Банкир
74.2K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
15 сентябрь куни Ўзбекистонда яқинда номини ўзгартирган банклардан бири билан қизиқ воқеа содир бўлди.

Гап AVO bank ҳақида кетмоқда. Корпоратив ахборот ягона портали маълумотларига кўра, шу куни AVO Services and Technology компанияси AVO bank'дан 6,6 млрд сўм кредит олган.

Бир вақтнинг ўзида, худди шу куни банк ушбу компаниядан 7,3 млрд сўмлик омонат ҳам жалб қилган.

AVO bank ва AVO Services and Technology компаниялари Олимжон Шодиевга тегишли бўлган “AVO.uz” компаниясига бориб тақалади.

Омонат ва кредит рокировкаси орқали AVO bank'нинг молиявий кўрсаткичлари оптималлаштирилиши мумкин. Чунки банк изма-изига бир неча чоракни зарар билан якунлаган. Яна бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин. Лекин қўшимча деталларсиз хулоса қилиш мушкул.

@bankir
👎29👍24🤔8
Доллар кўтарилди

21
сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 178,10 сўмдан (+10,06 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎34👍16🤔4
ОТБ Ўзбекистонда инфляция яна ошишини кутмоқда

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда инфляция 2024 йилда 10 фоиз бўлади деб ҳисобламоқда. Марказий банкнинг инфляцион таргети эса 5 фоиз бўлиб, ўша йил охиригача амалга оширилиши керак.

Прогнозларга кўра, саноат, қишлоқ хўжалиги ва капитал қўйилмалар 2023 йилнинг қолган қисмида ва 2024 йилда барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолади. Бу эса 2023 ва 2024 йилларга мўлжалланган ўсиш прогнозларини оширади.

Ўзбекистонда апрел ойи якунларига кўра йиллик инфляция 11 фоизни ташкил қилган. Кейинги ойларда нархлар ошиши секинлашиб, ҳозирда йиллик 9 фоиз бўлиб турганига қарамасдан, ОТБ инфляция яна ошади деб ҳисобламоқда. Доимий инфляция босимига қарамасдан, Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ушлаб турибди.

@bankir
👍28👎7🤔3
Кеча тунда кучли шамол аралаш чанг бўрони бутун Тошкентни қамраб олди. Шу ўринда саноат статистикасига назар солиб август ойида сўнгги йиллардаги энг катта миқдорда кўмир ишлаб чиқарилганини пайқаса бўлади.

Инфографикада йил бошидан бери Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган кўмир миқдорини (минг тоннада) кўришингиз мумкин.

Нафақат кўмир ишлаб чиқариш, балки кўмирни четдан импорт қилиш сезиларли кўпайган.

Айрим давлат корхоналарида иситиш тизимини кўмирга ўтқазиш учун миллиардлаб маблағ сарфланмоқда.

Албатта, геосий воқеалар ва жаҳондаги нотинч вазиятда энергия таъминоти билан боғлиқ муаммолар етарлича. Аммо кўмирдан фойдаланишни ошириш инсон саломатлигига, биологик хилма-хилликка ва экологияга жиддий зарар келтиради. Бу ҳақда аввал ҳам ёзгандик. Кўмирдан фойдаланиш — зарарли ҳавонинг энг катта сабабчиларидан бири.

@bankir
👍53👎7🤔3
Доллар яна кўтарилади

22
сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 180
SQB— 12 175

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anor bank — 12 210
Poytaxtbank
12 210
Ravnaq bank
12 210

@bankir
👎34👍13🤔1
Президент Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон банкнинг энг йирик ҳамкор-бенефициарларидан бири ҳисобланади, сўнгги олти йилда қўшма лойиҳалар портфели беш баробардан зиёдга кенгайди.

2026 йилга қадар даврга мўлжалланган ва жами 4 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи Ҳамкорлик дастури Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг барча устувор йўналишларини қамраб олган.

@bankir
👎34👍23
Ўзбекистон банклари ва брокерларига Россияда валюта савдосига рухсат берилди

Россия ҳукумати банклари Россия валюта бозорида савдо қилишга рухсат берилган давлатлар рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида Ўзбекистон ва яна 30 та мамлакат бор. Эътиборлиси, Қозоғистон йўқ.

Илгари ЕОИИ давлатларининг норезидент банклари, шунингдек, Тожикистон банклари Россия валюта бозорига кириш имконига эга эди. Ушбу мамлакат валюта бозорида жами 21 та хорижий банк ишлаган.

Россияда валютаси савдосини амалга оширувчи банкларга нисбатан шубҳасиз санкциялар хавфи ортади.

@bankir
👍38👎11🤔7
Citigroup Ўзбекистонда филиалини очмоқчи

АҚШнинг энг йирик молиявий корпорацияларидан бири Citigroup Ўзбекистонда шўъба банк офисини очмоқчи. Бу ҳақда 20 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев ва компания раиси Жон Дуган учрашувида маълум бўлди.

Citigroup — бу истеъмолчи ва корпоратив мижозларга кенг кўламли молиявий хизматларни тақдим этувчи молиявий хизматлар холдинг компанияси. Компания хизматларига инвестиция банки, чакана брокерлик, корпоратив банк иши, нақд пул бошқаруви маҳсулотлари ва хизматлари киради. Citigroup бутун дунё бўйлаб мижозларга хизмат кўрсатади.

Ривожланаётган Ўзбекистон банк бозорида бундай йирик банкнинг пайдо бўлишини жуда ижобий ҳолат деб баҳолаш мумкин.

@bankir
👍83👎9🤔2
Тошкент марказидаги “Шарқ” ва “ЎзА” бинолари сотувга қўйилди

Объектлар битта лот сифатида сотилади. Хусусийлаштириш сабаби сифатида бинолар маънан эскириб, таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани кўрсатилган.

Умумий ер майдони 3 гектардан ошиқ бўлган иккала бино негизида замонавий ягона мулк мажмуасини ташкил этиш режа қилинган.

“Шарқ” нашриёт матбаа компанияси Учтепа тумани, Катта Хирмонтепа кўчасига, “ЎзА” эса Миробод тумани, Матбуотчилар кўчасига кўчирилади.

Биноларни сотиш икки босқичда амалга оширилади — саралаш ва таклифларни баҳолаш. Аризалар 20 октябр соат 18:00 га қадар қабул қилинади. Уни электрон тарзда ҳам юбориш мумкин.

@bankir
👎45👍20🤔2
UZCARD виртуал картангизни бугуноқ очинг, буни банкка бормасдан, вақтни кетказмасдан, тез ва қулай амалга ошириш мумкин.

Бир қатор қулайликлардан ташқари виртуал карта ўз эгаларини юқори даражадаги хавфсизлик билан таъминлайди. Учинчи шахсларнинг карта реквизитларини олиш ва асосий картага кириш хавфи йўқ. Виртуал картани унутиб ёки йўқотиб қўйишнинг иложи йўқ, уни чиқариш ва хизмат кўрсатиш бепул.

Виртуал картани онлайн очиш учун Plum ёки Mavrid мобил иловаларидан фойдаланинг.

UZCARD замонавий технологияларни жорий этишда давом этар экан, ўз фойдаланувчиларининг қулайлиги ва уларнинг маблағлари хавфсизлиги ҳақида қайғуради. Виртуал UZCARD карталарини очиш мумкин бўлган иловалар ва ҳамкор банклар рўйхати доимий равишда кенгайиб бормоқда.

Сайт | Telegram | Реклама

@bankir
👍21👎2
Доллар кўтарилди

22
сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 190,01 сўмдан (+11,91 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎23👍14🤔3
🤩🤯😚😜🙃🥰😙🤪😨
25% ставка билан исталган муддатга — 13, 18 ёки 24 ойга депозит очинг

31 октябргача 13, 18 ёки 24 ойга омонат очинг ва пулларингизни 25% йиллик ставка бўйича кўпайтириб олинг.

Шунингдек, сентябрь охиригача 24 ой муддатга депозит очсангиз, банк сизга омонатингиз суммасидан 3% кешбек тақдим этади.

Омонатингиз давлат фонди томонидан суғурталанади.

Батафсил | Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19👎9
Ташқи савдо 40 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг ташқи савдоси йил бошидан бери 40 млрд доллар бўлди. Бу ўтган йилга нисбатан 7,5 млрд долларга ёки 23,2 фоизга кўп дегани.

8 ойда экспорт 16,4 млрд долларни, импорт 23,6 млрд долларни ташкил қилди. Салбий салдо 7,2 млрд сўм бўлиб, кўпайишда давом этмоқда.

Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкори Хитойлигича қолмоқда — 8,3 млрд доллар. Россия (6,2 млрд доллар) иккинчи бўлиб турган бўлса, Қозоғистон (2,9 млрд доллар) ва Туркия (2,1 млрд доллар) кейинги ўринларда.

Франсия ва Чехиядан импорт қилиш сезиларли кўпайган. Нисбатан паст нархлар сабаб август ойида олтин сотилмаган. Аммо экспортдаги олтин олуши ҳамон юқори бўлиб турибди — 34,3 фоиз.

@bankir
👍34👎16
Расмий курс 12 200 сўмдан ошади

Дам олиш кунлари ва душанба, 25 сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 21-22 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Xalq banki — 12 190
Madad Invest Bank— 12 190

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Ipak Yuli bank — 12 240
Ipoteka
bank12 240
Ravnaq bank
12 210

@bankir
👎32👍20
Учта нарсага чексиз қараб туриш мумкин: оловнинг қандай ёнишига, сувнинг қандай оқишига ва UzAuto Motors халқнинг устидан қандай кулишига

@bankir
👎226👍106🤔19
Банкир канали сизга ёқадими?
Anonymous Poll
71%
Албатта!
9%
Бўлмасамчи!
20%
Энг зўр каналку окя
👍190🤔117👎98
Банкир
Тошкент марказидаги “Шарқ” ва “ЎзА” бинолари сотувга қўйилди Объектлар битта лот сифатида сотилади. Хусусийлаштириш сабаби сифатида бинолар маънан эскириб, таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани кўрсатилган. Умумий ер майдони 3 гектардан ошиқ бўлган иккала бино…
“ЎзА” ва “Шарқ” нашриёти биноларини хусусий секторга сотиш мумкин эмас — Маданий мерос агентлиги

Кеча, Давактив Тошкент марказидаги “Шарқ” ва “ЎзА” биноларини маънан эскириб, таъмирталаб ҳолга келиб қолгани учун сотувга қўйилганини хабар қилганди.

Бугун эса Маданий мерос агентлиги қонунчиликка кўра ушбу биноларни давлат тасаруффидан чиқариш ва хусусийлаштириш мумкин эмаслигини маълум қилди.

Агентлик Давактивга ушбу маданий мерос обектларини савдолардан олиб ташлаш бўйича огоҳлантириш берган.

Маданий мерос агентлиги, маладес!

@bankir
👍87👎2🤔2
Омонатлар рекорд даражада юқорилашда давом этмоқда

Август ойи якунларига кўра, Ўзбекистон банкларида сўмдаги аҳоли омонатлари учун ўртача фоиз ставкалари 21,7 фоизни ташкил қилди. Бу июл ойига нисбатан 0,5 фоизга кўп ва сўнгги ойлардаги энг катта ўсишдир.

Охирги марта жисмоний шахслар учун омонатларнинг ўртача фоизи 2014 йилда бундан баландроқ бўлган эди. Кейин нима бўлгани ҳақида бу ердан ўқиш мумкин.

Шу билан биргаликда, миллий валютадаги банк кредитлари бўйича ўртача фоизлар ҳам 24 фоизгача ўсди. Бу эса 2020 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Чет эл валютасидаги омонат ва кредитлар ҳам ўсишда давом этмоқда

Тадбиркорлар ва аҳоли кредитлари ўртасидаги фарқ одатий бўлмаган даражада ортган ва 2,7 фоизни ташкил қилмоқда.

@bankir
👍24👎6
Расмий курс 12 210 сўмдан ошди

25
сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 212,07 сўмдан (+22,06 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎36👍16