❗️Автокредитлар билан боғлиқ вазият қандай?
Кеча, ижтимоий тармоқларда Марказий банк тижорат банкларига автокредитлар уларнинг кредит портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги борасида талаблар қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бу орқали айрим банкларни фақат автокредит эмас балки бошқа кредит маҳсулотларига ҳам эътибор қаратишга, рискни камайтиришга ёрдам бериш кўзда тутилгани айтилди.
Марказий банк бугун изоҳ берди. Регулятор сўнгги йилларда банклар томонидан аҳолига ажратилган кредитлар таркибида автокредитлар улушининг кескин ортиши концентрация таваккалчилигини вужудга келтираётганини айтган.
Бу эса ўз навбатида автокредитлар ортидан юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларнинг банклар барқарорлигига таъсири хатарларини ошишига сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан банкларга кредит портфелининг диверсификация қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.
Марказий банкнинг ушбу кўрсатмаси банклар томонидан автокредитлар ажратилишини тақиқламайди ҳамда таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир кўрсатмайди.
@bankir

👍47👎13🤔6
“Трастбанк” 440 млрд сўмлик қимматли қоғозларни чиқармоқда
Кеча, 14 сентябрь куни “Трастбанк” ҳар бири 1000 сўмдан бўлган 440 млн дона акцияларни очиқ обунага чиқарди.
Акциялар очиқ обуна орқали биржага чиқарилиши бу уларни ҳар қандай жисмоний ёки интитуционал инвесторлар сотиб олиши мумкинлигини англатади.
Акцияларнинг умумий қиймати 440 млрд сўмни ташкил қилади ва бу банкка устав капиталини оширишга ва Марказий банк талабларига мослашига ёрдам беради.
“Трастбанк” 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида 381 млрд сўмлик соф фойда олган.

👍64🤔11👎4
❗️Марказий банк бизнес вакилларининг валюта операцияларига чекловлар киритмоқда
Ўзбекистон Марказий банки 18 сентябрдан бошлаб банклар учун валюта операцияларига қўйиладиган талабларни кучайтирмоқда. Қарор Банк назорати қўмитасининг 15 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинган, дея хабар бермоқда “Gazeta.uz”.
Маълум бўлишича, эндиликда компанияларнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва валюта билан боғлиқ операциялари фақат асосий ҳисоб рақами очилган банклар орқали амалга оширилиши керак.
Бундай ҳолда бизнес вакиллари чет эл валютасини арзонроқ таклиф қилаётган банклардан ололмайди. Банклар ҳам валютага арзонроқ нарх белгилашдан деярли манфаат кўрмайди.
Бундан ташқари, банкларга тадбиркорларга чет эл валютасини сотиш билан боғлиқ операциялар устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди. Валюта сотилиши банкларнинг таркибий бўлинмалари — банклар раис ўринбосарлари бошчилигидаги эксперт гуруҳлари хулосалари асосида амалга оширилади.
Бу эса бизнес вакилларининг банкдан доллар сотиб олиш жараёнини сезиларли мураккаблаштиради.
Шунингдек, банкларга мижозларнинг иккиламчи ҳисобварақаларини ёпиш топшириғи ҳам берилган. Содда қилиб тушунтирилганда, тадбиркорлар бошқа банклардаги махсус ҳисобварақларини ёпиши, фақат битта ҳисоб рақамига эга бўлиши, яъни конвертацияни фақат битта банк орқали амалга ошириши керак.
Марказий банк ҳозирча изоҳ бергани йўқ. Аммо бу изоҳ берилиши керак, гарчи кўп нарсани ўзгартирмайдигандек туйилса ҳам. Эҳтимол, бу ерда гап санкциялар хавфи, жиноий фаолиятдан олинган даромадлар ҳақида кетаётгандир. Нима бўлганда ҳам, эркинлик нима учун чекланаётгани тушунтирилиши керак. Ҳар ҳолда, каллендардаги сана 2023 ни кўрсатяпти, 2016 ни эмас.

👎101👍48🤔10
Банкир
❗️Марказий банк бизнес вакилларининг валюта операцияларига чекловлар киритмоқда Ўзбекистон Марказий банки 18 сентябрдан бошлаб банклар учун валюта операцияларига қўйиладиган талабларни кучайтирмоқда. Қарор Банк назорати қўмитасининг 15 сентябрь куни бўлиб…
Марказий банкнинг бизнес вакилларининг валюта операцияларини чеклаш бўйича қарори бекор қилинди
@bankir
@bankir
👍88🤔13
“Санкциялар назорати бўйича талабларнинг кучайиши бизни бу қарорни қабул қилишга ундаган эди.
Бу қарор ҳеч бир тадбиркорга алоқаси йўқ равишда, иккиламчи ёки учламчи ҳисоб рақами очиб сезиларли миқдорда валюта операцияларини амалга ошираётган банкларни назорат қилиш мақсадида эди. Жамият қабул қилмаган қарор, қайси мақсадда амалга оширилмасин нотўғри қарор. Шундан келиб чиққан ҳолда қўмита бу қарорни бекор қилди” — Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов

👍72👎9🤔2
«Ойига 2000гача топаман, ярмини квартирага ишлатаман», «Oxford да ҳам бепул ўқиса бўлади» Англияда ўқийдиган талабалар ўз ҳикояларини айтиб берди
https://youtu.be/_d7afDVxfmA
@bankir
https://youtu.be/_d7afDVxfmA
@bankir
YouTube
O'zbekistonlik. Students | Episode 1
Dunyoning TOP ta'lim dargohlarida bilim olayotgan hamyurtlarimizning bu yo‘lda qanday sinovlarni bosib o‘tgani, ularga motivatsiya bergan hamda ularni bu yo‘ldan ortga qaytarishga uringan qiyinchiliklari va eng muhimi — o‘z orzusiga intilish hamda bunga erishish…
👍39👎7🤔1
Бизнес вакилларига гаровсиз кредитлар берилади
1 октябрдан бошлаб “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури ишга туширилади. Бунга президент қарори асос бўлади.
Тадбиркорлар учун энг муҳим янгиликлардан бири улар учун гаровсиз кредитлар ажратиш бошланади.
Дастур доирасида кредитларнинг фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасидан (ҳозирда 14 фоиз) 4 фоиз юқори бўлади. Бунда фоиз ставкаси ҳозирги кун бўйича 18 фоизга айланади ва максимал миқдор 1,5 млрд сўмгача бўлади.
Бунда, 100 млн сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 млн сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти яратилади.
Шунингдек, қиймати 1,5 млрд сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади.
2024 йил 1 январдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади. Бунда ҳам кредит фоизи асосий ставкага боғланган бўлади.
Яъни ҳозирги пайт учун асосий ставка (14 фоиз) + 4 фоиз = 18 фоиз.

👍63👎14🤔1
Банкир
Бизнес вакилларига гаровсиз кредитлар берилади 1 октябрдан бошлаб “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури ишга туширилади. Бунга президент қарори асос бўлади. Тадбиркорлар учун энг муҳим янгиликлардан бири улар учун гаровсиз кредитлар…
Шунингдек, Халқ банки ва Микрокредитбанк ҳам дастур ижросида ҳамкор банк сифатида жалб қилинади. Улар мева-сабзавотчилик соҳасида "кооперация" ва "агрегатор" лойиҳаларини амалга оширади ҳамда касаначилар мактаблари фаолиятини йўлга қўяди.
@bankir
@bankir
👍14👎5🤔1
Доллар тушади
19 сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 170
Madad Invest Bank— 12 170
Trastbank — 12 170
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Ipak yuli bank — 12 230
NBU — 12 230
Ravnaq bank — 12 210

👍34👎12🤔6
Ўзбекистонда пул массаси 200 трлн сўмдан ошди
Мамлакатда кенг маънодаги пул массаси 205,6 трлн сўмга етди. Йил бошидан бери 8,7 фоизлик ўсиш қайд этилган. Бу даврда ўзбек сўми 8,2 фоизга қадрсизланган.
Август ойида муомаладаги нақд пуллар яна ўсишни бошлаган — ой давомида 2,2 трлн сўмга ва умумий 48,8 трлн сўм. Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангандан бери Ўзбекистондаги нақд пуллар 88,4 фоизга кўпайган.
Ой давомида пул агрегатларининг барча таркибий қисмларида ўсиш кузатилди. Жумладан, сўмдаги талаб қилиб олунгунча депозитлар 4,1 трлн сўмга кўпайиб, 43,9 трлн сўмга етди.
Миллий ва чет эл валютасидаги бошқа депозитлар ҳам ўсишда давом этмоқда.
Кенг маънодаги пул массаси мамлакат ҳудудидаги нақд пуллар, талаб қилиб олингунча ва бошқа депозитларни ўз ичига олади.

👍26👎9🤔3
Сўнгги кунлардаги воқеалардан кейин, Марказий банк фаолиятини 5 баллик шкалада қандай баҳолайсиз?
Anonymous Poll
15%
5 — Аъло
15%
4 — Яхши
23%
3 — Қониқарли
15%
2 — Ёмон
33%
1 — Жуда ёмон
👎141🤔21👍18
Uzbekistan Airways камроқ фойда кўрмоқда
2023 йилнинг биринчи ярим йиллигига кўра, Uzbekistan Airways 49,7 млрд сўм фойда олди. Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 баробар камроқ.
6 ойлик молиявий ҳисобот бўйича, компания 2021 йилда пандемия асоратлари сабаб 8,5 млрд сўм зарар кўрган эди. 2022 йилда эса 194,3 млрд сўмлик фойдага чиққанди. Аммо 2023 йилда вазият у қадар яхши эмас.
Ярим йилда Uzbekistan Airways 2022 йилга қараганда 34 фоиз кўпроқ даромад олган. Аммо харажатлар ҳам қарийб икки баробарга ошган.

👍42👎18🤔10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ипотека “ZER0%”: “Asakabank” АЖ ва NRG Uzbekistanдан янги маҳсулот
Бугун, 18 сентябр куни “Asakabank” акциядорлик жамияти ва NRG Uzbekistan қурилиш компанияси томонидан ҳамкорликда жорий қилинган янги Ипотека "ZER0%" маҳсулоти тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда “Asakabank” АЖ бошқарувчи директори (чакана бизнес) Бекзод Тангматов ва NRG Uzbekistan ташкилоти асосчиси Мурод Назаров иштирок этди.
Тантанали тадбирда икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланиб, унда Ипотека “ZER0%” маҳсулоти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, сўзга чиққанлар маҳсулотнинг афзалликлари ва 0% фоиз ставкаси билан кўчмас мулк сотиб олиш имкониятини алоҳида таъкидладилар.
♦️Ипотека "ZER0%" шартлари қуйидагича:
• Йиллик фоиз ставкаси - 0% дан
• Дастлабки тўлов - 25% дан
• Муддати - 10 йилгача
➖Расмий даромадга эга бўлмасдан ҳам ипотека расмийлаштириш имконияти мавжуд.
➖Қурилиш босқичида қўшимча гаровсиз
➖Ипотека миқдори сотиб олинаётган уй-жой нархидан келиб чиққан ҳолда ажратилади
Батафсил маълумот учун қуйидаги қисқа рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
☎️Asakabank 1152;
☎️NRG Uzbekistan 1060.
Asakabank

👍48👎5🤔2
Ўзбекистонликлар 2023 йилда 1 тоннадан кўп олтин ва кумуш сотиб олган
Ўзбекистонликлар йил бошидан бери биржа орқали 1 тоннадан зиёд қимматбаҳо металл сотиб олган. Бунда, сотилган олтиннинг ҳажми 611,9 млрд сўм, кумушнинг ҳажми эса 2 млрд сўм бўлди.
Бундан ташқари, яқинда очиқланган маълумотларга кўра, 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг оғирликдаги 13 130 та олтин қуймаларини сотиб олган.
Биржа орқали сотилган қимматбаҳо металларнинг сотув ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам моддий, ҳам қиймат жиҳатдан тўрт маротабага ошди.
Умуман олганда, Ўзбекистонда олтин нархи ҳам ошиб бормоқда. Мисол учун, бугун 18 сентябрь куни Марказий банк томонидан белгиланган олтин қуймалар нархи ҳам рекорд даражага яқинлашди.
Биржадаги нархлар эса йил бошидан бери 9 фоизга ошиб, 1 грамм учун 744,1 минг сўмга етди.
Ўзбекистонда биржа бозорида “ОКМК” ва “НКМК” олтин ва кумушнинг сотувчиси сифатида иштирок этмоқда. Харидорлар эса асосан заргарлар.
Маълумот учун, 2019 йилдан бери товар-хом ашё биржасида қимматбаҳо металлар сотуви йўлга қўйилган.

👍37👎5🤔3
Доллар кўтарилади
20 сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Xalq banki — 12 160
Madad Invest bank— 12 160
Garantbank — 12 160
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Ravnaq bank — 12 200
Деярли барча банкларда сотув курси 12 220 сўм бўлиб турибди.

👎39👍23🤔2
Тошкент вилоятида банк операциялари августда кескин қисқарган
ИТИМ маълумотларига кўра, 2023 йил август ойида банклараро тўлов операциялари сони 5,58 миллионтани ташкил этди ва 2023 йилнинг июл ойига нисбатан 260,8 минг транзакцияга (4,9%) ошган.
Ўтган ойда 11 та ҳудудда компаниялар ўртасидаҳи банк операциялари сони июлга нисбатан ошган бўлсада, Тошкент вилоятида бу борада 12,5% лик пасайиш қайд этилган. Тошкент шаҳрида 6,1 фоиз ўсиш кузатилган.
Банклараро тўлов операциялари бўйича сезиларли даражадаги ўсиш Сирдарё (27,7%) ва Жиззах (18,2%) вилоятларида бўлди.

👍17🤔3👎1
Ўзбекистонда суғурта бозори қандай ўзгармоқда?
МҲТИ Ўзбекистонда суғурта бозорини ўрганибди. 2022 йилда жами суғурта мукофотлари 6,2 трлн сўмни ташкил қилган. Уларнинг 10 фоизи мажбурий, 90 фоизи эса ихтиорий суғурта бадалларидан шаклланган.
Ўзбекистонда умумий суъғурта мукофотлари ҳажми ЯИМнинг 0,52 фоизини ташкил этиб, киши бошига ўртача 12,1 долларга тўғри келади. Ушбу кўрсаткич Қозоғистон ва Туркияда мос равишда 58,5 ва 119,7 долларни ташкил қилади.
Умумий суғурта бозорида концентрация даражаси юқорилигича қолмоқда. 2012 йилда топ-5 компаниянинг бозордаги улуши 58,7 фоиз бўлган бўлса, 2022 йилда ушбу кўрсаткич 53,6 фоизни ташкил этди. Қайси суғурта компаниялари кўпроқ фойда олаётганини бу ердан билиб олишингиз мумкин.
Суғурта полисларни сотишда брокерлар иштироки камлигича қолмоқда. Бозорда асосан агентлар ва тўғридан-тўғри тарқатиш асосий сотув канали ҳисобланади.
2019—2021 йилларда жами умумий суғурта полисларнинг ўртача 94 фоиз ушбу каналлар орқали сотилган. Суғурта полисларини интернет орқали сотиш улуши эса ошиб бормоқда — 2019 йилдаги 3 фоиздан 2021 йилда 7 фоизгача ошган.

👍17👎4