Банкир
74.5K subscribers
3.63K photos
292 videos
29 files
3.44K links
Сизнинг банкирингиз.

Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot

360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган
Download Telegram
Доллар кўтарилади

21
август, душанба куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 12 030 сўмни (Агробанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 12 075 (Капиталбанк) сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👎53👍21🤔1
Қайси банклар кўпроқ солиқ тўлаган?

2023 йилнинг биринчи ярмига кўра, Ўзбекистон банклари орасида энг кўп фойда солиғини тўлаган банк "Миллий банк” бўлди — 415,6 млрд сўм. “Миллий банк” энг кўп фойда олган банклар рейтингида ҳам етакчи бўлган эди.

Иккинчи ўриндан “Капиталбанк” (147,1 млрд сўм), учинчи ўриндан эса “Ҳамкорбанк” (139,7 млрд сўм) жой олди.

“Ипотека банк” ва СҚБ ҳам 100 млрд сўмдан кўпроқ солиқ тўлаган банклар қаторидан жой олди.

@bankir
👍32👎4
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда:

"Қишлоқ қурилиши банки" Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади. Молиялаштириш механизмлари ҳам мутлақо янгича бўлади. Ҳудудларда 14 та бизнесни ривожлантириш марказлари ташкил қилинади.

@bankir
👍24👎18
"Тадбиркор қанча кўп даромад кўрса банк манфаат кўрадиган янги тизим яратилади. Энг асосийси ушбу дастурда исталган давлат ва хусусий банклар иштирок этиши мумкин. Қарор шундай бўладики, битта банк эмас бошқа банклар ҳам иштирок этади.

Банкларнинг дастур доирасидан олган фойдаси солиққа солинмайди. Шунда тадбиркорларда ҳам, банкларда ҳам рақобат пайдо бўлади", — президент.
👍42👎31
Доллар кўтарилди

21 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 078,01 сўмдан (+11,82 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎44👍15
Банкларда ҳеч қандай таъминотсиз (гаров ва кафилларсиз), онлайн таклиф қилинаётган кредитлар:

“Ипак йўли” банки — Онлайн микроқарз
Фоиз ставкаси — 23,99%
Миқдори — 30 млн сўмгача
Муддати — 12 ой
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил

“Ҳамкорбанк” — Онлайн микроқарз
Фоиз ставкаси — 32%
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 12 ой
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил

"Тенге банк” — Онлайн микроқарз
Фоиз ставкаси — 35,9%
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 24 ойгача
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил

“Анорбанк” — Қулай микроқарз
Фоиз ставкаси — 42% дан
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 36 ойгача
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил

"Даврбанк" — Микроқарз “Online 50”
Фоиз ставкаси — 32-42%
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 48 ойгача
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил

TBC Bank
(даромад ҳақида маълумот талаб қилинмайди)
Фоиз ставкаси — 28-49%
Миқдори — 50 млн сўмгача
Муддати — 36 ойгача
Расмийлаштириш усули — мобил илова
Батафсил

Барча кредитлардан исталган мақсадлар учун фойдаланиш мумкин.

@bankir
👎82👍40🤔1
🔥Тарихдаги энг йирик турар-жой аукциони: Тошкентдаги 51 хонали уй сотилди

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли яқинидаги 51 хонали ҳовли кимошди савдосида сотилди.

Майдони 52 сотих бўлган ҳовлини 33,3 млрд сўмга “Mob Group” компанияси сотиб олди. Бу Ўзбекистон учун энг йирик турар-жой аукциони битими ҳисобланади. Ҳовли ичидаги жиҳозлари билан сотилган.

Кўчмас мулк объекти илк бор 2022 йил бошида аукционга қўйилган эди. Шундан кейин бир қанча урунишлар бўлди, лекин ҳовли 2023 йилнинг августига келибгина сотилди.

Ҳовли аукционга ҳарбий суд ҳукми билан чиқарилган. Буюртмачи сифатида дастлабки эълонларда Юнусобод тумани МИБ кўрсатилган эди.

Аукцион ғолиби — “Mob Group” компанияси ресторанлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланади.

“Mob Group” асосий таъсисчиси Одилбек Маннонов таълим соҳасидаги компанияларга ҳам эгалик қилади.

@bankir
👍100🤔32👎10
Ҳозирги кунда ўз мижозлари учун банкоматлардан нақд пул ечиб олишда комиссияни пасайтирган банклар:

"Даврбанк" — 0,5 фоиз;
Asia Alliance Bank — 0,6 фоиз;
"Гарантбанк” — 0,7 фоиз.

Ушбу банк мижозлари UzCard ёки Humo карталаридаги пулларини 1 фоиздан эмас, 0,5-0,7 фоиздан нақдлаштириши мумкин. Бунда банк карталари ва банкоматларидан фойдаланиш керак бўлади.

@bankir
👍77👎5
Доллар яна кўтарилади

22
август куни амал қиладиган доллар курси 22-23 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 12 040 сўмни (Агробанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 12 085 (Гарантбанк) сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
👎52👍21
Венчур фондлари ривожланмоқда

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда стартаплар жадал ривожлана бошлади. Уларга сармоя киритувчи венчур фондлари ҳам кўпайиб, бу фаолият очиқ олиб борилмоқда.

Венчур фондлари инвесторлардан маблағларни жалб қилиб, уларни дастлабки босқичдаги, юқори салоҳиятга эга стартапларга сармоя қилувчи ташкилот ҳисобланади.

Венчур фондларига пулларини исталган жисмоний шахслар ёки компаниялар ишониши мумкин. Улар кейинчалик сармоя киритилган стартаплар қанча кенг миқёсда ривожланса, шунча катта фойда олади.

Айрим стартаплар муваффақиятсиз бўлиши, бошқалари эса жуда катта фойда келтириши мумкин. Венчур фондлари келажакда катта даромадга чиқиши кутилаётган, бу йўлда ривожланиш учун маблағ керак бўлган компанияларга инвестиция киритади.

Расмда кўриб турганингиздек, 2022-2023 йилларда Ўзбекистонда венчур фондлари анча фаол бўлди. Mohirdev, Didox, Depozit.uz, Pro Tok ва Multibank каби стартаплар венчур фондларидан 350 минг долларгача маблағ жалб қилди.

Сармоя киритилаётган стартаплар асосан технология соҳасида ва инсон омилини камайтириш учун мўлжалланган. Чунки ривожланаётган давлатда бунга талаб жуда катта.

📷: Aloqa Ventures

@bankir
👍44🤔5👎1
Сўм қадрсизлангани сабаб доллардаги омонатлар 8 ойдан бери илк бор кўпайди

1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар 445 млрд сўмга камайиб, 46,6 трлн сўмни ташкил қилди.

Миллий валютадаги пул массаси эса деярли 1 трлн сўмга камайиб, 148,1 трлн сўм бўлиб турибди. Бундай ҳолат йил бошида ҳам кузатилган бўлиб, ўшанда миллий валютадаги пул массаси бир ойда 4,5 трлн сўмга қисқарган эди.

Июлда сўмдаги талаб қилиб олингунча омонатлар ҳам 39,9 трлн сўмгача камайган (-1,7 тлрн сўм).

Хорижий валютадаги омонатлар эса 8 ой ичида биринчи марта кўпайиб, 44,9 трлн сўмга етган. Бироқ бу июл ойида сўмнинг 400 сўмлик девалвацияси билан боғлиқ.

@bankir
👎28👍14
Доллар яна кўтарилди

22 август куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 100,02 сўмдан (+22,01 сўм) ҳисобланади

@bankir
👎58👍17🤔3
Олтин нархи 5 ойлик энг паст даражага тушди

Бугун, 21 август куни 1 троя унция олтин нархи 1885 долларгача пасайди. Бу 2023 йил март ойидан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Айни пайтда нарх 1888 доллар атрофида бўлиб турибди.

Emerging Portfolio Fund Research (EPFR) тадқиқотига кўра, сўнгги пайтларда инвесторларнинг олтинга бўлган қизиқиши йўқолиб бормоқда.

Глобал фоиз ставкалари ошиши (асосан АҚШда), доллар курсининг сезиларли мустаҳкамланаётгани ҳам олтин нархига босим ўтказяпти.

Олтин нархининг келгусида қандай бўлиши доллар курси, инфляция ва ФЗТ ставкаларига боғлиқ.

Нарх нега пасайди?

Биринчидан, Федерал захира тизими (ФЗТ) базавий ставкани ҳамон юқори сақлаб турмоқда. Агар ставка юқорилигача қолса, олтинга бўлган талаб пасаяди ва нарх ҳам тушади.

Агарда ставка пастроқ бўлса, олтин эркин ҳаракатланади ва нарх ҳам юқорироқ бўлади. АҚШ дунёдаги энг кўп олтин захираларига эга давлат бўлгани учун, ФЗТ ставкаси нархларга сезиларли таъсир ўтказади.

Бошқа томонда доллар курси олтин нархига тўғридан тўғри боғланган. Олтин нархлари долларда баҳоланади.

АҚШ доллари бошқа валюталарга нисбатан мустаҳкамланганиши бошқа валютада камроқ доллар сотиб олишни англатади. Бу эса бошқа валюта эгалари учун олтинни нисбатан қимматроқ қилади.

Натижада талаб пасаяди ва бу олтин нархининг потенциал пасайишига олиб келади.

Олтин нархини фақат бу омиллар белгилаб бермайди. Инвесторларнинг кайфияти ҳам муҳим ўрин тутади. Масалан, иқтисодий ноаниқлик даврида олтин сармаёдорлар учун хавфсиз бошпана сифатида кўрилади.

@bankir
👍50👎6
Доллар тушади

23 август куни амал қиладиган доллар курси 9-10 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 12 060 сўмни (Анорбанк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 12 110 сўмни (Инфинбанк) ташкил қилмоқда.

@bankir
👍50👎18🤔5
9 та банкнинг устав капиталидаги давлат улуши вазирликка қайтарилади

Март ойида 31 та йирик давлат корхоналари, жумладан 9 та давлат банклари устав капиталидаги давлат улуши Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилган эди.

2023 йил 18 августда қабул қилинган президент қарорига кўра, ушбу йирик давлат корхоналари ва банкларидаги улушлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилмоқда.

Шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг юқоридаги банклари ва давлат корхоналаридаги улуши бўйича ваколатларини амалга ошириш функцияси ишончнома орқали чекланмаган муддатга Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади.

Бундан келиб чиқадики, "Агробанк" (46,3%), "Алоқабанк" (54,5%), "Асакабанк" (88,2%), "Микрокредитбанк" (28,2%), "Ўзсаноатқурилишбанк" (82,1%), "Ўзмиллийбанк" (59,3%), "Қишлоқ қурилиш банки" (23,9%), "Халқ банки" (78,5%) ва "Туронбанк"лардаги (90,1%) давлат улуши Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтади.

📷: Bankers.uz

@bankir
👍51👎14
“Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ёки “Ёшлар дафтари”да турувчиларга қандай кредитлар ажратилиши тўғрисида маълумотлар:

Президентнинг 2020 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига кўра, махсус сертификат олган ёшларга МКбанк томонидан микрокредитлар ажратилади:

Миқдори:
Таъминотсиз — 33 миллион сўмгача;
Учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, жамғарма кафиллиги ва бошқа таъминот билан — 225 млн сўмгача.
Фоиз ставкаси: МБнинг асосий ставкасида;
Муддати: 3 йилгача;
Имтиёзли давр: 6 ой .

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратилади.

Аёлларга дафтари”га киритилган фуқаролар учун:

Миқдори: БХМнинг 150 бараваригача;
Фоиз ставкаси: Марказий банкнинг асосий ставкаси белгиланади;
Муддати: 3 йилгача;
Имтиёзли давр: 6 ойга қадар.
Кредитлар МКбанк, Агробанк ва Халқ банкининг филиаллари томонидан ажратилади.

@bankir
👍47👎1