Банкир
74K subscribers
3.64K photos
293 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Россия Марказий банки 18 апрелдан банкларга фуқароларга нақд валюта сотишга рухсат берди. Нақд валюта сотиш март ойида рублнинг кескин тебранишлари сабаб вақтинча тўхтатилганди.
👍18
Жисмоний шахсларнинг валюта операциялари

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга чет элдан 1,47 млрд долларлик пул ўтказмалари юборилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3% кўп.

Тижорат банклари жисмоний шахслардан январь — март ойларида 2,11 млрд (38%) доллар сотиб олган, аксинча ушбу муддат давомида 1,73 млрд (69%) долларлик валюта сотган.
👍9
Олмазор тумани Уста Ширин кўчаси 117-уйда (халқ тилида Жомий круги яқинида) жойлашган собиқ Агрегат заводи ҳудуди Build Power МЧЖ томонидан сотиб олинди. Очиқ маълумотларга кўра, ушбу корхонага Golden House Development компанияси эгалик қилади.

Агротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Агрегат заводи ҳудуди салкам 10 гектар ерда жойлашган бўлиб, унинг аукциондаги бошланғич нархи 130 млрд 460 млн 496 минг сўм бўлган. 1 соатга яқин вақт давом этган савдоларда лот 208 млрд 736 млн 793 минг 600 сўмга (МБ курси бўйича салкам 18,5 млн доллар) сотилган.
👍24
1 майдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши мумкин. Молия вазирлиги бу хабарни рад этмади (тасдиқлагани ҳам йўқ).

Ижтимоий тармоқларда май ойидан Ўзбекистонда нафақа ва пенсиялар миқдори 10 фоизга оширилиши ҳақида хабарлар тарқамоқда.

Молия вазирлиги мазкур хабарлар бўйича маълум қилдики, вазирликка пенсия ва нафақалар инфляциядан кам бўлмаган миқдорда ошириб бориш вазифаси юклатилган ва ушбу йуналишда доимий равишда иш олиб борилади.

Пенсия ва нафақалар миқдори ошириш бўйича хабарлар расмий манбалар орқали эълон қилинади.

Вазирлик ахборотидан пенсия ва нафақаларнинг оширилиши масаласи ҳақиқатга яқинлигини англаш мумкин.
👍28👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обуначиларимизнинг хабар беришича, Қашқадарёдаги банкоматларда нақд пул йўқ, аммо «обналчи»лар катта фоиз эвазига пулларни нақдлаштириб бермоқда.

«Ўзсаноатқурилишбанк»да ҳам, «Қишлоққурилишбанк»да ҳам, «Ҳамкорбанк»да ҳам нақд пул йўқ экан, аммо «обналчи»лар фоиз эвазига пул қилиб бермоқда. Буни қандай тушуниш мумкин? Улар банкнинг ўзига тегишли одамларми», — дейди видео муаллифи.

«Обнал»чилар эса 3-5% фоизгача хизмат ҳақи билан пулларни нақдлаштириб беришмоқда экан.

Яна қайси ҳудудларда шу каби нақд пул билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда? Видео, расм кўринишида бизга юборинг — @Bankir_01_bot
👍28👎4
Долларнинг расмий курси яна пастлашда давом этмоқда. Бу сафар курс 21 сўмга арзонлади.
👍8🤔2
Халқ банки якка тартибдаги тадбиркорларга нақд пулда 300 млн.сумгача кредит ажратмокда.
Энг кам фоизли ипотека қайси банкда? (1-қисм)

Bankir телеграм канали Ўзбекистон кредит бозорининг кенг таҳлилини беришда давом этади.

Бугунги йўналишимиз кўпчиликнинг доимий қизиқишида бўлган ипотека кредитлари ҳақида бўлади. Барча маълумотлар тижорат банкларининг расмий сайтларидан олинган.

Қишлоқ қурилиш банк
Қишлоқ жойларида қурилаётган намунали уйлар учун ипотека кредити. Фоиз ставкаси — 14%. Кредит муддати 20 йил. Бошланғич тўлов 10%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 257,4 млн сўм.

Саноатқурилишбанк
Якка тартибдаги хонадонда қўшича уй-жой қуриш учун ипотека кредити. Фоиз ставкаси — 17%. Кредит муддати 20 йил (6 ойлик имтиёзли давр билан). Бошланғич тўлов 15%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 33 млн сўмгача.

Ипотека банк
Уй жой таъмирлаш ва қуриш учун
Фоиз ставкаси — 17%. Кредит муддати 20 йил (6 ойлик имтиёзли давр билан). Бошланғич тўлов 15%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 309,4 млн сўмгача.
👍37👎5
Банкир
Энг кам фоизли ипотека қайси банкда? (1-қисм) Bankir телеграм канали Ўзбекистон кредит бозорининг кенг таҳлилини беришда давом этади. Бугунги йўналишимиз кўпчиликнинг доимий қизиқишида бўлган ипотека кредитлари ҳақида бўлади. Барча маълумотлар тижорат…
Энг кам фоизли ипотека қайси банкда? (2-қисм)

Агробанк
Уй жой таъмирлаш ва қуриш учун
Фоиз ставкаси — 17%. Кредит муддати 20 йил (6 ойлик имтиёзли давр билан). Бошланғич тўлов 15%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 309,4 млн сўмгача.

Микрокредитбанк
Бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредити
Фоиз ставкаси — 17%. Кредит муддати 20 йил (6 ойлик имтиёзли давр билан). Бошланғич тўлов 15%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 416,5 млн сўмгача.

Ориент Финанс банк
Бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредити.
Фоиз ставкаси — 17%. Кредит муддати 20 йил (6 ойлик имтиёзли давр билан). Бошланғич тўлов 15%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 416,5 млн сўмгача.

Халқ банки
Бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредити.
Фоиз ставкаси — 17%. Кредит муддати 20 йил (6 ойлик имтиёзли давр билан). Бошланғич тўлов 15%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 339,15 млн сўмгача.

Асака банк
Бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредити.
Фоиз ставкаси — 17%. Кредит муддати 20 йил (6 ойлик имтиёзли давр билан). Бошланғич тўлов 15%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 416,5 млн сўмгача.

Турон банк
Бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредити.
Фоиз ставкаси — 17%. Кредит муддати 20 йил (6 ойлик имтиёзли давр билан). Бошланғич тўлов 15%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 416,5 млн сўмгача.

Ҳамкор банк
Бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредити.
Фоиз ставкаси — 17%. Кредит муддати 20 йил (6 ойлик имтиёзли давр билан). Бошланғич тўлов 15%. Максимал бериладиган кредит суммаси: 416,5 млн сўмгача.
👍41👎8
Сбербанк 2020 йил кузидан бери биринчи марта омонат ҳисобварақлари бўйича ставкани йиллик 3 фоиздан 10 фоизга оширди.
👎24👍9
Тижорат банкларида доллар курси
🗓 Cана — 19.04.2022
Янгиланган вақт - 19.04.2022 09:29

Энг яхши сотиб олиш курси:
- Savdogarbank - 11255 сўм
- Kapitalbank - 11250 сўм
- Agrobank - 11250 сўм
- Trustbank - 11240 сўм
- Aloqabank - 11240 сўм


Энг яхши сотув курси:
- Aloqabank - 11275 сўм
- Ravnaqbank - 11275 сўм
- Infinbank - 11280 сўм
- AAB - 11280 сўм
- Universalbank - 11280 сўм
👍22🤔8
Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида «Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси» бўйича кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда
👍18🤔11
Жаҳон банки 2022 йил якуни бўйича Дунё иқтисодиёти ўсиши прогнозини 4,1% дан 3,2% гача туширди. Бу ҳақда банк президенти Дэвид Малпас маълум қилди.

Жаҳон банки фикрича дунё иқтисодиёти секинлашишига — Украинадаги уруш, коронавирус тарқалиши боис Хитойдаги янги локдаунлар, Энергия ресурслари нархларининг ўсиши, минерал ресурслар (ўғитлар) ва озиқ-овқат нархларининг ошиши, шу билан бирга фоиз ставкалар кўтарилишининг эҳтимоли юқорилиги сабаб бўлади.

Апрел ойининг биринчи ярмида Жаҳон банки бутун дунё иқтисодий ўсишини 4,1% гача секинлашишини прогноз қилганди. Шу боис банк раҳбари инқирозга қарши 170 млрд.долларлик пакетни банк кенгаши билан яқин кунларда муҳокама қилишларини маълум қилди. Бу пакет жорий йил апрелдан кейинги йил июнь ойигача бўлган муддат учун мўлжалланиб, унда 50 млрд доллари яқин 3 ой ичида йўналтирилади.
👍16🤔7👎3
Долларнинг расмий курси яна пастлади. Бу сафар курсдаги пасайиш 18,65 сўмни ташкил қилди.
👍19
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.

Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.

Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:

- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;

- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
👍26👎3
“Ўзбекистон тарихида биринчи марта бундай катта рақамлар амалда бўлганини гапиряпмиз.

Маҳаллада тизим ва шароит яратганимиз, албатта, қайси туман ва шаҳар раҳбарлари фидойи бўлиб ишлаган бўлса, натижа беряпти”,
деди Президент.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди.

Натижада ҳудудларда 47 мингта янги тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилди, 8 мингта кичик саноат ва сервис лойиҳалари ишга туширилди, 2,5 мингта корхона қувватлари тикланди ва оширилди.

Энг яхши натижа кўрсатган 14 нафар ҳоким ёрдамчиларини мукофотлаш, ижобий натижага эришган 2 минг 943 нафар ҳоким ёрдамчиларига ташаккурнома юбориш топширилди. Ижобий натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига муносиб номзодлар захираси экани кўрсатиб ўтилди.
👍28👎12
Пандора ортидан энди Панама ҳужжатлари оммага эълон қилинди. Унда ҳам оффшор ҳудудларда бизнес ёки мулкка эга бўлган ўзбекистонликлар уларнинг яқинлари исм-шарифлари келтирилган.

ТЎЛИҚ РЎЙХАТ
🤔23👍18👎3
General Motors Россия бозоридан чиқиб кетаётганини маълум қилди. Дилерлар автомобиллар етказиб бериш тўхтатилишидан огоҳлантирилмоқда. Россиядаги офис ходимлари ишдан бўшатилмоқда.
👍113🤔20👎9
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 420 доллар!

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2022 йилнинг 1-чорагида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8% га ошган. ЯИМ ҳажми жорий нархларда 162,8 трлн. сўмни ташкил этди.
👎14🤔11👍5
Тижорат банкларида доллар курси
Cана — 20.04.2022
Янгиланган вақт - 20.04.2022 11:15

Энг яхши сотиб олиш курси:
- Kapitalbank - 11230 сўм
- Savdogarbank - 11225 сўм
- Trastbank - 11220 сўм
- AAB - 11220 сўм
- Aloqabank - 11220 сўм

Энг яхши сотув курси:
- Aloqabank - 11250 сўм
- Universalbank - 11260 сўм
- Asakabank - 11260 сўм
- Ipoteka-bank - 11265 сўм
- Turonbank - 11265 сўм

@bankir
👍23🤔2
Ўзбек пахтасига нисбатан бойкот бекор қилиниши ортидан Туркиянинг машҳур компанияси LC WAIKIKI бренди остидаги маҳсулотларнинг бир қисми Ўзбекистонда, маҳаллий пахта хомашёси ёрдамида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилибди.
👍65👎5