Банкир
74.5K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
🤩🤯😚😜🙃🥰😙🤪😨
25% ставка билан исталган муддатга — 13, 18 ёки 24 ойга депозит очинг

31 октябргача 13, 18 ёки 24 ойга омонат очинг ва пулларингизни 25% йиллик ставка бўйича кўпайтириб олинг.

Шунингдек, сентябрь охиригача 24 ой муддатга депозит очсангиз, банк сизга омонатингиз суммасидан 3% кешбек тақдим этади.

Омонатингиз давлат фонди томонидан суғурталанади.

Батафсил | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19👎9
Ташқи савдо 40 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг ташқи савдоси йил бошидан бери 40 млрд доллар бўлди. Бу ўтган йилга нисбатан 7,5 млрд долларга ёки 23,2 фоизга кўп дегани.

8 ойда экспорт 16,4 млрд долларни, импорт 23,6 млрд долларни ташкил қилди. Салбий салдо 7,2 млрд сўм бўлиб, кўпайишда давом этмоқда.

Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкори Хитойлигича қолмоқда — 8,3 млрд доллар. Россия (6,2 млрд доллар) иккинчи бўлиб турган бўлса, Қозоғистон (2,9 млрд доллар) ва Туркия (2,1 млрд доллар) кейинги ўринларда.

Франсия ва Чехиядан импорт қилиш сезиларли кўпайган. Нисбатан паст нархлар сабаб август ойида олтин сотилмаган. Аммо экспортдаги олтин олуши ҳамон юқори бўлиб турибди — 34,3 фоиз.

@bankir
👍34👎16
Расмий курс 12 200 сўмдан ошади

Дам олиш кунлари ва душанба, 25 сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 21-22 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 190
Madad Invest Bank— 12 190

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Ipak Yuli bank — 12 240
Ipoteka
bank12 240
Ravnaq bank
12 210

@bankir
👎32👍20
Учта нарсага чексиз қараб туриш мумкин: оловнинг қандай ёнишига, сувнинг қандай оқишига ва UzAuto Motors халқнинг устидан қандай кулишига

@bankir
👎226👍106🤔19
Банкир канали сизга ёқадими?
Anonymous Poll
71%
Албатта!
9%
Бўлмасамчи!
20%
Энг зўр каналку окя
👍190🤔117👎98
Банкир
Тошкент марказидаги “Шарқ” ва “ЎзА” бинолари сотувга қўйилди Объектлар битта лот сифатида сотилади. Хусусийлаштириш сабаби сифатида бинолар маънан эскириб, таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани кўрсатилган. Умумий ер майдони 3 гектардан ошиқ бўлган иккала бино…
“ЎзА” ва “Шарқ” нашриёти биноларини хусусий секторга сотиш мумкин эмас — Маданий мерос агентлиги

Кеча, Давактив Тошкент марказидаги “Шарқ” ва “ЎзА” биноларини маънан эскириб, таъмирталаб ҳолга келиб қолгани учун сотувга қўйилганини хабар қилганди.

Бугун эса Маданий мерос агентлиги қонунчиликка кўра ушбу биноларни давлат тасаруффидан чиқариш ва хусусийлаштириш мумкин эмаслигини маълум қилди.

Агентлик Давактивга ушбу маданий мерос обектларини савдолардан олиб ташлаш бўйича огоҳлантириш берган.

Маданий мерос агентлиги, маладес!

@bankir
👍87👎2🤔2
Омонатлар рекорд даражада юқорилашда давом этмоқда

Август ойи якунларига кўра, Ўзбекистон банкларида сўмдаги аҳоли омонатлари учун ўртача фоиз ставкалари 21,7 фоизни ташкил қилди. Бу июл ойига нисбатан 0,5 фоизга кўп ва сўнгги ойлардаги энг катта ўсишдир.

Охирги марта жисмоний шахслар учун омонатларнинг ўртача фоизи 2014 йилда бундан баландроқ бўлган эди. Кейин нима бўлгани ҳақида бу ердан ўқиш мумкин.

Шу билан биргаликда, миллий валютадаги банк кредитлари бўйича ўртача фоизлар ҳам 24 фоизгача ўсди. Бу эса 2020 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Чет эл валютасидаги омонат ва кредитлар ҳам ўсишда давом этмоқда

Тадбиркорлар ва аҳоли кредитлари ўртасидаги фарқ одатий бўлмаган даражада ортган ва 2,7 фоизни ташкил қилмоқда.

@bankir
👍24👎6
Расмий курс 12 210 сўмдан ошди

25
сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 212,07 сўмдан (+22,06 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎36👍16
22 сентябр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.

@bankir
👍24👎4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Совуқ кунларда ис гази ёки газни сизиб чиқиши бутун дунё бўйлаб одамларнинг заҳарланиши ва ўлимига сабаб бўлади. Соғлиғингиз ва ҳаётингизни асраш учун куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида хонадондаги газ плиталари, шамоллатиш тизими, иситиш қурилмалари ва дудбуронларни мунтазам текшириб туриш лозим.

Газ жиҳозларига сифатли техник хизмат кўрсатиш бўйича 1104 рақами ёки “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 104 рақамли диспетчерлик бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

@bankir
👍12👎2
Банкир
22 сентябр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди. @bankir
Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00гача узайтирилди.

@bankir
👍15👎2🤔2
“Миллий банк” ТВ да реклама бериш учун 5 млрд сўм сарфлайди

Бугун эълон қилинган тендер маълумотларига кўра, давлатга тегишли бўлган “Миллий банк” Ўзбекистондаги бир қанча телеканалларда ўз маҳсулотларини реклама қилиш учун 5 млрд сарфлайди.

Бошланғич суммаси 6 млрд сўм бўлган тендер бугун якунланган ва унда 5 млрд сўмдан бироз кўпроқ таклиф билан Worldwide Media компанияси ғолиб бўлган.

Шартномага кўра, “Миллий банк” маҳсулотлари Zo‘r TV, Sevimli, Kinoteatr ва Renessans TV телеканалларида 3 ой давомида реклама қилиниши керак.

Маълумот учун, банк 2023 йилнинг биринчи ярмига кўра, 1,2 трлн сўм соф фойда олган ва бу бўйича Ўзбекистонда етакчи ҳисобланади.

@bankir
👍36👎27
“Fitch Ratings” агентлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг халқаро кредит рейтингини «BB-» «барқарор» даражасида қайта тасдиқлади

“Fitch Ratings” агентлиги томонидан берилган навбатдаги ҳисоботда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг давлат билан мустаҳкам алоқалари рейтинг баҳолашнинг асосий омиллари сифатида таъкидланган. Шу билан бир қаторда келгуси йиллар давомида Жамиятнинг «Upstream» (қазиб чиқариш ва гелогик қидирув ишлари) кўрсаткичлари кенг миқёсда барқарор деб қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекнефтгаз» АЖ мамлакат иқтисодиёти реал секторида суверен даражада халқаро кредит рейтингини олган ва сақлаб келаётган компаниялардан ҳисобланади.

«BB-» даражаси кредит хавфлари мавжуд бўлишига қарамай компания инвесторлар ва кредиторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажара олишини билдиради.

Манба
👍14👎2
Кредит тарихи нима ва уни қандай текшириш мумкин?

Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).

Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан биринчи марта фойдаланиш бепул.

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 18480 сўм);
my.gov.uz орқали (хизмат нархи 16632 сўм).

@bankir
👍68👎15🤔5
Доллар тушади

26
сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 5-6 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 200
Turonbank 12 200
Trastbank — 12 200

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Poytaxtbank — 12 250
G
arant bank12 250
Ravnaq
bank — 12 230

@bankir
👍49🤔7👎5
Контракт тўлаш муддати 15 октябргача узайтирилди. Шу сабабли бакалвриат ва магистратура талабалари бемалол бу вақтгача таълим кредити расмийлаштириши мумкин.

Таълим кредити ҳақида қуйидаги мақола орқали тўлиқ билиб олсангиз бўлади (линк устига босинг). Ушбу турдаги имтиёзли кредитларни қуйидаги банклар ажратади:

“Микрокредитбанк”
“Туронбанк”
“Асакабанк”
“Ориент Финанс Банк”
“Агробанк”
“Миллийбанк”
“Халқ банки”
“Ўзсаноатқурилишбанк”
“Ипотека банк”
“Ҳамкорбанк”
“Қишлоққурилишбанк”

Бундан ташқари супер-контрактда ўқимоқчи бўлган талабалар учун ҳам банклар кредит таклиф қилмоқда.

Миллий банк
Фоиз ставкаси — 20-22%
Муддати — 36/60 ойгача
Таъминот — БҲМнинг 100 баробаригача (33 млн сўм) кафил ёки суғурта полиси, унда юқори бўлса мол-мулк гарови
Батафсил

Фоиз ставкаси — 26,99%
Муддати — 36 ойгача
Таъминот — кафил ёки суғурта полиси
Батафсил

ОФБ
Муддати — 48 ойгача
Фоиз ставкаси — 26 фоиз
Миқдори — 250 млн сўмгача
Батафсил

СҚБ
Муддати — 60 ойгача
Фоиз ставкаси — 21-26 фоиз
Миқдори — 200 млн сўмгача
Батафсил

ҚҚБ
Муддати — 36 ойгача
Фоиз ставкаси — 26 фоиз
Миқдори — БҲМнинг 500 баробаригача
Батафсил

@bankir
👍29👎1
Доллар тушди

26 сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 206,13 сўмдан (-5,94 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍20👎17🤔1
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактаб ва болалар боғчаларига “Антиструмин” дори воситасини етказиб бериш бўйича бир неча миллиард долларлик тендерда ғолиб чиққан “SAMO” компанияси асосчиси Нодир Юнусов ўта хавфли жиноятчи сифатида халқаро қидирувга берилган. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко хабар бермоқда.

Америка Қўшма Штатлари ва Интерпол Нодир Юнусовни ўта оғир жиноятлар: одам савдоси, қуллик меҳнати, фирибгарлик ва коррупция бўйича қидирувга берган.

Маълумотларга кўра, Юнусов 2005—2009-йилларда бошқа Ўзбекистон фуқаролари билан биргаликда 59 кишини қулликка айлантирган, улардан 40 нафари қутқарилган. Ташкилот раҳбари Аброрхўжа Асқархўжаев ҳибсга олинган, Нодир Юнусов шериклари билан ўз ватанларига қочиб кетган. Вазирлик эса кейинчалик у билан бир неча млрд сўмлик шартнома тузган.

АҚШ ҳукумати Юнусов топилган тақдирда зудлик билан 1-866-DHS-2-ICE рақамига қўнғироқ қилишни сўрамоқда.

@bankir
👍90🤔28👎25
Банк кредитлари билан нима бўляпти?

Август ойида Ўзбекистонда сўмдаги банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари 3 йиллик энг юқори даражага чиқди24 фоиз.

Сўнгги бор кредитларнинг ўртача фоизи 2020 йилнинг май ойида 24 фоиздан баландроқ бўлганди.

Келинг, вазиятга яқинда баҳо бериш учун банклардаги кредитларни кўриб чиқамиз.

Автокредитлар:

Банклардаги автокредитларнинг ўртача фоиз ставкасини 24-25 фоиз дейиш мумкин. Айрим банклар KIA, Chery ва Renault каби “иномарка”лар учун 1 фоиздан бошланувчи кредитларни ҳам таклиф қилмоқда.

Энг юқори автокредит 36 фоиз бўлиб, “Анорбанк” тақдим қилмоқда.

Микроқарзлар:

Микроқарзлар бўйича фоизлар кредит иш ҳақи доирасида ажратилганда одатда бироз пастроқ бўлади. Бошқа ҳолатларда эса 24-27 фоиз атрофида расмий даромад ёки ўзини-ўзи банд қилган шахслар учун микроқарз олиш мумкин.

Энг юқори фоиздаги микроқарзлар ТБC Банк ва “Анорбанк”да — 49 фоиз.

Ипотека кредитлари:

Ўзбекистондаги айрим банклар қурилиш компаниялари билан келишув асосида 0 фоизлик ипотека кредитларини ҳам тақдим қилади. Масалан, яқинда “Асакабанк” бундай имкониятни йўлган қўйган эди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар асосида ипотека кредитлари 17-18 фоиз атрофида ҳисобланади.

Банкларнинг ўз маблағлари орқали ажратадиган ипотека кредитлари учун ўртача фоиз ставкаси 24,5 фоиз ҳисобланади (энг кўпида 29,99 фоизгача тақдим қилинмоқда).

Бундан ташқари қуёш панелларини сотиб олиш учун паст фоизда ажратилаётган яшил истеъмол кредитлари ва 14 фоизлик имтиёзли таълим кредитлари (қизларга 0 фоиз) ҳам бор.

Кредитлар қимматлигига қарамасдан, банк омонатлари фоизи ҳам жадал ўсишда давом этмоқда. Август ойига келиб улар 2014 йилдан бери энг юқори даражага чиққан.

Сўнгги пайтларда аҳоли орасида кредит олишга бўлган талаб сезиларли ошган (асосан хусусий банклар ҳисобига). Айнан мана шу жиҳат ҳам банкларга кредит ставкаларини бироз кўтариш имконини бермоқда.

@bankir
👍31👎19
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 1,3 миллиондан ортиқ фуқаро ишсиз ҳисобланади. Уларни иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида давлат янги — ёшлар тадбиркорлигини кредитлашнинг янги тизимини ишлаб чиқди. Унга кўра, ёшларга ўз бизнесини бошлаш учун:

– жисмоний шахсларга: 7 йил муддатга (3 йил имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда) 33 млн сўмгача;
– юридик шахсларга: 225 млн сўмгача микрокредитлар бериш бошланди.

Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш Микрокредитбанк ва Миллий банкнинг асосий вазифаси этиб белгиланди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси (oilakredit.uz) ишга туширилиб, кредит олишнинг онлайн тизими яратилди.

Натижада 2023 йил ўтган 9 ой давомида 121 минг 547 нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 2 трлн 438 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

@bankir
👎80👍38🤔6