Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Захиралар кетма-кет бешинчи ой камайди

Кечикиш билан эълон қилинган олтин-валюта захиралари 32,7 млрд долларгача қисқаргани маълум бўлди. Бу 9 ойлик минимум дегани.

Август ойида хорижий валютадаги захиралар 9 фоизга ёки 860 млн долларга қисқарган ва 8,7 млрд доллар бўлиб турибди. Бу маълумотларни эълон қилиш бошлангандан бери энг паст кўрсаткичдир.

Олтин захиралари эса 410,5 млн долларга ошиб, 23,4 млрд долларга етди. Август ойининг катта қисмида олтин нархи паст бўлди аммо ой охирига келиб нархлар яна ўз ҳолига қайтди. Бу эса олтин захиралари қиймати кўпайишига ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Бир неча йил аввал Ўзбекистон захиралардаги олтин улушини 50 фоиздан пасайтирмоқчи эди. Аммо бугунга келиб мамлакат “хавсизлик ёстиғи”даги олтин улуши 71,5 фоизга етди.

Айни пайтда захиралар билан Ўзбекистоннинг 11 ойлик импортини молиялаштириш мумкин. Бир неча йил олдин бу кўрсаткич 20 ой эди.

@bankir
👎47👍17🤔3
❗️4 та тўлов ташкилотининг лицензияси чақириб олинди

Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарорларига асосан:

🔘“OZINTERPAY” масъулияти чекланган жамияти;
🔘“Interpay Sys” масъулияти чекланган жамияти;
🔘“WOOPPAY UZ” масъулияти чекланган жамияти;
🔘“VENKON GROUP” масъулияти чекланган жамияти

тўлов ташкилотларининг устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмаганлиги муносабати билан тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинганлиги ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилганлиги маълум қилинади.

@bankir
👍13👎11🤔6
Доллар яна кўтарилади

13 сентябр куни амал қиладиган доллар курси 16-17 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 160
Asakabank — 12 160
Trastbank — 12 160

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Ravnaq bank — 12 210
Poytaxt
bank — 12 210
Asia Alliance Bank — 12 230

@bankir
👎49👍25
Тошкентда уйлар нархи ўсишда давом этмоқда, умумий сотувлар эса уч йиллик максимумда

Август ойида кўчмас мулк савдоси 12,8 фоизга ошди, рўйхатга олинган олди-сотди битимлари сони 28 мингтани ташкил этди. Бу бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан деярли 3 мингтага кўп бўлса, сўнгги уч йилдаги энг юқори кўрсаткичдир (2020 йил, июндан бери).

ИТИМ маълумотларига кўра, сўнгги икки ой ичида пойтахт уй-жой бозорида фаоллик нисбатан паст бўлсада ўсаётганини кўриш мумкин. Шундай қилиб, август ойида савдо ҳажми 10 фоизга ошди ва 7,5 минг хонадонни ташкил этди.

Иккиламчи кўчмас мулк бозорида (эски уйлар) йил бошидан бери биринчи марта нархлар пасайиши кузатилди.

Август ойида уй-жойларнинг квадрат метри учун ўртача нарх 0,7 фоизга пасайган бўлса, ўтган йилга нисбатан иккиламчи уй-жойлар нархи 22 фоизга ошди.

Аксинча, пойтахтда иккиламчи уй-жой нархлари август ойида ўсишда давом этди ва ой давомида 1,9 фоизга ошди (июл ойида 1,5 фоизга ошган).

Иккиламчи кўчмас мулк нархларининг энг юқори ўсиш суръатлари Учтепа (3,6 фоиз), Чилонзор (3 фоиз) ва Яккасарой (2,9 фоиз) туманларида қайд этилди.

Ўтган йилнинг август ойига нисбатан Тошкент шаҳрида эски уйларнинг ўртача нархи 31,6 фоизга ошган.

@bankir
👎24👍15🤔3
Энг қиммати Шайхонтоҳурда: Пойтахтда уйлар ижараси қандай ўзгарди?

Пойтахтда ёз охирида анъанавий бўлган квартираларни ижарага олишга бўлган талаб август ойида ортиб бормоқда.

Тошкент шаҳрида 1 кв.м. учун ўртача ижара нархи 2 фоизга ўсиб, 8,9 долларни ташкил этди.

Уй-жой ижараси учун энг юқори нархлар пойтахтнинг Шайхонтоҳур (1 кв.м 11,3 доллар), Яккасарой (11 доллар) ва Миробод (11,5 доллар) туманларида қайд этилди.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур (+5,4 фоиз), Сергели (+4,8 фоиз), Олмазор (+4,5 фоиз) туманларида ижарага бериладиган уй-жойларнинг энг юқори ўсиш суръатлари кузатилди.

Пойтахтнинг фақат битта туманида — Миробод туманида (1 фоизга) пасайиш қайд этилди. Миробод тумани август ойига қадар бир неча ой давомида ижарага туриш учун энг қиммат уй бўлиб турган эди.

Пойтахтда квартирани ижарага олиш Учтепа (7,1 доллар), Сергели (6,7 доллар) ва Бектемир (5,6 доллар) туманларида энг мақбул нарх бўлиб қолмоқда.

Ўтган йилга нисбатан Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 2,3 фоизга ошди. Йил бошидан бери ижаранинг ўртача нархи деярли 13,1 фоизга камайди.

@bankir
👎26👍24
Доллар яна кўтарилди

13 сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 180 сўмдан (+16,47 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎55👍19🤔4
Электромобиллар сотуви 5 баробар кўпайди. Нега?

Август ойида енгил электромобиллар сотуви 3,7 мингтадан ошиб, июл ойига нисбатан 38 фоизга кўпайган.

Электромобиллар сотуви доимгидек кўпроқ Тошкент шаҳрида бўлди — 2,8 мингта. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан электромобиллар сотуви 5 бараварга ошган.

Бирламчи бозорда электромобиллар сотуви 3,2 мингтани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 35 фоизга ўсди. Сотиш кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,3 бараварга кўпайган.

Сезиларли ўсиш электромобилларнинг иккиламчи бозорида қайд этилди. Ой давомида сотувлар 56 фоизга ўсди ва 497 донани ташкил этди. Сотиш кўрсаткичи 2022 йил август ойига нисбатан 89 фоизга ошган.

Одамлар минилган электромобилларни ҳам сотиб олишни ўрганмоқда.

Бозорда бу қадар катта ўсиш бўлаётганига нима сабаб бўлди деган савол туғилади. Каналда бу ҳақда бир неча бор ёзганмиз (солиқ имтиёзлари, ҳамёнбоплиги ва ҳоказо). Аммо 2023 йилдаги ўсишни ифодалаб берадиган муҳим сабабни таҳлилчи Тимурмалик Элмуродов айтиб берди:

Январ-июл ойларида Ўзбекистонга 7391 та электромобил импорт қилинган, асосан Хитойдан (93,3 фоиз). Таққослаш учун, ўтган йилнинг январ ойидан июл ойигача 1307 та электромобил импорти бўлган.

Ўсиш 6 марта. Олти, Карл! Бунга тушунтириш бўлиши керак.

Божхона имтиёзлари? Улар узоқ вақтдан бери мавжуд. Импорт қилувчилар кўпайдими? Буюртма берувчилар кўпми? Эҳтимол, лекин 6 марта эмас.

Бунинг қандайдир сабаби бўлиши керак ва у бор — “Ўзавтосаноат” тимсолида. Аниқроғи, унинг бўлинмаси тимсолида янги йирик импортёр пайдо бўлди.

2022 йил август ойида компания Хитойнинг BYD ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришди. 2023 йил январида эса 60 фоиз акцияси “Ўзавтосаноат”га тегишли бўлган BYD Factory Uzbekistan ташкил этилди. 2023 йил март ойидан сотув бошланди.

Мисол учун, 6 ойда хориждан келтирилган 5403 та электромобилнинг 3255 таси (60 фоизи) ушбу корхона томонидан етказиб берилган
”.

Демак, 2023 йилда электромобиллар импортининг кескин ўсишига BYD Factory Uzbekistan сабаб бўлмоқда. Бу сотувлар 5 баробарга кўпайганини ҳам изоҳлайди.

BYD Factory Uzbekistan'нинг янги UzAuto Motors'га айланиб, бозорда монополия ўрнатиши мумкинлиги бўйича хавотирлар бор. Ҳозирча электромобиллар учун божхона расмийлаштируви очиқ. Аммо яқин йилларда нима бўлишини, режалар қандай эканини билиш қийин.

@bankir
👍56🤔25👎16
Доллар ниҳоят тушади

14 сентябр куни амал қиладиган доллар курси 17-18 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hamkorbank — 12 180
Asakabank — 12 170
Trastbank — 12 170

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Ravnaq bank — 12 200
Poytaxt
bank — 12 230
Ipak yuli bank — 12 230

@bankir
👍54👎10🤔6
Ўзбекистонликлар сўнги моделдаги iPhone олиш учун неча кун ишлаши керак?

Кеча тунда Apple компанияси iPhone 15 смартфонларини тақдим қилди. Янги iPhone аввалги моделга нисбатан асосан USB-C орқали зарядланиши, янада яхшироқ камера, Action Button ва титан корпуси билан фарқланади.

Дунё бўйлаб iPhone 15 22 сентябрдан бошлаб сотувга чиқарилади. Ўзбекистонда эса 24 сентябрдан бошлаб сотувда бўлиши кутилмоқда.

Дастлабки ҳафтада нарх жуда юқори бўлади. Масалан, ўтган йили iPhone 14 Pro Max 2 000 долларгача сотилган эди.

Бу йил 15 Pro Max нархи 1 199 доллардан бошланади. 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигига кўра, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 4,3 млн сўм. Бу кунига 144 400 сўм дегани.

Бугунги курс бўйича 1 доллар ўртача 12 240 сўмдан айирбошланмоқда. Шунда 1 199 доллар — 14 676 000 сўм бўлади. Буни ўзбекистонликларнинг ўртача кунлик даромадига (144 400 сўм) бўлсак, 101 кун ҳосил бўлади.

Демак, ўртача маош олувчи ўзбекистонликка сўнгги моделдаги iPhone олиш учун 101 кун керак бўлади. Аммо бу касбларга қараб фарқ қилади.

Масалан, банк ходими iPhone 15 Pro Max олиш учун 35 кун ишласа, ўқитувчилар ўртача 145 кун ишлаши керак бўлади.

Ҳа айтганча, ўртача америкалик энг сўнгги iPhone учун қанча ишлаши кераклигини биласизми? Атиги 5-6 кун. Ўқитувчилар учун 10 кун. Кимдир нега Мексика чегарасига юзлаб ўзбекистонликлар интилишини сўраса шундай тушунтирса бўларкан. God Bless America)

Foto: Bloomberg.com

@bankir
👍246👎46🤔17
Доллар тушди

14 сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 162,04 сўмдан (-17,96 сўм) ҳисобланади

@bankir
👍47👎14🤔2
13 сентябр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.

@bankir
👍15👎6🤔2
Ўзбекистонда ичимлик суви тармоқлари ва иншоотлари қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун 28,5 трлн сўм маблағ ажратилади

2030 йилга келиб Ўзбекистонда марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 90 фоизга етказиш кўзда тутилган

– 2023-2030 йилларда республика бўйича қарийб 50 минг.кмдан зиёд ичимлик сув тармоқлари ҳамда 2 000 дона иншоотлар қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Ушбу ишларга 28,5 трлн.сўм (шундан халқаро молия институтлари иштирокида 18 трлн.сўм) маблағ ажратилади. Бунинг натижасида қарийб 6,7 млн. аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

Президентининг 2022 йил 18 октябрдаги ПҚ-428-сонли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларини яхшилаш мақсадида “SUEZ International SАС” компанияси (Франция) иштирокида умумий қиймати 218,8 млн. еврони ташкил этган лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида шаҳарда “ақлли” бошқарув тизими жорий этилиши кўзда тутилган.

@bankir
👍19🤔7👎2
Moody's Ўзбекистондаги 5 та банкнинг кредит рейтингларини қайта кўриб чиқди

28 август куни Moody's халқаро агентлиги “Агробанк”, “Алоқабанк”,“Миллий банк”, “Асакабанк” ва “Қишлоқ қурилиш банк”нинг рейтингларини қайта кўриб чиқди.

Агентлик "Асакабанк"нинг узоқ муддатли банк депозитлари рейтингини “B1” дан “Ba3”га кўтарди. Бу кутилмалар ижобийдан барқарорга ўзгарганини билдиради.

“Миллий банк”нинг BCA ва тузатилган BCA кўрсаткичлари “B2” дан “B1”га кўтарилди ва узоқ муддатли банк депозитлари рейтинги “Ba3” даражасида тасдиқланди.

“Қишлоқ қурилиш банк”нинг узоқ муддатли депозитлар рейтинги прогнозир барқарордан салбийга ўзгартирилди.

“Алоқабанк”нинг узоқ муддатли банк депозитлари рейтинги B1 даражасида тасдиқланди.

“Агробанк”нинг узуоқ муддатли омонатлари рейтинги эса барқарор прогнози билан “Ba3” даражасида тасдиқланди.

Шунингдек, Moody's экспертлари Ўзбекистон ҳукумати юқоридаги банкларни қўллаб қувватлашни сусайтирса, уларнинг рейтинги пасайтирилишини маълум қилган.

@bankir
👍32👎2
🍏 Ўзбекистонда iPhone 15 сотиб олиш учун неча кун тинмай ишлаш керак?
Оддий ўқитувчиларчи?

Буни билиб ҳайрон қоласиз!😱
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62👎28🤔21
💰 Ўз маблағларингизни йирик компаниялар акцияларига ва облигацияларига инвестиция қилиб, акционерга айланинг ва пассив даромад олинг

😊 Бунда сизга FREEDOM BROKER ёрдам беради.

🤔 Қизиқми?

💬 Телеграм каналга аъзо бўлинг ва фойдали инвестиция қилиш бўйича барча саволларингизга оддий тилда тушунтирилган жавобларни топинг.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15👎4🤔2
Аввалроқ каналда имтиёзли таълим кредитлари ҳақида маълумот берган эдик.

Банклар томонидан ажратилаётган имтиёзли таълим кредитларини супер-контракт учун олиб бўлмайди.

Аммо, айрим банклар супер-контракт учун ҳам кредит ажратмоқда. Кредит шартлари қуйидагича:

Миллий банк
Фоиз ставкаси — 20-22%
Муддати — 36/60 ойгача
Таъминот — БҲМнинг 100 баробаригача (33 млн сўм) кафил ёки суғурта полиси, унда юқори бўлса мол-мулк гарови
Батафсил

Инфинбанк
Фоиз ставкаси — 26,99%
Муддати — 36 ойгача
Таъминот — кафил ёки суғурта полиси
Батафсил

@bankir
👍27👎12🤔1
❗️Марказий банк Qiwi фаолиятини чеклади

Россиянинг Qiwi тўлов хизматининг Ўзбекистондаги шўба корхонаси Марказий банк томонидан чекловларга учради.

Компания бир неча турдаги операцияларни, хусусан, Россияга пул ўтказмаларини ҳам тўхтатди.

Qiwi Uzbekistan матбуот хизматининг маълум қилишича, мижозларнинг пуллари хавфсиз, лекин уларни қайтариш учун Марказий банк тушунтириш бериши керак.

Компания Марказий банкка сўров юборгани, лекин ҳалигача жавоб келмагани, бундай ҳолда қонун бузиш хавфи борлигини маълум қилган.

Матбуот хизмати пулини қайтариб олмоқчи бўлган мижозларга Марказий банкка шахсий мурожаат қилишни сўради.

Qiwi ўзбекистонликлар томонидан фаол фойдаланиладиган, катта мижозлар базасига эга бўлган тўлов ташкилоти ҳисобланади. Аввалроқ Oson ва PayWay ҳам халқаро пул ўтказмаларини тўхтатган эди.

@bankir
👎42👍27🤔5
Доллар тушади

15 сентябр куни амал қиладиган доллар курси 7-8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hamkorbank — 12 160
Asakabank — 12 160
Madad Invest bank — 12 160

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Ravnaq bank — 12 190
Anor
bank — 12 190

@bankir
👍39👎15🤔6
❗️14 фоиз

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

@bankir
👍74👎16🤔9
“Ўзагроэкспортбанк” лицензияси AVO bank деб қайта расмийлаштирилди

Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банкининг номи AVO bank акциядорлик жамиятига ўзгарганлиги муносабати билан унга берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштириб берилди.

Корпоратив ахборат ягона порталида ҳам “Ўзагрекспортбанк” номи расман AVO bank қилиб ўзгаргани қайд этилган.

Банк номи ўзгариши ва кўпроқ рақамли маҳсулотларга эътибор берилиши ҳақидаги хабарлар илк бор шу йилнинг июн ойида пайдо бўлган эди.

Банкни 5 млн долларга Олимжон Шодиевга тегишли бўлган Support Level компанияси сотиб олган эди. Банкнинг ягона эгаси ҳозирда Шодиев эгалик қиладиган AVO IT компанияси ҳисобаланади.

“Ўзагроэкспортбанк” кредит портфелидаги муаммо кредитлар улуши бўйича мамлакатда узоқ вақтдан бери етакчи эди. Банк 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигини 24,2 млрд сўм зарар билан якунлаган.

@bankir
👍22👎6