Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Кредит тарихи нима ва уни қандай текшириш мумкин?

Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).

Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан биринчи марта фойдаланиш бепул.

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 18480 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 16632 сўм).

@bankir
👍68👎15🤔5
Доллар тушади

26
сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 5-6 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 200
Turonbank 12 200
Trastbank — 12 200

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 250
G
arant bank12 250
Ravnaq
bank — 12 230

@bankir
👍49🤔7👎5
Контракт тўлаш муддати 15 октябргача узайтирилди. Шу сабабли бакалвриат ва магистратура талабалари бемалол бу вақтгача таълим кредити расмийлаштириши мумкин.

Таълим кредити ҳақида қуйидаги мақола орқали тўлиқ билиб олсангиз бўлади (линк устига босинг). Ушбу турдаги имтиёзли кредитларни қуйидаги банклар ажратади:

“Микрокредитбанк”
“Туронбанк”
“Асакабанк”
“Ориент Финанс Банк”
“Агробанк”
“Миллийбанк”
“Халқ банки”
“Ўзсаноатқурилишбанк”
“Ипотека банк”
“Ҳамкорбанк”
“Қишлоққурилишбанк”

Бундан ташқари супер-контрактда ўқимоқчи бўлган талабалар учун ҳам банклар кредит таклиф қилмоқда.

Миллий банк
Фоиз ставкаси — 20-22%
Муддати — 36/60 ойгача
Таъминот — БҲМнинг 100 баробаригача (33 млн сўм) кафил ёки суғурта полиси, унда юқори бўлса мол-мулк гарови
Батафсил

Фоиз ставкаси — 26,99%
Муддати — 36 ойгача
Таъминот — кафил ёки суғурта полиси
Батафсил

ОФБ
Муддати — 48 ойгача
Фоиз ставкаси — 26 фоиз
Миқдори — 250 млн сўмгача
Батафсил

СҚБ
Муддати — 60 ойгача
Фоиз ставкаси — 21-26 фоиз
Миқдори — 200 млн сўмгача
Батафсил

ҚҚБ
Муддати — 36 ойгача
Фоиз ставкаси — 26 фоиз
Миқдори — БҲМнинг 500 баробаригача
Батафсил

@bankir
👍29👎1
Доллар тушди

26 сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 206,13 сўмдан (-5,94 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍20👎17🤔1
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактаб ва болалар боғчаларига “Антиструмин” дори воситасини етказиб бериш бўйича бир неча миллиард долларлик тендерда ғолиб чиққан “SAMO” компанияси асосчиси Нодир Юнусов ўта хавфли жиноятчи сифатида халқаро қидирувга берилган. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко хабар бермоқда.

Америка Қўшма Штатлари ва Интерпол Нодир Юнусовни ўта оғир жиноятлар: одам савдоси, қуллик меҳнати, фирибгарлик ва коррупция бўйича қидирувга берган.

Маълумотларга кўра, Юнусов 2005—2009-йилларда бошқа Ўзбекистон фуқаролари билан биргаликда 59 кишини қулликка айлантирган, улардан 40 нафари қутқарилган. Ташкилот раҳбари Аброрхўжа Асқархўжаев ҳибсга олинган, Нодир Юнусов шериклари билан ўз ватанларига қочиб кетган. Вазирлик эса кейинчалик у билан бир неча млрд сўмлик шартнома тузган.

АҚШ ҳукумати Юнусов топилган тақдирда зудлик билан 1-866-DHS-2-ICE рақамига қўнғироқ қилишни сўрамоқда.

@bankir
👍90🤔28👎25
Банк кредитлари билан нима бўляпти?

Август ойида Ўзбекистонда сўмдаги банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари 3 йиллик энг юқори даражага чиқди24 фоиз.

Сўнгги бор кредитларнинг ўртача фоизи 2020 йилнинг май ойида 24 фоиздан баландроқ бўлганди.

Келинг, вазиятга яқинда баҳо бериш учун банклардаги кредитларни кўриб чиқамиз.

Автокредитлар:

Банклардаги автокредитларнинг ўртача фоиз ставкасини 24-25 фоиз дейиш мумкин. Айрим банклар KIA, Chery ва Renault каби “иномарка”лар учун 1 фоиздан бошланувчи кредитларни ҳам таклиф қилмоқда.

Энг юқори автокредит 36 фоиз бўлиб, “Анорбанк” тақдим қилмоқда.

Микроқарзлар:

Микроқарзлар бўйича фоизлар кредит иш ҳақи доирасида ажратилганда одатда бироз пастроқ бўлади. Бошқа ҳолатларда эса 24-27 фоиз атрофида расмий даромад ёки ўзини-ўзи банд қилган шахслар учун микроқарз олиш мумкин.

Энг юқори фоиздаги микроқарзлар ТБC Банк ва “Анорбанк”да — 49 фоиз.

Ипотека кредитлари:

Ўзбекистондаги айрим банклар қурилиш компаниялари билан келишув асосида 0 фоизлик ипотека кредитларини ҳам тақдим қилади. Масалан, яқинда “Асакабанк” бундай имкониятни йўлган қўйган эди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар асосида ипотека кредитлари 17-18 фоиз атрофида ҳисобланади.

Банкларнинг ўз маблағлари орқали ажратадиган ипотека кредитлари учун ўртача фоиз ставкаси 24,5 фоиз ҳисобланади (энг кўпида 29,99 фоизгача тақдим қилинмоқда).

Бундан ташқари қуёш панелларини сотиб олиш учун паст фоизда ажратилаётган яшил истеъмол кредитлари ва 14 фоизлик имтиёзли таълим кредитлари (қизларга 0 фоиз) ҳам бор.

Кредитлар қимматлигига қарамасдан, банк омонатлари фоизи ҳам жадал ўсишда давом этмоқда. Август ойига келиб улар 2014 йилдан бери энг юқори даражага чиққан.

Сўнгги пайтларда аҳоли орасида кредит олишга бўлган талаб сезиларли ошган (асосан хусусий банклар ҳисобига). Айнан мана шу жиҳат ҳам банкларга кредит ставкаларини бироз кўтариш имконини бермоқда.

@bankir
👍31👎19
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 1,3 миллиондан ортиқ фуқаро ишсиз ҳисобланади. Уларни иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида давлат янги — ёшлар тадбиркорлигини кредитлашнинг янги тизимини ишлаб чиқди. Унга кўра, ёшларга ўз бизнесини бошлаш учун:

– жисмоний шахсларга: 7 йил муддатга (3 йил имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда) 33 млн сўмгача;
– юридик шахсларга: 225 млн сўмгача микрокредитлар бериш бошланди.

Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш Микрокредитбанк ва Миллий банкнинг асосий вазифаси этиб белгиланди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси (oilakredit.uz) ишга туширилиб, кредит олишнинг онлайн тизими яратилди.

Натижада 2023 йил ўтган 9 ой давомида 121 минг 547 нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 2 трлн 438 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

@bankir
👎80👍38🤔6
Доллар яна тушади

27
сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 200
Turonbank 12 190
Asia Alliance Bank — 12 190

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 250
Asakabank — 12 250
Ravnaq
bank — 12 230

@bankir
👍56👎6🤔1
Эсдалик тангалари қўшимча сотувга қўйилди

Жалолиддин Мангубердига бағишланган эсдалик тангалари қўшимча тиражда сотувга чиқарилди.

Август ойи охирида Марказий банк Жалолиддин Мангубердининг 825 йиллигига бағишланган эсдалик тангалари сотувини йўлга қўйган эди.

Аҳолининг ушбу тангаларга бўлган қизиқиши кутилганидан ҳам юқори бўлиб чиқди. Масалан, ўшанда айрим банкларда эсдалик тангалари 1 кун ичида сотиб бўлинган эди.

Эсдалик тангаларини банкларга мурожаат қилиб сотиб олса бўлади. Қайси банклардан қайси эсдалик тангаларини сотиб олиш мумкинлигини қуйидаги линк орқали билиш мумкин:

https://cbu.uz/oz/banknotes-coins/commemorative-coins/

Уларнинг нархлари ҳозирги кунда қуйидагича:

15 гр (олтин) — 11 790 000 сўм
20 гр (олтин) — 15 720 000 сўм
31,1 гр (олтин) — 24 444 000 сўм
31,1 гр (кумуш) — 575 000 сўм

@bankir
👍34👎6🤔3
Бугунги кунда Ўзбекистонда 35 та банк бўлиб, уларнинг расмий сайтлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Давлат банклари
1 Ўзмиллийбанк — www.nbu.uz
2 Ўзсаноатқурилишбанк — www.sqb.uz
3 Агробанк — www.agrobank.uz
4 Микрокредитбанк — www.mkbank.uz
5 Халқ банк — www.xb.uz
6 Қишлоқ қурилиш банк — www.qishloqqurilishbank.uz
7 Туронбанк — www.turonbank.uz
8 Асакабанк — www.asakabank.uz
9 Алоқабанк — www.aloqabank.uz
10 Пойтахт банк — www.poytaxtbank.uz
Бошқа банклар
11 Гарант банк — www.garantbank.uz
12 Ҳамкорбанк — www.hamkorbank.uz
13 Ипак Йўли банк — www.ipakyulibank.uz
14 Зираат Банк Узбекистан — www.ziraatbank.uz
15 Трастбанк — www.trustbank.uz
16 Ипотека-банк — www.ipotekabank.uz
17 КДБ Банк — www.kdb.uz
18 Эрон "Содерот" банк — www.saderatbank.uz
19 Универсал банк — www.universalbank.uz
20 Капиталбанк — www.kapitalbank.uz
21 Равнақ-банк — www.ravnaqbank.uz
22 Давр-банк — www.davrbank.uz
23 ИнФинБанк — www.infinbank.com
24 Asia Alliance Bank — www.aab.uz
25 Ориент Финанс банк — www.ofb.uz
26 AVO bank — www.uaeb.uz
27 Мадад Инвест Банк — www.madadinvestbank.uz
28 Тенге Банк — www.tengebank.uz
29 TBC Bank — www.tbcbank.uz
30 Аnor bank www.anorbank.uz
31 Uzum bank www.uzumbank.uz
32 Smart bank www.smartbank.uz
33 Apex bank www.apexbank.uz
34 Hayot bank www.hayotbank.uz
35 Yangi bank https://business.yangi.uz/

Январ-июл ойларига кўра, барча банклар умумий 6,5 трлн сўм соф фойда олган.

@bankir
👍46👎8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиртқи таълимда ўқиб олий маълумотли бўлинг!

Халқаро Нордик университети
Ўзбекистон ва Финляндия ташқи ишлар вазирлиги кўмагида очилган бўлиб, Финляндиянинг Карелиа амалий фанлар университети билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Университетда дарслар онлайн ва офлайн Hemis платформаси ва Zoom орқали олиб борилади.

1. Иқтисодиёт - 12 млн сўм 4 йил
2. Молия - 12 млн
сўм 4 йил
3. Психология - 11 млн
сўм 4 йил
4. Мактабгача таълим - 11млн
сўм 3 йил

Ўқишни кўчириш истагидагилар фақат 2-курсдан қабул қилинади.

📌12 та бакалавриат йўналиши;
📌6 та магистратура мутахассислиги;
📌4 та Phd илмий даражаси;
📌Work and Travel дастури ҳам мавжуд.

📥 Онлайн ҳужжат топшириш:
https://admission.nordicuniversity.org/

📥 Ўқишни кўчириш:
https://transfer.nordicuniversity.org

📄 Лицензия (№051207, 01.12.2022-y)

Қўшимча маълумот олиш учун:

📞 +998555084400

👨‍💻 @nordikedu

Телеграм канал: https://t.me/nordic_edu
Реклама
👍17👎5
Доллар тушди

27 сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 195,10 сўмдан (-11,03 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍44👎6🤔1
"Равнақ банк" номи расман ўзгарди

Марказий банк “Равнақ-банк”нинг номи Octobank бўлиб ўзгарганлиги муносабати билан унга берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни қайта расмийлаштириб берди.

Сентябр ойи бошида банк номи ўзгариши ҳақида хабар берган эдик.

@bankir
👍21👎7
Ўзбекистон ким томонда?

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Bloomberg нашрига интервю берибди. У 2030 йилга бориб Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотни икки баравар оширмоқчи эканини, бунинг учун барча катта давлатлар билан бирдек мувозанатлашган алоқа ўрнатиш кераклигини таъкидлаган.

Умуман олганда, вазиятни тушуниш учун етарли бўлган сўзлар. Ростдан ҳам, Ўзбекистон қайсидир томонда бўлиши керакми?

Хитой мамлакатнинг энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Хўжаев ҳам буни таъкидлаб, Хитой қайта тикланувчи ва яшил энергия бўйича кўп ишлар олиб борганини, мамлакатда Ўзбекистонга сармоя киритишга тайёр компаниялар борлигини айтиб ўтган.

Россия билан эса нафақат савдо жиҳатдан, балки тарихий алоқалар бор ва кўплаб ўзбекистонлик мигрантлар Россияда меҳнат қилмоқда. Бу орқали улар оилаларини пул билан таъминлайди.

Жамшид Хўжаев Ўзбекистонга яқин келажакда АҚШ билан фаол ҳамкорлик қилмоқчи эканини маълум қилган. Бу тушунарли, чунки АҚШ компаниялари юқори технологик салоҳиятга эга ва бу бўйича уларга етадигани йўқ.

Интервюдаги бир қисмни асосий дейиш мумкин:

“Бугунги геосиёсий вазият шуни кўрсатмоқдаки, фақат битта давлатга таяниб бўлмайди, чунки бу хавфсиз эмас. Бизда бозор иқтисодиёти мавжуд ва барча инвесторларимизга бир хил шароитларни тақдим этишга ҳаракат қиламиз. Биз кимга ва қаерга сармоя киритишни ўргатадиган даражада ’бой’ эмасмиз” — Жамшид Хўжаев.

Таҳлилчи Тимурмалик Элмурадов эслатганидек, Томас Жефферсон айтган сўзлар ҳалиям актуал — commerce with all nations, alliance with none (ҳамма билан савдо қил, ҳеч ким билан бирлашма).

@bankir
👍78👎8
Доллар яна тушади

28
сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Agrobank — 12 180
SQB — 12 180
Asia Alliance Bank — 12 180

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 240
Davrbank — 12 230
Ravnaq
bank — 12 210

@bankir
👍59👎6
Orginfo.uz'да компанияларнинг қайси тендерда қатнашгани бўйича маълумотлар пайдо бўлди

Etender.uzex.uz'да тендер маълумотларини топиш ва қидириш бироз мураккаброқ эди. Энди бу имкон orginfo.uz'да пайдо бўлгани жуда қувонарли. Энг муҳими портал анча тушунарли.

Қизиғи, orginfo.uz бирон бир давлат ташкилоти қошидаги портал эмас. Унинг асосчиси дастурчи Бобомирзо Ҳамроқулов. Шу пайтга қадар порталда stat.uz'даги топиш мураккаб бўлган маълумотлар жойлаб келинган.

@bankir
👍47👎1
Афғонистон валютаси учинчи чоракда энг кучли валютага айланди

Учинчи чоракда Афғонистон валютаси — афғони 9 фоизга мустаҳкамланди. Йил бошидан бери ушбу валюта 14 фоизга мустаҳкамланган ва дунёда Колумбия ва Шри-ланкадан кейин учинчи ўринни эгаллади.

Афғонининг ўсишига Толибоннинг маҳаллий операцияларда доллар ва Покистон рупийсидан фойдаланишни тақиқлаши сабаб бўлди.

Ҳукумат АҚШ доллари экспортига чекловларни кучайтирди ва онлайн савдони ноқонуний деб эълон қилди. Онлайн савдо қилганларга қамоқ жазоси берилади.

Гуманитар ёрдам ва савдо ҳажмининг ошиши ҳам афғон валютасини қўллаб-қувватламоқда. Аммо мамлакатдаги инсон ҳуқуқларининг мунтазам равишда бузилиши БМТ ва бошқалар томонидан берилаётган ёрдам камайишига олиб келмоқда.

Маълумот учун ўзбек сўми йил бошидан бери долларга нисбатан 8 фоизга қадрсизланган.

@bankir
👍49👎7🤔5
Энди “Қимматли қоғозлар марказий депозитарияси” ДУК эмас АЖ

“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” Давлат унитар корхонасидан АЖга айлантирилди.

Шунингдек, депозитариядаги давлат улушининг ҳуқуқ ва функциялари Марказий банкка ўтказилмоқда.

Компания фаолиятини ИЛМА, пул маблағлари ҳисоб-китобини эса Марказий банк назорат қилади.

Марказий депозитария Ўзбекистонда қимматли қоғозлар билан боғлиқ асосий ишларни бажариб келади.

@bankir
👍12👎1🤔1
Доллар тушди

28 сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 183,01 сўмдан (-12,09 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍43👎8
Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси 2020 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирда жами 61 минг нафар ёшни қамраб олган 99 та доимий фаолият юритадиган волонтёрлик гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда.

Масалан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 -2023 йиллар давомида 38 мингдан зиёд волонтёр ёшлар томонидан 200 мингга яқин дарахт кўчатлари экилди. Ёшлар марказларида ташкил этилган “Волонтёрлар мактаби”да 10,2 минг нафар ёш волонтёр ўқитилди. Ушбу волонтёрлар томонидан 50 мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган ҳамда ёлғиз қариялари мавжуд оилаларга ижтимоий лойиҳалар орқали кўмаклашилди.

@bankir
👍13👎2
27 сентябр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.

@bankir
👍8👎4