Банкир
74.9K subscribers
3.62K photos
292 videos
29 files
3.43K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Истеъмол харажатлари ошиши кутилмоқда

ИТИМ 2023 йил биринчи ярим йиллиги бўйича Макроиқтисодий шарҳини тақдим қилди. Асосий хулосалар қуйидагича:

— Иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиб аҳолининг ялпи истеъмол харажатлари кўпайиши хизмат қилмоқда;
— май ойига келиб аҳолининг номинал даромадлари йиллик 24,6 фоизга ўсган;
— аҳолининг истеъмол харажатлари ва иқтисодий фаолликнинг ошиши кутилмоқда;
— фискал ва монетар воситалар орқали иқтисодиётни рағбатлантиришни давом эттириш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин;
— 2023 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Бундан ташқари йил охирига келиб экспорт 29,6 фоизга, импорт 16,9 фоизга ўсиши кутилмоқда.

@bankir
👎25👍16🤔4
Доллар кўтарилади

Дам олиш кунлари ва 11 сентябр, душанба куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garant bank — 12 120
Asakabank — 12 120
Infinbank — 12 120
Trastbank — 12 120

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Tenge bank — 12 150
Anorbank — 12 150
Ravnaq bank — 12 160

@bankir
👎36👍26🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Контракт тўланганда 12 фоиз пул қайтариб берилади

Ушбу видеода қандай қилиб уйдан чиқмасдан контракт тўловининг 12 фоизини қайтариб олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилган.

Масалан, фарзандингиз Банк иши йўналишида ўқийди ва 1 йилда 9 129 930 сўм контракт тўлайсиз. Бунда 1 095 592 сўм қайтариб олишингиз мумкин.

Аввал фарзандининг контрактини тўлашда 26 ёшгача бўлган чеклов бор эди. 1 августдан фарзанди учун контракт тўлашда ёш чегараси олиб ташланган. Турмуш ўртоғи учун контракт тўлашда эса бу чеклов сақлаб қолинган.

@bankir
👍44👎2
74432.pdf
67.9 KB
Файзиев ва унга алоқадор компаниялар “Равнақ банк”нинг афилланган шахслар рўйхатидан чиқарилди

Август бошида Сарвар Файзиев “Равнақ банк”даги 52 фоиз улушини Искандар Турсуновга сотган эди.

Орадан 1 ой ўтгач Файзиев ва унга алоқадор бир қанча компаниялар банкнинг афилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди.

Банкнинг афилланган шахслари рўйхатидан 7 нафар жисмоний ва юридик шахслар чиқарилган бўлса, 6 нафар жисмоний шахс ушбу рўйхатга қўшилди.

Маълумот учун, Искандар Турсунов “Равнақ банк”нинг 88,6 фоиз акцияларига эгалик қилади ва 1 октябргача қолган акциядорларнинг улушларини ҳам сотиб олмоқчи.

@bankir
👍24
Доллар кўтарилди

11 сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 147,25 сўмдан (+10,09 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎43👍20🤔2
8 сентябр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00гача узайтирилди.

@bankir
👍16👎6🤔6
ИЛМА майнингга рухсатнома берувчи ташкилотга айланди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонунга кўра, майнинг қилиш учун рухсатнома Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) томонидан берилади.

Криптовалютани қазиб олиш учун рухсатнома БҲМнинг 150 баробари ёки 49,5 млн сўмни ташкил қилади.

Агар компаниялар мамлакатда биржа ва бошқа савдо майдонларини ишга туширмоқчи бўлса, тўлов 300 БҲМ ёки 99 млн сўмни ташкил қилади.

Аввалроқ, ИЛМА ваколати кенгайиб, агентлик криптовлаютадан ташқари капитал ва суғурта бозорлариниинг регуляторига айланган эди.

Ягона корпоратив ахборот портали (openinfo.uz) ҳам ИЛМА таркибига киритилган.

@bankir
👍25👎21🤔5
Банкир
74432.pdf
“Равнақ банк” номи “Octobank”га ўзгаради

“Равнақ банк” аскиядорлари йиғилишида банк номини “Octobank”га ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинган.

Шунингдек Кузатув кенгаши таркибида банкнинг барча акциялари Искандар Турсуновда эканлиги кўрсатилган. Бундан келиб чиқадики, яқин эълон қилинга ахборот бўйича банк акциялари сотиб олинган.

Яқин кунларда ребрендинг амалга оширилиши кутилмоқда.

@bankir
👍36👎9
Бизнес учун электр ва газ нархи оширилмоқда

1 октябрдан бошлаб тадбиркорлар учун электр ва газ нархини ошириш режалаштирилмоқда. Бу бўйича ҳукуматнинг қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, келаси ойдан бошлаб электр энергияси 1 квт.соат учун буджет ташкилотларига 450 сўмдан 1 000 сўмга, қолган бизнес вакиллари ва юридик шахслар учун 450 сўмдан 900 сўмга оширилади. Аҳоли учун нархлар ўзгаришсиз қолдирилади — 1 квт.соат учун 295 сўм.

Табиий газ учун нархлар эса буджет ташкилотларига 1 кубометр учун 660 сўмдан 1 800 сўмга, қолган бизнес вакиллари ва юридик шахслар учун 660 сўмда 1 500 сўмгача оширилади. Аҳоли учун нархлар ўзгармайди — 380 сўм.

Аслида нархлар бозор тамойиллари асосида эмас эди ва аллақачон оширилиши керак эди. Масалан 2022 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхонаси энергетика тизимида фаолият олиб борган. “Ўзтрансгаз” эса учликда.

Нархларни ошириш орқали, электр ва газни тежашни рағбатлантириш мумкин. Бу эса ресурсларни самарали тақсимлашга имкон беради.

Мисол учун, шу пайтгача таълимга, тиббиётга, инфратузилмага ажратилиши мумкин бўлган триллионлаб сўм пуллар электр ва газ нархларини аслидан кўра пастроқ ушлаб туриш учун йўналтирилди.

Қанчалик оғир ботса ҳам қабул қилиниши керак бўлган бир жиҳат бор. Кейинги қадам аҳоли учун нархларни ошириш бўлиши керак. Бусиз иложи йўқ. Сунъий нархлар мамлакат иқтисодиёти, экология ва энергия хавфсизлигига салбий таъсир қилади.

@bankir
👎126👍85🤔9
Доллар кўтарилади

12 сентябр куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Garant bank — 12 140
Asakabank — 12 140
Trastbank — 12 140

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Ravnaq bank — 12 180
Tenge bank — 12 200
Asia Alliance Bank — 12 210

@bankir
👎50👍20🤔5
Ёшлар ва аёллар камроқ ипотека кредити олмоқда. Эркакларда эса кўпроқ

2023 йилнинг 8 ойида 46 минг нафар ўзбекистонлик 10,3 трлн сўмлик ипотека кредитларини олди. 2022 йилнинг мос даврида 48,3 минг кишига ипотека кредитлари берилган эди.

Ипотека кредитлари олувчиларнинг камайиши аёлларга ҳисобига бўлмоқда. 2022 йилга нисбатан ипотека кредити олувчи аёллар 16,4 фоизга камайган.

Эркакларда эса бироз ўсиш, аввалги йилга нисбатан 3 фоиз кўпроқ эркаклар ипотека кредити олмоқда.

Аёлларнинг камроқ уй сотиб олиш учун кредит олиши уларнинг даромадлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки сўнгги 1 ярим йил ичида мамлакатда уйлар нархи сезиларли ўсди ва бу ўз навбатида эркаклардан кўра камроқ ўртача ойлик олувчи аёлларнинг харди қобилиятига таъсир қилади.

Даромадлар асосий сабаблардан бири эканлигига мисол қилиб 18-30 ёш орасидаги ёшлар ҳам уйлар учун камроқ кредит олаётганини келтириш мумкин. Ёшлар 2022 йилга нисбатан 19,9 фоизга камроқ ипотека кредити олмоқда.

Шунингдек, ипотека кредитларининг иккиламчи бозорга йўналтирилиши давом этмоқда (умумий кредитларнинг 45 фоизи эски уйлар учун).

Банкларнинг ўз маблағлари асосида ажратилган ипотека кредитлари учун ўртача фоиз ставкаси 24,5 фоиз бўлиб турибди. 2022 йилда давомида бу кўрсаткич 23,3 фоиз эди.

@bankir
👍23👎11
Инфляцион кутилмалар февралдан бери илк марта ошди

Август ойи якунларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,2 фоизни ва бизнес вакиллариники 14,4 фоиз бўлди. Бу февралдан бери энг юқори кўрсаткич.

Оддий одамлар ҳам, тадбиркорлар ҳам валюта курсининг ўзгариши нархлар ошишига жиддий таъсир қилади деб ҳисобламоқда. Уларнинг 70 фоизи шундай фикрда ва бу сўровномалар тарихидаги энг юқориси ҳисобланади.

Ёқилғи ва энергия нархлари юқорилишадан хавотир олаётганлар сони ҳам сезиларли кўпайган.

Бизнесменлар орасида фарғоналиклар нархлар энг кўп ошади деб ҳисоблаган — 17,3 фоиз. Аҳоли орасида эса 15,7 фоиз билан Сирдарё вилояти етакчи. Одатда бу бўйича Тошкент шаҳри ёки вилояти олдинда бўларди.

Қурилиш ва маданият соҳаси ходимлари нархлар энг кўп ошади деб ҳисобламоқда. Нархлар 17-20 фоиз ошади деб ҳисобловчилар сони ҳам сезиларли кўпайган.

@bankir
👎14👍13
2050 йилга бориб Марказий Осиёда ҳақиқий қурғоқчилик бошланади

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, сўнгги 30 йил ичида Марказий Осиёда ҳаво ҳарорати 1,5 даражага кўтарилган, бу глобал ҳарорат ўсишидан (0,7 даража) 2 баравар юқоридир. Бундан ташқари, сўнгги 50-60 йил давомида Марказий Осиёда музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Натижада 2050 йилга бориб Сирдарё ҳавзасида сув ресурслари 5 фоизга, Aмударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда.

Экспертларнинг фикрича ушбу ҳолатни юмшатишнинг йўлларидан бири бу сувдан фойдаланишдаги минтақавий ҳамкорликдир. Ушбу мақсадларда бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари билан сув масалалари бўйича алоқаларни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясида, сувдан фойдаланиш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳлар доирасида изчил ривожлантирмоқда.

@bankir
👎33👍26🤔10
Ярим миллион ўзбекистонлик криптовалюталардан фойдаланган

Ўзбекистоннинг 500 мингга яқин фуқароси криптоактивлардан у ёки бу тарзда фойдаланган. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” V Sbonds конференциясида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг крипто-активларни тартибга солиш сектори раҳбари Камронбек Муҳаммадиев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, криптоактивлар айирбошлаш, инвестиция қилиш, шунингдек, пул маблағларини юбориш учун ишлатилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида криптоактив мулк ҳуқуқи ҳисобланади ва тўлов воситаси эмас.

Турли давлатлар бунга турлича ёндашади, аммо тўлов воситаларига нисбатан бизнинг ўз регуляторимиз – Марказий банк бор. Биз криптоактивни инвестиция воситаси сифатида кўриб чиқамиз”, — деди Камронбек Муҳаммадиев.

Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида аллақачон битта биржа, тўққизта дўкон ва крипто-депозитарий мавжуд.

@bankir
👍19👎2🤔2
Доллар яна кўтарилди

12 сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 163,53 сўмдан (+16,53 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎47👍10🤔1
Қандай қилиб таълим кредити олса бўлади?

Янги ўқув йили бошлангач, контракт асосида ўқийдиган талабаларга тўлов-шартнома бериш бошланди.

ОТМга энди ўқишга кирган талабалар 15 сентябргача контрактнинг бир қисмини тўлаши керак. Айрим талабалар ва уларнинг ота-оналари 4 йил контракт тўлаш ҳақида ўйлаб, ваҳимага тушиши мумкин.

Аммо бунга асос йўқ. Контракт асосида ўқишга кирганлар учун таълим кредитлари бор (2023 йилда аввалги йилга қараганда 5 баробар кўпроқ ажратилмоқда). Талаблар қандай?

Талаба кирган университет давлат, нодавлат ёки хорижийми фарқи йўқ, Ўзбекистонда бўлса бўлгани. Магистратура, бакалавр, сиртқи, кундузги ёки кечги йўналишдаги талабларга ҳам бирдек кредит берилади.

“Cуперконтракт” асосида ўқишга қабул қилинганларга кредит ажратилмайди.

Кредит олувчининг даромадга эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида шартнома имзолаши мумкин.

Имтиёзли таълим кредити расмий ўқиш тугагандан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил муддатга ажратилади. Масалан талаба 1-курс бўлса, 11 йилу 7 ой ичида кредитни тўлаши мумкин.

Муҳим: кредит миқдори талаба ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномага асосан берилади.

Фоиз ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкаси билан бир хил (14 фоиз). Асосий ставка пасайса, у ҳам пасаяди.

Таълим кредити аёллар учун фоизсиз ажратилади. Давлат олий таълим муассасаларига магистратурага кирган аёлларнинг контракти тўлиқ давлат томонидан қопланади.

Таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?
— Ариза
— Мижоз шахсини тасдиқловчи хужжат
— Кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта)
— Университет билан тузилган шартнома

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Таълим кредити олиш учун қуйидаги банкларга мурожаат қилиш керак:

“Микрокредитбанк”
“Туронбанк”
“Асакабанк”
“Ориент Финанс Банк”
“Агробанк”
“Миллийбанк”
“Халқ банки”
“Ўзсаноатқурилишбанк”
“Ипотека банк”
“Ҳамкорбанк”
“Қишлоққурилишбанк”
“Алоқабанк”

Мақола фойдали бўлган бўлса, улашишни унутманг.

@bankir
👍48👎2
Энди бюджет тўловларини 17:00 дан кейин ҳам амалга ошириш имкони бўлади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк ўртасида Ягона ғазна ҳисобварағи орқали бюджет тўловларининг 24/7 режимида ишлаш тартиби жорий этилди.

Бунда, тушумлар, солиқ даромадлари ва аҳоли томонидан амалга оширилган тўловларнинг келиб тушиши ва харажатларнинг амалга оширилиши дам олиш ва байрам кунлари, тонг ёки тун бўлишидан қатъи назар 24/7 режимда онлайн таъминланади.

Бу эса ўз навбатида, аҳоли томонидан тўланган тўловларни тегишли бюджет ташкилотларида ўз вақтида кўриш имкониятини яратади.

Мисол учун, шанба ёки банк иш куни соат 17:00 дан сўнг тўланган контракт тўловлари ҳам тегишли университет шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилиниши таъминланади. Шу билан бирга, бюджет тўловлари ҳам шу тартибда амалга оширилади.

@bankir
👍50👎4
Bank of China Ўзбекистон банк бозорига киришни режа қилмоқда. Ушбу банк Хитойдаги энг йирик ва дунёдаги энг катта 10 та банкдан бири ҳисобланади.

@bankir
👍94👎24🤔11
Захиралар кетма-кет бешинчи ой камайди

Кечикиш билан эълон қилинган олтин-валюта захиралари 32,7 млрд долларгача қисқаргани маълум бўлди. Бу 9 ойлик минимум дегани.

Август ойида хорижий валютадаги захиралар 9 фоизга ёки 860 млн долларга қисқарган ва 8,7 млрд доллар бўлиб турибди. Бу маълумотларни эълон қилиш бошлангандан бери энг паст кўрсаткичдир.

Олтин захиралари эса 410,5 млн долларга ошиб, 23,4 млрд долларга етди. Август ойининг катта қисмида олтин нархи паст бўлди аммо ой охирига келиб нархлар яна ўз ҳолига қайтди. Бу эса олтин захиралари қиймати кўпайишига ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Бир неча йил аввал Ўзбекистон захиралардаги олтин улушини 50 фоиздан пасайтирмоқчи эди. Аммо бугунга келиб мамлакат “хавсизлик ёстиғи”даги олтин улуши 71,5 фоизга етди.

Айни пайтда захиралар билан Ўзбекистоннинг 11 ойлик импортини молиялаштириш мумкин. Бир неча йил олдин бу кўрсаткич 20 ой эди.

@bankir
👎47👍17🤔3
❗️4 та тўлов ташкилотининг лицензияси чақириб олинди

Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарорларига асосан:

🔘“OZINTERPAY” масъулияти чекланган жамияти;
🔘“Interpay Sys” масъулияти чекланган жамияти;
🔘“WOOPPAY UZ” масъулияти чекланган жамияти;
🔘“VENKON GROUP” масъулияти чекланган жамияти

тўлов ташкилотларининг устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмаганлиги муносабати билан тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинганлиги ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилганлиги маълум қилинади.

@bankir
👍13👎11🤔6
Доллар яна кўтарилади

13 сентябр куни амал қиладиган доллар курси 16-17 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

NBU — 12 160
Asakabank — 12 160
Trastbank — 12 160

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Ravnaq bank — 12 210
Poytaxt
bank — 12 210
Asia Alliance Bank — 12 230

@bankir
👎49👍25