Доллар кўтарилади
20 сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq banki — 12 160
Madad Invest bank— 12 160
Garantbank — 12 160
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Ravnaq bank — 12 200
Деярли барча банкларда сотув курси 12 220 сўм бўлиб турибди.
@bankir

👎39👍23🤔2
Тошкент вилоятида банк операциялари августда кескин қисқарган
ИТИМ маълумотларига кўра, 2023 йил август ойида банклараро тўлов операциялари сони 5,58 миллионтани ташкил этди ва 2023 йилнинг июл ойига нисбатан 260,8 минг транзакцияга (4,9%) ошган.
Ўтган ойда 11 та ҳудудда компаниялар ўртасидаҳи банк операциялари сони июлга нисбатан ошган бўлсада, Тошкент вилоятида бу борада 12,5% лик пасайиш қайд этилган. Тошкент шаҳрида 6,1 фоиз ўсиш кузатилган.
Банклараро тўлов операциялари бўйича сезиларли даражадаги ўсиш Сирдарё (27,7%) ва Жиззах (18,2%) вилоятларида бўлди.

👍17🤔3👎1
Ўзбекистонда суғурта бозори қандай ўзгармоқда?
МҲТИ Ўзбекистонда суғурта бозорини ўрганибди. 2022 йилда жами суғурта мукофотлари 6,2 трлн сўмни ташкил қилган. Уларнинг 10 фоизи мажбурий, 90 фоизи эса ихтиорий суғурта бадалларидан шаклланган.
Ўзбекистонда умумий суъғурта мукофотлари ҳажми ЯИМнинг 0,52 фоизини ташкил этиб, киши бошига ўртача 12,1 долларга тўғри келади. Ушбу кўрсаткич Қозоғистон ва Туркияда мос равишда 58,5 ва 119,7 долларни ташкил қилади.
Умумий суғурта бозорида концентрация даражаси юқорилигича қолмоқда. 2012 йилда топ-5 компаниянинг бозордаги улуши 58,7 фоиз бўлган бўлса, 2022 йилда ушбу кўрсаткич 53,6 фоизни ташкил этди. Қайси суғурта компаниялари кўпроқ фойда олаётганини бу ердан билиб олишингиз мумкин.
Суғурта полисларни сотишда брокерлар иштироки камлигича қолмоқда. Бозорда асосан агентлар ва тўғридан-тўғри тарқатиш асосий сотув канали ҳисобланади.
2019—2021 йилларда жами умумий суғурта полисларнинг ўртача 94 фоиз ушбу каналлар орқали сотилган. Суғурта полисларини интернет орқали сотиш улуши эса ошиб бормоқда — 2019 йилдаги 3 фоиздан 2021 йилда 7 фоизгача ошган.

👍17👎4
Сиртқи таълимда ўқиб олий маълумотли бўлинг!
Халқаро Нордик университетида таълим олишни вазирлик тавсия қилади!
Университетда дарслар онлайн ва офлайн Hemis платформаси ва Zoom орқали олиб борилади.
1. Мактабгача таълим - 11млн сўм 3 йил
2. Психология - 11 млн сўм 4 йил
3. Иқтисодиёт - 12 млн сўм 4 йил
4. Молия - 12 млн сўм 4 йил
5 йил стаж билан:
1. Бошланғич таълим - 11млн сўм 4 йил
2. Мусиқа таълими - 12 млн сўм 4 йил
Ўқишни кўчириш истагидагилар фақат 2-курсдан қабул қилинади.
📌12 та бакалавриат йўналиши;
📌6 та магистратура мутахассислиги
📌4 та Phd илмий даражаси бўйича ҳужжатлар қабул қилинади.
📥 Онлайн ҳужжат топшириш:
https://admission.nordicuniversity.org/
📥 Ўқишни кўчириш:
https://transfer.nordicuniversity.org
📄 Лицензия (№051207, 01.12.2022-y)
Қўшимча маълумот олиш учун:
📞 +998555084400
👨💻 @nordikedu
Телеграм канал: https://t.me/nordic_edu
Реклама

👍20👎7🤔1
💼Тижорат банкларида мавжуд бўш иш ўринлари
🏦 Асакабанк
• Алоқа марказига операторлар
Батафсил маълумот
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк
• Транзакцион банкинг департаменти мижозларга хизмат кўрсатиш ва жорий этиш менежерлари
• Ижтимоий рисклар ва инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассис
• Транзакцион банкинг департаменти Рақамли ечимлар ва операцион риск менежерлари
•Транзакцион банкинг департаменти учун Кичик ва ўрта бизнес йўналиши бўйича сотиш ва маҳсулотларни бошқариш менеджери
Батафсил маълумот
🏦 Агробанк
• Чакана хизматларни ривожлантириш департаменти директори
Батафсил маълумот
🏦 МКБанк
• Муаммоли активлар билан ишлаш департаменти Бош мутахассиси
• Кичик бизнес департаменти бош мутахассиси
• Риск менежменти департаменти бош мутахассиси
• Ички назорат департаменти бошқарма бошлиғи
Батафсил маълумот
🏦 Туронбанк
• Бухоро банк хизматлари маркази «Қоровулбозор» банк хизматлари офиси бошлиғи
Батафсил маълумот
🏦 Ипотека банк
• Норматив ҳисоботнинг миллий стандартлари билан ишлаш бошқармаси мутахассиси
• Лойиҳаларни бошқариш бошқармаси бошлиғи
• Рақамли банкинг ва тахнологиялар Департаменти директори
• Маркетинг бўлими бошлиғи
• Рискларни бошқариш блоки Кичик ва ўрта бизнес портфелини бошқариш бўйича раҳбар
•Рақамли маркетинг менежери
Батафсил маълумот
🏦 Мадад Инвест Банк
• Ички аудит хизмати департаменти директори
• Амалиёт бошқармаси Кредитлаш ва мониторинг бўлими бошлиғи
• Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари
• Кредитлаш ва мониторинг бўлими Бош мутахассис
• Амалиёт бошқармаси Юридик шахсларга кредит ажратиш шўбаси Бош мутахассиси
Батафсил маълумот
Манба

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53👎7
Доллар яна кўтарилади
21 сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq banki — 12 170
Infinbank— 12 170
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anor bank — 12 200
Poytaxtbank — 12 200
Ravnaq bank — 12 210

👎30👍21🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир миллиард сўм ёки 3 та BYD автомобили
“Қўйлиқ Катта Бозори” савдо мажмуаси навбатдаги йирик акцияга старт беради. Эндиликда савдо мажмуа ҳудудидан 57 миллион сўмлик дўкон харид қилиш орқали сиз акция иштирокчисига айланишингиз мумкин. Акция ғолибларини эса 3 та BYD автомобили ёки 1 миллиард сўм пул мукофоти кутмоқда.
“Қўйлиқ Катта Бозори” савдо билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорлар учун энг қулай майдонлардан бири. Бу ерда сизни аъло даражадаги ижара шартлари, қулай жойлашув ва янги мижозларни жалб қилиш учун кўплаб имкониятлар мавжуд!
Иш вақти: ҳар куни 09:00 дан 18:00 гача, ҳафтада 7 кун, дам олиш кунларисиз.
Манзил: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани
Телефон: +998938709999
+998901158880
+998900198880
Сайт | Instagram | Telegram | Реклама

👍18👎7
Доллар билан энди нима бўлади?
Сўнгги ойларда нафақат ўзбек сўми, балки бошқа дунё валюталари ҳам АҚШ долларига нисбатан сезиларли қадрсизланмоқда. Доллар индекси март ойидан бери энг юқори даражага чиқиб улгурди.
Бундай вазиятда кўпчиликда савол туғилади: доллар билан энди нима бўлади?
Келинг бошидан қараб чиқамиз. Бундан 1 йилча аввал, 2022 йилнинг охирги чорагида ФЗТнинг (Федерал захира тизими, оддий қилиб АҚШ Марказий банки ҳам дейиш мумкин) асосий ставкани ошириши натижасида бир қанча таҳлилчилар доллар курсининг энди аввалгидек дунё валюта бозорида гегемон бўла олмаслигини прогноз қилганди.
“Юань дунё валютасига айланади”, “БРИКС янги валюта чиқариб долларни синдиради” каби сарлавҳалар Ўзбекистон ОАВларида, телеграм каналларида ҳам тез-тез айланиб турди.
Аммо июль ойига келиб, барчаси кутилмаган тарзда ўзгарди. Доллар яна мустаҳкамлана бошлади. АҚШ доллари сўнгги икки ой ичида деярли барча асосий валюталарга нисбатан ўсди.
Бу орада ўзбек сўми ҳам долларга нисбатан қарийб 5 фоизга қадрсизланди. Бутун бошли 2022 йилда сўмнинг қадри атиги 3,8 фоизга тушганди.
Доллар қандай қилиб мустаҳкамланди? Аввало Хитой иқтисодиётида секинлашув даври бошланди. Бу ҳақида MacroBC яхши тушунтирганди. Европа иқтисодиёти ҳам АҚШнинг пессимистик прогнозларни енгиши фонида анча кучсиз бўлиб кўринди.
Доллар кўтарилиши ортидан бутун дунё бўйлаб ҳавотир пайдо бўла бошлади. Хитой ва Япония каби катта иқтисодиётга эга давлатлар ўз валюталарини ҳимоя қилишга интилмоқда.
Ўзбекистон каби ривожланаётган давлатларда эса энг йирик валютанинг ўсиши товарлар нархи ва ташқи қарз юкини ошишига олиб келяпти. Қимматлаётган доллар юкини ҳам энг кўп ривожланаётган бозорлар кўтаради. Бу импортни қимматлаштириб, инфляцияга ҳам босим ўтказади. Марказий банклар эса юқори фоиз ставкаларини ушлаб туришга мажбур бўлади.
Масалан, Ўзбекистонда ҳам сўнгги икки ой ичида инфляция пасайиш тенденциясидан ўсишга қайтиб улгурди. Марказий банк ҳам асосий ставкани 14 фоизлигича сақлаб қолмоқда (июнь ойида асосий ставка пасайтирилишига ишоралар бор эди).
Хўш, энди нима бўлади? Кўплаб таҳлилчилар ва агентликлар яқин орада долларнинг пасайишига ишонмаяпти. Чунки ФЗТнинг пул-кредит сиёсатига нисбатан ишончи мустаҳкамланишда давом этаётган инвесторлар, ўз пулларини АҚШга ўтказмоқда.
Унутмаслик керакки, ҳар қандай валютага таъсир қилувчи омиллар бармоқ билан санарли бўлмайди. Баъзида, ҳар қандай иқтисодий қарор ҳам доллар курсининг тебранишига сабаб бўлади.
Аммо, ФЗТ нархлар ошишини жиловлай олса ва АҚШ иқтисодиёти ўсишда давом этса доллар мустаҳкам бўлиб қолишини кутиш мумкин.

👍64👎16🤔6
Банкларда ҳеч қандай таъминотсиз (гаров ва кафилларсиз), онлайн таклиф қилинаётган кредитлар:
🏦 “Ипак йўли” банки — Онлайн микроқарз
Фоиз ставкаси — 27,99%
Миқдори — 30 млн сўмгача
Муддати — 12 ой
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил
🏦 “Ҳамкорбанк” — Онлайн микроқарз
Фоиз ставкаси — 32%
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 12 ой
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил
🏦 "Тенге банк” — Онлайн микроқарз
Фоиз ставкаси — 35,9%
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 24 ойгача
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил
🏦 “Анорбанк” — Қулай микроқарз
Фоиз ставкаси — 42% дан
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 36 ойгача
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил
🏦 "Даврбанк" — Микроқарз “Online 50”
Фоиз ставкаси — 32-42%
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 48 ойгача
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил
🏦 TBC Bank
(даромад ҳақида маълумот талаб қилинмайди)
Фоиз ставкаси — 28-49%
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 36 ойгача
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил
Барча кредитлардан исталган мақсадлар учун фойдаланиш мумкин.
@bankir
Фоиз ставкаси — 27,99%
Миқдори — 30 млн сўмгача
Муддати — 12 ой
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил
Фоиз ставкаси — 32%
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 12 ой
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил
Фоиз ставкаси — 35,9%
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 24 ойгача
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил
Фоиз ставкаси — 42% дан
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 36 ойгача
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил
Фоиз ставкаси — 32-42%
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 48 ойгача
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил
(даромад ҳақида маълумот талаб қилинмайди)
Фоиз ставкаси — 28-49%
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 36 ойгача
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил
Барча кредитлардан исталган мақсадлар учун фойдаланиш мумкин.
@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎83👍33🤔1
15 сентябрь куни Ўзбекистонда яқинда номини ўзгартирган банклардан бири билан қизиқ воқеа содир бўлди.
Гап AVO bank ҳақида кетмоқда. Корпоратив ахборот ягона портали маълумотларига кўра, шу куни AVO Services and Technology компанияси AVO bank'дан 6,6 млрд сўм кредит олган.
Бир вақтнинг ўзида, худди шу куни банк ушбу компаниядан 7,3 млрд сўмлик омонат ҳам жалб қилган.
AVO bank ва AVO Services and Technology компаниялари Олимжон Шодиевга тегишли бўлган “AVO.uz” компаниясига бориб тақалади.
Омонат ва кредит рокировкаси орқали AVO bank'нинг молиявий кўрсаткичлари оптималлаштирилиши мумкин. Чунки банк изма-изига бир неча чоракни зарар билан якунлаган. Яна бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин. Лекин қўшимча деталларсиз хулоса қилиш мушкул.

👎29👍24🤔8
ОТБ Ўзбекистонда инфляция яна ошишини кутмоқда
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда инфляция 2024 йилда 10 фоиз бўлади деб ҳисобламоқда. Марказий банкнинг инфляцион таргети эса 5 фоиз бўлиб, ўша йил охиригача амалга оширилиши керак.
Прогнозларга кўра, саноат, қишлоқ хўжалиги ва капитал қўйилмалар 2023 йилнинг қолган қисмида ва 2024 йилда барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолади. Бу эса 2023 ва 2024 йилларга мўлжалланган ўсиш прогнозларини оширади.
Ўзбекистонда апрел ойи якунларига кўра йиллик инфляция 11 фоизни ташкил қилган. Кейинги ойларда нархлар ошиши секинлашиб, ҳозирда йиллик 9 фоиз бўлиб турганига қарамасдан, ОТБ инфляция яна ошади деб ҳисобламоқда. Доимий инфляция босимига қарамасдан, Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ушлаб турибди.

👍28👎7🤔3
Кеча тунда кучли шамол аралаш чанг бўрони бутун Тошкентни қамраб олди. Шу ўринда саноат статистикасига назар солиб август ойида сўнгги йиллардаги энг катта миқдорда кўмир ишлаб чиқарилганини пайқаса бўлади.
Инфографикада йил бошидан бери Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган кўмир миқдорини (минг тоннада) кўришингиз мумкин.
Нафақат кўмир ишлаб чиқариш, балки кўмирни четдан импорт қилиш сезиларли кўпайган.
Айрим давлат корхоналарида иситиш тизимини кўмирга ўтқазиш учун миллиардлаб маблағ сарфланмоқда.
Албатта, геосий воқеалар ва жаҳондаги нотинч вазиятда энергия таъминоти билан боғлиқ муаммолар етарлича. Аммо кўмирдан фойдаланишни ошириш инсон саломатлигига, биологик хилма-хилликка ва экологияга жиддий зарар келтиради. Бу ҳақда аввал ҳам ёзгандик. Кўмирдан фойдаланиш — зарарли ҳавонинг энг катта сабабчиларидан бири.

👍53👎7🤔3
Доллар яна кўтарилади
22 сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq banki — 12 180
SQB— 12 175
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anor bank — 12 210
Poytaxtbank — 12 210

👎34👍13🤔1
Президент Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон банкнинг энг йирик ҳамкор-бенефициарларидан бири ҳисобланади, сўнгги олти йилда қўшма лойиҳалар портфели беш баробардан зиёдга кенгайди.
2026 йилга қадар даврга мўлжалланган ва жами 4 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи Ҳамкорлик дастури Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг барча устувор йўналишларини қамраб олган.

👎34👍23
Ўзбекистон банклари ва брокерларига Россияда валюта савдосига рухсат берилди
Россия ҳукумати банклари Россия валюта бозорида савдо қилишга рухсат берилган давлатлар рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида Ўзбекистон ва яна 30 та мамлакат бор. Эътиборлиси, Қозоғистон йўқ.
Илгари ЕОИИ давлатларининг норезидент банклари, шунингдек, Тожикистон банклари Россия валюта бозорига кириш имконига эга эди. Ушбу мамлакат валюта бозорида жами 21 та хорижий банк ишлаган.
Россияда валютаси савдосини амалга оширувчи банкларга нисбатан шубҳасиз санкциялар хавфи ортади.

👍38👎11🤔7
Citigroup Ўзбекистонда филиалини очмоқчи
АҚШнинг энг йирик молиявий корпорацияларидан бири Citigroup Ўзбекистонда шўъба банк офисини очмоқчи. Бу ҳақда 20 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев ва компания раиси Жон Дуган учрашувида маълум бўлди.
Citigroup — бу истеъмолчи ва корпоратив мижозларга кенг кўламли молиявий хизматларни тақдим этувчи молиявий хизматлар холдинг компанияси. Компания хизматларига инвестиция банки, чакана брокерлик, корпоратив банк иши, нақд пул бошқаруви маҳсулотлари ва хизматлари киради. Citigroup бутун дунё бўйлаб мижозларга хизмат кўрсатади.
Ривожланаётган Ўзбекистон банк бозорида бундай йирик банкнинг пайдо бўлишини жуда ижобий ҳолат деб баҳолаш мумкин.

👍83👎9🤔2
Тошкент марказидаги “Шарқ” ва “ЎзА” бинолари сотувга қўйилди
Объектлар битта лот сифатида сотилади. Хусусийлаштириш сабаби сифатида бинолар маънан эскириб, таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани кўрсатилган.
Умумий ер майдони 3 гектардан ошиқ бўлган иккала бино негизида замонавий ягона мулк мажмуасини ташкил этиш режа қилинган.
“Шарқ” нашриёт матбаа компанияси Учтепа тумани, Катта Хирмонтепа кўчасига, “ЎзА” эса Миробод тумани, Матбуотчилар кўчасига кўчирилади.
Биноларни сотиш икки босқичда амалга оширилади — саралаш ва таклифларни баҳолаш. Аризалар 20 октябр соат 18:00 га қадар қабул қилинади. Уни электрон тарзда ҳам юбориш мумкин.

👎45👍20🤔2
UZCARD виртуал картангизни бугуноқ очинг, буни банкка бормасдан, вақтни кетказмасдан, тез ва қулай амалга ошириш мумкин.
Бир қатор қулайликлардан ташқари виртуал карта ўз эгаларини юқори даражадаги хавфсизлик билан таъминлайди. Учинчи шахсларнинг карта реквизитларини олиш ва асосий картага кириш хавфи йўқ. Виртуал картани унутиб ёки йўқотиб қўйишнинг иложи йўқ, уни чиқариш ва хизмат кўрсатиш бепул.
Виртуал картани онлайн очиш учун Plum ёки Mavrid мобил иловаларидан фойдаланинг.
UZCARD замонавий технологияларни жорий этишда давом этар экан, ўз фойдаланувчиларининг қулайлиги ва уларнинг маблағлари хавфсизлиги ҳақида қайғуради. Виртуал UZCARD карталарини очиш мумкин бўлган иловалар ва ҳамкор банклар рўйхати доимий равишда кенгайиб бормоқда.
Сайт | Telegram | Реклама

👍21👎2