Ўзбекистон 7 ойда 46 тонна олтин сотди
Жаҳон Олтин Кенгаши маълумотларига кўра, Ўзбекистон июл ойида 11 тонна олтин сотди.
Шу тариқа мамлакатнинг 7 ой ичида сотган қимматбаҳо металли 46 тоннага етди. Бу даврда 16 тонна олтин сотиб олинган.
Қозоғистон ҳам июл ойида 4 тонна олтин сотди. Ўзбекистон ва Қозоғистон келгусида вазиятга қараб яна олтин сотиши кутилмоқда.
@bankir

👎131👍21🤔10
Доллар тушади
7 сентябр куни амал қиладиган доллар курси 5 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 12 120 сўмни (Milliy bank), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 12 150 сўмни (Tenge Bank) ташкил қилмоқда.
Айрим банкларда курс биринчи марта 12 200 сўмга чиқди.

👍50👎19🤔6
Марказий банк талабалар учун махсус стипендия танловини эълон қилди
Мазкур танловда банк иши, иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, молия ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича қуйидаги таълим муассасаларида бакалавриат (кундузги ўқиш шакли) сўнгги босқичида ҳамда магистратура йўналишларида таълим олаётган талабалар танлов асосида иштирок этади.
🔘Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети;
🔘Тошкент шаҳридаги Вебстер университети;
🔘Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти;
🔘Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
🔘Тошкент молия институти;
🔘Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
🔘Тошкент шаҳридаги ИНХА университети;
🔘Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Стипендиатларга қўйиладиган талаблар:👇
🔘ўқув жараёнида (сўнгги ўқув йили натижаларига кўра) юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши (86% дан юқори);
🔘давлат тилини мукаммал билиши;
🔘хорижий тилларни (рус ва инглиз) билиши, энг камида В2 даражасида.
Қўшимча устунлик берилади:👇
🔘АССА ва бошқа халқаро сертификатлар;
🔘Python (numpy, pandas, matplotlib) дастурлаш тилида ишлай олиши;
🔘Data parsing (beautiful soup, selenium) дастурида ишлай олиши;
🔘Power BI, Qlik платформаларида ишлай олиши;
🔘IELTS 7.0 даражаси;
🔘соҳага оид халқаро ёки республика олимпиадаси ғолиби ёки совриндорлари.
❗️Ҳужжатлар жорий йил 13 сентябрга қадар қабул қилинади. Қўшимча маълумотларни ОТМнинг ректорати орқали олишингиз мумкин.

👍34👎4
"Ориент финанс банк" 364,7 млрд сўмлик қўшимча оддий акциялар чиқарди. Уларнинг сони 291,7 миллионта. Ҳар бир акция 1 250 сўмдан баҳоланган ва ёпиқ обуна ҳисобланади.
Банклар қўшимча акцияларни чиқариш орқали устав капиталини ошириши мумкин. 2023 йил биринчи ярим йиллигига кўра, ОФБнинг устав капитали 900 млрд сўмдан бироз кўпроқ ҳисобланади.

👍28🤔6👎2
СҚБнинг 25 млн долларлик яшил облигациялари сотилди
Август ойида “Ўзсаноатқурилишбанк” 100 млн долларлик қимматли қоғозларни чиқарган эди. Осиё инфратузилма инвестиция банки (ОИИБ) СҚБнинг 25 млн долларлик “яшил” еврооблигацияларини сотиб олди.
Йиғилган маблағ яшил иқтисодиётни ва шунга доир лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга сарфланади. Масалан, кичик ва ўрта корхоналарга энергия самарадорлигини оширишга, яшил энергияга ўтишга ёрдам бериш.
Шу тариқа, ОИИБнинг Ўзбекистондаги инвестиция портфели 2,4 млрд доллардан ошди.
Маълумот учун, 2024 йил охирига қадар СҚБдаги давлат улушини 50 фоиздан камайтириш режа қилинган.

👍24👎3
Истеъмол харажатлари ошиши кутилмоқда
ИТИМ 2023 йил биринчи ярим йиллиги бўйича Макроиқтисодий шарҳини тақдим қилди. Асосий хулосалар қуйидагича:
— Иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиб аҳолининг ялпи истеъмол харажатлари кўпайиши хизмат қилмоқда;
— май ойига келиб аҳолининг номинал даромадлари йиллик 24,6 фоизга ўсган;
— аҳолининг истеъмол харажатлари ва иқтисодий фаолликнинг ошиши кутилмоқда;
— фискал ва монетар воситалар орқали иқтисодиётни рағбатлантиришни давом эттириш инфляцион босимни келтириб чиқариши мумкин;
— 2023 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Бундан ташқари йил охирига келиб экспорт 29,6 фоизга, импорт 16,9 фоизга ўсиши кутилмоқда.

👎25👍16🤔4
Доллар кўтарилади
Дам олиш кунлари ва 11 сентябр, душанба куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Garant bank — 12 120
Asakabank — 12 120
Infinbank — 12 120
Trastbank — 12 120
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Tenge bank — 12 150
Anorbank — 12 150
Ravnaq bank — 12 160

👎36👍26🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Контракт тўланганда 12 фоиз пул қайтариб берилади
Ушбу видеода қандай қилиб уйдан чиқмасдан контракт тўловининг 12 фоизини қайтариб олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилган.
Масалан, фарзандингиз Банк иши йўналишида ўқийди ва 1 йилда 9 129 930 сўм контракт тўлайсиз. Бунда 1 095 592 сўм қайтариб олишингиз мумкин.
Аввал фарзандининг контрактини тўлашда 26 ёшгача бўлган чеклов бор эди. 1 августдан фарзанди учун контракт тўлашда ёш чегараси олиб ташланган. Турмуш ўртоғи учун контракт тўлашда эса бу чеклов сақлаб қолинган.

👍44👎2
74432.pdf
67.9 KB
Файзиев ва унга алоқадор компаниялар “Равнақ банк”нинг афилланган шахслар рўйхатидан чиқарилди
Август бошида Сарвар Файзиев “Равнақ банк”даги 52 фоиз улушини Искандар Турсуновга сотган эди.
Орадан 1 ой ўтгач Файзиев ва унга алоқадор бир қанча компаниялар банкнинг афилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди.
Банкнинг афилланган шахслари рўйхатидан 7 нафар жисмоний ва юридик шахслар чиқарилган бўлса, 6 нафар жисмоний шахс ушбу рўйхатга қўшилди.
Маълумот учун, Искандар Турсунов “Равнақ банк”нинг 88,6 фоиз акцияларига эгалик қилади ва 1 октябргача қолган акциядорларнинг улушларини ҳам сотиб олмоқчи.

👍24
ИЛМА майнингга рухсатнома берувчи ташкилотга айланди
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қонунга кўра, майнинг қилиш учун рухсатнома Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) томонидан берилади.
Криптовалютани қазиб олиш учун рухсатнома БҲМнинг 150 баробари ёки 49,5 млн сўмни ташкил қилади.
Агар компаниялар мамлакатда биржа ва бошқа савдо майдонларини ишга туширмоқчи бўлса, тўлов 300 БҲМ ёки 99 млн сўмни ташкил қилади.
Аввалроқ, ИЛМА ваколати кенгайиб, агентлик криптовлаютадан ташқари капитал ва суғурта бозорлариниинг регуляторига айланган эди.
Ягона корпоратив ахборот портали (openinfo.uz) ҳам ИЛМА таркибига киритилган.

👍25👎21🤔5
Банкир
74432.pdf
“Равнақ банк” номи “Octobank”га ўзгаради
“Равнақ банк” аскиядорлари йиғилишида банк номини “Octobank”га ўзгартириш бўйича қарор қабул қилинган.
Шунингдек Кузатув кенгаши таркибида банкнинг барча акциялари Искандар Турсуновда эканлиги кўрсатилган. Бундан келиб чиқадики, яқин эълон қилинга ахборот бўйича банк акциялари сотиб олинган.
Яқин кунларда ребрендинг амалга оширилиши кутилмоқда.

👍36👎9
Бизнес учун электр ва газ нархи оширилмоқда
1 октябрдан бошлаб тадбиркорлар учун электр ва газ нархини ошириш режалаштирилмоқда. Бу бўйича ҳукуматнинг қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Унга кўра, келаси ойдан бошлаб электр энергияси 1 квт.соат учун буджет ташкилотларига 450 сўмдан 1 000 сўмга, қолган бизнес вакиллари ва юридик шахслар учун 450 сўмдан 900 сўмга оширилади. Аҳоли учун нархлар ўзгаришсиз қолдирилади — 1 квт.соат учун 295 сўм.
Табиий газ учун нархлар эса буджет ташкилотларига 1 кубометр учун 660 сўмдан 1 800 сўмга, қолган бизнес вакиллари ва юридик шахслар учун 660 сўмда 1 500 сўмгача оширилади. Аҳоли учун нархлар ўзгармайди — 380 сўм.
Аслида нархлар бозор тамойиллари асосида эмас эди ва аллақачон оширилиши керак эди. Масалан 2022 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхонаси энергетика тизимида фаолият олиб борган. “Ўзтрансгаз” эса учликда.
Нархларни ошириш орқали, электр ва газни тежашни рағбатлантириш мумкин. Бу эса ресурсларни самарали тақсимлашга имкон беради.
Мисол учун, шу пайтгача таълимга, тиббиётга, инфратузилмага ажратилиши мумкин бўлган триллионлаб сўм пуллар электр ва газ нархларини аслидан кўра пастроқ ушлаб туриш учун йўналтирилди.
Қанчалик оғир ботса ҳам қабул қилиниши керак бўлган бир жиҳат бор. Кейинги қадам аҳоли учун нархларни ошириш бўлиши керак. Бусиз иложи йўқ. Сунъий нархлар мамлакат иқтисодиёти, экология ва энергия хавфсизлигига салбий таъсир қилади.

👎126👍85🤔9
Доллар кўтарилади
12 сентябр куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Garant bank — 12 140
Asakabank — 12 140
Trastbank — 12 140
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Ravnaq bank — 12 180
Tenge bank — 12 200
Asia Alliance Bank — 12 210

👎50👍20🤔5
Ёшлар ва аёллар камроқ ипотека кредити олмоқда. Эркакларда эса кўпроқ
2023 йилнинг 8 ойида 46 минг нафар ўзбекистонлик 10,3 трлн сўмлик ипотека кредитларини олди. 2022 йилнинг мос даврида 48,3 минг кишига ипотека кредитлари берилган эди.
Ипотека кредитлари олувчиларнинг камайиши аёлларга ҳисобига бўлмоқда. 2022 йилга нисбатан ипотека кредити олувчи аёллар 16,4 фоизга камайган.
Эркакларда эса бироз ўсиш, аввалги йилга нисбатан 3 фоиз кўпроқ эркаклар ипотека кредити олмоқда.
Аёлларнинг камроқ уй сотиб олиш учун кредит олиши уларнинг даромадлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки сўнгги 1 ярим йил ичида мамлакатда уйлар нархи сезиларли ўсди ва бу ўз навбатида эркаклардан кўра камроқ ўртача ойлик олувчи аёлларнинг харди қобилиятига таъсир қилади.
Даромадлар асосий сабаблардан бири эканлигига мисол қилиб 18-30 ёш орасидаги ёшлар ҳам уйлар учун камроқ кредит олаётганини келтириш мумкин. Ёшлар 2022 йилга нисбатан 19,9 фоизга камроқ ипотека кредити олмоқда.
Шунингдек, ипотека кредитларининг иккиламчи бозорга йўналтирилиши давом этмоқда (умумий кредитларнинг 45 фоизи эски уйлар учун).
Банкларнинг ўз маблағлари асосида ажратилган ипотека кредитлари учун ўртача фоиз ставкаси 24,5 фоиз бўлиб турибди. 2022 йилда давомида бу кўрсаткич 23,3 фоиз эди.

👍23👎11
Инфляцион кутилмалар февралдан бери илк марта ошди
Август ойи якунларига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,2 фоизни ва бизнес вакиллариники 14,4 фоиз бўлди. Бу февралдан бери энг юқори кўрсаткич.
Оддий одамлар ҳам, тадбиркорлар ҳам валюта курсининг ўзгариши нархлар ошишига жиддий таъсир қилади деб ҳисобламоқда. Уларнинг 70 фоизи шундай фикрда ва бу сўровномалар тарихидаги энг юқориси ҳисобланади.
Ёқилғи ва энергия нархлари юқорилишадан хавотир олаётганлар сони ҳам сезиларли кўпайган.
Бизнесменлар орасида фарғоналиклар нархлар энг кўп ошади деб ҳисоблаган — 17,3 фоиз. Аҳоли орасида эса 15,7 фоиз билан Сирдарё вилояти етакчи. Одатда бу бўйича Тошкент шаҳри ёки вилояти олдинда бўларди.
Қурилиш ва маданият соҳаси ходимлари нархлар энг кўп ошади деб ҳисобламоқда. Нархлар 17-20 фоиз ошади деб ҳисобловчилар сони ҳам сезиларли кўпайган.

👎14👍13
2050 йилга бориб Марказий Осиёда ҳақиқий қурғоқчилик бошланади
Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, сўнгги 30 йил ичида Марказий Осиёда ҳаво ҳарорати 1,5 даражага кўтарилган, бу глобал ҳарорат ўсишидан (0,7 даража) 2 баравар юқоридир. Бундан ташқари, сўнгги 50-60 йил давомида Марказий Осиёда музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Натижада 2050 йилга бориб Сирдарё ҳавзасида сув ресурслари 5 фоизга, Aмударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда.
Экспертларнинг фикрича ушбу ҳолатни юмшатишнинг йўлларидан бири бу сувдан фойдаланишдаги минтақавий ҳамкорликдир. Ушбу мақсадларда бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари билан сув масалалари бўйича алоқаларни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясида, сувдан фойдаланиш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳлар доирасида изчил ривожлантирмоқда.

👎33👍26🤔10
Ярим миллион ўзбекистонлик криптовалюталардан фойдаланган
Ўзбекистоннинг 500 мингга яқин фуқароси криптоактивлардан у ёки бу тарзда фойдаланган. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” V Sbonds конференциясида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг крипто-активларни тартибга солиш сектори раҳбари Камронбек Муҳаммадиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, криптоактивлар айирбошлаш, инвестиция қилиш, шунингдек, пул маблағларини юбориш учун ишлатилади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида криптоактив мулк ҳуқуқи ҳисобланади ва тўлов воситаси эмас.
“Турли давлатлар бунга турлича ёндашади, аммо тўлов воситаларига нисбатан бизнинг ўз регуляторимиз – Марказий банк бор. Биз криптоактивни инвестиция воситаси сифатида кўриб чиқамиз”, — деди Камронбек Муҳаммадиев.
Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасида аллақачон битта биржа, тўққизта дўкон ва крипто-депозитарий мавжуд.

👍19👎2🤔2