Банкир
74.3K subscribers
3.64K photos
292 videos
29 files
3.45K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Олтин қуймалар ва тангалар ҳақида

Ўзбекистонда олтин нархи май ойи бошидан бери энг юқори даражага чиқди. Spot'нинг эътибор қаратишича, 5 граммли олтин қуймалар уч ойдан ортиқ вақт ичида биринчи марта 3,9 млн сўмдан ошди.

Олтин нархи мамлакатда йил бошидан бери бир неча марта рекордни янгилади. Масалан февралда 5 граммли олтин қуймалар нархи 3,4 млн сўм эди. Энг кичик қуйма нархи апрелда 3,8 млн сўмдан, майда эса 3,9 млн сўмдан ошди. Яқин орада 4 млн сўмлик кўрсаткич ҳам қайд этилиши мумкин.

Олтин қуймалар нима ва уларни қаердан сотиб олиш мумкин?

Олтин қуймалар — оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар.

Махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажаради ва ўз серия рақамига эга бўлади.

Ўзбекистондаги олтин қуймалар Италия компанияси — Certiline Srl. билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган қадоқларда муомалага чиқарилади. Уларни банклардан сотиб олиш мумкин.

Тошкент шаҳрида энг кўп олтин қуймалар феврал ойида “Ўзсаноатқурилишбанк” Яшнобод филиалида эди 72 та. Бугунги кунга келиб бу ерда 25 дона қуймалар қолган.

30 август ҳолатига кўра, энг кўп олтин қуймалар “Капиталбанк” бош офисида — 86 та. Банклар фаол сотувни амалга оширгани сабаб, уларда қуймалар сони ҳам тез-тез ўзгариб туради.

Қуймаларни вилоятдан туриб ҳам сотиб олсангиз бўлади. Мана бу ердан қайси банкларга бориш кераклигини аниқлаш мумкин.

Ўзбекистонликларнинг эсдалик тангаларига бўлган қизиқиши ҳам етарли даражада. Масалан, яқинда чиқарилган Жалолиддин Мангубердига аталган тангалар тез суръатларда сотилмоқда.

29 август кунидан бошлаб Тошкентдаги 12 та банк филлиаллари 10 олтин ва 20 та кумуш эсдалик тангалари сотувини йўлга қўйганди.

2 кун ичида ”Трастбанк” ва Asia Alliance Bank 20 та кумуш тангаларни барчасини сотиб бўлди. “Миллий банк” 9 та, “Инфинбанк” 8 та эсдалик олтин тангаларини сотди.

@bankir
👍32👎4
Дам олиш кунлари қаердан доллар олса бўлади?

Айрим банклар дам олиш кунлари ҳам баъзи филлиалларда валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш имкони борлигини маълум қилди:

🏦 Asia Alliance Bank
🏦 “Халқ банки”
🏦 “Гарант банк”
🏦 “Ипак йўли” банки
🏦 “Трастбанк”
🏦 СҚБ
🏦 “МКБанк”
🏦 ”Пойтахтбанк”
🏦 “Миллий банк”
🏦 “Тенге Банк”
🏦“Ҳамкорбанк”

Банклар устига босиб қайси филлиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин. Яқин вақтларда қолган банклар ҳам маълумот бериши кутилмоқда.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43👎1
❗️“Осон”га жарима санкцияси қўлланилди

Марказий банк томонидан назорат тадбирлари натижаларига кўра тўлов операцияларини амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларини бузганлиги учун “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилотига нисбатан “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунга асосан жарима санкцияси қўлланилди.

@bankir
👍43👎9🤔2
Доллар кўтарилишда давом этмоқда

Дам олиш кунлари ва 4 сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 102,00 сўмдан (+12,03 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎41👍23🤔2
31 август. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.

@bankir
👍20👎17🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мустақилликка осон эришиб қолган деб зинҳор ўйламаслик керак. Бу йўлда қанча ватандошларимиз керак бўлса жонини беришга тайёр бўлган.

Шундай аъзиз неъматни қадрига етайлик, дўстлар. Ҳеч қачон, ҳеч қайси кучга қарам бўлмайлик.

Мустақиллик ҳаммамизга муборак бўлсин.

@bankir
👍133👎7
Шавкат Мирзиёев:

Бугун ривожланган фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳақида гап борар экан, буни сўз ва матбуот эркинлигисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бутун дунёда журналистлар ўзлари ва жамиятни ўйлантираётган, хавотирга солаётган мавзулар ҳақида гапириш ва ёзиш ҳуқуқи учун, ҳақиқат учун курашганлар ва бундан кейин ҳам курашадилар.

Аммо, ишонч билан айта оламанки, мен эркин фикрли журналистлар тарафида бўлганман ва доимо шу позицияда бўламан. Айни вақтда ахборот маконида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон бўлиши керак.

@bankir
👎143👍32🤔9
Финтех компанияларига трансчегаравий тўловлар билан ишлаш тақиқлангани айтилмоқда

Марказий банк томонидан “Осон” тўлов ташкилотига (Brio Group) жарима санкцияси қўлланилган эди.

Бунга сабаб қилиб, “жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши” қонунлар бузилганлиги кўрсатилган.

Мазкур қоидабузарликлар бўйича яна тўққизта банк огоҳлантирилган бўлса, битта тўлов ташкилоти лицензияси олиб қўйилган.

Brio Group бош директори Фарҳод Маҳмудовнинг Spot'га маълум қилишича, компания жарима ҳақида матбуотдан билган.

Бундан ташқари, у Марказий банк финтех компанияларга хат юборгани, унда 5 сентябрдан трансчегаравий тўловлар билан ишлаш тақиқланганини айтмоқда. Марказий банк ҳозирча бунга изоҳ бергани йўқ.

“Демак, “Осон” ва бошқа элликта тўлов ташкилотлари халқаро шартномаларни бекор қилиши ва миллионлаб фойдаланувчиларни хорижда транзакция қилиш имкониятисиз қолдириши керак. Бундай ҳолда, биз хизматларнинг 80% дан кўпроғини йўқотамиз”, — дейди Фарҳод Маҳмудов.

Pay Way тўлов ташкилоти директори Бунёд Саттаровнинг айтишича, компанияга тартибга солувчи орган қарори билан хат ҳам келган:

“Бу биз учун финтех хорижий хизматлар билан ишлаш, қонуний бўлган ва бошқа мамлакатлардаги деярли барча финтех иловаларида мавжуд бўлган хизматларни тақдим этиш блокланганлигидан далолат беради”, — дейди у.

Фарҳод Маҳмудовнинг бу сўзлари ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда:

“Аслида, бизни ушбу хизматларни битта банкдан сотиб олишга мажбур қилишмоқда. Қоидалар шаффоф, олдиндан айтиб бўладиган ва ҳамма учун тенг бўлса, бу тизимга қарши эмасмиз”.

@bankir
👎40👍30🤔6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агробанк ташаббуси билан май ойида старт берилган «Сувчилар мактаби» лойиҳаси қисқа муддатда кутилганидан кўра яхшироқ натижаларга эришяпти. Ҳозиргача лойиҳа 11та вилоят ва 116та туман жами 50 000 нафар иштирокчини қамраб олишга муваффақ бўлган. Шундан 25 600 нафарини қишлоқ хўжалиги ишчилари, 18 000 нафарини фермер хўжалиги раҳбарлари, 6 400 нафарини мироблар ташкил этмоқда.

3 ой вақт ичида шунча иштирокчи билан ишлаш, жами 116 туманда махсус ўқув курсларини йўлга қўйиш катта натижа ва бунинг самараси шунга яраша бўлиши, шубҳасиз. Бундан ташқари, нафақат маҳаллий балки 50 нафар хорижий мутахассисларнинг ҳам жалб қилингани, лойиҳанинг Ўзбекистон учун аҳамиятини янада оширади.

Умид қиламизки, «Сувчилар мактаби» лойиҳаси ташкилотчилари келгусида ўз қамров доирасини янада кенгайтириб, минтақамиз ва қишлоқ хўжалигидаги сув муаммоларини бартараф қилишга қаратилган аниқ ечимлар таклиф қилиш ва янги гидротехнологияларни жорий қилишга ҳисса қўшишади.
👍33👎4
Батумида денгизга қараган уйлар Тошкентдагидан арзонроқ

“Улар” лойиҳаси муаллифи Лазиз Ҳамидов Батумидаги уйлар нархини ўрганибди.

Батуми Грузияда Тбилисидан кейинги энг йирик шаҳар ҳисобланади. Сўнгги йилларда табиати ва туристик имкониятлари сайёҳларни, инфратузилма сабаб йирик инвесторларни жалб қилмоқда.

Шаҳарда денгизга қараган уйлар нархи 1 кв. метр учун 1 350-1 450 доллар орасида. Шаҳарга қараган уйлар нархи эса 1 260 доллардан бошланади. Денгизга энг яқин квартиралар ҳам 1 500 доллар атрофида.

Энди 2023 йил иккинчи чорак якунлари бўйича Тошкентдаги уйлар нархини кўриб чиқамиз. Бутун шаҳар бўйича ўртача нарх 1 374 доллар. Батуми билан деярли бир хил дейишга шошилманг.

Миробод туманида уйларнинг ўртача нархи 1462 доллар. Бу ўртача нарх ва Ойбек метроси атрофида кв. метри 2000 доллардан бошланадиган уйлар ҳам бор. Шаҳарда денгиз йўқ.

Унутмаслик керакки, Грузиядаги уйлар Европада энг арзони ҳисобланади. Батумида эса нархлар келгусида сезиларли ошиши кутилмоқда.

@bankir
👍123🤔12👎5
Dengiz bo’yidagi uylar Toshkentdagidan arzonroqmi?!

“Ular” loyihasi muallifi Laziz Hamidov dengiz bo’yidagi uylar narxini o‘rganmoqda. Agarda sizga ham Gruziya yoki Turkiyada dengiz sohilida ko’chmas mulk bozori qiziq bo’lsa, bu kanal siz uchun!

Batafsil shu yerda 👇
👍48🤔5👎2
Доллар кўтарилишда давом этади

5 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 12 070 сўмни (Агробанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 12 110 (Равнақ банк) сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👎35👍17
Искандар Турсунов “Равнақ банк”ни бутунлай сотиб олмоқчи

“Равнақ банк”нинг 88,62 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Искандар Турсунов қолган акциядорларга ҳам акцияларни сотиб олишни таклиф қилмоқда.

Искандар Турсуновда август ойига қадар ”Равнақ банк”нинг 19,9 фоиз акциялари бор эди. Ўтган ой бошида Сарвар Файзиев ўзининг 52,15 фоиз улушини Искандар Турсуновга сотган эди. Ўшанда 52,2 млн дона акциялар 1000 сўмдан, 52,1 млрд сўмга сотилганди.

Асосий акциядор ҳозир ҳам қолган акцияларни 1000 сўмдан сотиб олмоқчи. Таклиф 1 октябргача ўз кучида бўлади. Шу тариқа, Турсунов кейинги ой бошидан “Равнақ банк”нинг 100 фоиз улушига эгалик қилиши мумкин.

@bankir
👍67🤔8👎7
ИЛМА капитал бозорининг янги регуляторига айланмоқда

Бунгача капитал бозори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги назорати остида эди. Президент қарори билан капитал бозори ва суғурта бозорини тартибга солиш функциялари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (ИЛМА) ўтказилмоқда.

Шунингдек, “Фонд бозорининг ахборот ресурс маркази” (fondbozori.uz) ва Корпоратив ахборот ягона портали (openinfo.uz) ИЛМАга берилади.

Агентлик бунгача фақат криптовалюта бозорининг регулятори эди.

@bankir
👎24👍14🤔2
Август ойида 0,5 фоизлик инфляция қайд этилди

Ўзбекистонда август ойида 0,5 фоизлик инфляция кузатилди ва йиллик инфляция 9 фоизни ташкил қилди. Июл ойида 8,9 фоиз эди.

Ўтган ой энг кўп хизматлар нархи ошган — 0,7 фоизга. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,6 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга қимматлаган.

Ой давомида энг кўп озиқ-овқатлар орасида қовоқ нархи кўтарилган — 2 баробарга. Помидор кескин арзонлагани (32,5 фоизга) қайд этилган. Аммо EastFruit таҳлилчилари буни инкор қилмоқда: помидорнинг улгуржи нархи сўнгги икки ҳафтада 60 фоизга ошган.

Август ойидан бошлаб аҳоли учун сув таъминоти нархи 80-100 фоиз орасида кескин ошганига қарамасдан, бу расмий статистикада атиги 7,3 фоиз қилиб кўрсатилган.

@bankir
👎32👍11🤔1
Доллар кўтарилишда давом этмоқда

5 сентябр куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 118,07 сўмдан (+16,07 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎49👍11
4 сентябр. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.

@bankir
👍12🤔6👎2
Инсон ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилиши, ривожланиши учун мол-мулки ҳимоя остида эканлигига ишончи комил бўлиши керак. Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар мулк дахлсизлигини таъминлашни белгилаб берди.

Конституцияда илк маротаба ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги назарда тутилди. Ушбу норма асосий қонундаги ҳақиқий инқилобий янгиликлардан бири бўлди.

Қолаверса, ҳеч ким суд қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй–жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй–жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй–жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши белгиланди.

Мулк дахлсизлиги ҳар кимнинг ўз бойликларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқига эга эканлигини англатади. Бу фуқаролик масъулиятининг ошиши, давлат олдида барчанинг тенглигини таъминловчи муҳим омилдир.

@bankir
👍32👎2🤔1
❗️Бир ойда картадан картага комиссиясиз қанча пул ўтказса бўлади?

Ўзбекистонда картадан картага пул ўтказиш жуда оммалашган. Бу хизмат тури ростдан ҳам қулай, узоқда бўласизми, картангизни уйда унутиб қолдирасизми, телефон орқали жойларда тўловлар қилиш мумкин.

Кўпинча ҳар бир ўтказма учун 1 фоизлик комиссия олинади. Майда пулларда бу билинмасада, ўтказма миқдори ошавергач комиссия ҳам ошади.

“Иқтисодий шарҳ” журнали Ўзбекистонда тўлов ташкилотлари ва банкларнинг мобил иловалари орқали бир ой давомида қанча пулни комиссиясиз ўтказиш мумкинлигини таҳлил қилибди.

Демак, бир ой ичида картадан картага 33,5 млн сўм маблағни комиссиясиз ўтказиш мумкин. Бу учун расмдаги ёки қуйидаги иловаларни юклаб олиш керак.

Мазкур иловаларда бир ой ичида кўрсатилган суммагача пул ўтказилганда, комиссия олинмайди.

PayWay — 10 млн сўмгача (лимитдан ошса 0,5 фоиз)
Xazna — 5 млн сўмгача (лимитдан ошса 0,5 фоиз)
Humans — 5 млн сўмгача (лимитдан ошса 0,25 фоиз)
Asaka Bank — 4 млн сўмгача (лимитдан ошса 0,5 фоиз)
Davr Mobile — 3,5 млн сўмгача (лимитдан ошса 0,35 фоиз)
Mavrid — 3 млн сўмгача (лимитдан ошса 0,5 фоиз)
Paynet — 3 млн сўмгача (лимитдан ошса 0,5 фоиз)

UPD: PayWay яқинда комиссиясиз ўтказмаларни 5 млнгача тушганини эълон қилган экан. Бундан келиб чиқадики, бир ойда 28,5 млн сўм маблағни картадан картага комиссиясиз ўтказиш мумкин.

@bankir
👍61👎4
Банкир
❗️Бир ойда картадан картага комиссиясиз қанча пул ўтказса бўлади? Ўзбекистонда картадан картага пул ўтказиш жуда оммалашган. Бу хизмат тури ростдан ҳам қулай, узоқда бўласизми, картангизни уйда унутиб қолдирасизми, телефон орқали жойларда тўловлар қилиш…
Шунингдек, қуйида комиссия йиғими мавжуд мобил иловалари келтирилган.

InfinBank – 0,25%, Multicard – 0,3%, Tenge24 – 0,3%, Plum – 0,5%, Milliy – 0,5%, Joyda – 0,5%, Quant – 0,5%, MyTuron – 0,5%, Hamkor Mobile – 0,5%, MKBANK Mobile – 0,5%, Ipak Yo’li Mobile – 0,5%, TrustPay – 0,5%, Zoomrad – 0,5%, RBK-Mobile – 0,5%, Beepul – 0,5%, Alliance – 0,5%, Anorbank – 0,5%, alif mobi – 0,5%, Unired Mobile – 0,5%, Ipoteka - Retail – 0,5%, Uzum Bank – 0,6%, TBC UZ – 0,7%, Garantbank Mobile – 1%, Payme – 1%, Click Up – 1%, UPay – 1%, Limon Pay – 1%, Paylov – 1%.

Шу билан бир қаторда, Humo—Humo схемасида пул ўтказмалари комиссия нархлари юқорида келтирилган схемадан сал фарқ қилиб, аксарият ҳолларда арзонроқ.

Oson иловасида – 0,35%, Milliy – 0,5%, Joyda – 0,5%, Beepul – 0,5%, RBK-Mobile – 0,5%, Anorbank – 0,5%, Anorbank – 0,5%, alif mobi – 0,5%, Unired Mobile – 0,5%, MyTuron – 0,5%, Uzum Bank – ,5%, TBC UZ – 0,7%, Click Up – 0,8%, Garantbank Mobile – 1%, Payme – 1%, UPay – 1%, Limon Pay – 1%, Paylov – 1% бўлса, қолган иловаларда ушбу комиссия нархи 0% қилиб белгиланган.

Баъзи банклар Humo—Humo схемасида пул ўтказмалари учун комиссия олмайдилар, бундай имконият 20 тага яқин молиявий ташкилотда мавжуд.

@bankir
👍52👎3
Асакабанк рақамли трансформация ҳолати рейтингида банклар ўртасида етакчи ўринни эгаллади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июнда қабул қилинган "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 373-сон қарорига асосан, махсус NIS.UZ тизими орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳар уч ой якунлари бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш амалга оширилади ва унинг натижалари "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади.

Юқоридаги тартибга кўра, 2023 йил I ярим йиллик якуни бўйича рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнида 43 та давлат органи, 38 та хўжалик органи ва 14 та маҳаллий ҳокимликлар: жами 95 та давлат ташкилотлари қамраб олинди.

Рейтинг баҳолаш ишлари 5 та йўналишда амалга оширилди:

Очиқлик ва электрон иштирок;
Электрон давлат хизматлари;
Ахборот хавфсизлиги;
Фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги;
Ташкилий масалалар.

Баҳолаш натижаларига кўра, "Асакабанк" АЖ Очиқлик ва электрон иштирок индексида 71.50 фоиз, Ахборот хавфсизлиги индексида 90.70 фоиз, Фаолиятни рақамлаштирилганлик индексида 94.85 фоиз ҳамда Ташкилий масалаларда 100.00 фоиз, жами ўртача 91,84 фоиз натижа билан тижорат банклари ўртасида етакчи натижани қайд этган.

Реклама
👍20👎1