Moody's халқаро рейтинг агентлиги Асакабанкнинг узоқ муддатли рейтингини "В1" дан "Ва3"га оширди
Маҳаллий банк тизимининг асосий иштирокчиларидан бири ҳисобланган «Асакабанк» АЖ давлат томонидан амалга оширилган ислоҳотларга фаол иштирок этиб, молиявий институт сифатида Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Moody's халқаро рейтинг агентлиги Асакабанк билан 2008 йилдан буён самарали ҳамкорликни йўлга қўйиб, банклар кредит рейтингларини йиллик қайта кўриб чиқиш доирасида Асакабанкнинг узоқ муддатли банк депозитлари рейтингини "В1" дан "Ва3" га ва базавий кредит рейтингини "В3" дан "В2" га ошириш ҳақида хулоса берди, бу эса ўз ўрнида “Асакабанк” АЖнинг инвестицион салоҳияти ошишига асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.
Мазкур рейтинг оширилиши банкнинг молиявий кўрсаткичларини доимий равишда яхшилаб борилиши, банк рентабеллигини ошириш, муаммоли кредитлар улушини камайтириш ва капиталнинг юқори етарлилик даражасини сақлаб туриш бўйича олиб борилаётган доимий саъй-ҳаракатларидан далолат беради, ҳамда Асакабанкнинг маҳаллий бозордаги ҳиссаси 10% дан ортиқ улушига тўғри келиши, банкнинг ички бозорда алоҳида мавқеига эгалигининг яққол мисолидир.
Маълумот ўрнида: Moody's халқаро миқёсда тан олинган рейтинг агентликларидан бири бўлиб, 1909 йилда АҚШда ташкил этилган. Агентлик йирик банклар, компаниялар, корпорацияларга кредит рейтингларини, шунингдек давлатларга суверен рейтингларни бериш билан шуғулланади.
реклама

👍10👎4🤔3
Сезилган инфляция ва расмий инфляция орасидаги фарқ 5,5 фоизга етди
Август ойида Ўзбекистонда сезилган инфляция 14,5 фоизни ташкил қилди (бир ойда +1,7 фоиз). Шу тариқа расмий инфляция ва аҳоли томонидан сезилган инфляция орасидаги фарқ 5,5 фоизга етди.
Ўзбекистонликлар ой давомида гўшт ва сут маҳсулотлари нархи сезиларли ўсганини қайд этган — 45 фоиз. Сўровда қатнашганларнинг 40 фоизи эса бензин ва ёнилғи қимматлагани сезган.
Қизиғи, бунгача нархлар ошишини кўпроқ кам даромадли аҳоли сезган бўлса, август ойида бойлар ҳам инфляцияни яхшиган сезган. Масалан, даромади 15 млн сўмдан юқориларнинг кафе ва ресторандаги нархлар кескин ошганини ҳис қилган.
4 млн сўмдан 15 млн сўмгача даромад қилувчиларнинг инфляцион сезувчанлиги деярли бир хил.
Энг кўп нархлари ошиши Тошкентда яшовчилар (16,4 фоиз), энг ками эса наманганликлар (13 фоиз) томонидан сезилган.
@bankir

👎21👍13🤔2
Тинкофф Банкнинг собиқ раҳбари Оливер Хьюз TBC жамоасига қўшилди
Оливер Хьюз TBC Bank Grup'да Халқаро операциялар бўйича директор бўлди. Илгари бу вазифани бажариб келган Ника Курдиани эса Ўзбекистондаги бизнесга раҳбар бўлди.
Хьюз Тинкофф Банкнинг ривожланишида муҳим шахслардан бири бўлган. У Ўзбекистон бозори ҳақида ҳам гапириб ўтди.
“Мен TBC жамоасига қўшилганимдан хурсандман. Компания Ўзбекистонда ажойиб финтех бизнесига эга ва жамоа билан буни сезиларли кенгайтирмоқчимиз. Ўзбекистонда катта имконият бор ва бу рақамли банк стратегияси келажакда бошқа халқаро бозорларда ҳам қўлланилиши мумкин”

👍41👎1
Forwarded from Pulli Gap
Avtomobil sotib olish uchun kredit olishni istaysiz, lekin boshlang‘ich to‘lov uchun yetarli mablag‘ingiz yo‘qmi?
Biz siz uchun Oʻzbekiston banklaridagi boshlangʻich toʻlovsiz avtokreditlar haqida ma’lumotlar toʻpladik.
🏦 Asia Alliance bank:
Boshlang‘ich to‘lov — 0;
Fozi stavkasi — 25-29 foiz;
Muddati — 12-48 oygacha;
Miqdori — chegaralanmagan;
Garov — xarid qilingan avtomobil va sug‘urta polisi
Batafsil
🏦 Ipak yo‘li bank:
Boshlang‘ich to‘lov — 0;
Fozi stavkasi — 23,99 foiz;
Muddati — 60 oygacha;
Miqdori — 500 mln so‘mgacha;
Garov — avtomobil, ko‘chmas mulk yoki sug‘urta polisi
Batafsil
🏦 Ipoteka bank:
Boshlang‘ich to‘lov — 0;
Fozi stavkasi — 23,99-26 foiz;
Muddati — 60 oygacha;
Miqdori — 500 mln so‘mgacha;
Garov — xarid qilingan avtomobil va sug‘urta polisi
Batafsil
🏦 Poytaxt bank:
Boshlang‘ich to‘lov — 0;
Fozi stavkasi — 22-24 foiz;
Muddati — 24-48 oygacha;
Miqdori — chegaralanmagan;
Garov — ko‘chmas mulk
Batafsil
🏦 Saderat bank:
Boshlang‘ich to‘lov — 0;
Fozi stavkasi — 28 foiz;
Muddati — 48 oygacha;
Miqdori — 170 mln so‘mgacha;
Kredit ta’minoti — xarid qilingan avtomobil
Batafsil
🏦 Xalq banki:
Boshlang‘ich to‘lov — 0;
Fozi stavkasi — 26 foiz;
Muddati — 60 oygacha;
Miqdori — 600 mln so‘mgacha;
Garov — xarid qilingan avtomobil va sug‘urta polisi
Batafsil
Avtokreditlar haqida to‘liq ma’lumot olish uchun videomizni tomosha qiling.
O’zbekistondagi birlamchi bozorda eng past foizli avtokreditlar ajratayotgan banklar bilan tanishish uchun ro‘yxatimizni o‘rganib chiqing.
Ma’lumotlarimiz foydali bo‘lgan bo‘lsa, ularni do‘stlaringizga ham ulashing. Bu bizni ruhlantiradi!)
Telegram • Instagram • YouTube • TikTok

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍80👎13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк нега асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиргани юзасидан видео изоҳ тақдим қилди.
Қуйида асосий ставка билан боғлиқ муҳим материаллар билан танишишингиз мумкин:
Асосий ставка ўзи нима ва қанчалик муҳим?
https://t.me/Bankir/2490
Асосий ставка нима эканлиги бўйича Bloomberg собиқ муҳаррири Жастин Карриган тушунтириши
https://t.me/Bankir/2756

👍13👎2
Доллар кўтарилади
Дам олиш кунлари ва душанба, 18 сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 20-21 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
NBU — 12 150
Asakabank — 12 150
Trastbank — 12 150
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Anor bank — 12 180
Ravnaq bank — 12 190

👎36👍19🤔2
2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг олтин қуймалар сотиб олган
Марказий банк сўнгги уч йил ичида Ўзбекистонда қанча олтин қуймалари ва эсдалик тангалари сотилганини эълон қилди.
Бу даврда аҳоли томонидан 2 951 дона олтин ва 3 864 дона кумушдан тайёрланган эсдалик тангалари сотилган. Уларни банклар орқали сотиб олиш мумкин. Қайси банкда қандай эсдалик тангалари борлиги ҳақида бу ердан билиш мумкин.
Шунингдек, 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг оғирликдаги 13 130 та олтин қуймаларини сотиб олган.
Олтиндан тайёрланган қуймаларнинг 75 фоизи Тошкент шаҳридан сотиб олинган.
Олтин қуймалар ва тангалар ҳақида батафсил бу ерда ўқиш мумкин. Кўриб чиқилаётган даврда 10 гр оғирликдаги қуймалар бошқаларига қараганда кўпроқ сотилмоқда.

👍24👎3
❗️Автокредитлар билан боғлиқ вазият қандай?
Кеча, ижтимоий тармоқларда Марказий банк тижорат банкларига автокредитлар уларнинг кредит портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги борасида талаблар қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бу орқали айрим банкларни фақат автокредит эмас балки бошқа кредит маҳсулотларига ҳам эътибор қаратишга, рискни камайтиришга ёрдам бериш кўзда тутилгани айтилди.
Марказий банк бугун изоҳ берди. Регулятор сўнгги йилларда банклар томонидан аҳолига ажратилган кредитлар таркибида автокредитлар улушининг кескин ортиши концентрация таваккалчилигини вужудга келтираётганини айтган.
Бу эса ўз навбатида автокредитлар ортидан юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларнинг банклар барқарорлигига таъсири хатарларини ошишига сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан банкларга кредит портфелининг диверсификация қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.
Марказий банкнинг ушбу кўрсатмаси банклар томонидан автокредитлар ажратилишини тақиқламайди ҳамда таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир кўрсатмайди.

👍47👎13🤔6
“Трастбанк” 440 млрд сўмлик қимматли қоғозларни чиқармоқда
Кеча, 14 сентябрь куни “Трастбанк” ҳар бири 1000 сўмдан бўлган 440 млн дона акцияларни очиқ обунага чиқарди.
Акциялар очиқ обуна орқали биржага чиқарилиши бу уларни ҳар қандай жисмоний ёки интитуционал инвесторлар сотиб олиши мумкинлигини англатади.
Акцияларнинг умумий қиймати 440 млрд сўмни ташкил қилади ва бу банкка устав капиталини оширишга ва Марказий банк талабларига мослашига ёрдам беради.
“Трастбанк” 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида 381 млрд сўмлик соф фойда олган.

👍64🤔11👎4
❗️Марказий банк бизнес вакилларининг валюта операцияларига чекловлар киритмоқда
Ўзбекистон Марказий банки 18 сентябрдан бошлаб банклар учун валюта операцияларига қўйиладиган талабларни кучайтирмоқда. Қарор Банк назорати қўмитасининг 15 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинган, дея хабар бермоқда “Gazeta.uz”.
Маълум бўлишича, эндиликда компанияларнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва валюта билан боғлиқ операциялари фақат асосий ҳисоб рақами очилган банклар орқали амалга оширилиши керак.
Бундай ҳолда бизнес вакиллари чет эл валютасини арзонроқ таклиф қилаётган банклардан ололмайди. Банклар ҳам валютага арзонроқ нарх белгилашдан деярли манфаат кўрмайди.
Бундан ташқари, банкларга тадбиркорларга чет эл валютасини сотиш билан боғлиқ операциялар устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди. Валюта сотилиши банкларнинг таркибий бўлинмалари — банклар раис ўринбосарлари бошчилигидаги эксперт гуруҳлари хулосалари асосида амалга оширилади.
Бу эса бизнес вакилларининг банкдан доллар сотиб олиш жараёнини сезиларли мураккаблаштиради.
Шунингдек, банкларга мижозларнинг иккиламчи ҳисобварақаларини ёпиш топшириғи ҳам берилган. Содда қилиб тушунтирилганда, тадбиркорлар бошқа банклардаги махсус ҳисобварақларини ёпиши, фақат битта ҳисоб рақамига эга бўлиши, яъни конвертацияни фақат битта банк орқали амалга ошириши керак.
Марказий банк ҳозирча изоҳ бергани йўқ. Аммо бу изоҳ берилиши керак, гарчи кўп нарсани ўзгартирмайдигандек туйилса ҳам. Эҳтимол, бу ерда гап санкциялар хавфи, жиноий фаолиятдан олинган даромадлар ҳақида кетаётгандир. Нима бўлганда ҳам, эркинлик нима учун чекланаётгани тушунтирилиши керак. Ҳар ҳолда, каллендардаги сана 2023 ни кўрсатяпти, 2016 ни эмас.

👎101👍48🤔10
Банкир
❗️Марказий банк бизнес вакилларининг валюта операцияларига чекловлар киритмоқда Ўзбекистон Марказий банки 18 сентябрдан бошлаб банклар учун валюта операцияларига қўйиладиган талабларни кучайтирмоқда. Қарор Банк назорати қўмитасининг 15 сентябрь куни бўлиб…
Марказий банкнинг бизнес вакилларининг валюта операцияларини чеклаш бўйича қарори бекор қилинди
@bankir
@bankir
👍88🤔13
“Санкциялар назорати бўйича талабларнинг кучайиши бизни бу қарорни қабул қилишга ундаган эди.
Бу қарор ҳеч бир тадбиркорга алоқаси йўқ равишда, иккиламчи ёки учламчи ҳисоб рақами очиб сезиларли миқдорда валюта операцияларини амалга ошираётган банкларни назорат қилиш мақсадида эди. Жамият қабул қилмаган қарор, қайси мақсадда амалга оширилмасин нотўғри қарор. Шундан келиб чиққан ҳолда қўмита бу қарорни бекор қилди” — Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов

👍72👎9🤔2
«Ойига 2000гача топаман, ярмини квартирага ишлатаман», «Oxford да ҳам бепул ўқиса бўлади» Англияда ўқийдиган талабалар ўз ҳикояларини айтиб берди
https://youtu.be/_d7afDVxfmA
@bankir
https://youtu.be/_d7afDVxfmA
@bankir
YouTube
O'zbekistonlik. Students | Episode 1
Dunyoning TOP ta'lim dargohlarida bilim olayotgan hamyurtlarimizning bu yo‘lda qanday sinovlarni bosib o‘tgani, ularga motivatsiya bergan hamda ularni bu yo‘ldan ortga qaytarishga uringan qiyinchiliklari va eng muhimi — o‘z orzusiga intilish hamda bunga erishish…
👍39👎7🤔1
Бизнес вакилларига гаровсиз кредитлар берилади
1 октябрдан бошлаб “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури ишга туширилади. Бунга президент қарори асос бўлади.
Тадбиркорлар учун энг муҳим янгиликлардан бири улар учун гаровсиз кредитлар ажратиш бошланади.
Дастур доирасида кредитларнинг фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасидан (ҳозирда 14 фоиз) 4 фоиз юқори бўлади. Бунда фоиз ставкаси ҳозирги кун бўйича 18 фоизга айланади ва максимал миқдор 1,5 млрд сўмгача бўлади.
Бунда, 100 млн сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 млн сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти яратилади.
Шунингдек, қиймати 1,5 млрд сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади.
2024 йил 1 январдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади. Бунда ҳам кредит фоизи асосий ставкага боғланган бўлади.
Яъни ҳозирги пайт учун асосий ставка (14 фоиз) + 4 фоиз = 18 фоиз.

👍63👎14🤔1