Банкир
74.6K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агробанк ташаббуси билан май ойида старт берилган «Сувчилар мактаби» лойиҳаси қисқа муддатда кутилганидан кўра яхшироқ натижаларга эришяпти. Ҳозиргача лойиҳа 11та вилоят ва 116та туман жами 50 000 нафар иштирокчини қамраб олишга муваффақ бўлган. Шундан 25 600 нафарини қишлоқ хўжалиги ишчилари, 18 000 нафарини фермер хўжалиги раҳбарлари, 6 400 нафарини мироблар ташкил этмоқда.

3 ой вақт ичида шунча иштирокчи билан ишлаш, жами 116 туманда махсус ўқув курсларини йўлга қўйиш катта натижа ва бунинг самараси шунга яраша бўлиши, шубҳасиз. Бундан ташқари, нафақат маҳаллий балки 50 нафар хорижий мутахассисларнинг ҳам жалб қилингани, лойиҳанинг Ўзбекистон учун аҳамиятини янада оширади.

Умид қиламизки, «Сувчилар мактаби» лойиҳаси ташкилотчилари келгусида ўз қамров доирасини янада кенгайтириб, минтақамиз ва қишлоқ хўжалигидаги сув муаммоларини бартараф қилишга қаратилган аниқ ечимлар таклиф қилиш ва янги гидротехнологияларни жорий қилишга ҳисса қўшишади.
👍33👎4
Батумида денгизга қараган уйлар Тошкентдагидан арзонроқ

“Улар” лойиҳаси муаллифи Лазиз Ҳамидов Батумидаги уйлар нархини ўрганибди.

Батуми Грузияда Тбилисидан кейинги энг йирик шаҳар ҳисобланади. Сўнгги йилларда табиати ва туристик имкониятлари сайёҳларни, инфратузилма сабаб йирик инвесторларни жалб қилмоқда.

Шаҳарда денгизга қараган уйлар нархи 1 кв. метр учун 1 350-1 450 доллар орасида. Шаҳарга қараган уйлар нархи эса 1 260 доллардан бошланади. Денгизга энг яқин квартиралар ҳам 1 500 доллар атрофида.

Энди 2023 йил иккинчи чорак якунлари бўйича Тошкентдаги уйлар нархини кўриб чиқамиз. Бутун шаҳар бўйича ўртача нарх 1 374 доллар. Батуми билан деярли бир хил дейишга шошилманг.

Миробод туманида уйларнинг ўртача нархи 1462 доллар. Бу ўртача нарх ва Ойбек метроси атрофида кв. метри 2000 доллардан бошланадиган уйлар ҳам бор. Шаҳарда денгиз йўқ.

Унутмаслик керакки, Грузиядаги уйлар Европада энг арзони ҳисобланади. Батумида эса нархлар келгусида сезиларли ошиши кутилмоқда.

@bankir
👍123🤔12👎5
Dengiz bo’yidagi uylar Toshkentdagidan arzonroqmi?!

“Ular” loyihasi muallifi Laziz Hamidov dengiz bo’yidagi uylar narxini o‘rganmoqda. Agarda sizga ham Gruziya yoki Turkiyada dengiz sohilida ko’chmas mulk bozori qiziq bo’lsa, bu kanal siz uchun!

Batafsil shu yerda 👇
👍48🤔5👎2
Доллар кўтарилишда давом этади

5 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 12 070 сўмни (Агробанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 12 110 (Равнақ банк) сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👎35👍17
Искандар Турсунов “Равнақ банк”ни бутунлай сотиб олмоқчи

“Равнақ банк”нинг 88,62 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Искандар Турсунов қолган акциядорларга ҳам акцияларни сотиб олишни таклиф қилмоқда.

Искандар Турсуновда август ойига қадар ”Равнақ банк”нинг 19,9 фоиз акциялари бор эди. Ўтган ой бошида Сарвар Файзиев ўзининг 52,15 фоиз улушини Искандар Турсуновга сотган эди. Ўшанда 52,2 млн дона акциялар 1000 сўмдан, 52,1 млрд сўмга сотилганди.

Асосий акциядор ҳозир ҳам қолган акцияларни 1000 сўмдан сотиб олмоқчи. Таклиф 1 октябргача ўз кучида бўлади. Шу тариқа, Турсунов кейинги ой бошидан “Равнақ банк”нинг 100 фоиз улушига эгалик қилиши мумкин.

@bankir
👍67🤔8👎7
ИЛМА капитал бозорининг янги регуляторига айланмоқда

Бунгача капитал бозори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги назорати остида эди. Президент қарори билан капитал бозори ва суғурта бозорини тартибга солиш функциялари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (ИЛМА) ўтказилмоқда.

Шунингдек, “Фонд бозорининг ахборот ресурс маркази” (fondbozori.uz) ва Корпоратив ахборот ягона портали (openinfo.uz) ИЛМАга берилади.

Агентлик бунгача фақат криптовалюта бозорининг регулятори эди.

@bankir
👎24👍14🤔2
Август ойида 0,5 фоизлик инфляция қайд этилди

Ўзбекистонда август ойида 0,5 фоизлик инфляция кузатилди ва йиллик инфляция 9 фоизни ташкил қилди. Июл ойида 8,9 фоиз эди.

Ўтган ой энг кўп хизматлар нархи ошган — 0,7 фоизга. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,6 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга қимматлаган.

Ой давомида энг кўп озиқ-овқатлар орасида қовоқ нархи кўтарилган — 2 баробарга. Помидор кескин арзонлагани (32,5 фоизга) қайд этилган. Аммо EastFruit таҳлилчилари буни инкор қилмоқда: помидорнинг улгуржи нархи сўнгги икки ҳафтада 60 фоизга ошган.

Август ойидан бошлаб аҳоли учун сув таъминоти нархи 80-100 фоиз орасида кескин ошганига қарамасдан, бу расмий статистикада атиги 7,3 фоиз қилиб кўрсатилган.

@bankir
👎32👍11🤔1
Доллар кўтарилишда давом этмоқда

5 сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 118,07 сўмдан (+16,07 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎49👍11
4 сентябр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.

@bankir
👍12🤔6👎2
Инсон ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилиши, ривожланиши учун мол-мулки ҳимоя остида эканлигига ишончи комил бўлиши керак. Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар мулк дахлсизлигини таъминлашни белгилаб берди.

Конституцияда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги назарда тутилди. Ушбу норма асосий қонундаги ҳақиқий инқилобий янгиликлардан бири бўлди.

Қолаверса, ҳеч ким суд қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй–жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй–жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй–жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши белгиланди.

Мулк дахлсизлиги ҳар кимнинг ўз бойликларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқига эга эканлигини англатади. Бу фуқаролик масъулиятининг ошиши, давлат олдида барчанинг тенглигини таъминловчи муҳим омилдир.

@bankir
👍32👎2🤔1
❗️Бир ойда картадан картага комиссиясиз қанча пул ўтказса бўлади?

Ўзбекистонда картадан картага пул ўтказиш жуда оммалашган. Бу хизмат тури ростдан ҳам қулай, узоқда бўласизми, картангизни уйда унутиб қолдирасизми, телефон орқали жойларда тўловлар қилиш мумкин.

Кўпинча ҳар бир ўтказма учун 1 фоизлик комиссия олинади. Майда пулларда бу билинмасада, ўтказма миқдори ошавергач комиссия ҳам ошади.

“Иқтисодий шарҳ” журнали Ўзбекистонда тўлов ташкилотлари ва банкларнинг мобил иловалари орқали бир ой давомида қанча пулни комиссиясиз ўтказиш мумкинлигини таҳлил қилибди.

Демак, бир ой ичида картадан картага 33,5 млн сўм маблағни комиссиясиз ўтказиш мумкин. Бу учун расмдаги ёки қуйидаги иловаларни юклаб олиш керак.

Мазкур иловаларда бир ой ичида кўрсатилган суммагача пул ўтказилганда, комиссия олинмайди.

PayWay — 10 млн сўмгача (лимитдан ошса 0,5 фоиз)
Xazna — 5 млн сўмгача (лимитдан ошса 0,5 фоиз)
Humans — 5 млн сўмгача (лимитдан ошса 0,25 фоиз)
Asaka Bank — 4 млн сўмгача (лимитдан ошса 0,5 фоиз)
Davr Mobile — 3,5 млн сўмгача (лимитдан ошса 0,35 фоиз)
Mavrid — 3 млн сўмгача (лимитдан ошса 0,5 фоиз)
Paynet — 3 млн сўмгача (лимитдан ошса 0,5 фоиз)

UPD: PayWay яқинда комиссиясиз ўтказмаларни 5 млнгача тушганини эълон қилган экан. Бундан келиб чиқадики, бир ойда 28,5 млн сўм маблағни картадан картага комиссиясиз ўтказиш мумкин.

@bankir
👍61👎4
Банкир
❗️Бир ойда картадан картага комиссиясиз қанча пул ўтказса бўлади? Ўзбекистонда картадан картага пул ўтказиш жуда оммалашган. Бу хизмат тури ростдан ҳам қулай, узоқда бўласизми, картангизни уйда унутиб қолдирасизми, телефон орқали жойларда тўловлар қилиш…
Шунингдек, қуйида комиссия йиғими мавжуд мобил иловалари келтирилган.

InfinBank – 0,25%, Multicard – 0,3%, Tenge24 – 0,3%, Plum – 0,5%, Milliy – 0,5%, Joyda – 0,5%, Quant – 0,5%, MyTuron – 0,5%, Hamkor Mobile – 0,5%, MKBANK Mobile – 0,5%, Ipak Yo’li Mobile – 0,5%, TrustPay – 0,5%, Zoomrad – 0,5%, RBK-Mobile – 0,5%, Beepul – 0,5%, Alliance – 0,5%, Anorbank – 0,5%, alif mobi – 0,5%, Unired Mobile – 0,5%, Ipoteka - Retail – 0,5%, Uzum Bank – 0,6%, TBC UZ – 0,7%, Garantbank Mobile – 1%, Payme – 1%, Click Up – 1%, UPay – 1%, Limon Pay – 1%, Paylov – 1%.

Шу билан бир қаторда, Humo—Humo схемасида пул ўтказмалари комиссия нархлари юқорида келтирилган схемадан сал фарқ қилиб, аксарият ҳолларда арзонроқ.

Oson иловасида – 0,35%, Milliy – 0,5%, Joyda – 0,5%, Beepul – 0,5%, RBK-Mobile – 0,5%, Anorbank – 0,5%, Anorbank – 0,5%, alif mobi – 0,5%, Unired Mobile – 0,5%, MyTuron – 0,5%, Uzum Bank – ,5%, TBC UZ – 0,7%, Click Up – 0,8%, Garantbank Mobile – 1%, Payme – 1%, UPay – 1%, Limon Pay – 1%, Paylov – 1% бўлса, қолган иловаларда ушбу комиссия нархи 0% қилиб белгиланган.

Баъзи банклар Humo—Humo схемасида пул ўтказмалари учун комиссия олмайдилар, бундай имконият 20 тага яқин молиявий ташкилотда мавжуд.

@bankir
👍52👎3
Асакабанк рақамли трансформация ҳолати рейтингида банклар ўртасида етакчи ўринни эгаллади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июнда қабул қилинган "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 373-сон қарорига асосан, махсус NIS.UZ тизими орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳар уч ой якунлари бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш амалга оширилади ва унинг натижалари "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади.

Юқоридаги тартибга кўра, 2023 йил I ярим йиллик якуни бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнида 43 та давлат органи, 38 та хўжалик органи ва 14 та маҳаллий ҳокимликлар: жами 95 та давлат ташкилотлари қамраб олинди.

Рейтинг баҳолаш ишлари 5 та йўналишда амалга оширилди:

Очиқлик ва электрон иштирок;
Электрон давлат хизматлари;
Ахборот хавфсизлиги;
Фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги;
Ташкилий масалалар.

Баҳолаш натижаларига кўра, "Асакабанк" АЖ Очиқлик ва электрон иштирок индексида 71.50 фоиз, Ахборот хавфсизлиги индексида 90.70 фоиз, Фаолиятни рақамлаштирилганлик индексида 94.85 фоиз ҳамда Ташкилий масалаларда 100.00 фоиз, жами ўртача 91,84 фоиз натижа билан тижорат банклари ўртасида етакчи натижани қайд этган.

Реклама
👍20👎1
Доллар яна кўтарилади

6 сентябр куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 12 100 сўмни (Агробанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 12 120 (Tenge Bank) сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👎38👍23🤔2
❗️Талабалар учун контракт тўловлари ўзгармади

2023/2024 йил ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларга контракт миқдори ўзгармади. Иқтисодиёт, молия ва банк соҳасида ўқийдиган талабалар учун контракт миқдори қуйидагича:

Бакалавр (степендиясиз) — 9 129 930 сўм;
Магистратура ва иккинчи мутахассислик (степендиясиз) — 10 488 590 сўм;

Бакалавриат:
сиртқи, масофавий ва кечки шакли — 10 461 682 сўм;
махсус сиртқи шакли — 6 725 367 сўм;
иккинчи мутахассислик (сиртқи ва кечки таълим шакли) — 11 208 945 сўм.

Контракт тўловини таълим кредити олган ҳолда ҳам амалга ошириш мумкин. Айни пайтда қуйидаги банклар имтиёзли таълим кредитларини ажратмоқда:

“Микрокредитбанк”
“Туронбанк”
“Асакабанк”
“Ориент Финанс Банк”
“Агробанк”
“Миллийбанк”
“Халқ банки”
“Ўзсаноатқурилишбанк”
“Ипотека банк”
“Ҳамкорбанк”
“Қишлоққурилишбанк”
“Алоқабанк”

Контрактни 15 октябргача тўлаганларга 10 фоиз чегирма ҳам берилади.

https://edu.uz//media/2ee0bf20-e2b9-7893-6622-04c205a3def3.pdf
👍33👎1
Эски машиналар (иккиламчи бозор) учун автокредитлар хақида маълумотлар:

Тенгебанк
Расмий даромад билан
Сумма — 300 млн сўм
Муддати — 5 йилгача
Бошланғич тўлов — 20%
Йиллик фоиз — 27.9%
Расмий даромадсиз
Сумма — 300 млн сўм
Муддати — 5 йилгача
Бошланғич тўлов — 25%
Йиллик фоиз — 28,9%
Батафсил

Ипотекабанк
Сумма — 500 млн сўм
Муддати — 36 ойдан -60 ойгача
Бошланғич тўлов — 15%дан 25%гача
Йиллик фоиз — 25%
Батафсил

Капиталбанк
Сумма — 495 млн сўм
Муддати — Aвтомобил чиқарилган йилига қараб:
7 йил — кредит муддати 36 ойгача
6 йил — кредит муддати 48 ойгача
5 йил — кредит муддати 60 ойгача
4 йил — кредит муддати 72 ойгача
3 йил — кредит муддати 84 ойгача
Бошланғич тўлов — 15%
Йиллик фоиз — 27,99%
Батафсил:

Хамкорбанк
Сумма — 600 млн сўм
Муддати — 12 ойдан 48 ойгача
Бошланғич тўлов — Aвтомобил чиқарилган йилига қараб:
1 йилдан 3 йилгача — 30%
3 йилдан 5 йилгача — 35%
Йиллик фоиз — 25,99%-26,99%
Батафсил

OrientFinansBank
Сумма — 500 млн сўм
Муддати — 48 ой
Бошланғич тўлов — 30%дан 50%гача
Йиллик фоиз — 23%дан 25%гача
Батафсил

Инфинбанк
Сумма — Автомобил нархига боғлиқ
Муддати — 12ойдан-36ойгача
Бошланғич тўлов — 30%
Йиллик фоиз — 25,99%
Батафсил

@bankir
👍46👎12
❗️Oson ва PayWay халқаро ўтказмаларни тўхтатди

Кеча тунда Oson Телеграм канали фойдаланувчиларга 5 сентябрь, сешанба кунидан бошлаб халқаро пул ўтказмалари вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Тез орада хизматлар қайта тикланиши айтилган.

PayWay ҳам халқаро ўтказмалар, жумладан Россиядан ва Россияга пул ўтказмалари тўхтатилганини эълон қилди. Компания бу қарор Марказий банк топшириғига кўра эканини айтган.

Кечадан бошлаб бир қанча давлат банклари Марказий банк қарорига тушунтириш беряпти. Деярли бир хил, ўхшаш матнлар банкларнинг веб сайти ва Телеграм каналида айланмоқда.

Марказий банкнинг ўзи эса бу бўйича тўғридан тўғри тушунтириш бермади.

Oson бош директори Фарҳод Маҳмудов компания банклар билан биргаликда дастурнинг функционаллигини тиклаш ишларини бошлаганини айтди. Лекин бу 1-2 кунда ҳал бўладиган жараён эмас.

Марказий банк қарор ҳақида ҳеч қаерда эълон қилмаган эди. Энди эса тушунтиришни банклар беряпти. Жуда хунук ҳолат.

@bankir
👍25👎13🤔2
Марказий банк “тушунтирди”

Маълум бўлишича, Oson халқаро ўтказмаларнинг олувчиси ва жўнатувчиси ҳақида маълумотларни акс эттирмаган. Бу эса қонунга зид.

Тўлов ташкилотларининг мижозлар тўловларини чет элдаги бенефициарга етказиб бериши ташқи савдо операцияси сифатида таснифланган.

Қабул қилинган маблағларни бошқа валютага айирбошлаш, шунингдек, трансчегаравий ва трансиз ташкилоти сифатида операцияларда иштирок этиш ноқонуний экани айтилган.

Халқаро тўлов хизматлари ва трансчегаравий пул ўтказмалари, халқаро онлайн хизматларга тўловлар бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган. Банкларнинг иловалари орқали тўловларни амалга ошириш мумкин.

@bankir
👍20👎6
Доллар кетма-кет еттинчи кун кўтарилди

6 сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 129,99 сўмдан (+11,92 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎42👍19🤔3
5 сентябр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 17:30гача узайтирилди.

@bankir
👍14👎3
Аҳоли учун нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори (443–сон, 04.09.2023 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга кўра:

Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Илгари 70 миллион сўм эди.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

@bankir
👍41👎6