Расман: “Ўзагроэкспортбанк” ўз номини AVO bank'га ўзгартирди
2022 йил охирида хусусийлаштирилган “Ўзагроэкспортбанк” ўз номини ўзгартирди. Эндиликда банк AVO bank номи билан фаолият олиб боради ва рақамли хизматларга эътибор қаратмоқчи.
Банкни 5 млн долларга Олимжон Шодиевга тегишли бўлган Support Level компанияси сотиб олган эди. Банкнинг ягона эгаси ҳозирда Шодиев эгалик қиладиган AVO IT компанияси ҳисобаланади.
“Ўзагроэкспортбанк” номи ўзгариши бўйича маълумотлар июн ойида пайдо бўлган эди.
@bankir

👍18🤔13👎2
Россияда асосий ставка 12 фоизгача оширилди
Россия Марказий банки мамлакатдаги асосий ставкани 8,5 фоиздан 12 фоизгача оширди. Қарор рубл қадрсизланиши фонида муддатидан олдин ўтказилган йиғилишда қабул қилинди.
Асосий ставкани аслида 15 сентябрда кўриб чиқилиши керак эди. Муддатидан аввал йиғилиш бўлиши ҳақидаги хабардан сўнг 1 доллар 94 рублгача пасайди.
Айни пайтда 1 доллар 95 рубл атрофида баҳоланмоқда. Асосий ставка оширилиши рубл қадрлироқ бўлишига ёрдам беради.
Рубл курси Ўзбекистон учун нега муҳимлиги ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.

👍48
Қандай қилиб Ўзбекистонда электромобиллар даври бошланди?
Ўзбекистонда июл ойида электромобиллар савдоси 28,9 фоизга ўсиб, 2,7 мингтани ташкил қилди. Мамлакатда йил бошидан бери ҳар ой электромобиллар савдоси бўйича рекорд қайд этилмоқда.
Бозор асосан янги электромобиллар ҳисобига ўсмоқда. Июлда янги электромобиллар савдоси 37,5 фоизга ўсиб, 2,3 мингта бўлди. Эски электромобиллар савдоси эса пасайди — 15,2 фоизга. Савдоларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида кузатилмоқда.
Электромобиллар савдоси бир йил ичида 3,4 баробар, икки йил ичида 17,3 баробарга кўпайди. Мамлакатга уларни импорт қилиш икки йил ичида 20 баробарга ошган.
Бутун бошли 2022 йилда Ўзбекистонга 1 125 та электромобил олиб келинган бўлса, 2023 йилнинг ярмида бу 5 403 тани ташкил қилди.
Қувватлаш станциялари ҳам йилдан йилга кўпаймоқда. Plugshare маълумотларига кўра, 2020 йилда уларнинг сони атиги 3 та эди. Ҳозир 86 та. Бу сайтга киритилганлари холос.
Яқинда TOK BOR томонидан ўрнатилган электромобилларни қувватловчи станциялар сони 150 тага етгани маълум қилинди. Компания иловаси орқали уларнинг жойлашувини кўриш мумкин.
Энди асосий савол: бу ерга қандай келиб қолдик?
Биринчи навбатда солиқ имтиёзлари сабаб. Ўзбекистонга олиб кирилидиган электромобиллар божхона божи, акциз солиғи ва автотранспорт йиғимидан озод қилинган.
Бу уларни чет элдан импорт қилишда бензинда юрадиган автомобилларга қараганда сезиларли даражада арзонроқ қилади. Чунки анъанавий автомобиллар учун бир қанча солиқлар ҳамон сақланиб турибди.
Яна бир жиҳат — ҳамёнбоплиги. Электромобиллар ва бензинда юрадиган автомобиллар ўртасида кунлик харажат бўйича ҳам катта фарқ бор. Бензин қиммат, электр токи нисбатан анча арзонроқ.
Бунинг устига ҳозир электромобилларни қувватлаш станциялари сони сезиларли кўпайган ва уларни зарядлаш деярли муаммо эмас.
Энг катта муаммо деб Ўзбекистондаги кескин об-ҳавони айтиш мумкин. Юқори ҳарорат батерия унумдорлигига сезиларли таъсир ўтказади ва бу электромобилларга хизмат кўрсатишни мураккаблаштиради.

👍38🤔6👎3
Asia Alliance Bank ташкил қилинганига 14 йил бўлди
Бундан 14 йил аввал, 2009 йил 15 августда Asia Alliance Bank Марказий банкдан лицензия олган эди. Бу даврда банк мижозлар ишончини қозониб, мамлакатнинг энг талабгир банкларидан бирига айланди.
Asia Alliance Bank жамоасини ушбу кун билан табриклаймиз ва уларга янги марраларни забт этишини, муваффақиятларга эришишини тилаб қоламиз.

👍56👎5
Ўзбекистон банклари 2023 йилнинг биринчи ярмида аҳолидан 441,2 трлн сўмлик омонатлар жалб қилди. Уларнинг асосий қисми — 402,6 трлн сўми талаб қилиб олунгунча омонатлар ҳисобланади.
6 ойда банкларга 10 трлн сўмлик жамғарма омонатлари, 28,5 трлн сўмлик муддатли омонатлар ҳам жойлаштирилган.
Энг кўп омонатлар май ойида жалб қилинган — 86,1 трлн сўм. Бу рекорд ҳисобланади. Умуман олганда омонатлар бозори сўнги йилларда кескин ривожланмоқда. Банкларнинг ушбу хизмат турини реклама қилиши ҳам анча кўпайган.

👍36👎7🤔5
Қайси компанияларга давлатга кўпроқ солиқ тўлаган?
Давлат бюджетининг 2022 йилги ижросига бағишланган нашри эълон қилинди.
2022 йил якуни бўйича давлат бюджети даромадлари 201,9 трлн сўмни ташкил қилиб, прогнозга нисбатан 1,5 трлн сўмга кўпроқ бўлган. Харажатлар эса 236,7 трлн сўм бўлди.
НКМК ва ОКМК доимгидек энг кўп солиқ тўловчи компаниялар бўлди — мос равишда 16,3 трлн сўм ва 8,6 тлрн сўм.
Ўтган йили консолидациялашган давлат бюджети тақчиллиги 35,2 трлн сўмга ёки ЯИМга нисбатан 4 фоизга етган. Бу асосан халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинган қарз эвазига қопланган.
Шунингдек, давлат божи, йиғимлар ва жарималардан 5,6 трлн сўм маблағ бюджетга келиб тушган.

👍34👎7🤔2
Доллар кетма-кет учинчи кун кўтарилади
17 август куни амал қиладиган доллар курси 14-15 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 12 050 сўмни (NBU), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 12 085 (Равнақ банк) сўмни ташкил қилмоқда.

👎62👍23
Турловнинг ўзи тушунтириш берди: Hindenburg ва Freedom бўйича вазият қандай?
Кеча Hindenburg Research ҳозирда қозоғистонлик Тимур Турловга тегишли бўлган Freedom Holding ҳақида улкан материал чоп этди. Бу Ўзбекистонда ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди. Чунки компания фаолияти қисман биз билан ҳам боғлиқ.
Қисқача, Hindenburg Research Freedom Holding'ни санкцияларни четлаб ўтиш, даромадни сохталаштириш, мижоз активларини юқори рискли бозорларга тикиш ва бозорни манипуляция қилишда айблаган.
Нашр суруштирувида санкциялар сабаб Freedom Holding'нинг Россиядаги бизнеси сотилгани, аммо Тимур Турлов томонидан ҳамон яширинча бошқарилиши ҳақида сўз боради. Буни Hindenburg'га Freedom Holding'да ишлаган одам айтган.
Бундан ташқари, компаниянинг даромади Россия ва Украинадаги жуда катта бозорни йўқотганига қарамасдан аҳолиси атиги 19 млн нафар бўлган Қозоғистонда ўсишда давом этаётгани айтилади.
“Қозоғистондаги даромадлар тенгсизлиги ва кенг тарқалган қашшоқлик Freedom Holding даъво қилган ўсишни таъминлай оладиган муҳит бўлмаса керак”, — дейилади хабарда.
Шу ва бошқа айбловлардан кейиб Freedom Holding акциялари 8 фоизгача тушиб кетди. Компания матбуот хизмати эса Hindenburg Research суруштирувини тасдиқланмаган фактлар тўплами дея атади.
Тимур Турлов эса дарҳол Курсив нашрига вазият бўйича интервю берди:
— Ҳақиқат шундаки, Россия бизнеси Максим Повалишинга сотилган. Бизнес бўлинган ва мен ҳам, бошқа акциядорлар ҳам, юқори менежмент аъзолари ҳам уни назорат қилмаймиз.
— Hindenburg'га маълумотларни тақдим қилган одамга келсак, бу бизда қисқа вақт ишлаган ходим деб ҳисоблаймиз. У биз билан ишлаш учун етарли даражада билимга эга эмас эди. Компаниядан қасос олиш истаги борга ўхшайди.
— Ҳа биз Россия ва Украинадаги бозорни йўқотдик. Шунга қарамай, мижозларимизнинг бир қисмини Қозоғистонга ўтказишга ҳаракат қилдик.
— Санкциялар остида қолган мижозлар билан операцияларни санкциялар чеклови доирасида амалга оширамиз.
Hindenburg Research бундан аввал кўплаб компаниялар иши бўйича таҳлилларини эълон қилган.
Масалан Hindenburg йил бошида ўша пайтда дунёнинг энг бой учинчи одами бўлган Ҳиндистонлик Гаутама Аданини “ўнлаб йиллар давомида қимматли қоғозлар ва бухгалтерия ҳисобидаги фирибгарлик”да айблаганди. Шундан сўнг бир ҳафта ичида Adani Group 71 млрд доллар йўқотган.
Ўша ҳисоботдан кейин Adani Group ҳамон ўз мавқеини қайта тиклолгани йўқ. Айни пайтда Гаутама Адани дунё бойлари рўйхатида 21-ўрингача тушиб кетган.
Тимур Турлов Freedom билан вазият жиддий бўлмаслигини, компания мижозлари билан доимий алоқа ва ўзаро ишонч борлиги ҳақида айтди. Аммо бундай мукаммал суруштирувлар таъсир қилмасдан қолмайди.

👍31🤔6
Ўзбекистондаги яна бир банк криптокарталар чиқаришни режа қилмоқда
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида “Равнақ банк” иштирокчи сифатида рўйхатга олинди.
Тажриба-синов лойиҳа доирасида ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш учун ҳамкор крипто-биржасида очилган крипто-ҳамёнида жойлашган крипто-активларни тезкор сотиш ҳисобига банк картаси ҳисобини пул маблағлари билан автоматик тўлдириш функциясига эга “CRYPTO CARD — UzNEX” виртуал банк картаси маҳсулотини ишлаб чиқиш ва жорий этишни назарда тутади.
“CRYPTO CARD — UzNEX” виртуал банк картасиси маҳсулотини ишлаб чиқариш ва синов режимида ишга тушириш 2023 йил октябрь ойининг охирига мўлжалланган.
Махсус режим иштирокчиси автоматлаштирилган банк тизими, крипто-биржа ахборот тизими, банк процессинг маркази ҳамда МастерCард халқаро тўлов тизими интеграцияси бўйича ечимини синовдан ўтказади.
Жорий йилнинг май ойида “Капиталбанк” банклар орасида биринчилардан бўлиб махсус тежим иштирокчиси сифатида рўйхатга олинган эди.

👍31🤔5👎2
Доллар ниҳоят тушади
18 август куни амал қиладиган доллар курси 22-23 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курс 12 085 сўмни (Гарант банк), банклардан сотиб олиш бўйича энг яхши курс 12 100 сўмни (Asia Alliance Bank, Инфинбанк, Ҳамкорбанк) ташкил қилмоқда.
Айрим банкларда курс биринчи марта 12 150 сўмга чиқди.

👍57👎8🤔5
❗️Банклар таълим кредити ажратишни бошлади
MKBank, “Ипотека банк” ва “Халқ банки”да таълим кредити ажратиш бошлангани эълон қилинди. Тез орада қолган банкларда ҳам кредит бериш бошланиши кутилмоқда.
Таълим кредити қизлар учун фоизсиз, йигитлар учун эса 14 фоиз ҳисобланади (Марказий банк асосий ставкасига боғланган).
Имтиёзли таълим кредити расмий ўқиш тугагандан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил муддатга ажратилади. Масалан талаба 1-курс бўлса, 11 йилу 7 ой ичида кредитни тўлаши мумкин.
Контрактга кирган талаб учун ҳам ўқимаслик учун сабаблар кам. Кредитни олиш учун банк филлиаларига мурожаат қилиш керак.
Таълим кредити бўйича батафсил бу ердан ўқишингиз мумкин.

👍57👎2
Давлат қарзи 26 млрд долларга яқинлашган
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат қарзининг 2022 йилги ҳолати бўйича батафсил маълумот берди.
2022 йилда давлат қарзи 29,2 млрд долларга етган. Бу бўйича дастлабки маълумотлар март ойида пайдо бўлган эди.
Шарҳ аслида анча эрта эълон қилиниши керак эди. Лекин биринчи ярим йиллик тугагандан сўнггина 2022 йил бўйича тўлиқ маълумот тақдим қилинди.
Қарзнинг ЯИМга нисбати 2021 йилга нисбатан 2,6 фоизга пасайиб, 36,4 фоизни ташкил қилган. Ташқи қарз 25,9 млрд долларгача, ички қарз 3,3 млрд долларгача ўсган.

👎79👍29🤔7
Хитойдан олинган қарзлар камаймоқда
Ташқи қарзнинг асосий қисми Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банкидан жалб қилинган маблағларга тўғри келади — мос равишда 6 млрд ва 5,5 млрд доллар.
Ўзбекистоннинг 2021 йилга нисбатан Жаҳон банкидан қарзи энг кўп кўпайган — 1,2 млрд долларга. Осиё тараққиёт банкидан жалб қилинган қарз эса 0,5 млрд сўмга ошган.
Хитой эксембанки ва Хитой тараққиёт банкидан олинга қарзлар эса 1 йил ичида бироз камайган. Ўзбекистонга янги қарз берувчилар орасига Франция тараққиёт агентлиги ҳам кирган.

👎64👍37
Банк карталари ўртасида пул ўтказмалари учун олинадиган комиссиялар хақида фойдали маълумотлар:
ЖОЙДА (Саноатқурилишбанк) иловаси
Саноатқурилишбанк карталари учун
HUMO картасидан HUMO картасига 0%
HUMO картасидан UZCARD картасига 0%
UZCARD картасидан UZCARD картасига 0.25%
UZCARD картасидан HUMO картасига 0.25%
Бошқа банк карталари учун пул ўтказмалари 0.5%
Юклаб олиш:
Play Market
App Store
XAZNA (Халқ банки) иловаси
1 ой 5 млн сўмгача 0%.
HUMO картасидан UZCARD картасига 0.25%

МКБанк иловасида
3 млн сўмгача 0%.
HUMO картасидан HUMO картасига 0.5%
HUMO картасидан UZCARD картасига 0.5%
UZCARD картасидан UZCARD картасига 0.5%
Юклаб олиш:
Play Market
App Store
UZUMBANK иловаси
HUMO картасидан HUMO картасига 0.5%
HUMO картасидан UZCARD картасига 0.6%
UZCARD картасидан UZCARD картасига 0.6%
Юклаб олиш:
Play Market
App Store
PAYME
HUMO картасидан UZCARD картасига 0.6%
UZCARD картасидан UZCARD картасига 0.6%
Юклаб олиш:
Play Market
App Store
CLICK
HUMO картасидан UZCARD картасига 1%
UZCARD картасидан UZCARD картасига 1%

👍54👎24🤔7
ИнфинБанкдан мислсиз кешбек акцияси
Акцияда қатнашиш учун:
Валюта: Миллий ёки хорижий
Қатнашиш шакли: онлайн ёки оффлайн.
Жойлашув: дунёнинг исталган нуқтасидан туриб, "200%лик мислсиз кешбек" акцияси иштирокчисига айланинг.
Акция шарти: VISA InfinBANK kartalari – Virtual, Classic, Gold, Platinum орқали тўловларни амалга ошириб, 200%лик кешбек эгасига айланинг. Масалан, сизга 500 $ сарфласангиз, 1000 $, 1 000 000 сўм харид учун эса 2 000 000 сўм қайтарилади.
InfinBANK ҳар ҳафта тасодифий сонлар генератори ёрдамида учта транзакция ғолибини аниқлайди.
Акция муддати: икки ой, яъни шу йилнинг 7 августидан 7 октябригача.
Сайт | Facebook | Instagram| Реклама

👍26👎3
Тинкофф банкнинг мобил иловасини энди ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида ишлатиш мумкин.
Телефонда илова тилини ўзгартириш мумкин. Тожик, қирғиз ва ўзбек тилларида тўловлар, пул ўтказмалари, чатлар каби стандарт асосий меню буйруқлари мавжуд.
Шунингдек, Тинкофф банк жамоаси ўзбек тилини мукаммал биладиган мутахассис жалб қилиш бўйича эьлон жойлаштирган.

👍40🤔3👎2