бўлди. 1 грамм олтин 60 доллар бўлиб турибди. Асосий сабаблардан бири — Федерал резерв тизими (Фед) пул-кредит…
Олтин нархи бир троя унсияси учун 1 818 долларгача пасайди. Бир грамм учун нарх 58 доллар атрофида бўлиб турибди. Агар олтин арзонлашда давом этса нарх март ойидан бери биринчи марта бир троя унсияси учун 1 800 доллардан тушиши мумкин.

@bankir
👍36👎6
Сентябрда 2023 йилдаги энг юқори инфляция бўлди

Ўзбекистонда сентябрь ойида нархлар ошиши 1,24 фоизни ташкил қилди. Йиллик инфляция эса 9,2 фоизгача кўтарилди.

Сентябр ойидаги 1,2 фоизлик инфляция 2023 йил учун энг юқори ойлик инфляция бўлди.

Ой давомида озиқ-овқатлар 1,8 фоизга, ноозиқ-овқатлар 1 фоизга, хизматлар эса 0,6 фоизга қимматлаган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида ун ва гўшт нархи сезиларли ошгани расмий статистикада ҳам қайд этилган.

Шунингдек, бир ой ичида шафтоли ва лимон нархлари кескин ошган бўлса, бодринг ва помидор арзонлаган. Ижара нархлари ҳам 2,4 фоизга ошгани кўрсатилган.

@bankir
👍23👎10🤔2
“Ипотека банк” эгаси урушнинг ҳомийлари рўйхатидан чиқарилди

Украина “Ипотека банк”нинг янги эгаси — OTP Bank'ни Россия билан урушнинг халқаро ҳомийлари рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда Украина коррупсияни олдини олиш миллий агентлиги хабар бермоқда.

OTP Bank ушбу рўйхатга жорий йилнинг май ойида киритилган эди. Кейинчалик банк раҳбарияти Украина ҳукумати билан музокаралар олиб борган.

Венгрия банки “Ипотека банк”ни маълум қисмини расман июн ойида сотиб олган эди.

Аввалроқ OTP Bank вакиллари "Ипотека банк" кузатув кенгаши таркибига киритилгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, “Ипотека банк” Ўзбекистондаги энг кўп фойда олувчи иккинчи банк ҳисобланади.

@bankir
👍39👎7
Нега маълумотларни доим текшириб кўриш зарурлиги ҳақида

Бугун Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг расмий телеграм саҳифаси (my.gov.uz) аҳолига ипотека кредитлари учун субсидия ажратиш бошлангани ҳақида хабар берди.

Унда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2021 йилги маълумот бўйича ҳисобланганини кўриш мумкин (2021 йил Карл! Бир неча ойдан кейин 2024 келади). Ҳозирда МҲТЕКМ 822 минг сўм эмас, балки 980 минг ҳисобланади.

Расмий давлат идорасининг бу қадар жиддий хато қилганини қабул қилиш қийин. Лекин катта-катта Телеграм каналлар (майли линк бериб ўтирмаймиз), ҳаттоки Gazeta.uz каби йирик ОАВлар ҳам берилган маълумотни текширмасдан шундайлигича босиб юборгани жуда ачинарли.

Аммо қувонарли жиҳатлар ҳам бор. Масалан, Pulli Gap лойиҳаси давлат идораси берган маълумотни текшириб, қайта ҳисоблаб чиқибди.

Демак, уй жой сотиб олишда давлатдан субсидия олиш учун ариза берувчи ёки оиланинг ойлик даромади бундай бўлиши керак:

Қорақалпоғистон ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаридан 8 баробаригача, яъни 2 940 000 сўмдан 7 840 000 сўмгача бўлиши керак.

Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 3 баробаридан 9,2 баробаригача бўлиши керак. Яъни 2 940 000 сўмдан 9 016 000 сўмгача.

@bankir
👍36👎5🤔2
Доллар кўтарилди

4
октябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 216,01 сўмдан (+15,89 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎40👍12🤔1
Август ҳисоботлари октябрда ҳам эълон қилинмади. Айрим банклар устав капитали талабини бажармаган бўлиши мумкин

Марказий банк август ойи учун банк тизими фаолияти кўрсаткичларини октябр келди ҳамки, эълон қилмади.

Аслида ҳисобот ойнинг 25 санасигача эълон қилиниши керак, бироқ баъзида кечикишлар билан эълон қилинарди. Аммо кейинги ойга ўтиб кетиш ҳолати яқин ўртада кузатилмаганди.

Бу кўп жиҳатдан банкларнинг устав капиталига қўйилган янги талаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин. 1 сентябрдан бошлаб банкларнинг устав капитали камида 200 млрд сўм бўлиши керак ва афтидан айрим банклар бу талабни бажаришга улгурмаган.

Bankers.uz манбаларининг аниқлик киритишича, 2023 йил 1 сентябрь ҳолатига устав капиталининг белгиланган минимал миқдорини шакллантирмаган банклар сони 6 тани ташкил қилади, улар — "Пойтахт банк", "AVO Bank", "Мадад Инвест банк", "Содерот банк Эрон" шунингдек, очилганига кўп бўлмаган "Yangi bank" ҳамда "Hayot Bank"лардир.

@bankir
👍22👎8
6623671.pdf
1.7 MB
❗️Банкларда фоизларни ҳисоблаш бўйича янги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг қарори қабул қилинди.

Низомда банклар томонидан кредитлар, омонатлар, қарз маблағлари ва бошқа усуллар билан фоизларни ҳисоблаш тартиби, амалий мисоллар билан келтирилган.

Кучга кириш муддати 2024 йил 4 январь.

@bankir
👍24👎5
❗️АVO bank учун кредитлаш ва депозитлаш тақиқланди

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, банк устав капиталининг энг кам миқдори 2023 йил 1 сентябрдан эътиборан 200 млрд сўмни ташкил этилиши кераклиги белгиланган.

Бугунги кун ҳолатига “AVO bank” АЖнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.

Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, Банк назорати қўмитаси қарорига асосан банкка нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга ошириш тақиқланди.

АVO bank собиқ “Ўзагроекспортбанк” бўлиб яқиндагина ўз номини расман ўзгартирган эди.

@bankir
👍26👎6
Доллар бироз тушади

5 октябр куни амалда бўладиган доллар курси 3-4 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 210
Trastbank — 12 200
Turonbank — 12 200

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Madad Invest Bank — 12 230
Octobank — 12 220

@bankir
👍36👎5🤔5
Humo карталарида юзага келаётган муаммо юзасидан тушунтириш берилди

Ҳозирда "СМС-хабарнома" хизматида юзага келган муаммолар сабабли, аксарият Humo карта фойдаланувчилари мобил иловаларида тўлов ва пул ўтказмаларини амалга оширишга қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Тўлов тизими ҳозирда бу масала билан мутахассислар шуғулланаётганини ва яқин орада муаммо ҳал этилишини маълум қилди.

Компания ахборот хизмати юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.

UPD. "СМС-хабарнома" хизмати билан боғлиқ барча носозликлар бартараф этилди. Мобил иловалардаги тўловлар ва ўтказмалар одатий тарзда ишламоқда.

@bankir
👎64👍19